30.09.2024 йилдаги ПҚ-344-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-151-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари иш фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2027 йилларда анжир, фундук ва зайтунзорларни ташкил этишнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма)ни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ва Виночиликни ривожлантириш жамғармасининг қолдиқ маблағлари ҳамда аввал ажратилган ресурсларнинг (ссуда, субсидиялардан қайтган, қарзлар) қайтишидан тушадиган маблағлар, хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар, вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитига жойлаштириш ҳисобидан тушадиган фоизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан ишлаб чиқилган лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларига мувофиқ яратиладиган янги боғ ва токзорлардан ундириладиган бир марталик йиғимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ва ссудалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тайёр ҳолда барпо этиш» тамойилига асосан ташаббускорларга лизинг асосида очиқ электрон аукцион савдолари орқали боғ ва токзорларни сотишдан тушган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида Жамғармага 150 миллиард сўм бюджетдан трансферт режалаштириб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Давлат бюджети ҳисобидан, хусусан, аввалги йилларда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ажратилган бюджет ссудаларининг қайтган қисми ҳисобидан ҳар йили қўшимча равишда 300 миллиард сўм бюджет трансфертлари Жамғармага йўналтирилади ва ушбу маблағлар, шунингдек, Виночиликни ривожлантириш жамғармасидан Жамғармага ўтказилган маблағлар мақсадли равишда республика ҳудудида янги боғ ва токзорлар яратиш лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарма маблағлари ҳисобидан илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассислари ҳамда экспертларини маслаҳатчи сифатида жалб қилишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Агентлик ва Жамғарма тўғрисидаги низомларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Агентлик ҳузуридаги кўчат етиштириш ва намунавий боғларни барпо этишга ихтисослашган корхона томонидан намунавий саноатлашган плантация яратиш ҳамда уни «тайёр ҳолда барпо этиш» тамойилига асосан ташаббускорларга лизинг асосида очиқ электрон аукцион савдолари орқали бериш кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Агентлик томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар турларини бир ой муддатда мақбуллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2025 йил 1 январдан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатгани учун субсидия сифат даражасини белгиловчи коэффициентни қўллаган ҳолда 1 гектар учун 16 миллион сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув тежовчи технологияларни қўллаш учун субсидия сув қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«in-vitro» усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатлари учун субсидия ушбу харажатларнинг 50 фоизи, бироқ ҳар бир мевали пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан, узумнинг данаксиз ва янги нав кўчатларига 7,5 минг сўмдан, маҳаллий узум кўчатларига 2 минг сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экиш схемалари ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб, Агентлик тавсияси билан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кўчат пайвандтаглари учун бериладиган барча турдаги субсидиялар 2024 йил 1 октябрдан бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Агентлик томонидан бериладиган барча турдаги субсидия маблағлари талабгорларнинг асосий ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Агентлик билан ҳамкорликда республиканинг турли тупроқ ва иқлим шароитларига мос мевали боғ ва ток кўчатлари навларини хорижий давлатлардан олиб келган ҳолда интродукция қилсин ҳамда илмий асосда интенсив боғ ва токзорлар турлари бўйича кўргазмали майдонлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, кўчатчилик хўжаликлари билан биргаликда ривожланган давлатлардан «in-vitro» лабораторияси учун мевали дарахтларнинг касалликларга иммунитети юқори бўлган янги нав ва клонлари олиб келинишини ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда 2025 йилнинг 1 июнига қадар замонавий «in-vitro» лабораториясини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Ходжаев) Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда Бектемир туманидан 50 гектар ер майдонини, шундан, истисно тариқасида, 5 гектар майдоннинг ер тоифасини ўзгартирган ҳолда «in-vitro» лабораторияси учун ҳамда 45 гектарда оналик кўчатзорларини ташкил этиш учун ер майдони ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агентлик уч ой муддатда Италия, Франция, АҚШ, Испания, Португалия ва бошқа давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганган ҳолда республикада мева ва ток кўчатларини сертификатлаштириш тартибини ишлаб чиқиб, 2025 йил сентябрдан бошлаб кўчатларни сертификатлаштириш тизимини жорий қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кўчатларни сертификатлаштириш Агентлик тузилмасидаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агентлик, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар соҳада амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар, билим ва кўникмаларни доимий фойдаланувчиларга етказиб бериш учун электрон платформа ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур платформада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, уларнинг ер участкаси, боғларнинг ҳолати, барпо қилинган вақти ва бошқа кўрсаткичларни ўз ичига олган боғ ва ток плантацияларининг ягона электрон харитасини, шунингдек, ҳудудлар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кесимида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг навлари, турлари ва прогнози, пишиш вақти тўғрисидаги зарур маълумотларни бериб бориш тизими яратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) 2025 йил 1 июнга қадар Жаҳон банки билан музокаралар ўтказган ҳолда Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида тайёр кичик агрологистика лойиҳалари учун ажратилган 65 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва агрологистика соҳасига йўналтириш бўйича аниқ механизмларни жорий қилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2024 й., 07/24/431/1026-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида республикада саноатлашган интенсив боғ ва токзорлар, намунали боғ ва ток плантациялари, иссиқхоналар, «in-vitro» лабораториялари ва деҳқонларнинг илғор тажрибасини кенг тарғиб қилсин, халқаро етакчи нашрлар, радиолар, телеканаллар ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари учун мамлакат бўйлаб пресс-турларни доимий ташкил этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, «Оқибат» МФЙ, Марказ-1 Буюк Ипак йўли мавзеси, 42-уй манзилида жойлашган бинонинг нотурар бўлган 1-қавати ва ертўласи Агентликка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентликнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига биноан Давлат бюджетидан унинг маъмурий биносини таъмирлаш ҳамда моддий-техник базасини шакллантириш учун зарур ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини сотиб олишга маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4246-сон қарорининг 2, 4 ва 6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-344-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-344-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АГРОСАНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўлимлари

«Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш маркази» ДУК

Туманлар (Қувасой шаҳри) лойиҳа офислари

Кўчат етиштириш ва намунавий боғларни барпо этишга ихтисослашган корхона

«Ўзагрологистик» МЧЖ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-344-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбаи

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳамда Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Агентлик тўғрисидаги низомни ҳамда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2024 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Агентлик

(Абдуллаев)

2. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил ноябрь

2.

Агентликнинг республика ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш самарадорлигини ошириш.

1. Ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий қилиш.

Маблағ талаб этилмайди

2024 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев)

2. Агентлик ходимлари фаолиятининг натижадорлигига қараб (KPI) рағбатлантириш кўрсаткичларини белгилаш.

Доимий

3.

Янгидан ташкил этиладиган саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни намунавий техник-иқтисодий асосда ташкил қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

1. Янгидан ташкил этиладиган саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларнинг намунавий техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2024 йил ноябрь

Агентлик

(Абдуллаев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этишнинг ички низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2024 йил декабрь

4.

Кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик ёки «In-vitro» лабораториясига тегишли бўлган ва мувофиқлик сертификатига эга бўлган янги кўчатчилик тизимини ишлаб чиқиш.

1. Республикада мавжуд кўчатчиликка ихтисослашган кўчатчилик хўжалиги ёки «In-vitro» лабораториялари рўйхатини ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш.

Халқаро молия институтларининг грант маблағлари

2024 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Сертификатланган кўчатлар етиштирадиган «In-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик мажмуаларини барпо этиш.

2025-2026 йиллар

3. Агентлик томонидан доимий равишда сертификатланадиган кўчатлар экилиши ва агротехник тадбирлар ўтказилишини мониторинг қилиш.

Доимий

5.

Туркиянинг «Worldagro Сonsultancy Organizasyona.Ş.» компанияси билан ҳамкорликда замонавий «in-vitro» лабораториясини ташкил этиш.

1. Туркиялик ҳамкор билан келишувларни амалга ошириш ва меморандум имзолаш.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

2024 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Тошкент шаҳри ҳокимлиги

(Умурзаков),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев)

2. Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан Бектемир туманидан 50 гектар ер майдонини, шундан, истисно тариқасида, 5 гектар майдонда ер тоифасини ўзгартирган ҳолда «in-vitro» лабораториясини ҳамда 45 гектарда оналик кўчатзорларини ташкил этиш учун ер майдонини ажратиш.

2025 йил март

3. Лойиҳани амалга оширишни бошлаш.

2025 йил июнь

6.

Наманган вилоятида «Worldagro Сonsultancy Organizasyona.Ş.»компанияси билан ҳамкорликда саноатлашган боғ плантациясини ташкил этиш.

1. Хорижий компания билан биргаликда интенсив боғ барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни келишиш.

34,0 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция

2024 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Ходжаев),

Наманган вилояти ҳокимлиги

(Абдураззоқов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев)

2. Лойиҳани амалга ошириш учун Наманган вилояти туманларидан 4 минг гектар ер майдонини (паст ҳосилли пахта ва ғалла ҳамда бошқа экинлар) аниқлаш.

