21.08.2025 йилдаги ПФ-141-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд тизими учун юқори малакали ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартлар асосида янада такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт узвийлигини таъминлаш орқали профессионал судьялар корпусини шакллантириш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар суд-ҳуқуқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этишдаги устувор мақсадлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) суд тизими учун ҳар томонлама етук, замонавий билим ва зарур касбий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судья ва суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш, таълим олувчиларда судьялик касбий маданиятини шакллантиришга қаратилган дастурларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) бўлажак судяларда мустақил, холис, беғараз, фақат қонунга таянган ҳолда ва адолат билан иш юритишнинг касбий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол ўқитиш услубларини таълим жараёнига татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) тингловчи ва талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни шакллантириш, таълим жараёнида коррупцияга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) судьялик лавозимларига номзодлар, судья ва суд аппарати ходимларида замонавий ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларидан амалиётда фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) суд фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) ўқув жараёни сифатини оширишга қаратилган идоралараро тажриба алмашиш, шунингдек, суд тизими учун ҳуқуқшунос кадрлар тайёрловчи, шу жумладан, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш ва судьялар малакасини оширишга ихтисослашган хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Судьялар олий мактаби фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясини (кейинги ўринларда — Академия) ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Академияда таълим жараёни устоз-шогирд анъанаси асосида «бўлажак судьяни судья ўқитади» тамойилига мувофиқ ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Академия Судьялар олий кенгаши ҳузурида фаолият юритувчи, юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Академия Судьялар олий мактабининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Академияга Судьялар олий кенгаши раисининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган ректор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Академия ректори меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт таъминоти шартларига кўра Олий суд раисининг ўринбосарига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Академия проректорлари Судьялар олий кенгаши раиси билан келишилган ҳолда Академия ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Академия проректорлари ва профессор-ўқитувчиларига Олий суд судьялари учун, Академиянинг бошқа ходимларига эса Олий суд аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари ва бошқа имтиёзлар татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) Академиянинг олдинги иш жойи бўйича ҳарбий, махсус ва даражали унвонлар ҳамда малака (мансаб) даражасига эга ходимларига Олий суд учун назарда тутилган мансаб даражалари тегишлилигича берилади, кўп йиллик хизматлари учун устама ва қўшимча тўловлар тўланади, уларнинг Академияда ишлаган даври ҳарбий, махсус ва даражали унвонлар ҳамда малака (мансаб) даражаларини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) Академияга ишга жалб этилган ва малака даражасига эга бўлган судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларда судья учун белгиланган устама ва қўшимча тўловлар, имтиёзлар, тиббий ва пенсия таъминоти шароитлари сақлаб қолинади. Ушбу шахсларнинг Академияда ишлаган вақти судьялик стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Судьялар олий кенгаши раиси Академия фаолиятини самарали ташкил этишга, натижадорликни таъминлашга ҳамда унинг бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан идоралараро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боришга шахсан масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академия ходимларига махсус унвонлар ва мансаб даражалари бериш Судьялар олий кенгаши раиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Судьяларни қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 октябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш Академиянинг олти ойлик касбий қайта тайёрлаш курсларида (кейинги ўринларда — касбий қайта тайёрлаш курслари) давлат гранти асосида суд ихтисосликлари бўйича ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланган ҳолда асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчиларига судья ёрдамчисининг бир ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида ҳар ойда стипендия тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) касбий қайта тайёрлаш курсларига кириш учун Судьялар олий кенгаши томонидан номзодларнинг бенуқсон обрў-эътибори, ҳалоллиги ва лаёқатлилиги бўйича касбига муносиблиги ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш психология, чет тиллари ва суд ихтисослиги бўйича тест синовларини ўтказиш ҳамда Судьялар олий кенгаши томонидан ташкил этиладиган идоралараро комиссия томонидан ўтказиладиган ёзма имтиҳон ва якка тартибдаги суҳбатдан иборат танлов орқали амалга оширилади. Бунда тест синовлари Академия буюртмасига биноан Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) касбий қайта тайёрлаш курслари қонунчиликни қўллаш кўникмасининг амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда «назария — амалиёт-имитация» тамойили асосида дуал таълим шаклида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) касбий қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг амалий кўникмасини шакллантириш мақсадида амалий машғулотлар деонтологик услубда ўтказилади. Бунда тингловчиларнинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура, суд-экспертиза ва бошқа давлат органлари ва муассасалари фаолиятида бевосита иштирок этиши таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) касбий қайта тайёрлаш курсларида суд мажлисларини реал вақт режимида кузатиш ва судьянинг процессуал ҳаракатларини таҳлил қилиш имконини берувчи «виртуал суд» машғулотлари жорий этилади, шунингдек, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича ўқув дарслари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) касбий қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганда Судьялар олий кенгаши раҳбарлигида ташкил этиладиган идоралараро комиссия томонидан якуний аттестация имтиҳони ўтказилади ҳамда ундан муваффақиятли ўтган битирувчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(л) касбий қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисидаги сертификатга эга бўлган шахслар аризасига асосан бўш судьялик лавозимларига ўтказиладиган танловларда иштирок этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(м) касбий қайта тайёрлаш курсларида ўқиш дастурини ўзлаштирмаган ва якуний аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтмаган тингловчилар, бўш судьялик лавозимига уч йилгача муддатда ариза топширмаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган битирувчилар ўқиш даврида олинган стипендия суммасини Давлат бюджетига тўлиқ миқдорда қоплаб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Академияда малака оширишнинг янгича услубларини татбиқ этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академияда судья ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малакасини оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) беш йил муддатга тайинланган судьялар — ҳар икки йилда икки ҳафтадан кам бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ўн йил муддатга тайинланган судьялар — ҳар уч йилда икки ҳафтадан кам бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Олий суд судьялари, суд раислари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, муддатсиз даврга тайинланган судьялар — ҳар уч йилда бир ҳафтадан кам бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) фаолият самарадорлиги рейтингининг паст кўрсаткичларига эга судьялар — навбатдан ташқари икки ҳафтадан кам бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) суд аппарати ходимлари (судья ёрдамчиси, девонхона ва архив мудирлари) — ҳар икки йилда бир ҳафтадан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) амалдаги судьялар учун Олий суд томонидан белгиланадиган мураккаб тоифадаги ишлар бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) суд аппарати ходимларининг малакасини ошириш Олий суд буюртмаси асосида режали, шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) туман (шаҳар) ва вилоят судларининг тегишли раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьялар давомийлиги икки ойгача бўлган раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларида ўқитилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари тингловчиларининг ўқиш давомида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) туман (шаҳар) ва вилоят судларида тегишли раҳбарлик лавозимларига, қоида тариқасида, фақат раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган судьялар тайинланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ишдан ажралган ҳолда ташкил этилади ҳамда курсларни тамомлаган судья ва суд аппарати ходимларига белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Академияда ўқитишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Академияда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб «Суд фаолияти» мутахассислиги бўйича амалий магистратура дастури асосида ўқитиш ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) магистратура босқичида ўқув жараёни таълимнинг кундузги ва кечки шаклларида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Академияга қабул қилишда номзодларнинг муайян тоифаларига республиканинг бошқа олий таълим ташкилотларига кириш учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Академияда таълим олиш муддати магистратура дастури бўйича бир йилни ташкил этиб, битирувчиларга олий юридик таълимнинг тегишли босқичини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Академия