29.05.2025 йилдаги 922-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 29.05.2025 йилдаги 922-V-сон
Кучга кириш санаси
29.05.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни ҳамда эришилган келишувларни амалга ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2025 йил 5 — 9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида «Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати» мавзусида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси (кейинги ўринларда — Ассамблея) ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ассамблеяда қатнашиш учун 140 га яқин давлатлар, 40 дан ортиқ халқаро ва минтақавий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасаларидан жами 2 мингдан ортиқ иштирокчи ташриф буюрди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ассамблея доирасида жами 80 га яқин тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, ижтимоий ривожланиш, адолат, инсон ҳуқуқлари, иқтисодий тараққиёт ва барқарорликни таъминлаш, тинчлик ва хавфсизлик, иқлим ўзгариши, ёшлар ва аёлларнинг сиёсий жараёнларда иштирок этиши, парламент дипломатиясини ривожлантириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. Ушбу жараёнларда Ўзбекистон парламенти аъзолари ҳам фаол иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ассамблея майдонларида аёллар ва ёшлар форумлари, Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашишга оид махсус тадбир ҳам ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида нутқ билан чиқиши Ассамблеянинг энг асосий тадбирларидан бирига айланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган барча таклифлар дунё мамлакатлари парламентлари раҳбарлари томонидан юксак эътибор ва таассуротлар билан қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ассамблея якуни бўйича Парламентлараро иттифоқнинг 3 та ҳужжати, жумладан, Тошкент декларацияси, Фаластинда икки давлат бўйича ечимни илгари суришда парламентларнинг роли тўғрисидаги резолюция ҳамда Барқарор ривожланишга қарши қуролли можаролар, шу жумладан ҳарбий можароларнинг узоқ муддатли таъсирини юмшатиш бўйича парламент стратегиялари тўғрисидаги резолюция қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ассамблея доирасидаги мурожаатида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек, парламент дипломатиясини ривожлантириш, халқаро парламент тузилмалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2025 йил 5 — 9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида «Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати» мавзусида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси самарали якунланганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳрида ўтказилган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни ҳамда эришилган келишувларни 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси («йўл харитаси») иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2025 йил якунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқида илгари сурилган олтита муҳим йўналиш бўйича халқаро миқёсда кенг тарғибот ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда БМТ Бош Ассамблеясининг хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига бағишланган «Осиё хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар фаоллигини ошириш тўғрисида»ги резолюциясининг лойиҳаси юзасидан хорижий давлатлар билан музокаралар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг стратегик манфаатларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари мавжуд бўлган давлатлар парламентлари билан янги дўстлик гуруҳ (комиссия)ларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Олий Мажлис палаталарига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеясининг сессияларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини ўрганиб, Олий Мажлис палаталарига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Парламентлараро иттифоқдаги Олий Мажлиснинг доимий делегацияси аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламентлараро иттифоқ Ассамблеяси доирасида ўтказиладиган барча тадбирларда маърузалар билан иштирок этиб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини дунё ҳамжамиятига етказиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 йилларда қабул қилиниши режалаштирилган Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббусларидан келиб чиқиб, Олий Мажлис позициясини шакллантирсин ва уларни илгари суриш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламентлараро иттифоқ қўмиталари ва гуруҳларидаги вакант ўринлар ҳамда аъзо давлатлар учун мавжуд имкониятларни мониторинг қилиб борсин, Олий Мажлис палаталари аъзоларини ташкилотнинг тегишли қўмиталари ва гуруҳларига киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2025 йил ноябрга қадар Парламентлараро иттифоқ томонидан қабул қилинган резолюцияларни миллий қонунчиликка мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказсин ҳамда уларни имплементация қилишга қаратилган амалий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бир ой муддатда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси доирасида Парламент аёл аъзолари форумида илгари сурилган «Гендер тенгликка эришамиз: ҳаракатлар кетидан ҳаракатлар!» кампанияси бўйича белгиланган мақсадларни амалга ошириш юзасидан «йўл харитаси» ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2025 йил сентябрга қадар 2026 йилда Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг XII Ёшлар парламентлари глобал форумини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ва Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
922-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-192-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 29 майдаги 922-V/КҚ-192-V-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 — 9 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни ҳамда эришилган келишувларни 2025-2026 йилларда амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМПЛЕКС ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
(«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъуллар

I. Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқида санаб ўтилган 6 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясидаги нутқида санаб ўтилган 6 та муҳим йўналиш бўйича амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил август

Вазирлар Маҳкамаси,

Олий Мажлис палаталари қўмиталари,

ТИВ

2. Таклифларни Парламентлараро иттифоқ ва бошқа парламентлараро ташкилотлар орқали халқаро миқёсда илгари суриш.

2025-2026 йиллар давомида

2.

Олий Мажлис палаталарининг халқаро парламентлараро ташкилотлар билан муносабатларини кучайтириш.

1. Янги модел қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, халқаро парламентлараро ташкилотларда уларни илгари суриш.

2. Халқаро парламентлараро ташкилотларда Ўзбекистон учун устувор бўлган йўналишларда таклиф ва ташаббусларни илгари суриш.

3. Икки томонлама дўстлик гуруҳлари ва парламентлараро комиссиялари орқали халқаро парламентлараро ташкилотларда Ўзбекистон позициясини илгари суриш.

2025-2026 йиллар давомида

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси,

ТИВ

3.

Ўзбекистон иттифоқчилик муносабатларини ўрнатган хорижий мамлакатлар билан парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш.

1. Ўзбекистон иттифоқчилик муносабатларини ўрнатган хорижий мамлакатлар билан парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича «Йўл хариталари» лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. «Йўл хариталари»да Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишни назарда тутиш.

2025 йил давомида

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси,

ТИВ

4.

БМТ Бош Ассамблеясининг хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига бағишланган «Осиё хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маданий-гуманитар фаоллигини ошириш тўғрисида»ги резолюцияси лойиҳасини илгари суриш.

1. Резолюциянинг қайта ишланган лойиҳасини Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентларига юбориш.

2. Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари таклифлари асосида резолюция лойиҳасини такомиллаштириш ва БМТ Бош Ассамблеясига юбориш.

2025 йил июнь — сентябрь

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси,

ТИВ

5.

Ассамблея доирасидаги Парламент аёл аъзолари форумида илгари сурилган «Гендер тенгликка эришамиз: ҳаракатлар кетидан ҳаракатлар!» кампанияси ижросини таъминлаш.

Кампаниянинг 10 та йўналиши (ҳаракатлар) бўйича белгиланган мақсадларни амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси қарори билан тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси

6.

Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг XII Ёшлар парламентлари глобал форумини юқори даражада ташкил этиш.

1. Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг XII Ёшлар парламентлари глобал форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорини қабул қилиш, унда:

ташкилий қўмита таркибини шакллантириш;

вазирлик ва идораларга вазифалар белгилаш;

чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Олий Мажлис палаталари,

Ёшлар ишлар агентлиги,

Вазирлар Маҳкамаси,

ТИВ,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Форумнинг веб-саҳифасини яратиш.

2025 йил сентябрь

3. Тадбир концепцияси ва дастурининг лойиҳаларини тайёрлаш.

2026 йил май

4. Форумни юқори савияда ўтказиш.

2026 йил сентябрь

7.

Самарқанд шаҳрида Парламентлараро иттифоқ шафелигида БРМни амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича III Глобал форумини ўтказиш.

1. Форумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш.

2025 йил сентябрь

Олий Мажлис палаталари,

Вазирлар Маҳкамаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

ТИВ,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2. Форум концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

3. Форумнинг веб-саҳифасини яратиш.

2025 йил ноябрь

4. Форумни ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойишини ишлаб чиқиш.

