Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг қарори, 15.05.2025 йилдаги 9-сон
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0091-25-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 5 июнда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 351]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0091-25-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2009 йил 6 февралда тасдиқланган «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун электрон таълим ресурсларига қўйиладиган умумий санитария-гигиена талаблари» 0261-09-сон СанҚваМ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 13 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги директори А. САЪДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 апрель

Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 апрель

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2025 йил 15 майдаги 9-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари(0091-25-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларини (бундан буён матнда электрон ўқув адабиётлари деб юритилади) тайёрлашга ҳамда уларнинг шрифтига, рангларига, мультимедиа ресурсларига, интерфейсига ва товушли электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу санитария қоидаларининг талаблари жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун мўлжалланган электрон ўқув адабиётларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ўқув адабиётлари — ахборот-коммуникация технологиялари асосида маълумотларни жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерфаол ва визуал усулда тақдим этиш ҳамда таҳлил қилиш имкониятларига эга бўлган манба;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мультимедиа ресурслари — визуал, интерфаол, видео ва аудио ресурсларни ўзида акс эттирадиган дастурий маҳсулот (матн, расм, графика, аудио, видео, анимация);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интерфейс — фойдаланувчига дастур билан мулоқот қилиш имконини берувчи воситалар тўплами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Электрон ўқув адабиётларини тайёрлашга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Электрон ўқув адабиётларни тайёрлашда ўқув адабиётларининг дизайни фан предметига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Электрон ўқув адабиётларини тайёрлашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матнда аниқ ибора ва атамалардан фойдаланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матн сарлавҳалари бир хил шаклда расмийлаштирилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишда осон бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қулай интерфейсга ва бошқарув имкониятига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли қурилмалар ва платформалар, компьютер, планшет ва смартфонларга мослашувчан шаклда бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирларни масштаблаш имкониятининг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электрон ўқув адабиётларини тайёрлашда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имловий ва услубий хатоларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноаниқ талқин қилинишига олиб келиши мумкин бўлган тасвирлар ва аудио элементлардан фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чалғитувчи элементлардан (мураккаб шрифтлар, ҳаддан ташқари графикали фонлар, анимацияланган ва видео объектлар) фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
график ресурсларда геометрик хатолик, паст тиниқлик (тасвирдаги муҳим деталларнинг йўқолиши), ҳажмини кичрайтириш (компресслаш) натижасида чалғитувчи белгиларнинг пайдо бўлишига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Матндаги сарлавҳа ва формулаларда шрифт катталиги, қатор тушириш, оралиқ ва четки майдон қоидаларига риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Электрон ўқув адабиётларининг шрифтига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Электрон ўқув адабиётларининг шрифти қуйидагича бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий матн — 12 — 14 пт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сарлавҳалар — 16 — 20 пт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Электрон ўқув адабиётларини қулай ўқиш учун қуйидагилар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экраннинг тиниқлик даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
матн билан фон (орқа фон) ўртасидаги ранг фарқи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Электрон ўқув адабиётларининг асосий матн қисмида зарурат туғилганда, сарлавҳалар ва қисқа изоҳлар учун қирқим шрифтнинг турли кўринишлари (қийшайтирилган, ярим қалин ёки оралиқли)дан фойдаланиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шрифт ўлчами қанча кичик бўлса, ҳарфлар оралиғи шунча кенг бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Электрон ўқув адабиётларида учдан ортиқ шрифт турларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Электрон ўқув адабиётларининг шрифтига қўйиладиган талаблар мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Электрон ўқув адабиётларида фойдаланиладиган рангларга қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электрон ўқув адабиётларида фойдаланиладиган фон ранги кўзни оғритмаслиги ёки идрок этишга таъсир этмаслиги, шунингдек унинг элемент ранглари билан уйғун бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Электрон ўқув адабиётларида матн ва фон ранглари тўғри танланиши, улар орасидаги ранг мувозанати бузилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Электрон ўқув адабиётларида матн ва фон рангларини танлашда спектрда бир-бирига яқин ранглардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қора ёки рангли фонларда матн жойлаштирилганда, оқ рангдан фақат кичик ҳажмдаги матнлар учун фойдаланишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Катта ҳажмдаги матнларда зарурат бўлганда ва матннинг қуйидаги айрим қисмларини ажратиб кўрсатиш учун фойдаланишга йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сарлавҳалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатбошилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
