30.06.2025 йилдаги 403-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада нодавлат таълим хизматлари сифатини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ замонавий меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда таълим сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ нодавлат ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензиялаш соҳасидаги ваколатли орган сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ташкил этиладиган таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш икки босқичда — лицензиялаш асосида ташкил қилиш ҳамда таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш орқали амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус давлат аккредитацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан амалга оширилиши ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим дастурлари бўйича қабулни амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялашнинг қўшимча шартлари сифатида қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) талабгор томонидан ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг концепциясини Вазирликка тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда концепцияда таълим ташкилотининг номи, бошқарув тизими ва кадрлари, асосий таълим ва илмий фаолият йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифатини таъминлаш тизими ва воситалари, тўлов-контракт миқдори ва унинг ҳисоб-китоби, таълим ташкилотини ривожлантириш бўйича 5 йиллик стратегик режаси ҳамда таълим ташкилоти фаолиятига оид бошқа муҳим масалалар кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) талабгор томонидан нодавлат олий таълим ташкилотининг таълим жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган моддий-техник база, дастурий таъминотни ўз ичига олган дастлабки устав фондини (устав капиталини) 2 млн АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда шакллантириш ҳамда кейинчалик талабалар сонининг кўпайиб боришига мутаносиб равишда ушбу устав фондини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) талабгор томонидан 350 минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш ва унинг миқдорини доимий таъминлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотларининг майдони 5 000 кв метрдан кам бўлмаслигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) олий таълим ташкилоти ташкил этилган вақтдан бошлаб дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2025 йил 1 августдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) нодавлат олий таълим ташкилотлари ўқишга қабул қилинган шахслар тўғрисидаги буйруқни янги ўқув йилининг 1 октябридан кечиктирмаган ҳолда Вазирликнинг таълим жараёнларини бошқариш ягона ахборот тизими (HEMIS)да рўйхатдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вазирлик нодавлат олий таълим ташкилотининг мурожаатига асосан унинг моддий-техник базаси, педагогик салоҳияти, ўқув-дастурий таъминотини ҳисобга олган ҳолда, қабул бошланишидан олдин янги ўқув йили учун қабул параметрининг энг юқори кўрсаткичини белгилайди ҳамда Агентликни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда янги ўқув йили учун қабул параметрига ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) нодавлат олий таълим ташкилотлари талабаларининг ўқишини кўчириб ўтказиш (маҳаллий ва хорижий), қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш ҳамда битирувчиларни якуний аттестациядан ўтказиш давлат олий таълим ташкилотлари учун белгиланган талаблар асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) нодавлат ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотларида ўқув, илмий ва маъмурий жараёнларни бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимининг мавжуд бўлиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда нодавлат касбий ва олий таълим ташкилоти ўз ахборот тизимини Вазирликнинг таълим жараёнларини бошқариш ягона ахборот тизими (HEMIS)га интеграция қилиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) нодавлат олий таълим ташкилоти ректорига давлат олий таълим ташкилоти ректорига қўйилган малака талаблари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик икки ой муддатда олий таълим ташкилоти ректорига қўйилган малака талабларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Вазирлик билан биргаликда «Лицензия» ахборот тизимини мазкур қарор талабларига мослаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор кучга киргунга қадар нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия олган тадбиркорлик субъектлари 2026 йил 1 январга қадар ўз фаолиятини янги лицензия талаблари ва шартлари асосида ташкил этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
403-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 403-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш
ПАСПОРТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лицензия номи:

Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

а) мактабгача таълим хизматлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно);

б) умумий ўрта таълим хизматлари;

в) ўрта махсус таълим хизматлари;

г) касбий таълим хизматлари;

д) олий таълим хизматлари;

е) олий таълимдан кейинги таълим хизматлари.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

I. Мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматлари учун:

а) ариза;

аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари.

II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун:

а) ариза.

аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи;

фаолиятнинг лицензияланаётган тури;

кадрлар тайёрлаш режалаштирилаётган соҳалар, таълим жараёнлари йўлга қўйилиши режалаштирилаётган йўналишлар, касблар ёки мутахассисликлар рўйхати (таълим шакллари кўрсатилган ҳолда);

ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, ўзгартириш, қайта расмийлаштириш);

кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим дастурлари бўйича қабул режаси (тўлиқ ўқиш давомийлиги кўрсатилган ҳолда);

почта манзили, электрон почтаси, мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);

талабгорнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) ташкил этилаётган таълим ташкилотининг номи, мақоми, бошқарув тизими, бошқарув кадрлари, асосий таълим ва илмий фаолият йўналишлари, қабул параметрлари, таълим сифатини таъминлаш тизими ва воситалари, тўлов-контракт миқдори ва унинг ҳисоб-китоби, шунингдек, таълим ташкилотини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегик режасини ўз ичига олган концепция;

в) банк муассасаси томонидан тасдиқланган ҳисобварағида захира маблағлар тўғрисидаги маълумотлар;

г) қабул қилинадиган талаба (ўқувчи, изланувчи)лар сонига мос равишда ўқув бинолари, талабалар турар жойи ва ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа ер, бино ва иншоотларнинг тегишли ҳужжатлари (олди-сотди шартномаси, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш ҳужжати ёки фойдаланиш учун камида 5 йил муддатга тузилган ижара (текин фойдаланиш) шартномаси, шунингдек, кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

15 иш кунида (олий таълим тури бўйича 30 иш кунида)

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

I. Нодавлат таълим соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари:

а) таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар), шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги*;

б) таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режа ва дастурларига (таълим дастурларига), шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш*;

в) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, таълим олувчилар жинсига кўра ажратиб ўқитилишига (қонунчиликда айрим ўқув фанларни ажратиб ўқитиш бўйича белгиланган ҳолатлар бундан мустасно), мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асослари, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилишига ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик*;

г) лицензиат томонидан нодавлат таълим соҳасидаги фаолияти учун лицензия олинган кунидан сўнг бир ой муддат ичида таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни таълим соҳасида ваколатли давлат органларининг тегишли ахборот тизимларига киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.

Бунда умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастури (erp.maktab.uz) ва электрон платформаларига (my.maktab.uz, e-shahodatnoma.uz, emaktab.uz) киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш (мактабгача таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар ва «Болалар боғчаси» (bbit.uz) ахборот тизимига ҳам ушбу маълумотларни киритиб боради);

ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатувчи субъектлар таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ўқув фаолияти бошлангандан сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ўқув, илмий ва маъмурий жараёнларни бошқарувчи ҳамда таълим сифатини назорат қилувчи ахборот тизимларига (Академик лицейларда таълим жараёнларини бошқариш — EMIS AL, касбий таълим жараёнларини бошқариш — EMIS PT, олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими — HEMIS, олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими — Daraja.ilmiy.uz)га тегишлилиги бўйича киритиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш*;

д) таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим ташкилотлари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилиш;

е) нодавлат таълим ташкилотига ўқишга қабул қилиш, ўқишни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш*;

ж) нодавлат таълим ташкилотларининг номи, муҳрлари, тамғалари, лавҳалари, эълонлари, нархномалари, иш қоғозларининг матнлари ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида бўлиши (Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этиладиган хорижий таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг таълим муассасалари филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари бундан мустасно)*;

з) битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш (бундан мактабгача таълим хизматлари мустасно).

II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун қўшимча нодавлат таълим соҳасида умумий лицензия талаблари ва шартлари:

а) қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя қилиш;

б) таълим-тарбия жараёни ташкил этишда таҳсил олувчилар учун ер, бино ва иншоотларда белгиланган майдоннинг мавжудлиги*;

ташкил этилаётган олий таълим ташкилотининг таълим жараёнига мўлжалланган бино ва иншоотларининг майдони 5 000 м2дан кам бўлмаслиги;

в) олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотаси кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан ошмаслиги ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликларига талабаларни тегишли таълим дастурлари белгиланган тартибда махсус давлат аккредитациясидан ўтказилганидан сўнг навбатдаги (келаётган) ўқув йили учун белгиланган тартибда қабул қилиш*;

г) олий таълим ташкилотида ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланадиган ректор маслаҳатчиси штат бирлиги мавжудлиги*;

д) қонунчиликда белгиланган муддатларда, ўрнатилган тартибга мувофиқ давлат аккредитациясидан ўтиш*;

е) давлат аккредитациясидан ўтиш жараёнида аниқланган камчиликларни белгиланган муддатларда бартараф этиш*;

ж) олий таълим ташкилоти дастлабки 5 йил давомида унинг йиллик соф фойдасининг камида 80 фоизини, кейинги йилларда эса камида 50 фоизини мазкур таълим ташкилотининг асосий фаолиятини ривожлантиришга йўналтириш;

з) таълим ташкилотлари битирувчиларига бериладиган диплом маълумотларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли маълумотлар базасига киритиш*.

