22.01.2025 йилдаги 32-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигининг оширилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, сув ресурсларидан тежамкорлик билан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида сув ўлчаш воситаларини ўрнатган истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар томонидан солиқ органларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни автоматик равишда ҳисоблаш учун асос бўладиган маълумотларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари томонидан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш (ўстириш) учун ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини автоматик равишда шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари томонидан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахсларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни автоматик равишда ҳисоблаш тартибини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 январдаги 32-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошидаги «тасдиқлансин» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 32-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидаги мазмундаги 32-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон қарорига
32-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом солиқ органи томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни суғориш ва балиқ етиштириш учун ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботини (кейинги ўринларда — солиқ ҳисоботи) шакллантириш, шу жумладан, деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни (кейинги ўринларда — солиқ) ҳисоблаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом талаблари солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш ҳолатларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчининг ташаббуси билан ёки солиқ текширувлари натижасида қайта аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва тақдим этиш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички манбалар — солиқ тўловчилар тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, солиқ мониторинги, кўздан кечириш ва солиқ текшируви натижаларига оид солиқ органларининг ахборот тизимларидан, шунингдек, солиқ органларининг «E-imtiyoz» дастури ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи — ички ва ташқи манбалар асосида солиқ органлари томонидан автоматик равишда шакллантирилган, жорий солиқ даври учун солиқ тўловчилар ва солиқ агентларининг солиқ мажбуриятларини аниқлашга асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчилари — ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан ёки сув хўжалиги объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмоли меъёри (кейинги ўринларда — меъёр) — сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларидан сув ўлчаш воситаларисиз фойдаланилган ҳолларда, уларнинг экин майдонларига экилган экин турларини суғориш учун сувга бўлган эҳтиёжларини қондиришга етарли деб ҳисобланган сув ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ўлчаш воситалари — сув истеъмолчилари экин майдонларининг сув кириш нуқталарига ўрнатилган сув сарфини ўлчаш (шунингдек, бошқариш) имконини берувчи стандарт ёки электрон қурилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи манбалар — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ органларига маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Солиқ органларига солиқни ҳисоблаш учун асос бўладиган маълумотларни тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Солиқ органларига солиқни ҳисоблаш учун асос бўладиган қуйидаги маълумотлар вазирлик ва идоралар томонидан ўзаро ахборот алмашинуви тизими, шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб «Сув ҳисоби» ахборот тизими орқали тақдим этиб борилади, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни суғориш ва балиқ етиштириш учун ишлатилган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 декабридан кечиктирмасдан, юридик шахслар томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида 2-иловага мувофиқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан, деҳқон хўжаликлари томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида 3-илова мувофиқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан, тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида 4-иловага мувофиқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилининг 1 августига қадар қишлоқ хўжалиги экинлари турлари бўйича белгиланган йиллик сув олиш лимитлари тўғрисида 5-иловага мувофиқ маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн сув ўлчаш воситалари асосида аниқланган сув ҳажми тўғрисида 2 — 5-иловаларга мувофиқ онлайн шаклдаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилининг 20 апрелига қадар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даври ва ҳисобот йилининг 20 октябрига қадар куз-қиш даври учун тасдиқланган сув олиш лимитлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йили 6-иловага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилининг 10 майига қадар асосий экин майдонларига экиладиган экин турлари (пахта, ғалла, полиз, сабзавот, шоли ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот йилининг 15 июлига қадар такрорий экин майдонларига экиладиган экин турлари тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган маълумотларни «Сув ҳисоби» ахборот тизимига киритиш учун тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ ҳисоботларининг кўрсаткичлари ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемада назарда тутилган муддатларда ҳисоботни топширган солиқ тўловчининг шахсий кабинетига қайта шакллантирилган ҳисобот юборилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тақдим этилган маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасида электрон шаклда умумлаштирилиб, ушбу маълумотлар ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасига мувофиқ сув ресурслари учун солиқ ставкалари асосида солиқ суммаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ органлари солиққа оид маълумотлар базасидан ва белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар учун солиқ суммасини аниқлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон хўжаликлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 октябрга қадар қишлоқ хўжалиги корхоналари учун — қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун улар томонидан аввалги солиқ даврида ишлатилган сув ҳажмининг 70 фоизи миқдорида. Бунда аввалги солиқ даврида қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан ишлатилган сув ҳажми тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлмаганда, солиқ суммаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган сув олиш лимитлари бўйича аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 15 декабрга қадар қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сув ресурсларидан фойдаланган юридик шахслар учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган манбалардан ташқари, солиқ ҳисоботлари учун зарур бўладиган кўрсаткичлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги интерактив хизматлар орқали ҳам шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ ҳисоботларида келтирилган сатр маълумотлари ҳамда ички ва ташқи манбалар маълумотлари асосида автоматик равишда шакллантириладиган кўрсаткичлар формула орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоботлари солиқ органлари томонидан ушбу солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар деб эътироф этилганлар учун шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Истеъмол қилинган сув ҳажми ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар учун сув солиғи халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баравар оширилган ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Солиқ органи томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи томонидан тасдиқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқ органлари томонидан солиқ ҳисоботларини шакллантириш ва уларни солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юбориш ишлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботининг тўғрилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайди ёхуд эътирозлари мавжуд бўлса, солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва ҳисобот тақдим этишнинг охирги муддатига қадар тегишли асосларни илова қилган ҳолда солиқ органларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Солиқ органлари томонидан ушбу Низомнинг 9-бандига асосан шакллантирилган солиқ ҳисоботида ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг ўзгаришига олиб келадиган ҳолатлар юзага келганда, нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар ва(ёки) хатолар аниқланганда, шунингдек, солиқ тўловчининг ҳисоб ҳужжатларига кўра солиққа тортиш объектлари ва солиққа тортиш билан боғлиқ объектларда ёки солиқ базасида фарқлар юзага келганда, солиқ тўловчи томонидан ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишлар киритилади ва ҳисобот солиқ органларига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Солиқ ҳисоботида кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик солиқ тўловчи ёки унинг ваколатли вакили зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар солиқ органлари томонидан текширувдан олдин шакллантирилган солиқ ҳисоботи билан янгиланган маълумотлар ўртасида тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчи ушбу солиқ ҳисоботига зарур тузатишларни киритиши ҳамда солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаганда ёки рад этилмаганда, хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги тасдиқланган ҳисобланади ҳамда солиқ суммаси солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Солиқ тўловчининг мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Солиқ тўловчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун солиқ органининг «E-imtiyoz» ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, солиқ имтиёзларини унинг ҳар бир турига махсус идентификация коди асосида ҳисобга олиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ҳолатлар юзага келганда, зарур тузатишлар киритмаганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Солиқ тўловчининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Солиқ тўловчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ органидан ва бошқа ваколатли органлардан (уларнинг ваколатлари доирасида) амалдаги солиқлар тўғрисида, солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ҳақидаги ахборотни, солиқ ҳисоботининг ва аризаларнинг шаклларини, шунингдек, уларни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтиришларни бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз солиқ мажбурияти бажарилиши бўйича солиқ органларида ва бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботини қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботлари солиқ тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида солиқ ҳисоботини топширишнинг белгиланган муддатидан кечиктирилмаган ҳолда шахсий кабинет орқали тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Солиқ тўловчи ўзининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи қабул қилинганлигини кузатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Солиқ органлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда истеъмол қилинган сув ҳажмлари бўйича тақдим этган маълумотлар солиқ органларининг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу маълумотларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 445-моддасида белгиланган солиқ ставкаларига асосан солиқ суммаси ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобланган солиқ суммаси бўйича солиқ тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси деҳқон хўжаликлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларига ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахсларга ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирилмасдан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Истеъмол қилинган сув ҳажми ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар учун сув солиғи халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баравар оширилган ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Солиқ органлари солиқ ҳисоботида солиқ суммалари тўғри ҳисобланганлигини ва уларнинг ўз муддатида тўланишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда солиқ тўловчи томонидан тасдиқланмаганда ёки қайта ишланган солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганда, солиқ тўловчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Сув хўжалиги вазирлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда

 

Солиқ органларига қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

 

 

 

 

а) қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун юридик шахслар томонидан фойдаланилиши кутилаётган сув ҳажми тўғрисида;

 

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 декабридан кечиктирмасдан

 

 

б) деҳқон хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан фойдаланилган сув ҳажми тўғрисида;

 

Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан

 

 

в) онлайн тартибда ишлайдиган сув ускуналарини ўрнатган сув истеъмолчилари тўғрисида;

 

Онлайн шаклда

 

 

г) халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан сув истеъмолчилари кесимида тасдиқланган сув олиш лимитлари тўғрисида;

 

вегетация даври учун 20 апрелга қадар, куз-қиш даври учун 20 октябрга қадар

 

 

д) жорий йилда экилган экин турлари учун вилоятлар ҳамда туман (шаҳар)лар кесимида белгиланган сув истеъмоли меъёрлари ва сув олиш лимитлари тўғрисида.

 

Ҳар йили ҳисобот йилининг 1 августидан кечиктирмасдан

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

 

Солиқ органларига қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

 

 

 

 

а) асосий экин майдонларига экиладиган экин турлари (пахта, ғалла, полиз, сабзавот, шоли экинлари ва бошқалар) тўғрисида маълумотлар;

 

Ҳар йили жорий солиқ даврининг 10 майига қадар

 

 

б) такрорий экин майдонларига экиладиган экин турлари тўғрисидаги маълумотлар.

 

Ҳар йили жорий солиқ даврининг 15 июлига қадар

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Солиқ органлари

 

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича қуйидаги тоифа солиқ тўловчилар бўйича ички ва ташқи манбалар асосида келиб тушган маълумотларни умумлаштиради:

 

 

 

 

а) қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сувдан фойдаланган юридик шахслар бўйича;

 

Жорий солиқ даврининг 12 декабрига қадар

 

 

б) деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар учун бўйича.

 

Солиқ давридан кейинги йилнинг 25 январига қадар

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Солиқ органлари

 

1. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сув ресурсларидан фойдаланган юридик шахслар бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиради.

2. Деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича тўлов хабарномасини шакллантиради.

 

Маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг 1 кун муддат ичида

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Солиқ органлари

 

1. Қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун сув ресурсларидан фойдаланган юридик шахслар бўйича шакллантирилган солиқ ҳисоботини солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади.

 

Солиқ ҳисоботлари шакллантирилгандан сўнг 1 кун муддат ичида

 

 

2. Деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар бўйича шакллантирилган тўлов хабарномасини солиқ тўловчига етказади.

 

Солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартига қадар

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Солиқ тўловчи

 

1. Солиқ органи шакллантирган солиқ ҳисоботини тасдиқлайди.

2. Солиқ ҳисоботи бўйича эътирозлар бўлганда, асосларни илова қилган ҳолда солиқ ҳисоботини қайта ишлайди ва солиқ органига тақдим этади.

 

Ҳисобот даврининг 15 декабрига қадар

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Солиқ органлари

 

Белгиланган муддатларда солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқилган солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган тақдирда, хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги тасдиқланган ҳисобланади ва солиқ суммасини шахсий ҳисобварағига киритади.

 

Ҳисобот даврининг 15 декабрига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
____________ вилоятида қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 20____ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

T/р

Вилоят номи

Туман номи

СТИР / ЖШШИР

Корхона номи

Манзили

(МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи)

Ер майдони

(гектар)

Шундан:

Йиллик сув истеъмоли лимити

(м.куб)

Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми

(м.куб)

(9 = 10 + 11 + 12 = 13 + 15)

Сув ресурсларининг шаклланиш манбаи

(м.куб)

Сув ресурсларининг истеъмол мақсади

(м.куб)

Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ҳажми

(м.куб)

17 = 10 - 9

Сув ўлчаш ускуналаридан

жорий йилда сувни тежайдиган ускуналар асосида суғорилган ер майдони

(гектар)

ер усти манбалари

(канал, ариқ ва бошқалар)

ер ости манбалари

коллектор ва дренаж тармоғи сувларидан

экинларни суғориш учун

шундан:

шўр ювиш

шундан:

сув ўлчаш ускуналари асосида

сув ўлчаш ускуналари асосида

фойдаланиш бошланган сана

фойдаланиш тўхтатилган сана

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

1.

