Ҳужжат кучини йўқотган 23.08.2025 06.01.2019 йилдаги ПҚ-4096-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.08.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сонли «Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда мамлакатнинг суд-ҳуқуқ соҳасида чинакам мустақил суд ҳокимиятини шакллантириш ва унинг нуфузини ошириш, судлар фаолиятида одил судловни амалга ошириш бўйича қонунийликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, суд-ҳуқуқ соҳасида кадрлар тайёрлашнинг амалдаги тизими таҳлили профессионал ва етук судьялик корпусини шакллантириш учун зарур юқори стандартларни жорий этишга салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлашнинг амалдаги тартиби самараси паст бўлиб, кўп ресурс сарфлашни талаб этади, бу суд кадрларининг малакали захирасини шакллантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишнинг амалдаги ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек бу борадаги ишларни ташкил этишга доир ёндашувлар ўқув жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан боғлиқлигини лозим даражада таъминламаяпти ва замонавий талабларга жавоб бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, судьяликка номзодларнинг стажировкасини уларни асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ташкил этишнинг самарасиз тизими улар томонидан зарур амалий кўникмаларни эгаллашни рағбатлантирмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, эскирган ўқув-услубий база ва илмий-тадқиқот фаолияти ҳамда ўқув жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқ эмаслиги тингловчиларда қарорлар қабул қилишда ижодий ёндашувсиз «қолипли фикрлаш»нинг шаклланишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларда назарий билимлар, касбий этика, психология, ишчанлик мулоқоти ва вақтни бошқариш кўникмалари, музокаралар олиб бориш тактикаси, ахборот билан ишлаш технологияси, ҳуқуқ нормаларига шарҳ бериш ва қўллашни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодлар стажировка ўташининг сифат жиҳатдан янги тизимини ташкил этиш, шу жумладан илмий-тадқиқот фаолияти ва ўқув жараёни билан узвий боғлиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритиш ва танқидий таҳлил қилиш, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда асосланган қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантирадиган интерфаол ўқитиш услубларини таълим жараёнига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни қонунчиликдаги долзарб янгиликлар, мамлакатимиз ва хориждаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда норма ижодкорлиги фаолияти ҳолати ва тенденциялари билан таништириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2019 йил 10 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик фаолиятини амалга ошириш ва судлар ишини ташкил этиш, касбий этика, ишчанлик мулоқоти ва вақтни бошқариш кўникмаларини ўқитишга, суд кадрларининг илмий-таҳлилий ва креатив салоҳиятини шакллантиришга қаратилган, грант асосида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича амалга ошириладиган судьялик лавозимларини эгаллаш учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий билимларни чуқурлаштириш ва суд маъмуриятчилигини юритиш кўникмаларини эгаллашга, шунингдек иш ва бошқарувни ташкил этишнинг инновацион шакл ва услубларини ўзлаштиришга қаратилган, давомийлиги икки ой бўлган, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун ва моҳиятини етказишга, касбий, жумладан ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллаш масалаларига доир кўникма ва қобилиятларни такомиллаштиришга қаратилган, давомийлиги икки ҳафтадан кам бўлмаган, судьялар ва судлар аппарати ходимлари малакасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни қабул қилиш 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб фақат судьялик лавозими захирасида бўлган шахслар орасидан танлов асосида, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда белгиланадиган квоталар бўйича амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод қилинади, бироқ уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курслари тингловчиларига судья ёрдамчисининг бир ойлик меҳнатига ҳақ тўлаш фонди миқдорида стипендия тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг буюртмаси асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига ўқиш давомида асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқишни муваффақиятли тамомлаган шахслар тайинланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқиш дастурини бажармаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган тингловчилар ўқиш даврида олинган стипендия суммасини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлиқ миқдорда қоплаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьяларни дастлабки муддатга тайинлашнинг амалдаги тартиби 2019/2020 ўқув йили тугагунга қадар сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Олий суди ва Адлия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб)ни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг 12 та штат бирлигини Олий мактабга ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Олий мактаб судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб директори меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосарига, Олий мактаб директорининг ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарига тенглаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги ПФ-6206-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2021 й., 06/21/6206/0339-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб профессор-ўқитувчилар таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари учун, Олий мактабнинг бошқа ходимларига — Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабнинг махсус унвонлар ва мансаб даражаларига эга бўлган ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун белгиланган тартибда махсус унвонлар ва мансаб даражалари берилади, кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва қўшимча тўловлар тўланади, ушбу шахсларнинг Олий мактабда ишлаган даври махсус унвонлар ва мансаб даражаларини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисига Олий