III. Қуйидагилар нодавлат таълим хизматлари лицензияланадиган фаолият турларининг алоҳида талаб ва шартлари ҳисобланади:

Мактабгача таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари (бундан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг хизматлари мустасно)

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

камида 2 та компьютер техникаси ҳамда экран ўлчами камида 40 дюйм бўлган телевизор билан жиҳозланган мактабгача таълимнинг дастурларини амалга ошириш учун ўқув хонаси ёки ахборот-ресурс маркази;

ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг тарбияланувчилар умумий сонига нисбати — 1/6.

2.

Битта гуруҳдаги тарбияланувчиларнинг максимал сони:*

3 ёшгача гуруҳда — 20 нафар;

3-5 ёшлилар гуруҳида — 25 нафар;

қисқа муддатли гуруҳда — 30 нафар.

3.

Битта гуруҳ учун киритиладиган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси штат бирликларининг минимал миқдорлари:*

а) тарбиячи:

9 соатли — 1,25 штат бирлиги;

10,5 соатли — 1,46 штат бирлиги;

12 соатли — 1,67 штат бирлиги;

24 соатли — 2,2 штат бирлиги;

б) тарбиячи ёрдамчиси:

9 соатли — 1 штат бирлиги;

10,5 соатли — 1,15 штат бирлиги;

12 соатли — 1,25 штат бирлиги;

24 соатли — 1,5 штат бирлиги.

4.

Мактабгача таълим ташкилоти биносининг сиғимига қўйиладиган минимал талаблар:*

девор ёки панжара билан ўраб олинган ҳудудига ва алоҳида кириш-чиқиш жойига эга бўлган:

а) алоҳида биноларда ташкил этилганда тарбияланувчилар сони 385 нафардан ошмаслиги;

б) кўп қаватли турар жой биносининг биринчи қаватида ташкил этилганда тарбияланувчилар сони:

шаҳар жойларда — 75 нафаргача;

қишлоқ жойларда — 60 нафаргача;

индивидуал биноларда — 150 нафаргача бўлиши лозим.

5.

Мактабгача таълим ташкилотида маъмурият ва ҳар бир гуруҳ учун талаб этиладиган хоналар ва ҳар бир тарбияланувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами:*

а) маъмурият учун:

раҳбар хонаси — 1 та хона;

методист хонаси — 1 та хона;

тиббиёт хонаси — 1 та хона;

б) машғулотлар ва ўйинлар учун:

пойабзални алмаштириш хонаси шкафлари билан (ҳар бир гуруҳ учун) — 5,0 м2;

машғулотлар ва ўйин хонаси — 3,3 м2;

ётоқхона — 3,3 м2;

овқатланиш жойи (ҳар бир гуруҳ учун) — 18 м2;

мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари ўтказиш зали — 2 м2;

кутубхона — 18 м2;

в) хўжалик ишлари учун:

таом тайёрлаш хонаси;

таом тарқатиш хонаси;

идиш-товоқ ювиш хонаси;

кир ювиш ва қуритиш хонаси;

чойшабларни сақлаш жойи (шкаф);

тозалаш воситаларини сақлаш жойи (шкаф);

озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаш омборхонаси;

маъмурият, тарбиячилар ва ходимлар, ҳар бир тарбияланувчилар гуруҳи учун алоҳида ҳожатхона.

6.

Мактабгача таълим ташкилоти биносининг ички қисмида ҳар бир тарбияланувчи учун ажратиладиган майдон ўлчами:*

умумий типдаги учун — 3,3 м2;

кўп қаватли турар жой биносининг биринчи қавати учун — 2,8 м2.

7.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига имтиёз тақдим этилганлиги:*

жами тарбияланувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бепул қабул қилинган бўлиши лозим.

Умумий ўрта таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

камида 30 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона;

камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

таълим олувчиларга ҳар бир фандан бир донадан дарсликлар, шу жумладан, электрон дарсликлар.

2.

Битта синфдаги таълим олувчиларнинг максимал сони:*

умумий ўрта таълим ташкилотида:

1-4-синфларда — 20 нафар;

5-9-синфларда — 24 нафар;

10-11-синфларда — 20 нафар.

3.

Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар штат бирликлари:*

умумий ўрта таълим ташкилотида:

1-4-синфларда — 25 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги;

5-9-синфларда — 12 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги;

10-11-синфларда — 13 нафар таълим олувчига 1 штат бирлиги.