2025 йил январь

3. Ерни қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиш чорасини кўриш ҳамда лойиҳани амалга оширишни бошлаш.

2024-2025 йиллар

7.

Агентлик томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар рейтинги балли баҳолаш тизимини жорий этиш.

1. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг нуфузини ошириш ҳамда қайта ишловчи ва экспортёр корхоналарга кўмаклашиш мақсадида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликларининг самарадорлигини белгиловчи Тартиб лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

«яшил» тоифадаги (90 фоиздан ошган) қишлоқ хўжалиги маҳсулот етиштирувчи хўжаликларни 2 йил давомида хўжалик фаолиятига алоқадор барча турдаги текширувлардан озод этиш;

«қизил» тоифадаги қишлоқ хўжалиги маҳсулот етиштирувчи хўжаликларга 3 йил давомида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат субсидиясининг барча турларини олишга чекловлар киритиш.

Маблағ талаб этилмайди

2025 йил январь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар рейтинги тўғрисидаги тартибини тасдиқлаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирига киритиш.

2025 йил январь

3. Аниқланган рейтинг натижасини йил охирида Агентлик сайтида эълон қилиб бориш.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

8.

Мавжуд боғ ва токзорларни хатловдан ўтказиб бориш.

1. Республикада мавжуд мевали боғ ва узумзорларни хатловдан ўтказиш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.

Маблағ талаб этилмайди

Ҳар йили январь — апрель

Агентлик

(Абдуллаев),

Ўзагроинспекция

(Вахабов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Боғ ва узумзорларнинг электрон рўйхатини рақамлашган (геопортал) ахборот тизимига доимий жойлаштириш.

Доимий

9.

Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ёки токзор майдонларининг манзилли рўйхатини мавсумга қараб шакллантириш.

1. Мева ва узум боғларининг пишиқчилик даврига мос равишда иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ёки токзор майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириш.

Маблағ талаб этилмайди

2024 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Агентлик

(Абдуллаев),

Ўзагроинспекция

(Вахабов)

2. Агентлик томонидан иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган деб топилган боғлар ва токзорлар тўғрисидаги маълумотларни солиқ тўловчилар кесимида Солиқ қўмитасига тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали тақдим этиб борилишини таъминлаш.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

10.

«Тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида боғ ва узумзор барпо этиш билан шуғулланувчи корхонани (инжиниринг компаниясини) ташкил этиш ва лойиҳаларни амалга ошириш.

1. Янги корхонани ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва низомини ишлаб чиқиш.

Агентлик жамғарма маблағлари

2024 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев),

Адлия вазирлиги

(Тошкулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов)

2. Корхона устав фондини Агентликнинг жамғарма маблағлари ҳисобидан шакллантириш ва малакали мутахассислар билан таъминлаш.

2024 йил ноябрь

3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан боғларни барпо этиш лойиҳаларини Агентлик тизимидаги корхона орқали молиялаштириш чорасини кўриш.

Белгиланган муддатда

11.

«Тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида боғ барпо этиш ва аҳолига лизинг шартлари асосида бериш бўйича (2021-2023 йиллар) лойиҳаларни янги механизм асосида қайта ташкил қилиш.

2021 — 2023 йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Тошкент, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида «Тайёр ҳолда барпо этиш» тамойили асосида боғ барпо этиш ва аҳолига лизинг шартлари асосида бериш бўйича берилган топшириқлар ўрнига янги механизм асосида 2025 — 2027 йилларда саноатлашган янги боғларни ташкил этиш чораларини кўриш.

Ҳисоб-китобларга асосан

2024-2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев),

Адлия вазирлиги

(Тошкулов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

12.

Миллий брендларни тарғиб қилиш, экспорт географияси ва маҳсулот турларини кенгайтиришда маркетинг тадқиқотларни ўтказиш.

1. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхоналарининг бренд маҳсулотлари рўйхатини шакллантириш ҳамда янги бренд маҳсулотлари яратишга кўмаклашиш.

Агентлик жамғарма маблағлари

2024-2025 йиллар давомида

Агентлик

(Абдуллаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий маркетологлар билан музокаралар ўтказиш, мавжуд ва янги ташқи бозорларнинг маҳсулотларга бўлган талабини ўрганиш, маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш.

Доимий

3. Маркетинг тадқиқотлар натижасига кўра сифатли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2024-2025 йиллар

13.

