Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.04.07-22 «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 25 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 361]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.04.07-22 «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 125, 2022 йил 19 декабрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 июнь,
01/2-36-сон
Келишилди:
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2025 йил 12 июнь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2025 йил 19 май
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 24 июндаги 01/2-36-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
ШНҚ 2.04.07-22 «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:
ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар»;
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
ШНҚ 2.01.07-21 «Юкламалар ва таъсирлар»;
ШНҚ 2.01.09-24 «Қазилма ишлари олиб борилган ва чўкувчан грунтли ҳудудларда бино ва иншоотларни лойиҳалаш»;
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш»;
ШНҚ 2.03.05-23 «Пўлат конструкциялар. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш»;
ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
ШНҚ 2.04.08-22 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.04.13-24 «Қозонхоналар»;
ШНҚ 2.04.14-22 «Ускуналар ва қувурўтказгичларни иссиқлик изоляцияси»;
ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш»;
ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш»;
Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари;
ГОСТ 2874-82 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифат назорати» (расмий манба: Вода питьевая. Гигиенические требования и контроль за качеством)»;
ГОСТ 9238-2022 «Иморатларга яқинлашиш ва темир йўлнинг ҳаракатланувчи составлари ўлчамлари» (расмий манба: Габариты железнодорожного подвижного состава и приближения строений);
ГОСТ 9720-76 «Иморатларга яқинлашиш ва темир йўл изи 750 mm бўлган ҳаракатланувчи составлари ўлчамлари» (расмий манба: Габариты приближения строений и подвижного состава железных дорог колеи 750 мм);
ГОСТ 25129-2020 «ГФ-021 грунтовкаси. Техник шартлар» (расмий манба: Грунтовка ГФ-021. Технические условия);
ГОСТ 7871-2019 «Алюминий ва алюминий қотишмали пайвандлаш симлари. Техник шартлар» (расмий манба: Проволока сварочная из алюминия и алюминиевых сплавов. Технические условия);
ГОСТ 10296-79 «Изол. Техник шартлар» (расмий манба: Изол. Технические услови);
ГОСТ 10277-90 «Шпатлёвкалар. Техник шартлар» (расмий манба: Шпатлевки. Технические условия);
ГОСТ 13078-2021 «Суюқ натрийли шиша. Техник шартлар» (расмий манба: Стекло натриевое жидкое. Технические условия)»;
ГОСТ 30245-2012 «Қурилиш конструкциялари учун мўлжалланган квадрат ва тўғри бурчакли шаклдаги пайвандланган ёпиқ эгилган пўлат профиллар. Техник шартлар» (расмий манба: Профили стальные гнутые замкнутые сварные квадратные и прямоугольные для строительных конструкций. Технические условия);
ГОСТ 8240-97 «Иссиқлик билан прокатланган пўлат швеллерлар. Ассортименти» (расмий манба: Швеллеры стальные горячекатаные. Сортамент);
ГОСТ 15518-87 «Пластинкасимон иссиқлик алмашинув қурилмалари. Турлари, кўрсаткичлари ва асосий ўлчамлари» (расмий манба: Аппараты теплообменные пластинчатые. Типы, параметры и основные размеры);
ГОСТ 6134-2007 «Динамик насослар. Синов методлари» (расмий манба: Насосы динамические. Методы испытаний);
ГОСТ 28343-89 «Фланецли пўлат шарсимон кранлар: Техник талаблар» (расмий манба: Краны шаровые стальные фланцевые. Технические требования);
ГОСТ 12678-80 «Тўғридан-тўғри таъсир қилувчи босим созлагичлари. Асосий кўрсаткичлар» (расмий манба: Регуляторы давления прямого действия. Основные параметры);
ГОСТ 12893-2005 «Бир ўриндиқли, икки ўриндиқли ва катакли ростлаш клапанлари. Умумий техник талаблар» (расмий манба: Клапаны регулирующие односедельные, двухседельные и клеточные. Общие технические условия);
ГОСТ 31294-2005 «Тўғридан-тўғри таъсир этувчи ҳимоя клапанлари. Умумий техник талаблар» (расмий манба: Клапаны предохранительные прямого действия. Общие технические условия);
