04.07.2025 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг қарори, 04.07.2025 йилдаги 17-сон
Кучга кириш санаси
01.10.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тупроқ ва минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги ва самарали солиштирма фаоллиги даражаларига ҳамда уларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолашга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0097-25-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 364]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тупроқ ва минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги ва самарали солиштирма фаоллиги даражаларига ҳамда уларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолашга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0097-25-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 1994 йил 22 декабрда тасдиқланган «Гигиена нормативлари. Тупроқ ва ўғитлардаги табиий радионуклидларнинг рухсат этилган максимал концентрацияси» 0034-94-сон СанҚваМ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 2 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 май

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А. РАФИҚОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 16 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 4 июлдаги 17-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ ва минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги ва самарали солиштирма фаоллиги даражаларига ҳамда уларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолашга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0097-25-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) тупроқ ва минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги ва самарали солиштирма фаоллиги даражаларига ҳамда уларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолашга доир санитария-гигиена талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ ва минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидлар (бундан буён матнда табиий радионуклидлар деб юритилади) — бу ер қобиғида табиий ҳолатда мавжуд бўлиб, радиоактив емирилиш (парчаланиш) орқали ионлаштирувчи нурланиш чиқарадиган кимёвий элементлар ёки уларнинг изотопларидир. Табиий радионуклидларга Уран-238, Торий-232 ва Актиний 235 туркумига кирувчи ердан келиб чиқадиган радионуклидлар, шунингдек унга генетик боғлиқ бўлмаган Калий-40 ва Рубидий-87 ва кўп сонли космоген радионуклидлар, инсон нурланиш дозасига таъсир кўрсатадиган Тритий-3, Бериллий-7, Углерод-14, Натрий-22 каби радионуклидлар киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий радионуклидларнинг фаоллиги — бу табиий радионуклидларнинг радиоактив парчаланиш тезлигини ифодаловчи физик катталик бўлиб, Беккерел (Bq) бирлигида ўлчанади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий радионуклидларни солиштирма фаоллиги — бу табиий радионуклидларнинг массасига нисбатан радиоактив фаоллиги бўлиб, беккерел/килограмм (Bq/kg) бирлигида ўлчанади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий радионуклидларнинг самарали солиштирма фаоллиги — табиий радионуклидларнинг биологик таъсирини ёки нурланиш хавфини ҳисобга олган ҳолда уларнинг массасига нисбатан фаоллигини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги даражаларига доир санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Табиий радионуклидларнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидаги миқдорини камайтириш мақсадида табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги даражаси аниқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги даражасини аниқлашда тупроқ тури, етиштириладиган экин, тупроқда мавжуд табиий радионуклидларнинг кимёвий шакли инобатга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Am

=

A

,

Av

=

A

m

V

Бунда:

Am — табиий радионуклидлар уларнинг массасига нисбатан солиштирма фаоллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
A — табиий радионуклидларнинг фаоллиги;

m — модданинг массаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Av — табиий радионуклидлар уларнинг ҳажмига нисбатан солиштирма фаоллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V — модданинг ҳажми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Табиий радионуклидларнинг фаоллиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