Маҳаллий корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш.

Хорижий давлатлар билан савдо муносабатларини ривожлантириш учун маҳаллий экспортёрларга кўмаклашиш мақсадида «Agroko‘makchi» мобиль иловасида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши мумкин бўлган давлатлар ва уларнинг талаблари бўйича маълумотлар киритиб борилишини таъминлаш.

Маблағ талаб этилмайди

Доимий

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(Эргашев)

14.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлашнинг инновацион ечимларини жорий этишда амалий ёрдам бериш.

1. Хорижий давлатларнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлаш бўйича зарарли бактерия ва микроорганизмларни радиацион (нурлантириш) стерилизация (фумигация) қилиш усулларини ўрганиш.

Маблағ талаб этилмайди

2024 йил декабрь

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(Эргашев),

Агентлик

(Абдуллаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Саидов),

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

(Турдикулова),

Ядро физикаси институти

2. Россия, АҚШ, Эрон, Покистон ва Хитой давлатларига соҳа мутахассисларини жалб этиб, тажрибаларини ўрганиш.

2024 йил декабрь

3. Радиация орқали стерилизация қилишни ташкил этиш тўғрисида ўрганилган тажрибаларни мақбуллаштириш ва жалб қилинадиган грантлар тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил март

15.

Соҳага хориждан малакали мутахассисларни жалб этиш, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ва илм-фан янгиликларини ишлаб чиқаришга жорий этиш.

1. Маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни йўлга қуйиш.

Инновацион ривожланиш агентлиги ва бошқа молиявий манбалар ҳисобидан

2024-2025 йиллар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази,

(Отажонов),

Агентлик

(Абдуллаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ҳудудларнинг тупроқ ва табиий иқлим шароитларини ҳисобга олиб, илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологиядан фойдаланиш бўйича хорижлик малакали мутахассисларни жалб этиш, жойларда чет эл тажрибаси асосида семинар ва тренинглар ўтказиш.

2025 йил давомида

16.

Иссиқхона хўжаликларида етиштириладиган маҳсулотлар сифатини яхшилаш ва ҳажмини оширишни таъминлаш.

1. Иссиқхона хўжаликларига малакали агрономларни жалб этиб, сифати ва ҳажмини ошириш учун малака тренингларини ўтказиш.

Агентлик жамғарма маблағлари

Доимий

Агентлик

(Абдуллаев),

Энергетика вазирлиги

(Мирзамаҳмудов),

Марказий банк

(Нурмуратов),

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Иссиқхонада маҳсулотларни етиштириш ҳосилдорлигини ошириш ҳамда ички ва ташқи бозорларда реализациясига кўмаклашиш.

2024-2025 йиллар

3. Кўмир ёқилғисида фаолият юритаётган иссиқхоналар самарадорлигини ошириш, экология хавфсизлиги учун чанг-газ фильтрини ўрнатишда амалий ёрдам бериш.

2024-2025 йиллар

17.

Агентлик тизимидаги корхоналар фаолиятини такомиллаштириш.

1. Агентлик тасарруфидаги «Агросервис оператор» ДУК корхонасини Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказига ўтказиш.

7,6 миллиард сўм грант маблағлари

2024 йил октябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази,

Агентлик

(Абдуллаев)

2. «Агросервис оператор» ДУКнинг мавжуд қарздорлигини Европа Иттифоқининг грант маблағлари ҳисобидан келгусидаги даромадидан қайтариб бериш шарти билан қоплаш чорасини кўриш.

2024 йил ноябрь

18.

Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида маҳаллий ва хорижий муассасаларда илмий тадқиқотчи ҳамда лаборатория мутахассисларини тайёрлаш.

1. Республика миқёсида озиқ-овқат соҳасидаги ёш, қобилиятли ходимлар ва лаборатория мутахассислари рўйхатини шакллантириш.

Агентлик жамғармаси маблағлари ва халқаро молия институтлари маблағлари

2024 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев)

2. Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ривожланган хориж давлатларидаги илмий тадқиқот бўйича ихтисослашган етук илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялари ва ишлаб чиқариш корхоналарини аниқлаш.

2025 йил январь

3. Илмий-тадқиқот институтлари, лабораториялари ёки ишлаб чиқариш корхоналарини тажрибасига ва салоҳиятига кўра танлаб олиш ҳамда улар билан шартномалар тузган ҳолда ҳамкорликни амалга ошириш.

Доимий

19.

Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш, иқтисодий самара берадиган мевали боғ ва узумзорларни барпо қилиш, соғлом сифатли кўчатларни кўпайтириш мақсадида илмий ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ҳудудларда боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжаликларидаги муаммоларга илмий-амалий ечим топиш мақсадида кўчатчилик, агротехник тадбирлар ўтказилиши, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда маҳсулотларни қайта ишлашни ичига олган 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларни шакллантириш ҳамда уларнинг грант танловлари асосида амалга оширилишини таъминлаш.

Илм-фанни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

2024 йил октябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Агентлик

(Абдуллаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(Отажонов)

20.

Боғдорчилик ва узумчилик соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Мевали боғ ва узумнинг ҳосилдорлиги юқори, совуққа ва касалликка чидамли ҳамда данаксиз янги навларини яратиш бўйича илғор хорижий мамлакатлар, жумладан, АҚШ, Франция, Италия, Испания, Португалия ва бошқа мамлакатларнинг илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Халқаро молия институтларининг грант маблағлари ва Жамғарма маблағлари

2024-2025 йиллар

Агентлик

(Абдуллаев),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(Эргашев)

21.

Республикада саноатлашган интенсив мевали боғ ва узумзорларнинг кўргазмали майдонлари, иссиқхоналар, «in-vitro» лабораториялари ва деҳқонларнинг илғор тажрибасини кенг тарғиб қилиш, халқаро етакчи нашрлар, телеканаллар ва бошқа оммавий-ахборот воситалари ходимлари учун мамлакат бўйлаб пресс турларни ташкил этиш.

1. Халқаро етакчи нашрлар, телеканаллар, машҳур агроблогерларни аниқлаб, улар билан интенсив боғ ва узумзорлар, намунали боғлар, иссиқхоналар, «in-vitro» лабораториялари ва деҳқонларнинг илғор тажрибасини кенг тарғиб қилиш мақсадида музокаралар олиб бориш ва уларни жалб қилиш.

Агентлик жамғармаси маблағлари ҳисобидан

2024 йил декабрь

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев)

2. Халқаро етакчи нашрлар, телеканаллар вакиллари, машҳур агроблогерлар иштирокида интенсив боғ ва узумзорлар, намунали боғлар, иссиқхоналар, «in-vitro» лабораториялари ва деҳқонларнинг илғор тажрибасини кўрсатиш учун пресс турлар ташкил этиш.

2024-2025 йиллар октябрь

3. Пресс турлар натижасида қилинган ишларни оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида доимий равишда намойиш этишни ташкиллаштириш.

Доимий

22.

Мевали боғ ва узумзорларни ижара ҳуқуқи билан расмийлаштириб беришнинг соддалаштирилган тартибини ишлаб чиқиш.

1. Мевали боғ ва узумзорларни ижара ҳуқуқи билан расмийлаштириб бериш тартибини соддалаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2024 йил ноябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Кадастр агентлиги

(Пўлатов),

Агентлик

(Абдуллаев)

2. Ишлаб чиқилган таклифларга асосан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2024 йил декабрь

23.

Республикада анжир, фундук ва зайтунзорларни барпо этиш чораларини кўриш.

1. Туркия, Озарбайжон, Грузия, Испания ва Италия давлатларига анжир, фундук ва зайтун етиштириш технологияларини ўрганиш бўйича мутахассисларни хизмат сафарига юбориш, улар билан тажрибалар алмашиш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамғармаси маблағлари

2024-2025 йиллар давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Холмуродов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Андижон вилояти ҳокимлиги

(Абдурахмонов)

2. Андижон вилоятида 100 гектар майдонда плантация усулида «Андижон анжирзорлари» боғини ташкил этиш.

Ҳисоб-китобларга асосан

2025 йил апрель

3. Жалақудуқ, Хўжаобод, Ромитан, Вобкент, Хатирчи, Нурота, Конимех, Кармана, Қизилтепа, Нурота, Наманган, Учқўрғон, Боёвут, Сайхунобод, Гулистон, Жарқўрғон, Узун, Бўстонлиқ, Паркент, Бувайда, Бешариқ, Учкўприк, Урганч туманлари ва Самарқанд шаҳрида анжир етиштиришга ихтисослашган маҳаллаларни танлаб олиб, анжирзорлар майдонини кенгайтириш, ушбу туманларда анжирни қайта ишлаш, сақлаш, саралаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи кичик корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил сентябрь

24.

Республиканинг 24 та туманидаги анжирчилик билан тўлиқ ва қисман шуғулланаётган 102 та маҳалладаги 20 минг аҳоли томорқаларида Ромитан ва Урганч тажрибаси асосида анжир етиштиришни ривожлантириш.