ГОСТ EN 1434-1-2023 «Иссиқлик ҳисоблагичлари. 1-қисм. Умумий талаблар» (расмий манба: Теплосчетчики. Часть 1. Общие требования);
ГОСТ 2405-88 «Манометрлар, вакуумметрлар, мановакуумметрлар, босим ўлчагичлар, тортиш ўлчагичлар ва тортиш-босим ўлчагичлар. Умумий техник талаблар» (расмий манба: Манометры, вакуумметры, мановакуумметры, напоромеры, тягомеры и тягонапоромеры. Общие технические условия);
ГОСТ 16920-93 «Манометрик термометрлар ва ҳарорат ўзгартиргичлари. Умумий техник талаблар ва синов услублари» (расмий манба: Термометры и преобразователи температуры манометрические. Общие технические требования и методы испытаний);
ГОСТ 35087-2024 «Иссиқлайин прокатланган пўлат қўштаврлар. Техник талаблар» (расмий манба: Двутавры стальные горячекатаные. Технические условия);
ГОСТ 33259-2015 «Арматура, уланувчи қисмлар ва трубопроводлар фланецлари (номинал босим PN 250 гача). Тузилиши, ўлчамлари ва умумий техник талаблар» (расмий манба: Фланцы арматуры, соединительных частей и трубопроводов на номинальное давление до PN 250. Конструкция, размеры и общие технические требования);
OʻzMSt ISO 228-1:2024 (ISO 228-1:2000, IDT) «Қувур резьбалари, унда резьбалар герметикланган бўғинларга эга эмас — 1-қисм: Ўлчамлари, оғишлари ва белгиланиш»;
ISO 7005-1:2011 «Саноат ва умумий хизмат кўрсатиш қувур тизимлари учун пўлат фланецлар.».
2. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«блокли иссиқлик пункти — завод шароитида яхлит ҳолда тайёрланган, тўлиқ йиғилган ва синовдан ўтказилган блок кўринишида объектга етказиб бериладиган модулли иссиқлик пунктидан иборат тайёр қурилма;
индивидуал иссиқлик пункти — бино ичида ёки унинг яқинида жойлашган иссиқлик пункти бўлиб, ташқи иссиқлик тармоғидан иситиш, шамоллатиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларига иссиқлик энергиясини узатиш тизими;
иссиқлик киритиш тармоғи — иссиқлик энергияси ҳисобини юритиш, иссиқлик ташувчининг массаси (ҳажми), шунингдек унинг параметрларини назорат қилиш ва қайд этишни таъминлайдиган ускуналар ва қурилмалар мажмуаси (беркитиш арматураси, лойтутгич, фильтр, босим ўзгариши ростлагичи, иссиқлик энергияси ҳисоблагичи, назорат-ўлчов асбоблари).».
3. 4-банддаги «ШНҚ 2.09.10» ҳамда «ШНҚ 2.07.01» деган сўзлар тегишли равишда «ШНҚ 2.09.17-21» ва «ШНҚ 2.07.01-23»деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.04.13» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.13-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 37 ва 47-бандлардаги «ҚМҚ 2.04.01» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 75-банддаги «ШНҚ 2.09.10» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 138-банддаги «ҚМҚ 2.04.14» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.14-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 139-бандда:
биринчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.09.03» ва «ҚМҚ 2.03.05» деган сўзлар тегишли равишда «ШНҚ 2.09.02-23» ҳамда «ШНҚ 2.03.05-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ШНҚ 2.09.02» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 140-банддаги «ҚМҚ 2.01.07» ва «ҚМҚ 2.09.03» деган сўзлар тегишли равишда «ШНҚ 2.01.07-21» ҳамда «ШНҚ 2.09.02-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 141 ва 164-бандлардаги «ҚМҚ 2.09.03» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 199-банддаги «ҚМҚ 2.04.05» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 207-банддаги «ШНҚ 2.01.19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.19-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 208-банддаги «ШНҚ 2.09.02» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. Қуйидаги мазмундаги 2121 — 21262-бандлар билан тўлдирилсин:
«2121. Индивидуал иссиқлик пунктлари қуйидаги функционал боғламалардан иборат бўлишига йўл қўйилади:
иссиқлик киритиш боғламаси;
иситиш боғламаси;
иссиқ сув таъминотини тайёрлаш боғламаси;
вентиляция, иссиқлик таъминоти ёки бошқа иссиқлик энергияси истеъмолчилари боғламаси;
иссиқлик таъминоти тизимини тўлдириш боғламаси.