4.

Ўқитувчиларнинг малака тоифаларига (лавозимларига) кўра салоҳияти:*

мутахассислар (олий маълумотли ўқитувчилар) — 30%;

иккинчи малака тоифалилар (катта ўқитувчилар) — 30%;

биринчи малака тоифалилар (етакчи ўқитувчилар) — 20%;

олий малака тоифалилар (бош ўқитувчилар) — 20%.

5.

Чет тили ўқитувчиларининг чет тилини билиши даражаси:*

инглиз тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 6), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

немис тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

француз тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

япон тилидан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори;

бошқа тиллардан — C1 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари C1 ва ундан юқори.

6.

Умумий ўрта таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*

девор ёки панжара билан ўралганлиги;

кўкаламзорлаштирилганлиги;

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

стадион (ўйин майдони) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги.

7.

Умумий ўрта таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами:*

40 — 630 нафар — 20 м2;

631 — 989 нафар — 15 м2;

990 нафардан ортиқ — 10 м2.

8.

Умумий ўрта таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами:*

а) маъмурият учун:

раҳбар хонаси — 1 та хона;

ўқитувчилар хонаси — 1 та хона;

методик хона — 1 та хона;

маънавият ва маърифат хонаси — 1 та хона;

ёшлар етакчиси хонаси — 1 та хона;

психолог хонаси — 1 та хона;

тиббиёт хонаси — 1 та хона;

б) дарс машғулотлари учун:

барча фанлардан умумий типдаги синфхоналар — 2 м2;

бошланғич синф хоналари — 2 м2;

фронталь ва индивидуал машғулотлар учун синфхоналар — 2,5 м2;

расм, чизмачилик, мусиқа фанлари учун хоналар — 2,4 м2;

информатика хонаси — 2,5 м2;

чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси (мульяжлар сақлаш хонаси билан) — 2,4 м2;

чет тили хонаси — 2,4 м2;

иккига бўлиб ўқитиладиган фанлар учун хона — 2,5 м2;

технология хонаси — 6 м2;

кимё, физика, биология фанларидан лаборатория хоналари — 2,5 м2;

кутубхона — 0,6 м2;

спорт зали (таълим олувчилар сонига кўра) — 9,0х18,0 м; 12,0х24,0 м; 18,0х30,0 м;

в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун:

фаоллар зали;

ошхона;

тиббиёт хонаси;

хўжалик хонаси (ҳар қаватда биттадан);

ўқитувчилар учун ҳожатхона — 3 м2 (ҳар блокда алоҳида);

таълим олувчилар учун ҳожатхона — 0,4 м2 (ўғил ва қиз болаларга алоҳида, ҳар қаватда биттадан).

9.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*

камида 50 % компьютер техникалари 10 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

10.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига имтиёз тақдим этилганлиги:*

жами таълим олувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандлари танлов асосида бепул ўқишга қабул қилинган бўлиши (умумий ўрта таълим ташкилотлари учун).

Ўрта махсус таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори*:

25 (йигирма беш) минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар;

2.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги:*

а) камида 32 та компьютер техникаси билан жиҳозланган компьютер синфлари;

б) камида 10 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

в) сервер қурилмаси, таълим фаолияти ва таълим жараёнларини бошқариш электрон платформасининг мавжудлиги ҳамда маълумотлар базаси хавфсизлиги кафолати мавжудлиги.

3.

Битта гуруҳ учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажми*:

а) тўлиқ гуруҳлар учун 26 нафар ўқувчи учун мўлжалланган бўлиши;

б) бўлиб ўтиладиган фанлар учун 13 нафар ўқувчи учун мўлжалланган бўлиши.

4.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар*:

а) девор ёки панжара билан ўралганлиги;

б) ҳудуднинг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилганлиги;

в) тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

г) ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

д) стадион (ўйин майдони) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги;

е) ҳудуднинг хавфсизлик бўйича видео кузатув камераларининг ўрнатилганлиги.

5.

Таълим ташкилотининг ташқи ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами*:

40 — 630 нафар — 20 м2;

631 — 989 нафар — 15 м2;

990 нафардан ортиқ — 10 м2.