A

=

dN

,

dt

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
A — табиий радионуклидларнинг фаоллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
dN — маълум энергия ҳолатидан ўз-ўзидан ядровий ўзгаришларнинг кутилган сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
dt — вақт оралиғи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги 1,0 кБқ/кг дан ошмаслиги керак ва бу қуйидаги формула орқали ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
AU + 1,5 *ATh ≤ 1 kBq/kg
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
AU ва ATh — мос равишда 238U ва 232Th нинг парчаланиш қаторларининг емирилиш маҳсулотлари билан радиоактив мувозанатдаги солиштирма фаоллиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агар табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги 1 kBq/kg дан ошмаса, лекин самарали солиштирма фаоллиги 1,5 kBq/kg дан ошса, улардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Табиий радионуклидларнинг самарали солиштирма фаоллиги даражаларига доир санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Табиий радионуклидларнинг инсон саломатлигига етказадиган зарари қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аeff = АRa+1,3*ATh + 0,09*АK
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ерда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аeff — табиий радионуклидларнинг инсон саломатлигига етказадиган зарари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ARa —226Ra нинг солиштирма фаоллиги (Bq/kg);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ATh —232Th нинг солиштирма фаоллиги (Bq/kg);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
AK —40K нинг солиштирма фаоллиги (Bq/kg);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3 ва 0.09 — 232Th ва 40K нинг гамма-нурланишга қўшган ҳиссасини ҳисобга олувчи коэффициентлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Табиий радионуклид ҳисобланувчи 40K нинг самарали солиштирма фаоллигининг рухсат этилган миқдори (даражаси) белгиланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Табиий радионуклидларнинг самарали солиштирма фаоллиги даражасини ҳисоблашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий радионуклидларнинг турлари ва уларнинг солиштирма фаоллиги (ҳар бир радионуклиднинг солиштирма фаоллиги (Bq/kg) гамма-спектрометрия усули орқали аниқланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий радионуклидларнинг гамма-нурланишга қўшган ҳиссаси (оғирлик коэффициентлари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Табиий радионуклидларнинг самарали солиштирма фаоллиги даражасини ҳисоблашдаги қуйидаги ўлчов усуллари қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гамма-спектрометрия (радионуклидларнинг гамма-нурланишини аниқлаш учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бета-спектрометрия (бета-нурланиш чиқарувчи радионуклидлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиокимёвий усуллар (радионуклидларни ажратиш ва концентрлаш учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидларнинг самарали солиштирма фаоллиги мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига ва алфа радиоактивлик бўйича тупроқдаги табиий радионуклидларнинг самарали солиштирма фаоллиги 2-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Табиий радионуклидларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолашга доир санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Табиий радионуклидларнинг радиациявий кўрсаткичлари мазкур санитария қоидаларининг 6-бандида берилган формула билан ҳисобланадиган табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги қийматидан келиб чиққан ҳолда баҳоланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Табиий радионуклидларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолаш қуйидагича амалга оширилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаборатория синовлари учун тупроқ ва минерал ўғитлардан намуна олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий радионуклидларнинг солиштирма ва самарали солиштирма фаоллиги даражалари аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий радионуклидлар радиациявий кўрсаткичларининг ушбу санитария қоидаларига мувофиқлиги баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лаборатория синовлари учун тупроқдан намуна олишда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намуна олиш жойини белгилаш (бунда, намуна олиш майдони ҳудудий жиҳатдан бир хил бўлиши (рельеф, тупроқ тури, ишлов бериш шароити);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намуна олиш чуқурлиги (бунда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларида 20 м гача чуқурликдан, заруратга кўра 40 м гача чуқурликдан намуна олиниши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намуна олиш усули (бунда, камида 15 — 25 та нуқтадан тенг ҳажмда тупроқ олиниши, барча кичик намуналардан битта аралаш намуна тайёрланиши ва намуналар полиэтилен пакет ёки қоғоз қопда сақланиши ва белгилаб қўйилиши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Лаборатория синовлари учун минерал ўғитлардан намуна олишда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намуна олиш шароити (бунда, минерал ўғитлар қопларда сақланса, ҳар 10 қопдан биттасидан, уюм ҳолидаги минерал ўғитлардан турли чуқурлик ва жойлардан намуналар олиниши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намуна олиш усули (намуналар махсус зонд ёки қошиқ ёрдамида ўрта қатламдан олиниши, камида 10 — 15 жойдан кичик намуна олиниб, аралаштирилиши ва ўртача 1 — 1.5 кг аралаш намуна лаборатория синовлари учун топширилиши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, намуналар ифлосланмаган идишларда сақланиши ва ташиш вақтида намуна ҳолати ўзгармаслиги, шунингдек лаборатория синови учун топширилгунга қадар салқин ва қуруқ жойда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Табиий радионуклидларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолашда табиий радионуклидларнинг солиштирма ва самарали солиштирма фаоллиги даражаларидан келиб чиқадиган гамма нурланиш дозалари инобатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Табиий радионуклидларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолаш натижалари синов лабораториялари хулосасида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Табиий радионуклидларни аниқловчи ходимлар учун шахсий гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Табиий радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги 1 kBq/kg дан ошмаса, лекин самарали солиштирма фаоллиги 740 Bq/kg дан ошса, қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас аъзоларини сақлаш учун шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойларининг эквивалент доза қуввати ўлчаб борилишини ва 1 mkSv/соат дан ошмаслигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ходимларнинг табиий нурланиш манбалари билан ишлаш шароитида йиллик самарали нурланиш дозаси 5 mSv (миллизиверт) дан ошмаслигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Табиий радионуклидларни аниқловчи ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасида берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ ва минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидларни солиштирма фаоллиги ва самарали солиштирма фаоллиги даражаларига ҳамда уларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолашга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0097-25-сон СанҚваН)
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидларнинг самарали солиштирма фаоллиги*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Табиий радионуклидларнинг номи

Самарали солиштирма фаоллиги (Аеff, Bq/kg)

1.

Уран-238, Торий-232 ва Актиний-235

740

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ: Уран-238, Торий-232 ва Актиний-235 каби табиий радионуклидларнинг уран ва торий емирилиш занжирининг умумий аъзолари билан радиоактив мувозанатдаги самарали солиштирма фаоллиги аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ ва минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидларни солиштирма фаоллиги ва самарали солиштирма фаоллиги даражаларига ҳамда уларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолашга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0097-25-сон СанҚваН)
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алфа радиоактивлик бўйича тупроқдаги табиий радионуклидларнинг самарали солиштирма фаоллиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Табиий радионуклидларнинг номи

Алфа радиоактивлик бўйича тупроқдаги солиштирма фаоллиги (Аеff, Bq/kg)

1.

Уран, торий ва актинийнинг емирилиш ҳосилалари

300

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тупроқ ва минерал ўғитлар таркибидаги табиий радионуклидларни солиштирма фаоллиги ва самарали солиштирма фаоллиги даражаларига ҳамда уларнинг радиациявий кўрсаткичларини баҳолашга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0097-25-сон СанҚваН)
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

Д.А. Зарединов

—

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг «Гигиена» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор

М.В. Ли

—

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг «Гигиена» кафедраси ходими, т.ф.д., доцент

О.Д. Эшмурадов

—

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг «Гигиена» кафедраси ўқитувчиси, илмий изланувчиси

Ф.Ф. Абдусаттаров

—

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси Радиология гигиенаси бўлими ва лабораторияси мудири

Тақризчилар рўйхати:

Ф.И. Саломова

—

Тошкент давлат тиббиёт университети, «Атроф-муҳит гигиенаси» кафедраси мудири, т.ф.д., профессор

О.З. Каримов

—

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария эпидемиология назорати бошқармаси Радиация хавфсизлиги ва физик омиллар бўлими шифокори, олий тоифали шифокор радиолог