2122. Индивидуал иссиқлик пункти қуйидаги муҳандислик коммуникациялари элементларидан камида 0,5 m масофада жойлаштирилиши лозим:
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимлари қувурларидан;
иситиш, иссиқ сув таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш, совуқ сув таъминоти тизимларидан;
бинонинг умумий электр таъминоти тизимидаги кириш тақсимлаш қурилмаларигача.
Муҳандислик тизимларига уланиш жойи техник шартларга мувофиқ белгиланиши керак.
2123. Индивидуал иссиқлик пунктини лойиҳалашда ушбу ШНҚнинг 211-банди талаблари инобатга олиниши лозим.
2124. Индивидуал иссиқлик пункти хонасида ҳавонинг норматив ҳароратини таъминлаш учун мўлжалланган шамоллатиш тизими бўлиши лозим.
2125. Индивидуал иссиқлик пункти лойиҳа ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
муҳандислик тармоқларига уланиш учун техник шартлар;
лойиҳалаш бўйича техник топшириқ;
принципиал схема;
жиҳозларни жойлаштириш режаси ва қирқимлари;
асбоб-ускуналар ва материаллар таснифи;
асосий боғламалар;
жиҳозларни танлаш листлари;
автоматлаштиришнинг функционал схемаси;
тақсимлаш ва автоматлаштириш шитининг электр схемаси;
электр таъминоти ва автоматлаштириш жиҳозлари ҳамда материалларининг техник хусусиятлари.
Техник топшириқ қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
қуввати (Gcal/MW/kW/h);
ҳарорат графиги (Т1, Т2, Т11, Т21, Т3, Т4, В1, Т22);
ишчи босими (Т1, Т2, Т3, В1, Т11, Т21).
2126. Лойиҳада ҳар бир тизим учун сув иситгичлари (иссиқлик алмаштиргичлар)нинг иситиш юзаларини ҳисоблаш амалга оширилиши лозим.
Бунда, талаб этиладиган иситиш юзаси камида 10 % захира билан кўрсатилиши, тармоқ суви сарфида камида 15 % захира мавжудлиги текширилиши лозим.
Сув олиш жойларида иссиқ сув ҳарорати 60°C дан паст бўлмаслиги (иссиқлик алмаштиргичдан чиқишда 70°C дан ошмаслиги) таъминланиши ҳисобга олиниши лозим.
2127. Индивидуал иссиқлик пункти лойиҳасида автоматлаштириш воситаларини, ускуналарини, иссиқлик тармоқларини ва иссиқлик истеъмоли тизимларини босимнинг йўл қўйилмайдиган ўзгаришларидан ҳамда гидравлик зарбалардан ҳимоя қилувчи қурилмаларни ўрнатишни назарда тутиш лозим.
2128. Индивидуал иссиқлик пунктининг ускуналари ва қувурларининг иссиқлик ҳимоясини ШНҚ 2.04.14-22 га мувофиқ лойиҳалаш керак.
2129. Индивидуал иссиқлик пунктининг ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш имкониятларини таъминлаш учун унинг ўзига ҳамда алоҳида қисмларига эркин ва хавфсиз кириш имконияти бўлиши керак.
21210. Ҳар бир блокли иссиқлик пункти ускунаси ўзининг алоҳида рамаси устига ўрнатилиши керак.
Блокли иссиқлик пункти рамаси ГОСТ 30245-2012 бўйича тўғри бурчакли профилли прокат материалидан, ГОСТ 8240-97 бўйича иссиқда прокатланган пўлат швеллерлардан ва ГОСТ 35087-2024 бўйича иссиқда прокатланган пўлат қўштаврлардан тайёрланиши керак.
21211. Биноларнинг ертўлаларига ўрнатиладиган индивидуал иссиқлик ҳамда блокли иссиқлик пункти қуйидагиларда ишлашга мўлжалланган бўлиши керак:
ҳарорати +5 °C дан +40 °C гача бўлганда;
иссиқлик пункти хонасидаги нисбий намлик 20% дан 90% гача бўлганда.
21212. Индивидуал иссиқлик пункти учун фойдаланиладиган ускуналар ва материаллар қуйидаги максимал ҳароратга бардош бериши керак:
киришдаги максимал ҳарорат — 150 °C;
иссиқлик тизимидаги максимал ҳарорат — 110 °C;
иссиқ сув таъминоти тизимидаги максимал ҳарорат — 90 °C.