мактаб ходимларига махсус унвонлар ва мансаб даражалари бериш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабда ишга жалб қилинган ва малака даражаларига эга бўлган судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларда судья мақоми, барча устамалар ва қўшимча тўловлар, имтиёзлар ҳамда тиббий таъминот шароитлари сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялар ва уларга тенглаштирилган шахслар орасидан ишга қабул қилинган ходимларнинг Олий мактабда ишлаган вақти судьялик стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг устави 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқарув ходимлари чекланган сони 36 кишидан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг штат жадвали 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг самарали фаолиятини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб директорига Олий мактабнинг тасдиқланган тузилмасига ходимлар белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Олий суди зиммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифаларни бажариш билан бир қаторда қуйидаги устувор масалаларда Олий мактабни ҳар томонлама ривожлантиришга кўмаклашиш юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режаларини (дастурларини) ишлаб чиқиш, замонавий таълим технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб тингловчилари стажировка ўташи учун зарур шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ишланмалар натижаларини қонун ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, хайрия бадалларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий мактабда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорда ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек Олий мактаб ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши билан келишилган ҳолда Олий мактаб кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар Олий мактаб фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб томонидан шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишлар, таълим ва бошқа хизматлардан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Олий мактабга судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар мутахассислари ва бошқа мутахассисларни ўриндошлик тартибда ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида педагогик фаолиятни амалга оширишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жалб этиладиган мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судьялар олий кенгаши ва Олий мактаб уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин, хусусан, унда тингловчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларини билиш кўникмалари мавжудлиги зарурий талаб эканлиги назарда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш низомини, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда Олий мактабни ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини қўллаш кўникмаларига, амалий иш тажрибасига эга бўлган, биринчи навбатда, қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ходимлари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ўтказилган штат бирликларидаги ходимлар орасидан малакали кадрлар билан тўлдирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий мактаб ва Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича 2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига мазкур қарордан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчилар ва тингловчиларнинг етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака ошириш курсларини ўтиши, стажировка ўташи ва ўқишида Олий мактабга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабнинг буюртмалари бўйича Олий мактабнинг ўқув ва илмий жараёнида иштирок этувчи хорижий мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларга консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий мактабнинг буюртмалари бўйича Олий мактабнинг ўқув ва илмий жараёнида иштирок этувчи хорижий мутахассислар, профессор-ўқитувчилар таркиби ва илмий ходимларга давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатга қўйиш ва вақтинчалик рўйхатда туриш муддатини узайтиришни таъминлаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича Олий мактабнинг ўқув хоналари, кафедралари, ахборот-ресурс маркази ва бошқа биноларини замонавий ускуналар, алоқа ва телекоммуникация воситалари билан жиҳозлашни, шунингдек Олий мактабни мамлакатимизда ва хорижда чоп этилган суд-ҳуқуқ масалаларига оид ўқув, илмий ва услубий адабиёт ва даврий нашрлар билан таъминлашни назарда тутадиган тегишли қарорни қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олий мактаб Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ўзгартирилаётган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг мулкини, жумладан автотранспорт воситаларини Олий мактаб балансига беғараз ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Олий мактабга тўртта енгил автотранспорт воситаси ва битта автобусни сақлаш учун лимит белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2903-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Судьялар олий кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 6 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4096-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш учун масъул бўлган давлат таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий мактаб ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ушбу Уставга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий мактаб юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида шахсий ҳисоб рақамларига, тижорат банкларида миллий ва хорижий валюталардаги банк ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, штамплар, эмблема, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа атрибутлар ва реквизитларга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий мактабнинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тилида: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рус тилида: Высшая школа судей при Высшем судейском совете Республики Узбекистан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилида: Supreme School of Judges under