2.

3.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
____________ вилоятида деҳқон хўжаликлари томонидан 20____ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Вилоят номи

Туман номи

СТИР / ЖШШИР

Кадастр коди

Деҳқон хўжалиги номи

Манзили

(МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи)

Ер майдони

(гектар)

Шундан:

Йиллик сув истеъмоли лимити

(м.куб)

Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми

(м.куб)

(10 = 11 + 12 + 13 = 14 + 16)

Сув ресурсларининг шаклланиш манбаи

(м.куб)

Сув ресурсларининг истеъмол мақсади

(м.куб)

Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ҳажми

(м.куб)

(18 = 10 - 9)

Сув ўлчаш ускуналаридан

жорий йилда сувни тежайдиган ускуналар асосида суғорилган ер майдони

(гектар)

ер усти манбалари

(канал, ариқ ва бошқалар)

ер ости манбалари

коллектор ва дренаж тармоғи сувларидан

экинларни суғориш учун

шундан:

шўр ювиш

шундан:

сув ўлчаш ускуналари асосида

сув ўлчаш ускуналари асосида

фойдаланиш бошланган сана

фойдаланиш тўхтатилган сана

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

1.

2.

3.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
____________ вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ҳамда тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектларига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан 20____ йилда истеъмол қилинган сув ресурслари ҳажми тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Вилоят номи

Туман номи

СТИР / ЖШШИР

Кадастр коди

Деҳқон хўжалиги номи

Манзили

(МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи)

Ер майдони

(гектар)

Шундан:

Йиллик сув истеъмоли лимити

(м.куб)

Ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажми

(м.куб)

(10 = 11 + 12 + 13 = 14 + 16)

Сув ресурсларининг шаклланиш манбаи

(м.куб)

Сув ресурсларининг истеъмол мақсади

(м.куб)

Лимитдан ортиқча фойдаланилган сув ҳажми

(м.куб)

(18 = 10 - 9)

Сув ўлчаш ускуналаридан

жорий йилда сувни тежайдиган ускуналар асосида суғорилган ер майдони

(гектар)

ер усти манбалари

(канал, ариқ ва бошқалар)

ер ости манбалари

коллектор ва дренаж тармоғи сувларидан

экинларни суғориш учун

шундан:

шўр ювиш

шундан:

сув ўлчаш ускуналари асосида

сув ўлчаш ускуналари асосида

фойдаланиш бошланган сана

фойдаланиш тўхтатилган сана

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

1.

2.

3.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
____________ вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари турлари бўйича 20____ йил учун белгиланган йиллик сув олиш лимитлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

T/р

Вилоят номи

Туман номи

1 гектар ер майдони учун экин турлари бўйича йиллик сув олиш лимитлари

пахта

беда

маккажўхори

картошка ва сабзавот

полиз экинлари

боғ ва узумзор

донли экинлар

дуккакли экинлар

мойли  экинлар

гулчилик, манзарали экинлар

шоли

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги мақсадларида ишлатилган сув ҳажми бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
___________ вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга 20____ йил учун экилган асосий ва такрорий экин турлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Вилоят номи

Туман номи

Истеъмолчи тури

(юридик шахс, жисмоний шахс, деҳқон хўжалиги)

СТИР / ЖШШИР

Субъект (фуқаро) номи

Манзили

(МФЙ, кўча, қишлоқ, овул номи)

Жами ер майдони

(гектар)

Шундан, жорий йилда экиш режалаштирилган экин турлари ер майдони

(гектар)

пахта

беда

маккажўхори

картошка ва сабзавот

полиз экинлари

боғ ва узумзор

донли экинлар

дуккакли экинлар

мойли экинлар

гулчилик, манзарали экинлар

шоли

1.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2025 й., 09/25/32/0700-сон)