31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда электрон ҳукуматни ривожлантириш ва модернизация қилиш, шу жумладан маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш, аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнларининг шаффофлиги ва оптималлашувини таъминлаш, фаол тадбиркорликни рағбатлантириш, шунингдек, инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган давлат хизматлари кўрсатишни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, рақамли иқтисодиёт ютуқларининг имкониятлари тўла рўёбга чиқарилмаётган қатор соҳалар сақланиб қолмоқда. Хусусан, ижтимоий-меҳнат соҳасида замонавий ахборот технологиялари етарли даражада фаол қўлланилмаяпти. Ҳозирга қадар ташкилотларда кадрлар бўйича иш юритиш асосан қоғоз шаклида амалга оширилмоқда, бу эса ходимнинг, айниқса, пенсия таъминоти ҳуқуқларини расмийлаштиришда меҳнат стажи аниқ ҳисобланишини мураккаблаштиради, шунингдек, аҳоли бандлиги ҳақидаги маълумотларнинг нотўғри кўрсатилишига шароит яратади ва маъмурий бошқарув харажатларини кўпайтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ва уларнинг меҳнат стажини ҳисоблаш механизмини такомиллаштириш, ижтимоий-меҳнат соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 1 январдан қуйидагиларни таъминловчи «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини (кейинги ўринларда — «ЯММТ» ИДАК) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини, шу жумладан меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни тугатиш тартиб-таомилларини электрон рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчиларнинг тузилмаси (штатлар жадвали), шу жумладан мавжуд ва яратиладиган иш ўринлари, меҳнат шароитлари, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари тўғрисидаги электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимнинг меҳнат стажини ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар, ҳисобланган иш ҳақи ва жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларига ҳисобланган солиқлар, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳисобига тўловлар ҳақидаги ахборотга асосланган электрон меҳнат дафтарчасида жисмоний шахсларнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш даражасини ва унинг самарадорлигини ошириш учун меҳнат бозори кўрсаткичлари ҳолати ва динамикаси тўғрисидаги ахборотлардан иборат маълумотларни идоралараро тизимлаштирилган тарзда ва мунтазам равишда электрон алмашишни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар ҳамда ишчиларнинг сон ва сифат таркиби, вакансиялар, шунингдек, ишга жойлашиш учун номзодларга иш берувчилар томонидан қўйиладиган малакавий ва бошқа талаблар тўғрисида автоматик тарзда тўпланадиган холис, шаффоф ва долзарб маълумотларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор ташкилотларга улар ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариши учун «ЯММТ» ИДАКдан зарурий маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ресурсларининг, хусусан, меҳнат ресурслари тоифалари, ишга лаёқатли, иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли қатламлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари асосида пенсия ёшидаги ишлаётган шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида ҳар куни янгиланадиган балансини шакллантириш;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муносабатлари ва меҳнат муҳофазаси, ишга жойлаштириш дастурлари бўйича ўтказиладиган текширувлар, шунингдек, иш ўринларининг аттестацияси, Меҳнат муҳофазаси соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ягона реестрига тегишли маълумотларнинг (ахборотларнинг) тўлиқ киритилишини экспертизадан ўтказиш натижаларини мониторинг қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетадиган фуқароларни онлайн рўйхатдан ўтказиш, ташкилий тартибдаги меҳнат миграцияси тўғрисидаги келишувга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ваколатхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе томонидан хорижда ишга жойлаштирилган фуқаролар ҳақида маълумотлар базасини яратиш, шунингдек, ишга жойлаштирилаётган мамлакатда бўлиш қоидалари, меҳнат шароитлари, ижтимоий ва яшаш-турмуш таъминоти, чет эллик иш берувчилар билан тузиладиган меҳнат шартномаларининг ҳуқуқий жиҳатлари, қонунчиликда назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида онлайн тартибда маълумотлар тақдим этиш имконияти;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозорининг, ҳудудлар, жинс ва ёш омиллари, соҳалар ва мутахассисликлар кесимида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг ривожланиш тенденциялари прогнозини шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчиларга пуллик хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот ресурслари билан интеграциялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига меҳнат ва аҳоли бандлиги соҳаларида давлат бошқаруви бўйича юклатилган функцияларни тўла ҳажмда ва тезкорлик билан амалга ошириш.