6.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами*:

а) маъмурият учун:

раҳбар хонаси — 1 та хона;

ўқитувчилар хонаси — 1 та хона;

методик хона — 1 та хона;

маънавият ва маърифат хонаси — 1 та хона;

психолог хонаси — 1 та хона;

тиббиёт хонаси — 1 та хона;

бухгалтерия хонаси — 1 та хона;

инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаси — 1 та хона;

б) дарс машғулотлари учун:

барча фанлардан умумий типдаги синфхоналар — 2 м2;

фронталь ва индивидуал машғулотлар учун синфхоналар — 2,5 м2;

информатика хонаси — 2,5 м2;

чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси (мульяжлар сақлаш хонаси билан) — 2,4 м2;

чет тили хонаси — 2,4 м2;

иккига бўлиб ўқитиладиган фанлар учун хона — 2,5 м2;

кимё, физика, биология фанларидан лаборатория хоналари — 2,5 м2;

спорт зали (таълим олувчилар сонига кўра) — 9,0х18,0 м; 12,0х24,0 м; 18,0х30,0 м;

в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун:

кутубхонанинг умумий майдони — 100 м2;

фаоллар зали;

ошхона;

тиббиёт хонаси;

хўжалик хонаси;

ўқитувчилар учун ҳожатхона (ҳар блокда алоҳида);

таълим олувчилар учун ҳожатхона (ўғил ва қиз болаларга алоҳида, ҳар қаватда биттадан).

7.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси*:

а) таълим ташкилотининг расмий веб-саҳифаси мавжудлиги;

б) камида 75 % компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

в) камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

8.

Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар*:

а) проектор ёки ўлчами 1500х1000, 1500х2000, 2500х2000 бўлган электрон ёхуд оддий доска — 1 дона;

б) аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс.

Касбий таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори*:

25 (йигирма беш) минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш ва унинг миқдорини доимий таъминлаб бориш;

2.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги*:

а) камида 32 та компьютер техникаси билан жиҳозланган компьютер синфлари;

б) камида 10 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

в) сервер қурилмаси, таълим фаолияти ва таълим жараёнларини бошқариш электрон платформасининг мавжудлиги ҳамда маълумотлар базаси хавфсизлиги кафолати мавжудлиги.

3.

Битта гуруҳ учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажми*:

а) тўлиқ гуруҳлар учун 30 нафар ўқувчи учун мўлжалланган бўлиши;

б) бўлиб ўтиладиган фанлар учун 15 нафар ўқувчи учун мўлжалланган бўлиши.

4.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар*:

а) девор ёки панжара билан ўралганлиги;

б) ҳудуднинг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилганлиги;

в) тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

г) ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

д) стадион (ўйин майдони) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги;

е) ҳудуднинг хавфсизлик бўйича видео кузатув камераларининг ўрнатилганлиги.

5.

Таълим ташкилотининг ташқи ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами*:

40 — 630 нафар — 20 м2;

631 — 989 нафар — 15 м2;

990 нафардан ортиқ — 10 м2.

6.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами*:

а) маъмурият учун:

раҳбар хонаси — 1 та хона;

ўқитувчилар хонаси — 1 та хона;

методик хона — 1 та хона;

маънавият ва маърифат хонаси — 1 та хона;

психолог хонаси — 1 та хона;

бухгалтерия хонаси — 1 та хона;

инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаси хонаси — 1 та хона;

б) дарс машғулотлари учун:

барча фанлардан умумий типдаги синфхоналар — 2 м2;

фронталь ва индивидуал машғулотлар учун синфхоналар — 2,5 м2;

информатика хонаси — 2,5 м2;

чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик хонаси (мульяжлар сақлаш хонаси билан) — 2,4 м2;

чет тили хонаси — 2,4 м2;

иккига бўлиб ўқитиладиган фанлар учун хона — 2,5 м2;

кимё, физика, биология фанларидан лаборатория хоналари — 2,5 м2;

спорт зали (таълим олувчилар сонига кўра) — 9,0х18,0 м; 12,0х24,0 м; 18,0х30,0 м;

тайёрлайдиган касб ва мутахассисликлар ҳамда белгиланган нормаларга мос лаборатория(лар) ва устахоналар;

в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун:

кутубхонанинг умумий майдони — 100 м2;

фаоллар зали;

ошхона;

тиббиёт хонаси;

хўжалик хонаси;

ўқитувчилар учун ҳожатхона (ҳар блокда алоҳида);

таълим олувчилар учун ҳожатхона (ўғил ва қиз болаларга алоҳида, ҳар қаватда биттадан).