Индивидуал иссиқлик пункти учун фойдаланиладиган ускуналар ва материаллар қуйидаги максимал босимга бардош бериши керак:
иссиқлик пунктининг бирламчи контуридаги ишчи босим — 10 bar;
чўян иситиш асбоблари, пўлат штампланган радиаторли тизимларда — 6 bar;
панель ва конверторли иситиш тизимларида — 10 bar;
иссиқ сув таъминоти тизимидаги максимал ишчи босим — 10 bar;
совуқ сув тизимида максимал ишчи босим — 10 bar.
21213. Индивидуал иссиқлик пункт алмашгичлар ва ростлаш клапанлари иссиқлик тармоғидаги кирувчи ва чиқувчи ҳарорати ва босимига мувофиқ бўлиши керак.
21214. Индивидуал иссиқлик пунктлари доирасидаги қувур ўтказгичлар ШНҚ 2.04.07-22 га мувофиқ пўлат қувурлардан тайёрланиши лозим.
21215. Индивидуал иссиқлик пункти ичидаги қувурларни лойиҳалашда, уларнинг жойлашуви ва маҳкамланиши одамлар ҳамда кўтариш-ташиш ускуналарининг эркин ҳаракатланишига халақит бермаслиги лозим.
21216. Сув иситгичлар ГОСТ 15518-87 га мувофиқ AISI 316 зангламайдиган пўлатдан тайёрланган пайвандланган ёки йиғма пластинали иссиқлик алмаштиргичлардан фойдаланиш лозим.
21217. Иссиқлик алмаштиргичларнинг қувурлар билан уланиш жойлари (патрубкалари) резьбали ёки гардишли (фланецли) бўлиши лозим. Бунда, пайвандланадиган уланишларга йўл қўйилмайди.
Икки босқичли моноблоклардан ташқари, барча уланишлар иссиқлик алмаштиргичнинг бир томонида жойлашиши лозим.
Резьбали уланишлар уларнинг айланиб кетишини олдини оладиган махсус маҳкамлаш (фиксация) тизимига эга бўлиши керак.
21218. Иситиш тизимида ГОСТ 6134-2007 га мувофиқ захира циркуляция насоси ўрнатилиши зарур.
21219. Насос ускунаси қуруқ ишлашдан ҳимояланган бўлиши лозим.
21220. Иситиш тизимида сув ҳажмининг иситиш пайтида кенгайишини қоплаш учун кенгайтирувчи бак ўрнатилиши керак.
Кенгайтирувчи баклар цилиндр шаклида ҳамда туби эллипссимон бўлиши лозим.
21221. Иссиқлик истеъмоли тизимлари юқори босимдан ҳимояланиш учун созланадиган сақловчи клапанлар билан жиҳозланиши, бунда улар истеъмолчига иссиқлик етказиб берувчи қувурга ўрнатилиши лозим.
21222. Индивидуал иссиқлик пункти ускуналарини ифлосланишдан ҳимоя қилиш мақсадида магнит-механик турдаги фильтрлар бўлиши, бунда улар қуйидаги жойларда ўрнатилиши лозим:
узатувчи қувурда, индивидуал иссиқлик пунктига кириш жойида, биринчи беркитиш арматурасидан кейин;
қайтувчи қувурда ростлаш қурилмалари, насослар, сув ва иссиқлик оқими сарфини ҳисобга олиш ускуналари олдида биттадан ортиқ бўлмаганда.
Индивидуал иссиқлик пунктидан фойдаланишда фильтрдаги босим йўқотиши 10 kPa дан ошмаслиги лозим.
Фильтр тўри тешикларининг ўлчами 1 mm дан катта бўлмаслиги керак.
Шартли ўтиш диаметри Du 50 дан кичик ёки унга тенг бўлган фильтрлар OʻzMSt ISO 228-1:2024 га мувофиқ резьбали бўлишига йўл қўйилади.
Du 50 дан катта бўлган фильтрлар учун эса уланишлар ГОСТ 33259-2015 га асосан гардишли бўлиши лозим.
Индивидуал иссиқлик пункти корпуси, қопқоғи ва панжараларининг материали чўян ёки зангламайдиган пўлатдан бўлиши керак.