the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий мактабнинг почта манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Олий мактабнинг мақсадлари ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда малакали судьялар ва судлар аппарати ходимларини тайёрлаш ҳамда одил судловнинг юқори даражасига эришиш Олий мактабнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Олий мактабнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, улар малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритиш ва танқидий таҳлил қилиш, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда асослантирилган қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ривожлантирадиган интерфаол ўқитиш усулларини таълим жараёнига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларда юриспруденция, касбий этика, психология, ишга оид мулоқот, вақтни бошқариш, музокаралар олиб бориш усуллари, ахборотлар билан ишлаш технологиялари, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллашга доир назарий билимлар ва амалий кўникмаларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам равишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларни қонун ҳужжатларига киритилган долзарб ўзгартиришлар ва қўшимчалар, миллий ва хориждаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ва тенденциялари, шунингдек норма ижодкорлиги фаолияти соҳасидаги тажриба билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, қонунчиликни ривожлантириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришнинг долзарб масалалари бўйича чуқур фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд соҳасида олий малакали илмий ишлаб чиқариш (амалий) кадрларини тайёрлаш, шунингдек суд-ҳуқуқ фаолиятини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, суд амалиёти ва статистикасини ўрганиш ва умумлаштириш, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба алмашиш, таълим жараёни сифатини ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланувчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан самарали идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам илмий тадқиқотларни, норматив-ҳуқуқий, методик ва таҳлилий ахборотлар алмашишни йўлга қўйиш, таълим ва илмий жараёнга хорижий мутахассисларни жалб этиш, педагогик, илмий ходимлар ва тингловчиларнинг стажировкасини ташкил этиш мақсадида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Олий мактабнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олий мактаб ўз мақсадларига эришиш ва зиммасига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан зарур статистик маълумотлар, ахборот-таҳлилий материаллар, суд амалиёти ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятига доир умумлашмаларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судлардан суд амалиётини умумлаштириш мақсадида ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган суд ишларини сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, экспертлик, илмий-тадқиқот ишларини бажариш ва маслаҳат олиш учун давлат органлари, илмий ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини, олимлар, мутахассислар ва экспертларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, суд амалиёти ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятининг долзарб муаммолари бўйича даврий, илмий-назарий ва амалий нашрларни чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий олим ва экспертлар, судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва адвокатларни жалб этган ҳолда тематик, жумладан халқаро форумлар, симпозиумлар, конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагогик фаолиятни амалга ошириш, ўқув-услубий ишлар олиб бориш, илмий тадқиқотлар ва маслаҳатлашувлар ўтказиш учун хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабга ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий-техник воситалар ва зарур ускуналарни харид қилиш, ижарага олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий мактаб таълим жараёни ва илмий-тадқиқот фаолиятини халқаро стандартлар асосида, ўқитишнинг замонавий шакллари, педагогик, инновацион, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда самарали ташкил этиш учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Олий мактабнинг тузилмаси ва бошқарув органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий мактаб фаолиятини ташкил этишнинг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун Олий мактаб директори бошқарадиган Кенгаш ташкил этилади. Кенгаш таркибига директор ўринбосарлари, кафедра мудирлари, бошқа таркибий бўлинмалар раҳбарлари, таълим ва юридик соҳалардаги етакчи олимлар ва мутахассислар, шунингдек Кенгаш котиби киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг асосий ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомлар, ўқув режалари ва дастурлари, тингловчилар билимини баҳолаш тартиблари, шунингдек малака талабларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатининг меъёрини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура тингловчилари томонидан стажировка ўташ тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура тингловчиларини давлат аттестациясидан ўтказиш тартиби ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилишга доир талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб ички тартиб қоидалари ва ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Олий мактабнинг фахрий доктори» унвони билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши билан келишган ҳолда Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини, шунингдек ушбу маблағлар ҳисобидан Олий мактаб ходимларига ойлик устамалар белгилаш мезонларини тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кенгаш қарори Олий мактаб директори ва Кенгаш котиби томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Олий мактабга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади ва у бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб директори меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Олий мактаб директор ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши билан келишилган ҳолда директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб директор ўринбосарлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Олий мактаб директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Олий мактабга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши, мазкур Уставга риоя этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади, Олий мактабнинг ходимлари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, шунингдек хорижда Олий мактабнинг манфаатларини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабнинг барча ходимлари ва тингловчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ташкилотларнинг ходимларини ва мутахассисларни педагогик фаолиятга жалб этиш бўйича шартномалар ва контрактларни тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабнинг молиявий масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Олий мактабнинг мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб номидан шартномалар тузади, шундай шартномалар тузиш учун ишончномалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнини кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий ўқитиш шакллари асосида ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси билан келишган ҳолда Олий мактабда қисқа муддатли ва бошқа курсларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатлар жадвалини ва Олий мактабнинг таъминоти учун харажатлар сметасини тасдиқлайди, Олий мактаб тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб Кенгаши ишига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-таълим муассасалар кенгашлари мажлисларида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Таълим жараёнини, Олий мактабнинг ўқув-методик ва илмий фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Олий мактаб таълим жараёнини судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Судьялик лавозимларини эгаллаш учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш тингловчиларни судьялик фаолиятини амалга ошириш ва судлар ишини ташкил этиш кўникмаларига ўргатишга, судьялик кадрларининг илмий-таҳлилий ва креатив салоҳиятини шакллантиришга қаратилган. Кадрларни тайёрлаш давлат грантлари асосида бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат намунасидаги диплом берган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш касбий билимларни чуқурлаштириш ва суд маъмуриятчилигини юритиш кўникмаларини эгаллашга, шунингдек ишни ва бошқарувни ташкил этишнинг инновацион шакл ва усулларини ўзлаштиришга қаратилган. Қайта тайёрлаш курсларининг давомийлиги икки ойни ташкил этиб, тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш қонунчиликдаги сўнги янгиликларнинг мазмун-моҳиятини етказишга, касбий, жумладан ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ва қўллаш масалаларига доир кўникма ва қобилиятларни такомиллаштиришга қаратилган. Малака ошириш курсларининг давомийлиги камида икки ҳафтани ташкил этиб, тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Судьялик лавозимларини эгаллашга юқори малакали кадрларни тайёрлаш учун Олий мактаб магистратурасига қабул фақат судьялик лавозимлари захирасида бўлган шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Олий мактабга қабул қилиш, ўқитишни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Магистратурага қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом, Раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада бўлган судьяларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом ҳамда Судьялар ва судлар аппарати ходимларининг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Судьялар, адвокатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ва бошқа мутахассислар педагогик фаолиятга ўриндошлик тартибида ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ёхуд ўрнини тўлдириш асосида хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мамлакатларнинг олимлари, мутахассислари ва экспертлари Олий мактабга ўқув, методик ва илмий ишлар олиб бориш учун шартнома (контракт) асосида хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек Олий мактабнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Илмий-тадқиқот ишлари, қоида тариқасида, шу жумладан хорижий ва халқаро грантлар ёки хўжалик шартномалари асосида ўтказилади. Шартнома асосида илмий-тадқиқот ишларини бажаришдан олинган маблағлар тегишли харажатлар қоплангандан сўнг Олий мактаб моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ёки ўзига юкланган бошқа вазифаларни ҳал этишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Таълим жараёни ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, илғор педагогик, инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Судьялар, шунингдек судлар аппарати ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Олий мактабнинг тингловчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Олий мактаб магистратурасига Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда белгиланадиган квоталари бўйича судьялик лавозимлари захирасида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқишга қабул қилиш тингловчи танловдан муваффақиятли ўтгандан сўнг Олий мактаб директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Олий мактаб магистратураси тингловчиларига судья ёрдамчисининг бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида стипендия тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб магистратурасига қабул қилинган шахслар асосий иш жойи бўйича лавозимидан озод этилади, бироқ уларнинг эгаллаган лавозими бутун ўқиш даври мобайнида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даврида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Олий мактаб тингловчилари ўқув режасида (дастурида) назарда тутилган топшириқларни белгиланган муддатларда бажаришга, Олий мактабнинг Устави, ички тартиб-қоидалари ва ахлоқ қоидаларига риоя қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқув дастурини бажармаган ёки таклиф этилган судьялик лавозимини эгаллашни рад этган тингловчилар ўқиш даврида олинган стипендия суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлиқ миқдорда қоплаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқа ходимлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Олий