7.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси*:

а) таълим ташкилотининг расмий веб-саҳифаси мавжудлиги;

б) камида 75 % компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

в) камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

8.

Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар*:

а) проектор ёки ўлчами 1500х1000, 1500х2000, 2500х2000 бўлган электрон ёхуд оддий доска — 1 дона;

б) аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс.

Олий таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Талабгорнинг дастлабки устав фонди (устав жамғармаси)га қўйиладиган минимал талаблар*:

Камида 2 (икки) млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ҳамда кейинчалик талабалар сонининг кўпайиб боришига мутаносиб равишда ушбу устав фондини ошириб бориш.

2.

Талабгор томонидан депозит ҳисобварағида захира қилиниши лозим бўлган маблағнинг минимал миқдори*:

350 (уч юз эллик) минг АҚШ доллари эквивалентидаги маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга захирага жойлаштириш ва унинг миқдорини доимий таъминлаб бориш.

3.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги*:

а) камида 40 та компьютер техникаси билан жиҳозланган компьютер синфлари;

б) камида 40 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази (ҳар бир компьютер техникаси учун камида 4 м2 майдон ажратилиши лозим);

в) ҳар бир ўқув биносида майдони 50 м2 дан кам бўлмаган талабалар мустақил дарс қилиш хонаси;

г) сервер қурилмаси, SCORM стандарти талабларига мувофиқ бўлган таълим фаолияти ва таълим жараёнларини бошқариш электрон платформасининг мавжудлиги ҳамда маълумотлар базаси хавфсизлиги кафолати мавжудлиги.

4.

Таълим олувчилар учун мўлжалланган аудитория хоналарининг минимал ҳажми*:

гуруҳда — 20 — 30 нафаргача;

потокда — 40 — 90 нафаргача талаба учун белгиланган майдон талаблардан кам бўлмаслиги.

5.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар*:

а) девор ёки панжара билан ўралганлиги;

б) ҳудуднинг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилганлиги;

в) тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

г) ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

д) стадион (ўйин майдони) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги;

е) ҳудуднинг хавфсизлик бўйича видео кузатув камераларининг ўрнатилганлиги.

6.

Таълим ташкилотининг ташқи ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами*:

техника ва муҳандислик 11,2 — 19,4 м2;

педагогика — 8,7 — 14,5 м2;

фармацевтика — 11,2 — 19,4 м2;

иқтисодиёт — 7,9 — 13,1 м2;

тиббиёт — 12,3 — 22,0 м2;

қишлоқ хўжалиги — 11,2 — 19,4 м2;

зооветеринария — 11,4 — 20,5 м2;

маданият — 15,0 — 26,0 м2;

санъат ва архитектура — 20,0 — 33,8 м2;

бошқа йўналишлар бўйича — 8,7 — 14,5 м2.

7.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами*:

а) маъмурият учун:

ректоратдаги барча маъмурий-бошқарув жараёнини амалга ошириш учун мўлжалланган хоналар — 1 тадан хона;

бухгалтерия хонаси — 1 та хона;

инсон ресурсларини бошқариш бўлинмаси хонаси — 1 та хона;

б) дарс машғулотлари учун:

ўқув аудиториялари — 2,2 м2;

компьютер зали (синфи) — 4 м2;

чет тили хонаси — 2,4 м2;

умумназарий ва умумтаълим лаборатория хоналари — 4 м2;

техник ва махсус лабораториялар — 6 м2;

алоҳида кабиналарга ажратилган фонозаллар — 3 м2;

ўқув-техник воситалар билан жиҳозланган ўқув аудиториялари — 2,4 м2;

курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишларини бажариш заллари — 3,6 м2 (архитектура-қурилиш ва бадиий ОТТлар учун — 6 м2);

спорт зал (спорт таълим йўналишлари ҳамда ўқув режаларида спортга оид фанлари мавжуд бўлса) — 12,0х18,0 м; 12,0х24,0 м; 15,0х24,0 м; 18,0х38,0 м ва ундан юқори;

ўқув биноларининг умумий қувватига нисбатан барча таълим шакллари бўйича таҳсил олаётган жами талабалар сони 2 баравардан ортиб кетмаслиги;

в) қўшимча хизмат кўрсатиш учун:

кутубхонанинг умумий майдони (ҳар бир ўқув биносида) — 200 м2 ;

фаоллар зали;

ошхона (буфет);

тиббиёт хонаси;

таълим олувчилар турар жойи — Тошкент шаҳри учун ҳар 5 нафар таълим олувчига 1 ўрин (жой) нисбатида, бошқа ҳудудларда ҳар 10 нафар таълим олувчига 1 ўрин (жой) нисбатида.