21223. Иссиқлик тармоқларини марказий иссиқлик пунктига киритишда ГОСТ 28343-89 га мувофиқ пўлат беркитиш арматурасидан фойдаланиш лозим.
Марказий иссиқлик пунктидан чиқишда эса боғланувчан ёки юқори мустаҳкамликка эга чўяндан тайёрланган арматурани қўллашга йўл қўйилади.
21224. Иситиш ва вентиляцияга умумий иссиқлик юкламаси 0,2 МW ва ундан юқори бўлган индивидуал иссиқлик пунктига киришдаги беркитиш арматураси пўлатдан тайёрланган бўлиши керак.
21225. Сув, ҳавони чиқариш ва дренаж қурилмаларида кулранг чўяндан тайёрланган арматурани қўллашга йўл қўйилмайди.
Индивидуал иссиқлик пунктларида чўян арматурани ўрнатишда уни эгилиш кучланишларидан ҳимоялаш чоралари кўрилиши лозим.
Индивидуал иссиқлик пунктларида латунь ва бронзадан тайёрланган арматураларни қўллашга йўл қўйилади.
21226. Индивидуал иссиқлик пунктларининг беркитиш арматураси қуйидаги жойларда ўрнатилиши лозим:
иссиқлик тармоқларининг барча узатувчи ва қайтувчи қувурларида, уларнинг иссиқлик пунктларига кириш ва чиқиш жойларида;
ҳар бир насоснинг сўриш ва ҳайдаш қувурларида;
ҳар бир иссиқлик алмаштиргичнинг кириш ва чиқиш қувурларида.
Қувурлардаги беркитиш арматураларининг сони, ишончли ва узлуксиз ишлашни таъминлайдиган минимал даражада бўлиши керак.
21227. Индивидуал иссиқлик пунктларининг беркитиш арматурасини ростлаш арматураси сифатида қабул қилишга йўл қўйилмайди.
21228. Эшик ва дераза ўринлари, шунингдек дарвозалар устидан ўтказилган қувур йўлларида жойлашган қисмларида арматура, дренаж қурилмалари, гардишли ва резьбали бирикмаларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.
21229. Иссиқлик тармоғининг кириш қисмида пайвандланадиган ёки гардишли беркитиш арматурасидан фойдаланиш лозим.
Иситиш ва тўлдириш тизимида, совуқ ҳамда иссиқ сув таъминоти тизимларида диаметри 15 — 40 mm бўлган беркитиш арматуралари учун резьбали бирикмадан фойдаланишга йўл қўйилади.
21230. Ростловчи клапанларининг корпуслари ва қопқоқлари чўяндан (ёки унга ўхшаш хусусиятларга эга материалдан), конус, ўриндиқ ва штоклари эса зангламайдиган пўлатдан (ёки унга ўхшаш хусусиятларга эга материалдан) тайёрланиши лозим.
21231. Бошқарув арматураси ГОСТ 12678-80 ва ГОСТ 12893-2005 га мувофиқ коррозияга чидамли бўлиши лозим.
21232. Ростловчи клапаннинг сизиб чиқиш миқдорининг қиймати 0,05 % дан ошмаслиги лозим.
21233. Ростловчи клапаннинг амалий ишга тушиш вақти иситиш тизими клапани учун 300 s дан ва иссиқ сув таъминоти тизими клапани учун 90 s дан ошмаслиги лозим.
21234. Ишчи механизмининг ҳимоя даражаси IP 65 дан паст бўлмаслиги лозим.
21235. Ростловчи клапанлар гардишли уланишга эга бўлиши ёки гардишлар орасига ўрнатилиши лозим.
Индивидуал иссиқлик пунктларининг тизимидаги ишчи босим 0,6 MPa гача бўлган ҳолларда резьбали ростловчи клапанларни қўллашга йўл қўйилади.
Ростловчи клапаннинг тузилиши ва ишлаши ечимларини қабул қилишда, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимида мавжуд бўлган ва фильтрлар орқали ўтадиган ифлосликлар клапанни шикастламаслиги ёки унинг тиқилиб қолишига сабаб бўлмаслигини инобатга олиниши керак.