2026 йил август

5. Тадбирни юқори савияда ўтказиш.

2026 йил сентябрь

8.

Парламентлараро иттифоқ қўмиталари ва гуруҳлари таркибидаги Олий Мажлис палаталари аъзолари сонини кўпайтириш чораларини кўриш.

1. Парламентлараро иттифоқ қўмиталари ва гуруҳларидаги вакант ўринлар ва аъзо давлатлар учун мавжуд имкониятлар юзасидан доимий мониторингни йўлга қўйиш.

2. Вакант ўринлар учун номзодларни шакллантириш.

3. Номзодларни илгари суриш бўйича Иттифоқнинг Евроосиё гуруҳи котибияти билан музокаралар олиб бориш.

вакант жойларга сайлов ўтказилишига қараб

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

9.

Парламентлараро иттифоқ фаолиятида Олий Мажлиснинг Иттифоқдаги доимий делегацияси аъзолари фаоллигини ошириш.

1. Парламентлараро иттифоқ Ассамблеяси доирасида ўтказиладиган барча тадбирларда маърузалар билан иштирок этиш, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини дунё ҳамжамиятига етказиб бориш.

2. Парламентлараро иттифоқ резолюциялари, хусусан 2025-2026 йилларда қабул қилиниши режалаштирилган «Парламентларнинг можародан кейинги бошқарувнинг ишончли механизмларини яратиш ҳамда адолатли ва мустаҳкам тинчликни тиклашдаги роли» ҳамда «Адолатли ва барқарор глобал иқтисодиётни қуриш: протекционизмга қарши курашиш, тарифларни пасайтириш ва корпоратив солиқлардан қочишнинг олдини олишда парламентларнинг роли» тўғрисидаги резолюция лойиҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббусларидан келиб чиқиб, позицияни шакллантириш ва илгари суриш.

3. Делегациянинг Иттифоқдаги иштироки натижалари (чиқишлар, ташаббуслар ва лойиҳалар) тўғрисида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.

2025-2026 йиллар давомида

Парламентлараро иттифоқдаги Олий Мажлиснинг доимий делегацияси аъзолари

10.

Парламентлараро иттифоқнинг барча тузилма ва форумларида фаол иштирок этиш, глобал кун тартибидаги устувор йўналишлар бўйича самарали амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш.

1. Олий Мажлиснинг Парламентлараро иттифоқдаги доимий делегацияси таркибини қайта кўриб чиқиш.

2. Сенат девони таркибий бўлимида Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорлик бўйича махсус тузилма ташкил этиш, унинг асосий вазифаси этиб:

Ассамблея кун тартибига киритиладиган масалалар юзасидан делегация аъзоларини хабардор қилиб бориш;

Ўзбекистон ташаббусларини Ассамблея кун тартибига киритиш бўйича Парламентлараро иттифоқ Котибияти билан мунтазам равишда музокаралар олиб бориш;

Ассамблеяда илгари суриш мақсадида Ўзбекистон позицияларини ишлаб чиқиш.

3. Сенат расмий веб-сайтида Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорлик бўйича махсус рукн яратиш ва уни доимий равишда янгилаб бориш.

2025 йил июль

Олий Мажлис палаталари девонлари

II. Икки томонлама учрашувлар натижасида эришилган келишувлар

11.

Словения, Хорватия, Ирландия, Малта, Португалия, Нидерландия, Жазоир, Камбоджа каби мамлакатлар билан парламентлараро «дўстлик гуруҳлари»ни тузиш.

1. Янги тузилган «дўстлик гуруҳлари» ҳақидаги маълумотларни хориж томонига дипломатик каналлар орқали етказиш.

2025 йил июль-август

Олий Мажлис палаталари,

ТИВ

2. Янги тузилган «дўстлик гуруҳлари»нинг мажлисларини ўтказиш.

