Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026 28.07.2025 йилдаги 468-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«In-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-344-сон ҳамда «Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек, республика ҳудудларида янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи «In-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини парваришлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг юритиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун талаб этиладиган маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
468-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 468-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«In-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом мулкчилик шаклидан қатъий назар барча тадбиркорлик субъектларига мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларни харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) субсидия ажратиш, ажратилган субсидия маблағларидан самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг юритиш ҳамда мақсадсиз фойдаланилган субсидияларни қайтариш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидиялар янги интенсив боғ, токзорларни барпо этган, шунингдек, дала четларига, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга экилган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилган талабгорларга Жамғарма ҳисобидан кўчатлар тури, нави ва харажатининг ҳисоб-китобидан келиб чиқиб ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интенсив боғ — интенсив кўчатлар (пакана ва яримпакана) ҳамда пайвандтаглардан етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурс-тежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган мевали боғ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«in-vitro» лабораторияси — ўсимлик организмининг тўқималарини микроклонал кўпайтириш усули орқали «соғлом», вируслардан ҳоли бўлган кўчат ҳамда пайвандтаг етиштириш учун ихтисослашган, махсус жиҳозланган лаборатория;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) — сертификатланган кўчатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги кўчатлар тури, нави, нав тозалиги ва вируслар (касалликлар)дан ҳолилигини тасдиқловчи сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — янги интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этишда пайвандтагли мева ва ток кўчатлари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Agrosubsidiya» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидиялар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги интенсив боғ барпо этган талабгорга ҳамда дала четларига, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга экилган мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева кўчатларини харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ ҳар бир пайвандтагли мева кўчатига 25 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган узумнинг данаксиз ва янги нав кўчатларига (кейинги ўринларда — ток кўчатлари) 7,5 минг сўмдан, маҳаллий ток кўчатларига 2 минг сўмдан ошмаган миқдорда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидия ажратиш бўйича ариза билан мурожаат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «In-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабгор янги боғ ва токзорлар барпо қилинган ҳамда дала четларига, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги ер майдонларига экилган кўчатлар тури, нави, қиймати тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш бўйича Ишчи гуруҳга «Agrosubsidiya» АТ орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлом, вируслардан ҳоли бўлган «in-vitro» лабораториясида кўпайтирилган пайвандтагли кўчатларнинг мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор билан «in-vitro» шароитида кўчат етиштирувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатлар сотиб олингани бўйича ҳисоб-фактура, «in-vitro» шароитида кўчат етиштирувчи кўчатчилик хўжалигининг тавсияси ва мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) бўйича уч йиллик кафолат хати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор аризадаги маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгордан ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда Ишчи гуруҳ томонидан аризани қабул қилиш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Талабгорнинг мурожаатини кўриб чиқиш ва субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи гуруҳи талабгорнинг аризасини кўриб чиқишда қуйидагиларга масъул ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (Қувасой шаҳар) ҳокими — Ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилиш ва талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги аризасини жойига чиққан ҳолда ўз муддатида ва тўлиқ ўрганишга ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг тўғрилигига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи — субсидия ажратиш тўғрисидаги ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) фермерлар кенгаши раиси — талабгор ва «in-vitro» шароитида кўчат етиштирувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси шартларининг бажарилиши (кўчат етказиб бериш муддатлари, сифати ва бошқалар) бўйича талабгорнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи — «in-vitro» шароитида кўчат етиштирувчи кўчатчилик хўжалиги мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган «in-vitro» лабораториясида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатлари экилганига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг туман (Қувасой шаҳар) лойиҳа офиси раҳбари — талабгорнинг аризасида «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатлари учун субсидия ҳисобланишига, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) харажатларнинг 50 фоизи, бироқ ҳар бир мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган пайвандтагли мева кўчатига 25 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган ток кўчатларига 7,5 минг сўмдан, мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган маҳаллий ток кўчатларига 2 минг сўмдан ошмаган миқдорда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи гуруҳ «Agrosubsidiya» АТ орқали тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни уч иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади ва талабгорга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги ёки рад этиш тўғрисидаги хулосани тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ раҳбари ва унинг аъзолари хулосанинг тўғри расмийлаштирилгани ва ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, талабгор бир ой муддатда Ишчи гуруҳ хулосасида кўрсатилган камчиликларни тўлиқ бартараф қилган ҳолда, «Agrosubsidiya» АТ орқали субсидия ажратиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор Ишчи гуруҳнинг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи гуруҳ талабгорга субсидия ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани расмийлаштиргандан сўнг бир иш куни ичида тасдиқланган хулосани «Agrosubsidiya» АТ орқали Агентликка юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳ хулосаси Агентлик томонидан беш иш кун ичида кўриб чиқилиб, талабгорга субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш ҳақида «Agrosubsidiya» АТ орқали маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Агентлик томонидан субсидия ажратишни рад этишга ушбу Низомнинг 6-банди талабларига риоя қилинмаган ҳолатлар асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган ижобий хулосага асосан беш иш куни ичида талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентликнинг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосасида кўрсатилган камчиликлар (сабаблар) талабгор томонидан бартараф этилган ҳолда, қайта мурожаат қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Мониторинг қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Талабгор дала четларига ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга ҳамда лойиҳа асосида ташкил этилган янги боғ ва токзорларга экилган кўчатларда ўз муддатида агротехник тадбирларини ўтказиш ва парваришлаш ишларини амалга ошириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Талабгор томонидан дала четларига ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларга ҳамда лойиҳа асосида ташкил этилган янги боғ ва токзорларга экилган кўчатларда ўз муддатида агротехник тадбирларини ўтказиш ва парваришлаш ишларини амалга оширилгани юзасидан Ишчи гуруҳ икки йил мобайнида мониторинг қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ишчи гуруҳ кўчатлар учун ажратилган субсидиядан самарали фойдаланиш ҳолатини ҳар йили бир марта мониторинг қилади ва кўчатларнинг ҳолати юзасидан (яхши ёки ёмон) икки нусхада далолатнома расмийлаштиради ҳамда далолатноманинг бир нусхаси Ишчи гуруҳда ва иккинчи нусхаси талабгорда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мониторинг давомида камчиликлар аниқланганда, Ишчи гуруҳ уч иш куни ичида талабгорга ажратилган субсидия маблағларини қайтариш ҳақидаги талабнома хатини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор огоҳлантириш хатини олган кундан эътиборан бир ой ичида ажратилган субсидияни Агентликнинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Туман (шаҳар) ишчи гуруҳи талабгор томонидан харид қилинган ва экилган мувофиқлик сертификатига (ихтиёрий) эга бўлган «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларининг ривожланиш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган мониторинг натижасига кўра биринчи ва иккинчи йилларда қуриб қолган ва касалланиб яроқсиз ҳолга келган кўчатлар сони экилган кўчатлар умумий сонининг 10 фоизидан ошганда, олинган субсидия нобуд бўлган кўчатлар сонига мутаносиб равишда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб қолган ва касалланиб яроқсиз ҳолга келган кўчатлар талабгор томонидан кузги экиш мавсумида «in-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларига алмаштирилиб, кўчатлар тўлиқлиги 90 фоиздан юқори бўлганда субсидиялар қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия ажратилган майдонларда кўчатлар тўлиқлигини таъминлаш учун талабгор томонидан қўшимча равишда экилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларига субсидия ажратилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор субсидияни белгиланган муддат ва миқдорда қайтармаганда, Агентлик субсидияни суд тартибида ундириш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали қайд этилиши (ёзиб олиниши) ва икки кун муддатда Ишчи гуруҳга тақдим қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Туман (шаҳар) Ишчи гуруҳи жамоатчилик назорати субъектлари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича келиб тушган видеоёзувларни қабул қилингандан сўнг уч иш куни мобайнида талабгор ёки унинг ваколатли ходими иштирокида ўрганиш ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Талабгор ушбу Низом талабларини бажармаган тақдирда, Агентликнинг ёки туман ишчи гуруҳининг субсидияни қайтариш ҳақидаги ёзма хабарномасини олган кундан эътиборан бир ой муддатда олинган субсидияни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Субсидия беришда юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тарафлар ўртасида келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал этилмаган тақдирда, низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси субсидиядан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«In-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган «in-vitro» усулида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларни харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