21236. Ҳимоя қурилмалари ҳисоби ва ростланиши бунда, ҳимояланган элементдаги босим ҳисобий босимдан 10 % дан ошмаслиги, ҳисобий босим 0,5 MPa гача бўлганда эса 0,05 MPa дан ошмаслиги керак.
Сақлагич қурилмаларининг ўтказиш қобилиятини ҳисоблаш ГОСТ 31294-2005 га мувофиқ амалга оширилиши керак.
21237. Хавфсизлик мосламаси ўрнатилган қувурдан иссиқлик ташувчини олишга йўл қўйилмайди.
Ҳимоя қурилмаларининг бевосита олдига беркитиш арматурасини ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Хавфсизлик клапанлари ишга тушганда хизмат кўрсатувчи ходимларни куйишини олдини олиш бўйича чиқариш қувурларига эга бўлиши керак.
Қувурлар музлашдан ҳимояланиши ва уларда тўпланиб қолган конденсатни чиқариб ташлаш учун дренаж тизимлари билан жиҳозланиши керак.
Уларга беркитиш мосламаларини ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Қувурларда беркитиш арматураси ушбу ШНҚнинг 193-бандига мувофиқ ўрнатилиши лозим.
Иситиш ва ёки шамоллатиш тизимларида ҳамда иссиқ сув таъминотида ҳар бир қувурнинг энг юқори нуқтасига автоматик ёки қўлда бошқариладиган ҳаво чиқаргичлар бўлиши керак.
Сув ва конденсат қувурларининг энг паст нуқталарида, шунингдек коллекторларда сувни чиқариб юбориш учун (туширгичлар) шартли диаметри камида 25 mm бўлган жўмраклар ўрнатилиши керак.
21238. Тескари клапанларни қуйидаги шартлар таъминланганда ўрнатиш лозим:
ҳар бир насоснинг ҳайдаш қувурида беркитиш арматурасигача биттадан ортиқ насос бўлганда;
иссиқ сув таъминотининг рециркуляция қувурида;
иситиш тизимининг таъминот қувурида.
21239. Қувурлар, арматуралар, ускуналар ва гардишли бирикмалар учун иссиқлик ҳимояси қўлланилиши, бунда иссиқлик ҳимояси қуйидагиларни таъминлаши лозим:
ҳарорати 100 °C дан юқори бўлган иссиқлик ташувчилар жойлашган хона ҳарорати 45 °C дан ошмаганда;
ҳарорати 100 °C дан паст бўлган иссиқлик ташувчилари жойлашган хона ҳарорати 35 °C дан ошмаганда.
21240. Турар жой ва жамоат биноларига ўрнатилган иссиқлик пунктларининг қувурлари, арматуралари ҳамда жиҳозлари учун иссиқлик ҳимоялаш конструкцияларининг материаллари ёнмайдиган бўлиши керак.
21241. Арматура ва гардишли уланмалар учун асосий иссиқлик ҳимояси қатламининг қалинлиги улар ўрнатилган қувур тизимининг асосий иссиқлик ҳимояси қатлами қалинлигига тенг қилиб белгиланиши керак.
21242. Индивидуал иссиқлик пунктларининг электр таъминоти ишончлилигига кўра II тоифадаги электр қабул қилувчи қурилмаларга киритиш керак.
21243. Электр ускуналари нам хоналарда ишлаш учун, ер остига ўрнатилган ва ёндош қурилган иссиқлик пунктларида эса зах хоналарда ишлаш учун электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
21244. Электр қурилмаларининг кучланиш остида бўлмаган металл қисмлари ерга уланиши керак.
21245. Индивидуал иссиқлик пунктлари электр таъминоти кабеллари мисдан бўлиши, бунда кабелнинг кесим юзаси юкламага ва ётқизиш усулига мувофиқ аниқланиши лозим.
Кабеллар, перфорацияли кабель новлари бўйлаб, ҳимоя қувурлари ичида ҳамда скобали конструкциялар устидан ўтказилиши керак.
21246. Кабелларни новлардан туширишда ва бетон қатламидан (деворлар, шифтлар) ўтказишда уларни механик шикастланишдан ҳимоялаш мақсадида пўлат қувурлардан фойдаланиш керак.
Кабелларни истеъмолчиларга (двигателлар, розеткалар) уланиш жойларида механик ҳимоялаш учун эгилувчан пластмасса қувурларни қўллаш лозим.
