Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 18 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 30 апрелда маъқулланган
Сенат томонидан 2025 йил 30 апрелда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларга пенсия тайинлаш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, фуқаролардан қўшимча ҳужжатлар талаб этмаган ҳолда, биргина шахсни тасдиқловчи ҳужжатга асосан пенсия тайинланиши учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш амалиёти жорий этилди.
Шу билан бирга фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида инсон омилини камайтириб, давлат хизматларини кўрсатиш сифатини янада ошириш учун илғор рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлган фуқароларга уларнинг мурожаатини талаб этмаган холда (проактив шаклда) пенсия тайинланишини ҳамда фуқароларнинг шундай тартибда тайинланган пенсияни рад этиш ҳуқуқини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига барча турдаги нафақаларни тайинлаш ва тўлаш ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилганлиги муносабати билан «Давлат божи тўғрисида»ги ҳамда «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур Қонун кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини аҳоли учун пенсия тайинлаш тизимига замонавий рақамли технологияларни фаол жорий этган ҳолда янада оширишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда, № 11, 792-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 5, 464-модда, № 10, 979, 982-моддалар; 2023 йил, № 2, 104-модда, № 11, 924-модда; 2024 йил, № 3, 246-модда, № 10, 1076-модда) куйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 3-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Қонуннинг 7 ва 8-моддаларида назарда тутилган ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаати талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинланади»;
2) 19-модда:
биринчи қисмидаги «ушбу модданинг «в» бандида» деган сўзлар «ушбу модда учинчи қисмининг «б» ва «в» бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«а» бандидаги «болалар» деган сўз «фарзандлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
«в» бандидаги «болалари» деган сўз «фарзандлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 31-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йилдаги иш ҳақи олинади. Бунда фуқаронинг охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йил учун иш ҳақининг энг юқори миқдори ахборот тизимидаги ёки фуқаро томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан автоматик равишда аниқланади»;
бешинчи қисми куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тартибда аниқланадиган, кетма-кет беш мавсумдаги қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади»;
4) 32-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 36-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 37-модда:
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатидаги меҳнат фаолияти:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда»;
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди, бундан фуқаро унинг мурожаати талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинланган пенсияни рад этиб, ишлашни давом эттирган ҳоллар мустасно»;
7) 40-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 43-модда:
биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар «Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар «Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар «Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корхона, ташкилот ёки пенсионер томонидан ишончсиз маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Пенсия жамғармасига қопланади. Бунда корхона ёки ташкилот томонидан етказилган зарарнинг ўрни Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади»;
9) куйидаги мазмундаги 431-модда билан тўлдирилсин:
«431-модда. Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган холда (проактив шаклда) пенсия тайинлаш тартиби
Ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлган фуқароларга ёшга доир пенсия улардан мурожаат талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинланади. Бунда фуқаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда белгиланган шартлар ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади. Фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлашда пенсиянинг миқдори ҳисоб-китоб қилинади ва пенсия тайинланади.
Агар фуқаро унинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинланган пенсия миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, у тайинланган ёшга доир пенсияни рад этиш ҳуқуқига эга. Бунда фуқаро хабарномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирилган ҳолда мурожаат қилиши керак.
Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия тайинлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда, пенсия фуқаронинг мурожаатига асосан тайинланади»;
10) 44-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар «Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 45-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни ва маълумотларни кўриб чиқиш муддатлари
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ва сўровнома келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.
Пенсия тайинланган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинланган куннинг ўзида пенсионерга пенсиянинг тури, миқдори ва пенсия тайинлаш муддати тўғрисида хабарнома юборади.
Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия тайинлаш рад этилганда Пенсия жамғармаси бўлими шу куннинг ўзида фуқарога пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилганидан кейин беш кундан кечиктирмай аризачига пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабарнома беради ёки жўнатади ҳамда бир вақтнинг ўзида барча ҳужжатларни қайтаради.
Агар пенсия тайинлаш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, сўровнома тўлдирган ҳолда берилган бўлса, пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида қарор чиқарилган куннинг ўзида Пенсия жамғармаси бўлими мурожаат қилган шахсга пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабар юборади»;
12) 46-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 47-модда:
куйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ушбу Қонун 431-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, пенсия пенсия ёшига етган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу Қонуннинг 431-моддасига асосан тайинланган пенсияни рад этган фуқаро пенсия тайинлашни сўраб такроран мурожаат қилганда пенсия тайинлаш муддати ушбу моддада назарда тутилган тартибда белгиланади»;
тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
14) 52-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар «Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 531-модданинг матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар «Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 58-модданинг:
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 60-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60-модда. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи пенсионерларга пенсиялар тўлаш
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия ва уларнинг таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ тўланади, лекин тайинланган пенсиянинг камида 20 фоизи тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун ижтимоий кўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди»;
18) 63-модданинг:
номидаги «ва дафн этиш учун нафақа тўлаш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули пенсионер вафот этганидан кейин олтмиш кун ичида уни олиш учун мурожаат этилган тақдирда тўланади»;
19) 64-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар «Пенсия жамғармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 65-модда:
биринчи қисмининг «б» бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Пенсия жамғармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 66-модда:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин»;
иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига» деган сўзлар «Пенсия жамғармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1,5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819, 823, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076, 1079-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1280, 1285-моддалар; 2025 йил, № 1, 4, 6-моддалар) 8-моддаси биринчи қисмининг 18-банди куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари — пенсионерлардан ортиқча (ноқонуний) тўланган пенсияларнинг суммаларини ундириш билан боғлик даъволар юзасидан».
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 818-модда, № 9, 958, 968-моддалар, № 10, 1079-модда) 29-моддасининг бешинчи қисмига куйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:
олтинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан — қонунчиликда белгиланган пенсияларни олмаётганлиги тўғрисидаги маълумотномани»;
куйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидан — қонунчиликда белгиланган нафақаларни олмаётганлиги тўғрисидаги маълумотномани».
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 май,
ЎРҚ-1066-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)