3. Дўстлик гуруҳлари ишини ташкил этиш бўйича «Йўл харита»ларни ишлаб чиқиш.

келишилган муддатларда

12.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси ўртасида ҳамкорлик меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2. Меморандумни имзолаш.

3. Икки мамлакат парламенти ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳини комиссия даражасига кўтариш ва унинг ҳамкорликдаги иш режасини тасдиқлаш.

келишув асосида

Олий Мажлис палаталари

13.

2025 йил давомида Мўғулистон Буюк Давлат Хурали делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ишлаб чиқиш ва ташкил қилиш.

1. Ташрифнинг аниқ муддатларини хориж томони билан келишиш.

келишув асосида

Олий Мажлис Сенати,

ТИВ

2. Ташрифни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш.

ташрифдан 1 ой аввал

3. Ташрифни ташкил этиш.

келишувга асосан

14.

Ўзбекистон Республикасининг парламент дипломатияси концепциясини такомиллаштириш.

1. Парламент дипломатияси концепциясини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2025 йил август

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти

2. Парламент дипломатияси концепциясини такомиллаштириш мақсадида халқаро тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь-ноябрь

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 25 сентябрдаги 481-IV/КҚ-132-IV-сонли Қўшма қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Олий Мажлис палаталари Кенгашларига киритиш.

2025 йил декабрь

15.

Олий Мажлиснинг парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш.

1. Олий Мажлиснинг парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш масалаларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2025 йил август

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг парламентлараро ташкилотлар билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган 2026-2027 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь — ноябрь

3. «Йўл харитаси» лойиҳасини Олий Мажлис палаталари Кенгашларига киритиш.

2025 йил декабрь

16.

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент Ассамблеяси парламентларнинг ёш аъзолари гуруҳи фаолиятида Ўзбекистон парламенти ёш вакилларининг иштирок этиши масаласини кўриб чиқиш.

1. ЭХҲТ ПА томони билан музокаралар олиб бориш.

2. ЭХҲТ ПАнинг парламентларнинг ёш аъзолари гуруҳида иштирок этиш учун ташриф аниқ муддатларини хориж томони билан келишиш.

4. Ташрифни ташкил этиш.

келишув асосида

Олий Мажлис палаталари,

ТИВ

17.

Хива шаҳрида биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш.

1. Форум концепцияси ва дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Озарбайжон томони билан келишиш.

3. Форумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарорини қабул қилиш.

4. Форумни юқори савияда ўтказиш.

2025 йил июнь-июль

Олий Мажлис палаталари,

Вазирлар Маҳкамаси,

ТИВ

18.

Беларус Республикасининг Витебск шаҳрида Учинчи Ўзбекистон-Беларус парламентлараро (аёл парламент аъзолари иштирокида) форумни ўтказиш.

1. Беларус томонидан ишлаб чиқиладиган форум концепцияси ва дастури лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон томонининг таклифларини ишлаб чиқиш.

2025 йил июнь

Олий Мажлис Сенати,

Савдо-саноат палатаси,

ТИВ

2. Форум доирасида:

икки мамлакатнинг ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш;

Ўзбекистон ва Беларус ёш парламент аъзолари форуми ташкил этиш;

икки томон тадбиркорлари ўртасида Б2Б учрашувларини ўтказиш;

2025 йил август

3. Форумни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Сенат Кенгаши қарори лойиҳасини тайёрлаш.

2025 йил июнь

4. Форумни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2025 йил август

19.

Олий Мажлиснинг Бутунхитой Халқ Вакиллари кенгаши билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳни «парламентлараро комиссия» даражасига кўтариш масаласини хориж томони билан ўрганиб чиқиш.

1. Парламентлараро комиссиянинг Регламенти лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Парламентлараро комиссиянинг таркиби ва Регламентини ўрнатилган тартибда келишиш ва тасдиқлаш.

3. Парламентлараро комиссиянинг иш режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

Олий Мажлис палаталари,

ТИВ

4. Парламентлараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш.

