ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНОАТ, РАДИАЦЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2016-4]
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 169-сон буйруғи (рўйхат рақами 2016, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 452-модда) билан тасдиқланган Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. РАФИҚОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 июнь,
8-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 30 май
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2025 йил 28 май
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 16 июндаги 8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.».
3. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.».
4. 41-банддаги «Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхатига (рўйхат рақами 1990, 2009 йил 29 июль)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«49. Ташкилот раҳбарияти касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш муассасаси билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.».
6. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».
7. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.».
8. 54 ва 55-бандлардаги «тиббий кўрик» деган сўзлар «мажбурий тиббий кўрик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 57-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 61-банддаги «ҚМҚ 2.03.13 «Поллар» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 64-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 68-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляциялаш ва кондициялаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 78-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«78. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларининг сув таъминоти ва канализацияси ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш», ҚМҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар», ГОСТ 12.3.006-75 «Сув қувурлари ва канализация иншоотлари ва тармоқларидан фойдаланиш. Умумий хавфсизлик талаблари»га мувофиқ бажарилиши лозим.».
14. 83-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 96-банддаги «ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 105-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляциялаш ва кондициялаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 126-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 181-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«181. Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқаришда атроф муҳитни агрессив таъсири даражасини баҳолаш, ер устидаги қувурларнинг ташқи юзасини, шунингдек, қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш ШНҚ 2.03.11-24 «Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ металл ва нометалл ҳимоя қопламалар ишлатиш билан амалга оширилади.»
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2016-4/0552-сон)