Кабеллар ёнғинга қарши деворлар орқали ўтказилаётганда, улар ёнғиндан ҳимояловчи махсус аралашма билан қопланиши керак.
21247. Индивидуал иссиқлик пункти хонасида қуйидаги элементлардан иборат бўлган электр тақсимлаш шитини ўрнатиш лозим:
киритиш автомати;
электр энергиясини ҳисобга олиш қурилмаси;
розетка автомати (розеткалар учун ҳимоя автомати);
ёритиш линияси учун автоматика;
индивидуал иссиқлик пункти автоматлаштириш тизимига мўлжалланган автоматика.
Тақсимлаш электр шитининг ҳимоя даражаси IP 54 дан паст бўлмаслиги лозим.
Электр тақсимлаш шитини индивидуал иссиқлик пункти хонасидан ташқарида жойлаштиришга йўл қўйилади.
21248. Индивидуал иссиқлик пункти хонасидаги ёритилганлик даражаси 100 lx дан кам бўлмаслиги лозим.
Ёритгичларнинг ҳимоя даражаси IP 54 дан паст бўлмаслиги керак.
21249. Электр кабеллар ҳимоя каналидан фойдаланган ҳолда двигателлар ва бошқа қурилмаларга олиб келиниши керак.
Узатма жойлаштирилиши ва маҳкамланиши ускунани жорий таъмирлаш учун қулай бўлиши керак. Агар кабеллар улаш қутиларига киритилган бўлса, улаш бошланғич ускунанинг ҳимоя даражасига кўра, IP 55 дан паст бўлмаган даражада бажарилиши керак.
21250. Автоматлаштириш ва назорат қилиш воситалари ГОСТ EN 1434-1:2023 га мувофиқ индивидуал иссиқлик пунктларининг доимий хизмат кўрсатувчи ходимларисиз ишлашини таъминлаши керак.
21251. Ёпиқ ва очиқ иссиқлик таъминоти тизимларидаги индивидуал иссиқлик пунктларини автоматлаштириш қуйидагиларни таъминлаши лозим:
иссиқ сув таъминоти тизимига келадиган сувнинг белгиланган ҳароратини сақлаш;
ташқи ҳаво параметрларининг ўзгаришига мувофиқ иситиш тизимларига иссиқлик (иссиқлик оқими) берилишини тартибга солиши, бу орқали иситиладиган хоналарда белгиланган ҳаво ҳароратини таъминлаш;
иссиқлик тармоғидан иссиқлик пунктига келадиган сувнинг максимал сарфини чеклаш, бу иситиш учун иссиқлик сарфини бошқарувчи клапанни қисман ёпиш орқали ёки иссиқ сув таъминоти тизимига кирувчи сув ҳароратини бошқарувчи клапанни қисман ёпиш орқали амалга ошириш;
иссиқлик истеъмоли тизимларида статик босимни сақлаб туриш учун қўшимча қурилмаларни мустақил улашда уларни ёқиш ва ўчириш;
қувурлардаги сув ҳарорати белгиланган параметрлардан ошиб кетиш эҳтимоли мавжуд бўлганда;
асосий насос ишдан чиққан ҳолда, иссиқлик таъминоти тизимининг захира насосини ишга тушириш;
авария сигнализацияси.
21252. Индивидуал иссиқлик пункти бошқарув контроллери диспетчерлик ва назорат тизимига уланиш учун қўшимча RS-232/485 чиқишга эга бўлиши керак.
21253. Иссиқлик оқимлари сарфи ва истеъмолчилар томонидан сув сарфини ҳисобга олиш учун иссиқлик энергиясини ўлчаш асбоблари бўлиши лозим.
21254. Сарф ўлчагичлар ва сув ўлчагичлар иссиқлик ташувчининг максимал соатлик сарфига мўлжалланиши зарур.