Мувофиқлик сертификати (ихтиёрий) мавжуд бўлган «in-vitro» усулида кўпайтирилган мева пайвандтагли кўчат ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳига (кейинги ўринларда — туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи) «Agrosubsidiya» AT орқали ариза билан мурожаат қилади.

пайвандтагли мева ва ток кўчатлари экилгандан сўнг

2-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

1. Талабгорнинг аризасини ўрганиб чиқади ва хулосалар мақсадга мувофиқ бўлган тақдирда, Агентликка тақдим этади.

3 иш кунида

2. Ҳужжатлар ижобий бўлмаган тақдирда, талабгорга рад жавобини беради

1 иш кунида

3-босқич

Агентлик

Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади:

а) талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосани расмийлаштиради;

б) ҳужжатлар ижобий бўлмаган тақдирда талабгорга рад жавобини беради

5 иш кунида

4-босқич

Агентлик

Талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.

5 иш кунида

5-босқич

Талабгор

Лойиҳа асосида ташкил этилган янги боғ ва токзорларга экилган кўчатларда ўз муддатида агротехник тадбирларини ўтказиб, парваришлаш ишларини амалга ошириб боради.

Доимий

6-босқич

Туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳи

1. Ташкил этилган янги боғ ва токзорларга экилган кўчатларни мониторинг қилиб боради ва кўчатларнинг ҳолати юзасидан (яхши ва ёмон) икки нусхада далолатнома расмийлаштиради.

2. Мониторинг давомида шартнома шартлари бажарилмагани аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган субсидияни қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.

Ҳар йил якуни бўйича

7-босқич

Талабгор

Маблағларни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.

Талабнома олган кундан 1 ой муддат мобайнида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«In-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«In-vitro» усулида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи __________ туман (Қувасой шаҳар) ишчи гуруҳининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман фермерлар кенгаши раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими бошлиғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман лойиҳа офиси раҳбари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«In-vitro» шароитида кўпайтирилган пайвандтагли мева ва ток кўчатларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори __________ га «__________» фермер хўжалиги (МЧЖ) раҳбари __________ томонидан сотиб олинган кўчат учун субсидия ажратиш бўйича

АРИЗА

__________ тумани __________ ҳудудида ______ йилдан буён фаолият кўрсатаётган ______ ихтисослашган «__________» фермер хўжалиги (МЧЖ) 20____ йил жами ____ гектар ер майдони, шундан ____ контур ____ гектар, ____ контурда ____ гектар, ____ контурда ____ гектар майдонда янги интенсив боғ, токзор ташкил этиш учун талаб этиладиган кўчатлар ____ сони, ____ тури, ____ нави, _________ минг сўм қиймати.

Талабгор номи _________, олган кўчати ____ дона, кўчат етказиб берувчининг номи ______, тузилган шартнома санаси ва рақами ______.

Сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.

Хизмат кўрсатувчи тижорат банк «_________» ________. Тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

«__________» фермер хўжалиги (МЧЖ) раҳбари __________

_____________________________________________ (имзо)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/468/0658-сон)