мактабда бошқарув, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимлари назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек уларнинг ўзаро муносабатлари меҳнат қонунчилиги, жамоавий шартнома, меҳнат шартномалари ва мазкур Устав билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Профессор-ўқитувчилар таркибига кафедра мудири, профессор, доцент ва ўқитувчи лавозимлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бошқарув, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Олий мактабнинг ички тартиб-қоидалари ва ахлоқ қоидаларида, шунингдек лавозим йўриқномалари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Олий мактаб ходимларининг мансаб маошлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Олий мактабнинг махсус унвонлар ва мансаб даражаларига эга ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди учун белгиланган тартибда махсус унвонлар ва мансаб даражалари берилади, кўп йиллик хизмат учун устамалар ва қўшимча тўловлар тўланади, ушбу шахсларнинг Олий мактабда ишлаган даври эса махсус унвонлар ва мансаб даражаларини олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисига Олий мактаб ходимларига махсус унвонлар ва мансаб даражалари бериш ҳуқуқи тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабга ишга жалб қилинган ва малака даражаларига эга бўлган судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларда судьялик мақоми, барча устамалар ва қўшимча тўловлар, имтиёзлар ва тиббий таъминот шароитлари сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьялар ва уларга тенглаштирилган шахслар орасидан ишга қабул қилинган ходимларнинг Олий мактабда ишлаган вақти судьялик стажига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб профессор-ўқитувчилари таркибига — Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари учун, Олий мактабнинг бошқа ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Олий мактаб меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартлари асосида машғулотлар ўтказишга жалб этиладиган айрим юқори малакали илмий-педагогик кадрлар ва тажрибали амалиётчи мутахассисларга ўқув машғулотларини ўтказиш учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорини Олий мактабнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан 100 фоизга ортиқ миқдорда белгилаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Олий мактабнинг халқаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Олий мактаб суд-ҳуқуқ соҳасида хориждаги таълим, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Халқаро ҳамкорлик, жумладан Олий мактаб тингловчилари, ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг хорижий мамлакатлар таълим ва тадқиқот муассасаларида стажировка ўташи, шунингдек хорижий мамлакатлар фуқароларининг Олий мактабда ўқиши белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Олий мактабнинг хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари билан шартномалари асосида, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан миллий таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида ажратиладиган грантларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Олий мактаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Олий мактаб тингловчилари ва ходимларининг хорижий таълим ва илмий муассасаларида стажировка ўташини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Олий мактабнинг молия-хўжалик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), молиявий маблағлар ҳамда бюджет, бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан сотиб олинадиган турли моддий қимматликлар Олий мактабнинг мол-мулкини ташкил этади. Олий мактаб мол-мулкининг қиймати унинг балансида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Олий мактаб ўзига бириктирилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Олий мактаб фаолияти қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактаб томонидан шартнома асосида бажариладиган илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ишлар, таълим ва бошқа хизматларни сотишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Олий мактаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий мактабда ўқитишга жалб этиладиган чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлашни шартномаларга мувофиқ белгиланадиган миқдорларда хорижий валютада амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларининг 50 фоизигача миқдорини ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар учун икки томонга авиачипталар сотиб олиш (узоқ муддатли шартномалар бўлганда, бир йилда кўпи билан икки марта) харажатларини миллий валютада тўлаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий олимлар, ўқитувчилар ва мутахассисларнинг яшаш харажатларини миллий валютада тўлаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, бюджет маблағлари ҳисобидан суд фаолиятининг долзарб масалалари бўйича илмий журнал чоп этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур асбоб-ускуналар ва бошқа моддий ресурсларни харид қилиш, ижарага олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига тегишли мол-мулкка, жумладан интеллектуал ва бошқа турдаги мулкка, даромадларга белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Олий мактабда Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи) билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизигача миқдорида Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Олий мактаб маблағларини шакллантириш ва сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Олий мактаб белгиланган тартибда ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мазкур Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, Олий мактабни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Мазкур Устав талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Штат бирликларининг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) — 36 бирлик, шу жумладан, профессор-ўқитувчилар таркиби — 10 бирлик, бошқарув ходимлар — 26 бирлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РАЗРЯДЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозим номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