21255. Иссиқлик сарфи 2,3 МW гача бўлган иссиқлик пунктларида қуйидаги назорат-ўлчов асбоблари бўлиши лозим:
ГОСТ 2405-88 га мувофиқ манометрлар:
иссиқлик пунктига киришдаги сув иссиқлик тармоқлари қувурларининг беркитиш арматурасигача;
сув иссиқлик тармоқлари қувурларидаги босим ростлагичларидан олдин ва кейин;
иссиқ сув таъминоти ва иситиш тизимлари иссиқлик алмаштиргичларининг ҳар бир босқичи учун иситувчи ва иситиладиган сув қувурларининг кириш ва чиқиш қисмларида;
насосларнинг сўриш ва ҳайдаш қувурларидан олдин ва кейин;
лойтутгичлар, фильтрлар ва сув ўлчагичлардан олдин ва кейин;
ГОСТ 16920-93 га мувофиқ термометрлар:
сув иссиқлик тармоқлари қувурларининг иссиқлик пунктига кириш жойидаги беркитиш арматурасидан кейин;
задвижкалар олдидаги сув йўли бўйлаб иссиқлик истеъмоли тизимларидан қайтиш қувурларида.
Иссиқ сув таъминоти ва иситиш тизимлари иссиқлик алмаштиргичларининг ҳар бир босқичи учун иситувчи ва иситиладиган сув қувурларининг кириш ва чиқиш жойларида ўрнатиш керак.
21256. Манометрлар, босим ўлчагич стрелкаси бир жойда ёпишиб қолишининг олдини олиш учун босимни пасайтириш, ифлосланишни бартараф этиш ва кўрсатиш аниқлигини ошириш учун тармоқни пуфлаш имконини берувчи беркитиш арматураси билан жиҳозланган бўлиши керак.
21257. Иссиқлик ташувчи сифатида ўта қиздирилган сув қўлланилса, босимни ўлчаш ускуналари учун иссиқлик тармоғи томонидан ўлчанаётган муҳитни совитиш учун мўлжалланган қўшимча сифон трубка (Перкинс трубкаси) ўрнатиш зарур.
21258. Ўлчов ускунаси билан ўлчанадиган максимал ишчи босим қуйидагича бўлиши керак:
ўзгармас юкламада шкаланинг 2/3 юқори чегарасида;
ўзгарувчан юкламада шкаланинг 1/2 юқори чегарасида.
21259. Назорат ўлчов асбобларининг аниқлик синфи 2,5 дан паст бўлмаслиги керак.
21260. Кўрсатувчи термометрлар сифатида ўқ бўйлаб ёки радиал уланган биметалл термометрларни қўллаш зарур.
21261. Термометрнинг ҳимоя цилиндри ёки штокининг учи (цилиндрсиз термометрлар учун) қувурнинг ички диаметрининг камида 1⁄3 ва кўпи билан 2⁄3 қисмигача чуқурликка ботирилган бўлганда, ҳароратни ўлчаш хатолиги минимал бўлиши керак.
Термоэлементнинг турлича ботиш чуқурлигига пайвандланган бўртма улагич ёки биметалл термометрнинг ботириладиган қисми узунлигини танлаш йўли билан эришишга йўл қўйилади.
21262. Назорат-ўлчов асбоблари тоза полдан 2,0 m гача баландликда жойлаштирилганда корпуснинг диаметри камида 60 mm, полдан 2,0 m дан юқорида жойлаштирилганда камида 100 mm бўлиши керак.».
15. 247-банддаги «ҚМҚ 2.01.03» деган сўзлар «ҚМҚ 2.01.03-19» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 255-банддаги «ҚМҚ 2.01.09» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.09-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 1-иловада:
а) ўн иккинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.01.01» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.01-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) ўн тўртинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.04.01» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 8-иловада:
а) 1 ва 3-жадваллардаги «ГОСТ 9238» ҳамда «ГОСТ 9720» деган сўзлар тегишли равишда «ГОСТ 9238-2022» ва «ГОСТ 9720-76» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 3-жадвалнинг «изоҳлар» қисмидаги «ҚМҚ 2.04.08» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.08-23» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 14-илованинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ёки техник шартлар» устунида:
а) «ГОСТ 25129» деган сўзлар «ГОСТ 25129-2020» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) «ГОСТ 7871» деган сўзлар «ГОСТ 7871-2019» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
д) «ГОСТ 10296» деган сўзлар «ГОСТ 10296-79» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
э) «ГОСТ 10277» деган сўзлар «ГОСТ 10277-90» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 15-илованинг «Изоҳлар» қисмида:
а) «ГОСТ 2874» деган сўзлар «ГОСТ 2874-82» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) «ГОСТ 13078» деган сўзлар «ГОСТ 13078-2021» деган сўзлар билан алмаштирилсин.