8.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси*:

а) таълим ташкилотининг расмий веб-саҳифаси мавжудлиги;

б) камида 75 % компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

в) камида 50 % ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

9.

Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар*:

а) проектор ёки ўлчами 1500х1000, 1500х2000, 2500х2000 бўлган электрон ёхуд оддий доска — 1 дона;

б) аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс.

Олий таълимдан кейинги таълим хизматлари бўйича лицензия талаблари ва шартлари

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги*:

камида 10 та компьютер техникаси билан жиҳозланган электрон кутубхона;

камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази.

2.

Таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар*:

а) девор ёки панжара билан ўралганлиги;

б) ҳудуднинг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилганлиги;

в) тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

г) ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

д) стадион (ўйин майдони) ва дам олиш қисмларининг мавжудлиги;

е) ҳудуднинг хавфсизлик бўйича видео кузатув камераларининг ўрнатилганлиги.

3.

Таълим ташкилотидаги хоналар ҳамда ҳар бир таълим олувчи ёки ходим учун ажратиладиган майдон ўлчами*:

а) раҳбар хонаси — 1 та хона;

илмий раҳбарлар хонаси — 1 тадан хона;

коллегиал орган хонаси — 1 та хона;

илмий котиб хонаси — 1 та хона;

ихтисосликлар бўйича тадқиқотчилар хонаси — 1 тадан хона;

тиббиёт хонаси — 1 та хона;

онлайн учрашув ва илмий тадбирларда қатнашиш имконини берувчи хона — 1 та махсус хона;

4.

Олий таълимдан кейинги таълим тури бўйича моддий-техник базанинг ҳолати:

ихтисосликлар бўйича илмий лабораторияларнинг мавжудлиги;

илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун замонавий асбоб-ускуналар, материаллар, ахборот-коммуникация воситалари, компьютер техникаси, маиший техника ва бошқа зарур воситаларнинг етарли даражада мавжудлиги;

экспериментал базанинг мавжудлиги.

5.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси*:

а) 100% компьютер техникалари 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

б) илмий ишлар сақланадиган кутубхона ва халқаро порталларга уланганлик.

6.

Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар*:

а) проектор ёки ўлчами 1500х1000, 1500х2000, 2500х2000 бўлган электрон ёхуд оддий доска — 1 дона;

б) аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

а) Давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида);

б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари томонидан санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида);

в) Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосалари (фақат ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялашда) (5 иш куни ичида);

г) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан объектда шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқларсиз муҳит яратилганлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида).

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган.

12.

Изоҳ.

I. Мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматлари учун:

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида лицензия берилади. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати ва таълим шакллари аниқ кўрсатилади.

Лицензия олиш учун топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнига таълим тури тегишли бўлган таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлимлари ва бўйсунувидаги идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин.

II. Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим хизматлари учун:

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида Лицензия берилади. Лицензияда юридик шахснинг номи, ташкилотнинг СТИР рақами, юридик (почта) манзили, фаолиятни амалга ошириш манзили, фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати ва таълим шакллари, лицензия берилган сана ва вақти кўрсатилади.

Лицензия олиш учун топширилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнига таълим тури тегишли бўлган таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари, тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлимлари ва бўйсунувидаги идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари, шунингдек, бошқа мутахассислар, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва хорижий экспертлар фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этилиши мумкин.

Нодавлат таълим ташкилоти ҳар бир фаолият манзили учун алоҳида лицензия олиши талаб этилади.

Ижобий хулоса асосида тақдим қилинган лицензия фақатгина таълим ташкилоти ташкил этилганлигини тасдиқлайди ва таълим жараёнларини бошлаш ҳуқуқини бермайди.

Лицензияга эга бўлган таълим ташкилоти белгиланган тартибда махсус давлат аккредитациясидан ўтиб, тегишли сертификатга эга бўлгандан сўнг таълим дастурлари бўйича таълим жараёнларини йўлга қўйишга рухсат этилади.

Лицензия олиш жараёнида (олингандан кейин) тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатлар сохталиги аниқланиши лицензия бекор қилинишига асос бўлади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

 

 

».

 

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2025 й., 09/25/403/0564-сон)