магистратура дастурлари бўйича қабул параметрлари ҳар йили Академия Кенгаши таклифи асосида Судьялар олий кенгаши томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Академия магистратурасида ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилиб, унинг қиймати Академия Кенгаши ва Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Академия фаолиятини самарали ташкил этиш ва Фармон ижросини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг штат жадвали 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Судьялар олий кенгашига — ҳудудларнинг ихтисослик бўйича судья кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳудудлар кесимида квоталарни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Судьялар олий кенгаши ва Олий судга — Академияга номзодларни ўқишга қабул қилиш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Академия Кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Академияда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари, дастурлари ва малакавий талабларни Судьялар олий кенгаши ва Олий суд билан келишилган ҳолда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) профессор-ўқитувчилар таркибининг меҳнатини меъёрлаштириш, иш вақтини фақат ўқув тадбирларига асосланган ҳолда мустақил ташкил этиш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни бажаришни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини, шунингдек, ушбу маблағлар ҳисобидан Академия ходимларига ойлик устамалар белгилаш мезонларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Академияга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) етакчи таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг юқори малакали мутахассис ва экспертларини меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқув жараёнларига жалб этиш. Бунда жалб этиладиган мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари Академия Кенгаши томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) тўлов-контракт асосида ўқитиш ва пулли хизматлардан тушган маблағларни Академия тасарруфида қолдириш ва ушбу маблағларни Академия тингловчиларининг хорижий мамлакатларда стажировка ўташига, хорижий экспертларни ўқув жараёнига жалб этишга, пулли ўқув курслари маърузачиларининг иш ҳақини тўлашга, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) илмий фаолият, таълим, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият йўналишлари бўйича пулли хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) Академияда илмий-педагогик фаолиятни амалга оширишда Олий суднинг «Адолат» ахборот тизимлари комплексидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) корхона, муассаса ва ташкилотларнинг буюртмасига асосан судга мурожаат қилиш ва низоларни кўришда уларнинг процессуал ҳуқуқларини амалга ошириш масалалари бўйича ходимларнинг билимларини ошириш мақсадида тўлов асосида махсус малака ошириш курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Академия ректорига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва битимлар тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Академияда тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишлар, таълим ва бошқа хизматлардан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган грант танловлари натижалари асосида ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грант ва мақсадли маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда 2025 йилда Академияни сақлаш билан боғлиқ харажатлар республика бюджетидан Судьялар олий мактабини сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Академияда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш махсус жамғармаси билан бирга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорида ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Академиянинг профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларининг етакчи хорижий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириш курсларида иштирок этиши ва стажировка ўташида кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Академиянинг буюртмасига биноан ўқув ва илмий жараёнида иштирок этувчи хорижий мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2025 йил якунига қадар Академияни жойлаштириш ҳамда бино ва хоналарни реконструкция қилиш, замонавий ускуналар, алоқа ва телекоммуникация воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек, Академияни зарур ўқув-услубий база билан таъминлашни назарда тутадиган Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йил 1 октябрдан бошлаб Судьялар олий мактабининг амалдаги ўқув муддатларини қисқартиришдан иқтисод қилинаётган маблағлар ҳисобидан Академия тузилмасига 20 тагача профессор-ўқитувчилар штат бирлигини киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги «Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4096-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Судьялар олий кенгаши раиси Х.Б. Ёдгоров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Н.Ж. Хакимова зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-141-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Матбуот хизмати