директор

20

директор ўринбосари

19

кафедра мудири, кафедра профессори

18

кафедра доценти

17

кафедра ўқитувчиси

16

бош бухгалтер

16

бўлим бошлиғи

16

бош мутахассис

14

юрисконсульт

14

етакчи мутахассис

13

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАТ ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони

Директор

1

Ўқув-методик ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий ва ахборот-таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Ўқув-методик бўлим

3

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Иқтисодий ҳуқуқ кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Жиноят ҳуқуқи кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Маъмурий ҳуқуқ кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Касбий кўникмалар кафедраси

2

Кафедра мудири

1

Кафедра ўқитувчиси (профессор, доцент)

1

Суд амалиёти муаммоларини ўрганиш маркази

9

Марказ бошлиғи

1

Бош мутахассис

4

Етакчи мутахассис

4

Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими

1

Бош мутахассис

1

Ахборот-ресурс маркази

1

Бош мутахассис

1

Халқаро ҳамкорлик бўлими

1

Бош мутахассис

1

Кадрлар бўлими

1

Бош мутахассис

1

Ахборот-техникавий таъминот ва масофавий ўқитиш бўлими

2

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Бухгалтерия

2

Бош бухгалтер

1

Бош мутахассис

1

Девонхона ва архив

2

Девонхона мудири

1

Архив мудири

1

Юрисконсульт

1

Жами

36

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг самарали фаолиятини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл харитаси»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) фаолиятининг ташкилий асосларини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар

1.

Ташкилий масалаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қўшма йиғилишини ўтказиш.

Кенгаш қарори

2019 йил
10 январгача

Судьялар олий кенгаши,
Олий суд

2.

Олий мактабни давлат рўйхатидан ўтказиш.

Рўйхатдан

ўтганлиги ҳақида гувоҳнома

2019 йил

20 январгача

Олий мактаб

3.

Олий мактабни, биринчи навбатда қайта ташкил этилаётган Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ходимлари ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказининг ўтказилган штат бирликлари орасидан юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 мартгача

Олий мактаб,

Олий суд

4.

Олий мактабнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, мансаб йўриқномаларини тасдиқлаш.

Олий мактаб директорининг буйруғи

2019 йил
1 февралгача

Олий мактаб

II. Олий мактабнинг ўқув-методик жараёнини ташкил этиш

5.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Олий мактаб магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тўғрисида низом;

судьялар ва судлар аппаратлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низом;

магистратура, судьялар ва судлар аппаратлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурлари, шунингдек малакавий талаблар;

профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини меъёрлаштириш тартиби;

магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг билимини баҳолаш, магистратура тингловчиларининг стажировка ўташи, магистратура тингловчиларини давлат аттестациясидан ўтказиш тартиблари ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлаш ва ҳимоя қилишга доир талаблар.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 мартгача

Олий мактаб,

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Олий мактабнинг ўқув режалари (дастурлари)га киритилган фанлар бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастур лойиҳаси

2019 йил
1 мартгача

Олий мактаб,
Олий суд,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Олий мактаб фаолиятига замонавий инновацион ўқитиш тизимини жорий этиш, унда, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

судьялар ва судлар аппаратлари ходимларини видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий (электрон) ўқитиш;

ўқитишда имитацион моделлаштириш (далилларни жойида кўздан кечириш, суд мажлислари заллари)дан фойдаланиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 августгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий суд,

Олий мактаб,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

АКТ вазирлиги

8.

Олий мактабнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан жиҳозлаш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 февралгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий мактаб,
Олий суд,

Судьялар олий кенгаши,
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,
Молия вазирлиги

III. Олий мактабнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш

9.

Одил судловни амалга оширишнинг долзарб муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни, шу жумладан миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда амалга ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил
1 февралгача

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Олий мактаб,
Олий суд,

Судьялар олий кенгаши

10.

Илмий-амалий ҳуқуқий нашрни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш, уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
1 февралгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий мактаб,

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,
Олий суд,

Олий аттестация комиссияси

11.

Олий мактабнинг етакчи илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий муассасалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар билан меморандумлар, ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, қўшма дастурларни амалга оширишни назарда тутувчи халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш.

Комплекс
чора-тадбирлар дастури

2019 йил
1 мартгача

Хорижий
ва халқаро ташкилотлар грантлари ҳамда Олий мактабнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий мактаб,
Олий суд,

Ташқи ишлар вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

IV. Олий мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

12.