келишувга кўра

20.

Ўзбекистон ва Покистон ўртасида олий даражада ва ҳукуматлар ўртасида эришилган келишувлар ижросини таъминлашда парламент назоратини кучайтириш бўйича ҳамкорлик қилиш, парламентлараро дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш.

1. Олий Мажлис Сенати ва Покистон Сенатидаги мавжуд дўстлик гуруҳларининг «онлайн» учрашувини ўтказиш.

2025 йил июль

Олий Мажлис Сенати,

ТИВ

2. Учрашув якунлари бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган, натижага йўналтирилган қўшма «Йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

2025 йил июль — декабрь

3. «Йўл хариталари» ижроси бўйича ҳар ярим йилликда ахборот киритиш.

2026 йил июль — декабрь

21.

Ҳиндистон Парламент тадқиқотлари ва кадрлар тайёрлаш институтида Ўзбекистон парламенти палаталари девонлари ходимлари учун малака ошириш курсларини кенгайтириш.

1. Парламент палаталари девонлари ходимлари малакасини ошириш юзасидан мавжуд бўлган йўналишларни белгилаш.

2025 йил июль

Олий Мажлис палаталари,

ТИВ

2. Ҳиндистон Парламент тадқиқотлари ва кадрлар тайёрлаш институти билан музокаралар ўтказиш.

2025 йил июль

3. Келишувлар асосида курсларда парламент палаталари девонлари ходимлари иштирокини таъминлаш.

келишув асосида

22.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ветнам Миллий Ассамблеяси ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумнинг амалий ижросини таъминлаш.

1. Ҳужжатнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш.

2025-2026 йилларда

Олий Мажлис палаталари,

ТИВ

2. Ҳамкорлик йўналишларини амалга ошириш мақсадида ҳамкорлик бўйича парламентлараро дўстлик гуруҳи йиғилишларини ўтказиш.

ҳар йили бир маротаба

3. Ҳужжатнинг бажарилишини мониторинг қилиб бориш ва натижаси бўйича ахборот тайёрлаш.

ҳар ярим йилда

23.

Осиё Парламент Ассамблеясининг Россия, Баҳрайн ва Қатарда ўтказиладиган халқаро тадбирларида фаол иштирок этиш ва Ўзбекистон ташаббусларини илгари суриш.

1. Иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси таркибини шакллантириш.

келишув асосида

Олий Мажлис палаталари,

ТИВ

2. Кун тартиби масалалар юзасидан Ўзбекистон таклифлари ва позицияларини шакллантириш.

тадбирдан 1 ой аввал

3. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг халқаро ҳамжамиятга етказиш.

тадбир давомида

24.

МДҲ Парламентлараро иттифоқининг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган кузги сессиясида иштирок этиш ва Ўзбекистон ташаббусларини илгари суриш.

1. Иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси таркибини шакллантириш.

2025 йил июль

Олий Мажлис палаталари,

ТИВ

2. Кун тартиби масалалар юзасидан Ўзбекистон таклифлари ва позицияларини шакллантириш.

2025 йил август

3. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг халқаро ҳамжамиятга етказиш.

2025 йил сентябрь

25.

Мустақил Давлат Ҳамдўстлиги Парламент Ассамблеяси томонидан ташкил этиладиган қуйидаги тадбирларда Ўзбекистон делегацияси (ёшларнинг) аъзоларининг ташрифини ташкил этиш:

«Хотира поезди» маданий-маърифий тадбирда;

«Ҳамдўстлик болалари» форумида.

1. Тадбирларда иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси (ёшларнинг) аъзоларини шакллантириш.

2. Тадбирларда Ўзбекистон делегациясини иштирокини таъминлаш.

3. Ёшлар ўртасида ушбу тадбирларнинг тарғибот ишларини ташкил этиш.

2025 йил июнь-июль

Олий Мажлис палаталари,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

ТИВ