1

Ректор

Академия кенгаши

Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3

Ўқув-услубий ишлар бўйича проректор

Илмий, инновациялар ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича проректор

Бухгалтерия

2

Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3

Ўқув-услубий бўлим

2

Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими

1

Кадрлар бўлими

1

Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3

Магистратура факультети

2

Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими

1

Девонхона ва архив

1

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети

1

Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3

Хўжалик бўлими

1

Халқаро ҳамкорлик бўлими

1

Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

4

Ахборот-ресурс маркази

1

Касбий кўникмалар кафедраси

2

Ахборот-техникавий таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Штат бирликларининг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) — 37 бирлик, шу жумладан, профессор-ўқитувчилар таркиби — 18 бирлик, бошқарув ходимлари — 19 бирлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимлар номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Тариф коэффициенти

Ректор

19

17,276

Проректор

18

12,211

Факультет декани, кафедра мудири, кафедра профессори

18-5%

Кафедра доценти

17

9,965

Кафедра ўқитувчиси

17-5%

Бўлим бошлиғи, бош бухгалтер

16

6,490

Матбуот хизмати раҳбари

15

6,146

Бош мутахассис, девонхона ва архив мудири

14

5,810

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАТ ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимлар номи

Штат бирликлари сони

Ректор

1

Проректор

2

Матбуот котиби

1

Ўқув-услубий бўлим

2

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Магистратура факультети

2

Декан

1

Бош мутахассис

1

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети

1

Декан

1

Фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

2

Жиноят-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

2

Иқтисодий-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

2

Маъмурий-ҳуқуқий фанлар кафедраси

3

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

2

Касбий кўникмалар кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

4

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

3

Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими

1

Бош мутахассис

1

Халқаро ҳамкорлик бўлими

1

Бош мутахассис

1

Ахборот-ресурс маркази

1

Бош мутахассис

1

Ахборот-техникавий таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими

1

Бош мутахассис

1

Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими

1

Бош мутахассис

1

Бухгалтерия

2

Бош бухгалтер

1

Бош мутахассис

1

Кадрлар бўлими

1

Бош мутахассис

1

Девонхона ва архив

1

Девонхона ва архив мудири

1

Хўжалик бўлими

1

Бош мутахассис

1

Жами

37

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академиясининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўқишга қабул қилиш тизимини ташкил этиш ва таълим сифатини ошириш

1.

Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси (кейинги ўринларда — Академия) Кенгаши  таркибини шакллантириш, унинг мажлисини ўтказиш ва низомини тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил сентябрь

-

Академия

2.

Академиянинг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил сентябрь

-

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

3.

Номзодларни касбий қайта тайёрлаш курсига қабул қилиш тартибини белгилаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил август

-

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий суд

(Б. Исламов)

4.

Академияда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари, дастурлари ва малакавий талабларини Судьялар олий кенгаши билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

-

Академия Кенгаши

5.

Ҳудудларнинг ихтисослик бўйича судья кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда касбий қайта тайёрлаш курсларига қабул қилишда ҳудудлар кесимида квоталарни белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

-

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

6.

Академиянинг магистратурасида ўқитишнинг тўлов-контракт қийматини белгилаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

Белгиланган муддат доирасида

-

Академия Кенгаши,

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

7.

Академиянинг ўқув жараёнини рақамлаштириш, шу жумладан, машғулотлар жадвалини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш, таълим олувчиларни баҳолаш ва рейтингини шакллантириш, таълим йўналишлари бўйича дастурий мажмуаларни жорий этиш, тингловчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш бўйича техник топшириқ ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Алоҳида режа асосида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

8.

Академияда видеоконференция ўтказиш, шунингдек, интерфаол электрон курсларни ишлаб чиқиш, онлайн баҳолаш ва сўровномалар ўтказиш учун ускуналар, қурилмалар ва дастурий маҳсулотларни харид қилиш ва ўрнатиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

9.

Академия имижини шакллантириш бўйича қуйидаги ташкилий чораларни кўриш:

Академия расмий рамзларини тасдиқлаш;

Академиянинг расмий веб-сайтини замон талаблари асосида ишга тушириш;

жамоатчилик билан алоқаларни жадаллаштириш ва Академия ҳақидаги холис маълумотларни етказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил давомида

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

10.

Академиянинг магистратура мутахассислиги номи ва шифрини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган «Олий таълимнинг Давлат таълим стандартлари. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлар классификатори»га киритиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил февраль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

11.

Қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга бериладиган сертификат намунасини тасдиқлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

-

Академия Кенгаши

II. Ўқув жараёнини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

12.

Академияни амалий тажрибага эга малакали мутахассислар, ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларини қўллай оладиган илмий-педагог кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь,

доимий равишда

-

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Академия Кенгаши

13.