Олий мактабнинг биносини ўз ичига оладиган «Одил судлов саройи» мажмуасини қуришга техник топшириқни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Техник топшириқ лойиҳаси

алоҳида

графикка мувофиқ

Капитал қўйилмалар лимити

Олий суд,
Қурилиш вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

13.

Ажратилган маъмурий бинони таъмирлаш ва тайёрлаш.

Техник топшириқ лойиҳаси

алоҳида

графикка мувофиқ

Капитал қўйилмалар лимити

Қурилиш вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги,
Олий мактаб

14.

Олий мактабнинг ўқув жараёнини ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан видеоконференцалоқа ва масофавий таълим усулларидан фойдаланган ҳолда «Электрон таълим» миллий тармоғига улаш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 апрелгача

Давлат бюджети маблағлари

АКТ вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,
Молия вазирлиги

15.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий ва узлуксиз равишда киришни ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

2019 йил
1 февралгача,

доимий равишда

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,
Молия вазирлиги,

Олий мактаб

16.

Олий мактабнинг имитацион суд мажлисларини ўтказиш залини, далилларни жойида кўздан кечириш жойини вазиятли машғулотлар ўтказиш учун зарур бўлган ўқитишнинг замонавий инновацион воситалари билан жиҳозлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

алоҳида графикка мувофиқ

Давлат бюджети маблағлари

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд, ИИВ, АКТ вазирлиги

17.

Масофавий (электрон) таълимни ташкил этиш ва видеоконференцияларни ўтказиш учун ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш, шунингдек конференцалоқадан фойдаланган ҳолда масофавий таълим, онлайн тестлар ва сўровларни ўтказиш тизимини жорий этишнинг методик ва техник параметрларини, шунингдек тегишли дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

алоҳида графикка мувофиқ

Давлат бюджети маблағлари

Судьялар олий кенгаши,
Олий суд,

АКТ вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

18.

Олий мактабнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий техника, зарур жиҳозлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

Олий мактабнинг буюртмасига асосан

Давлат бюджети маблағлари

АКТ вазирлиги, Олий мактаб,

Судьялар олий кенгаши, Олий суд,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси,

Молия вазирлиги

19.

Хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур бўлган, хусусан, «West Law», «Lexis Nexis» ва бошқа халқаро ҳуқуқий-маълумот тизимининг дастурий маҳсулотларини (маълумотлар базаларини) харид қилиш ва келгусида янгилаб бориш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 августгача,

доимий равишда

Давлат бюджети маблағлари

Судьялар олий кенгаши,
Олий суд,

Молия вазирлиги

20.

Олий мактабга «Ўзбектелеком» АК билан тендер (танлов) ўтказмасдан шартнома тузиш ва уни кейинги муддатларга мустақил узайтириш ҳуқуқини бериш орқали Олий мактабни юқори тезликдаги Интернет (сониясига 30 мегабитдан кам бўлмаган, unlimited) тармоғига улашни, шунингдек ички локал тармоқни ташкил этишни таъминлаш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 мартгача,

доимий равишда

Давлат бюджети маблағлари

АКТ вазирлиги,

Олий мактаб,

Молия вазирлиги

21.

Олий мактабнинг расмий Интернет сайтини ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 мартгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий мактаб,
АКТ вазирлиги, Молия вазирлиги

22.

Олий мактаб буюртмаларига асосан хизмат ва махсус автотранспорт воситалари учун зарур ҳажмдаги автобензин ва дизель ёқилғисини белгиланган тартибда ажратилиши ва харид қилиниши орқали Олий мактабнинг автотранспорт воситаларини босқичма-босқич янгилаш.

Комплекс
чора-тадбирлар

2019 йил
15 январгача

Давлат бюджети маблағлари

Олий мактаб,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

«Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятини моддий-техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш тўғрисида»ги ПҚ-2951-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказининг директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3240-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-банди иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази (кейинги ўринларда — Марказ) директори» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (кейинги ўринларда — Олий мактаб) директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5-банддаги «Марказ» сўзи «Олий мактаб» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2019 й., 07/19/4096/2427-сон; 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон; 13.04.2021 й., 06/21/6206/0339-сон)