1. Маҳаллаларда анжир экадиган хонадонлар рўйхатини шакллантириш ва кўчат етказиб берувчи субъектларни аниқлаш.

Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

2025 йил январь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Анжир кўчатини экадиган хонадонлар талабидан келиб чиқиб, молиявий (кредит) ресурслар ажратиш чораларини кўриш.

2025 йил май

3. Туманларда анжир кўчатларини парваришлаш бўйича Ромитан ва Урганч туманининг уста деҳқонлари иштирокида амалий семинарлар ўтказиш.

Режа-график асосида

25.

Аҳоли хонадонларига 2025 — 2028 йиллар давомида 1 млн туп анжир, зайтун ва фундук кўчатларини экиш.

1. Аҳолига анжир, зайтун ва фундук кўчатларини «Томорқа хизмати» МЧЖ томонидан етказиб бериш.

Тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

2025 — 2028 йиллар давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(Эргашев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Аҳолига анжир, зайтун ва фундук етиштириш, парваришлаш ва касалликларга қарши курашиш бўйича тегишли мутахассислар томонидан амалий ёрдам кўрсатиб бориш.

Режа-график асосида

26.

Агентликнинг фаолиятини тубдан яхшилаш ҳамда ходимларига шарт-шароитлар яратиш учун бино ва зарурий жиҳозлар билан таъминлаш.

1. Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидаги «Оқибат» МФЙ, Марказ-1 Буюк ипак йўли мавзеси, 42-уй манзили бўйича жойлашган бинонинг нотурар бўлган 1-қавати ва ертўласи Агентликка оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилишини таъминлаш.

Ҳисоб-китобларга асосан

2024 йил октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(Ортиқов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Кудратов)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Хайдаров),

Ғазначилик хизмати қўмитаси

(М. Атаджанов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев)

2. Бинони реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўрнатилган тартибда қоплаш.

2024 йил октябрь

27.

Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий бўлинмалар ходимлари учун туманлар ҳокимликларининг маъмурий биноси ёки бошқа идора, ташкилотлардан алоҳида хона ажратиб, зарурий иш шароити, ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.

Ҳисоб-китобларга асосан

2024 йил октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Абдурахмонов),

Агентлик

(Абдуллаев)

2. Агентлик ходимларининг самарали фаолият олиб боришлари учун мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш учун харажатларни давлат бюджети, грант ва бошқа тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштириш.

2024 йил декабрь

(2-илованинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги ПҚ-136-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 07/25/136/0321-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-344-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2027 йилларда анжир, фундук ва зайтунзорларни ташкил этишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудуд (вилоят)лар номи

Жами ташкил этиладиган майдон, жами (гектар)

шундан

Шу жумладан, 2024 — 2027 йилларда ташкил этиладиган майдон, гектар

фермер, қишлоқ хўжалиги корхонаси

аҳоли томорқаси

Анжир

шундан

Фундук

шундан

Зайтун

шундан

фермер, қишлоқ хўжалиги корхонаси

Аҳоли томорқаси

фермер, қишлоқ хўжалиги корхонаси

аҳоли томорқаси

фермер, қишлоқ хўжалиги корхонаси

аҳоли томорқаси

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

105

35

70

93

35

58

12

12

2.

Андижон

1 035

534

501

788

420

368

184

74

110

63

40

23

3.

Бухоро

723

320

403

640

295

345

83

25

58

4.

Жиззах

757

372

385

603

288

315

154

84

70

5.

Қашқадарё

1 284

593

691

964

440

524

208

98

110

112

55

57

6.

Навоий

432

222

210

332

172

160

100

50

50

7.

Наманган

1 059

513

546

792

372

420

185

91

94

82

50

32

8.

Самарқанд

1 349

714

635

861

490

371

488

224

264

9.

Сурхондарё

1 420

728

692

1 031

557

474

234

109

125

155

62

93

10.

Сирдарё

478

218

260

405

185

220

73

33

40

11.

Тошкент

773

373

400

630

310

320

143

63

80

12.

Фарғона

966

524

442

736

393

343

165

81

84

65

50

15

13.

Хоразм

353

130

223

330

130

200

23

23

ЖАМИ:

10 734

5 276

5 458

8 205

4 087

4 118

2 052

932

1 120

477

257

220

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 07/24/344/0765-сон; 14.12.2024 й., 07/24/431/1026-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 10.04.2025 й., 07/25/136/0321-сон)