ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 2 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3147-3]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сон «Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 11, 8, 5, 6, 23 ққ, 37-сон қарори (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2019 й., 10/19/3147/2889-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Ш. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 август,
31-сон
Давлат хавфсизлик хизмати раиси Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 август,
21-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 август,
5-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 август,
18-сон
Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 9 август,
43-сон
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 август,
43-сон
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025 йил 20 августдаги 31-сон, Миллий гвардиясининг 2025 йил 9 августдаги 43-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2025 йил 11 августдаги 18-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 2025 йил 15 августдаги 21-сон, Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 8 августдаги 43-сон ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 11 августдаги 5-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 91-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимларининг» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 14-илованинг матнидаги «3. Доимий яшаш жойи (манзили)» деган сўзлар «3. Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 10/25/3147-3/0795-сон)