(1-банднинг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармонига асосан ўн иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «ЯММТ» ИДАК учун реал вақт режимида маълумотлар базасига кириш имконияти тақдим этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали идоралараро электрон алоқа воситасида амалга ошириладиган алмашув маълумотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини «ЯММТ» ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шарт. Меҳнат шартномаларини «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда иш берувчи томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2020 йил 1 январдан бошлаб, рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида «ЯММТ» ИДАКда автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи электрон меҳнат дафтари жорий этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги «ЯММТ» ИДАКнинг балансда сақловчиси ҳисобланади;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепул ҳисобланади. «ЯММТ» ИДАКни ишлаб чиқиш, кузатиб бориш, таъминлаш ва такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Бандликка кўмаклашиш жамғармаси) ҳисобидан амалга оширилади.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иш берувчилар «ЯММТ» ИДАК орқали қўшимча равишда кўрсатиладиган пуллик хизматлардан ихтиёрий равишда қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланишлари мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПФ-126-сонли Фармонига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ходимнинг меҳнат стажи, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ пенсия тайинлашда ходим томонидан амалга ошириладиган меҳнат фаолияти даврига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 январдан сўнг — «ЯММТ» ИДАКда мавжуд маълумотлар асосида (қонун ҳужжатларида белгиланган алоҳида ҳоллардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 январга қадар — «ЯММТ» ИДАК жорий қилингунгача ўрнатилган тартибда белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини («ЯММТ» ИДАК) жорий қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Идоралараро ишчи гуруҳи) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Идоралараро ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЯММТ» ИДАКни ишлаб чиқиш, жорий қилиш, фойдаланиш ва ривожлантириш бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини ҳамда унинг «Электрон ҳукумат» тизимига интеграциялашувини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЯММТ» ИДАКни ривожлантириш ва такомиллаштириш, меҳнат муносабатлари субъектларининг ахборот эҳтиёжларини қондириш мақсадида «ЯММТ» ИДАК орқали кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни электрон шаклга янада кенгроқ ўтказиш бўйича ташкилий тадбирларни, шу жумладан «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида «ЯММТ» ИДАКни бошқариш дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекциянинг ташкилий тузилмаси ҳамда ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш шартлари вазирлик томонидан ажратилган маблағлар ва бошқа манбалар доирасида Дирекция томонидан белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 07/25/12/0056-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Дирекция зиммасига қуйидаги асосий вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчилар томонидан меҳнат шартномаларининг ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилишини мониторинг қилиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказишда иш берувчилар ва ходимларга техник ёрдам кўрсатиш, шу жумладан тегишли маълумотларни киритиш ва олиш учун зарур аппарат воситаларини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЯММТ» ИДАКни қўллаш, электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш ва жорий қилиш, ходимнинг меҳнат стажи тўғри ҳисобланишини таъминлаш жараёнида юзага келадиган барча масалалар бўйича иш берувчиларга техник ва ахборот кўмагини тақдим қилиш, шунингдек, «ЯММТ» ИДАК фойдаланувчиси ҳисобланган фуқароларга ахборот кўмагини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Электрон ҳукумат» тизимига кирувчи ахборот тизимлари билан «ЯММТ» ИДАК маълумотларини алмашиш масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни ташкиллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЯММТ» ИДАКдан самарали ва ишончли фойдаланиш, тегишли ахборот дастурларини ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш, шунингдек, сервер, компьютер қурилмалари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш, иш берувчилар ва ходимлар шахсий маълумотларининг ахборот хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 07/25/12/0056-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий этилаётган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибини тушунтириб берувчи, «ЯММТ» ИДАКни ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболлари ҳақида материаллар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида чоп этиш, телерадиоканалларда махсус телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Бандликка кўмаклашиш жамғармасининг харажатлар сметасида «ЯММТ» ИДАКни таъминлаш, ривожлантириш, такомиллаштириш, самарали ишлаб туриши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун маблағларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда «ЯММТ» ИДАКнинг ишлаб чиқилаётган Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими билан интеграциялаштиришни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда «ЯММТ» ИДАКни солиқ хизмати органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялаштириш орқали ходимларнинг меҳнат фаолияти тўғрисида «ЯММТ» ИДАКда акс этувчи маълумотларнинг ҳисобланган иш ҳақини шахсий ҳисобга олиш марказлаштирилган электрон реестри маълумотлари билан тўғри келишини талабнома асосида текширишни (верификациялашни) доимий асосда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий аттестация комиссияси ва республикадаги олий таълим муассасалари билан биргаликда икки ой муддатда олий маълумот тўғрисидаги дипломлар, илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, хорижий олий таълим муассасасидан олинган олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида гувоҳномалар берилган жисмоний шахсларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантирсин ва уни «ЯММТ» ИДАК билан интеграциялаштиришни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий аттестация комиссияси тайёрланган, тақсимланган, бузилган ва берилган олий маълумот тўғрисидаги дипломлар, илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек, хорижий олий таълим муассасасидан олинган олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақида гувоҳномалар бланклари тўғрисидаги батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигига мунтазам равишда киритиб боради, диплом олган жисмоний шахсга берилган бланк унинг шахсий идентификация рақамига бириктириб қўйилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки, меҳнат шартномаларини, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартиришларни, уларнинг тугатилишини «ЯММТ» ИДАКда ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, электрон меҳнат дафтарчасини шакллантириш учун масъулият иш берувчи зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг жисмоний шахсларга ихтиёрий равишда ўтган даврдаги ишга жойлашганлик тўғрисидаги маълумотларни мустақил тарзда «ЯММТ» ИДАКга киритиш ҳуқуқини бериш, бунда жисмоний шахслар ихтиёрий равишда киритган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси органлари томонидан мажбурий верификацияланишини (тасдиқланишини) назарда тутиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иш берувчилар ва жисмоний шахсларни тўлиқ қамраб олган ҳолда «ЯММТ» ИДАКни жорий этишни самарали мувофиқлаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати Меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бошқармаси бошқарув ходимларининг штатлари сони 16 нафарга оширилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларида бошқарув ходимларининг умумий сони 84 нафардан иборат бўлган меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бўлимлари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, юқорида кўрсатилган умумий сони 100 нафардан иборат бошқарув ходимлари штатлари туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидаги касбий қайта ўқитишни ташкил этиш шуъбаси мутахассислари лавозимини 0,5 ставкага қисқартириш ҳисобига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг ишлаб чиқилаётган янги таҳрири лойиҳасида мазкур қарорда келтирилган меъёрларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Дирекциянинг таъсис ҳужжатлари ва тузилмасини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Дирекцияни, шу жумладан, юқори малакали хорижий мутахассислар ва чет элдаги етакчи таълим муассасаларини тамомлаган республикамиз фуқаролари орасидан билим ва кўникмага эга профессионал мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан келишилган ҳолда, Дирекция тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ва ходимларнинг чекланган умумий сонини белгилаш, шу жумладан зарур ҳолларда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини киритиш;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция ва Камбағаллик ва меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни ҳамда «Call-марказ» фаолиятини ташкил этишни тўғридан-тўғри шартномалар асосида молиялаштириш;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 07/25/12/0056-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда Меҳнат органлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига шартнома асосида тор доирадаги мутахассисларни Дирекцияда ишлаш учун жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда мазкур қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда «ЯММТ» ИДАКни жорий қилиш ва унинг кейинчалик самарали ишлашини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «ЯММТ» ИДАК тизимида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказмаганлик ва электрон меҳнат дафтарчасига маълумотлар киритмаганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда «ЯММТ» ИДАКдан фойдаланган ҳолда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва меҳнат стажининг ҳисобини электрон шаклда юритиш тартиби ва жорий қилинаётган механизмларнинг афзалликларини аҳоли ва иш берувчилар ўртасида мунтазам равишда ва ҳар томонлама ёритишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4502-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЯММТ» ИДАК учун реал вақт режимида маълумотлар базасига кириш имконияти тақдим этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали идоралараро электрон алоқа воситасида амалга ошириладиган алмашув маълумотлари*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумотлар номи