Академияни жойлаштириш ҳамда бино ва хоналарни реконструкция қилиш, замонавий ускуналар, телекоммуникация воситалари билан жиҳозлашни, шунингдек, Академияни зарур ўқув-методик базаси билан таъминлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил декабрь

Давлат бюджети маблағлари,

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

14.

2025 йил 1 октябрдан бошлаб Академия тузилмасига 20 тагача штат бирлигини киритиш чораларини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил сентябрь,

белгиланган муддат доирасида

Давлат бюджети маблағлари

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

15.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг мулкини, жумладан автотранспорт воситаларини Академия балансига ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

-

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Академия

16.

Академия ўқитувчилари ва тингловчиларининг етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака ошириш курслари ва стажировкани ўташи ҳамда ўқишида кўмаклашиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

17.

Академия буюртмаси бўйича унинг ўқув ва илмий жараёнида иштирок этувчи хорижий мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимларига кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Академиянинг мурожаати асосида

-

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

18.

Академиянинг таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш мақсадида Олий суднинг «Адолат» ахборот тизимлари комплексидан фойдаланиш имкониятини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

-

Олий суд

(Б. Исламов),

Академия Кенгаши

19.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда янги методика ва тактикалар асосида янги авлод дарсликлари, ўқув ва ўқув-амалий қўлланмаларни тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил апрель,

доимий равишда

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Академия Кенгаши

20.

Академиянинг юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Академия талабига кўра

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

21.

Академияни «Электрон таълим» миллий тармоғига, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ахборот-кутубхона фондига бепул асосда уланишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь,

доимий равишда

-

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

(У. Тешабаева)

22.

Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини, шунингдек, ушбу маблағлар ҳисобидан Академия ходимларига ойлик устамалар белгилаш мезонларини тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил сентябрь

-

Академия Кенгаши

III. Сифатли илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият учун шарт-шароитлар яратиш

23.

Академия ҳузурида Илмий даражалар бериш бўйича илмий кенгашларни ташкил этиш. Бунда Академия ректорига илмий кенгаш таркибига жалб этилган мутахассисларни рағбатлантиришни амалга ошириш ҳуқуқини бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Доимий равишда

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

(А. Юсупов),

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров)

24.

Академияда қуйидагиларни назарда тутувчи халқаро ҳамкорлик тизимини яратиш:

халқаро ҳамкорлик ва икки томонлама шартномалар доирасида хорижий давлатларнинг кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;

ўқув жараёнига хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш;

хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, қўшма таълим дастурлари доирасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва битимларни тузиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Академиянинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Судьялар олий кенгаши

(Х. Ёдгоров),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: мазкур «Йўл харитаси»даги тадбирлар тегишли чора-тадбирнинг соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши, шунингдек, бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин. Бунда икки ёки ундан ортиқ чора-тадбирлар бирлаштирилган ҳолларда, ушбу масалаларнинг охирги бажариш муддати қўшма чора-тадбирларнинг бажарилиши учун белгиланган охирги муддат ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида «Йўл харитаси»да кўрсатилган тадбирлар мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5482-сон Фармони 5-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда Олий суд матбуот хизмати раҳбари, Одил судлов академияси ректори ва проректорларига алоҳида меҳнат шароитлари учун устама тўланмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6127-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тузилмасидаги «Судьялар олий мактаби» блоки «Одил судлов академияси» блоки билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги «Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6134-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Судьялар олий мактаби» сўзлари «Одил судлов академияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банддан «Судьялар олий мактаби,» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида»ги ПҚ-2951-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси кузатув кенгашининг таркибига киради».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3240-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси (кейинги ўринларда — Академия) ректори» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банддаги «Олий мактаб» ва «Олий мактабнинг» сўзлари тегишинча «Академия» ва «Академиянинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги «Одил судлов саройи» комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-4997-сон фармойишининг 1-банди иккинчи хатбошисидан «Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази,» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/141/0772-сон)