Маълумот олувчи идора

Маълумот/база тақдим этувчи идора

Маълумот тақдим этиш шартлари

1.

Солиқ тўловчи жисмоний шахс ҳақидаги маълумотлар:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ЖШШИР** бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

Солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий рақами.

Жисмоний шахсга иш берувчи — ташкилот СТИР.

Суғурта бадали, даромад солиғи тўланган ва иш ҳақи ёзилган ташкилот СТИР.

Суғурта бадали, даромад солиғи тўланган ва иш ҳақи ёзилган сана.

2.

Патент рақами.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

Патент бўйича фаолият тури.

3.

Юридик шахс тўғрисида маълумот:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси

ЮШ СТИР*** бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

Юридик шахснинг СТИР.

Юридик шахснинг номланиши.

Юридик шахс номланишининг қисқартмаси.

Юридик шахс мақоми.

Давлат рўйхатидан ўтган манзили.

Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган санаси.

Юридик шахс тугатилган сана.

Юридик шахснинг мулкчилик шакли.

Юридик шахснинг мулкчилик тури.

Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли.

Юридик шахснинг МҲОБТ коди.

Юридик шахснинг КТАК коди.

Юридик шахснинг ИФУТ рақами.

Юридик шахс бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми.

Юридик шахс бошлиғининг СТИР.

Юридик шахс бошлиғининг ЖШШИР.

Юридик шахснинг ҳақиқатда жойлашган жой манзили.

4.

Жисмоний шахс ҳақида маълумот:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Жисмоний шахсларнинг марказий маълумотлар базаси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали, паспорт серияси ва рақами

Фамилияси, исми, отасининг исми.

Жинси.

Туғилган йили.

Туғилган жойи.

Фуқаро паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси берилган сана.

Фуқаро паспортини ёки идентификацияловчи ID-картасини берган орган номи.

5.

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар тўланган ташкилот СТИР.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

«Халқ банки» АТБ

ЖШШИР ва СТИР****
бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар тўланган саналар.

Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.

6.

Шахснинг ногиронлиги ва ногиронлик гуруҳи мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

7.

Ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасида кўрсатилган маълумотлар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

ЖШШИР бўйича автоматлаштирилган сўров орқали

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Реал вақт режимида маълумотлар базасига кириш имконияти дастурий комплекс ишига ва маълумотлар базаси тузилмасига аралашиш ҳуқуқисиз тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** ЖШШИР — жисмоний шахснинг паспорти бўйича аниқланадиган жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** ЮШ СТИР — рўйхатдан ўтиш жойи бўйича солиқ хизмати органлари томонидан юридик шахсга бериладиган солиқ тўловчининг идентификация рақами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** СТИР — жисмоний шахсга яшаш жойи бўйича солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган солиқ тўловчининг идентификация рақами.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги ПҚ-4502-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини («ЯММТ» ИДАК) жорий қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ш.Д. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Идоралараро ишчи гуруҳи раҳбари

2.

М.П. Оллоёров

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти раҳбарининг ўринбосари, Идоралараро ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

3.

Н.Б. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Идоралараро ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

4.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

5.

Б.А. Бегалов

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси

6.

Э.М. Муҳитдинов

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

7.

О.М. Умаров

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Б.Ш. Усмонов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари

9.

У.Ш. Бегимқулов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари

10.

А.Э. Файзибоев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

11.

А.Я. Ҳайдаров

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

12.

Б.Б. Ашрафханов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижрочи директори

13.

Д.С. Мақсудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари

14.

Н.С. Тўрахўжаев

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги директори

15.

А.К. Инаков

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори

16.

А.Т. Юсупов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси

17.

Х.А. Кетмонов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари

18.

Ф.И. Саломов

Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси

19.

А.А. Элмурадов

«Mehnat.uz» ахборот-компьютер маркази» МЧЖ директори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Идоралараро ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур ҳолларда Идоралараро ишчи гуруҳи ишига тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари жалб этилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 07/19/4502/3977-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон, 20.04.2022 й., 06/22/112/0326-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 21.01.2025 й., 07/25/12/0056-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 08.08.2025 й., 06/25/126/0704-сон)