графика ва тасвирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёритилган майдонлар (сариқ, оч яшил, оч пушти ва бошқа оч ранглар билан ажратиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиперҳаволалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Электрон ўқув адабиётларида фойдаланиладиган ранг ва матн фони бир-бирига мос келиши учун қуйидагича бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқ ранг учун қора фон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшил ранг учун қора фон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сариқ ранг учун қора ва кўк фон.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кўк фон учун қизил рангдан, қора фон учун кўк ва қизил рангдан фойдаланишга ҳамда бир вақтнинг ўзида тўрттадан ортиқ рангдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Электрон ўқув адабиётларида ахроматик фонда қўлланиладиган ранглар фойдаланувчилар томонидан қабул қилинишига қўйиладиган талаблар мазкур санитария қоидаларининг 2-иловасига, рангли фонда қўлланиладиган рангларга эса 3-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Электрон ўқув адабиётларининг мультимедиа ресурсларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Электрон ўқув адабиётларининг мультимедиа ресурслари (матн, расм, графика, аудио, видео, анимация) сифатли, тушунарли ҳамда матн мазмуни билан ўзаро боғлиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мультимедиа ресурслари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазмуний юкламага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмали бўлишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчи томонидан осон очилиши (фаоллашиши) ва ёпилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвир аниқ кўринишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масштабни ўзгартириш имкониятларини ўз ичига олишига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мультимедиа ресурсларини тайёрлашда қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазмун билан боғлиқ бўлмаган тасвирлардан безак сифатида фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
графикалар нисбатининг бузилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ранглар мувозанатининг бузилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасвирдаги пикселлар кўриниши пасайишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нуқсонларга эга тасвирларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Графика ҳажми матн майдонининг ярмидан кўпини эгалламаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Графикаларнинг ранги умумий услубий безакдан кескин фарқланмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Графика материаллари *.bmp, *.tif, *psd, *.gif, *.png, *.jpg, *.wmf, *.eps, *.cdr, *.ai каби форматларда бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Барча графикалар матннинг графикага тегишли маълумот берилган қисмида жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мураккаб тасвирлар ёки схемаларга изоҳлар берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Схема ва диаграммалардаги барча боғланишлар аниқ кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Графикаларда иккитадан ортиқ устундан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жадвалларда матн горизонтал жойлаштирилиши, сарлавҳалар марказга, асосий матн эса чап томонга жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Электрон ўқув адабиётларининг устун ва сатрлари мазкур санитария қоидаларининг 4-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Электрон ўқув адабиётларининг интерфейсига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Электрон ўқув адабиётларининг интерфейси фойдаланишга осон қилиб тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Электрон ўқув адабиётларининг интерфейси бошқарув элементларининг (вақт параметрларини ўзгартириш, слайд-шоу яратиш, овозни ёқиш, пасайтириш, кўтариш ва ўчириш, мусиқа фонини танлаш кабилар) ўлчамлари болаларнинг ёшига мос бўлиши ва экраннинг фаол қисмида осонлик билан топилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Интерфейснинг бошқарув элементларида матнли кўрсатмалар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Керакли саҳифа, бўлим ёки қисмга тезкор ўтиш учун матн ичида гиперҳаволалар бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Интерфейснинг масштаби жуда кичик ёки катта бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Товушли электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Товушли электрон ўқув адабиётларини тайёрлашда қуйидагиларга риоя қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нутқ фонограммаси аниқ, равшан бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир сўз алоҳида ва тушунарли талаффуз этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Товушли электрон ўқув адабиётларида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
такрорлашларга, жаргон сўзлар ва ибораларга (агар ўқитиш мақсади билан боғлиқ бўлмаса), чет тилидаги атамаларга (агар ўзбек тилида аналоглари мавжуд бўлмаса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фондаги шовқин, ёт товушларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишлаш ва ёзиш жараёнидаги хатолар натижасида сигналнинг пайдо бўлишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якуний ёзувнинг паст ёки баланд частоталарга эга бўлишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг динамик диапазон, нутқ фрагментидаги паст ва баланд товуш даражалари ўртасида катта фарқнинг мавжуд бўлишига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар аудио ресурсларда мусиқа бўлса, у аудио ресурсга мос бўлиши, бунда мусиқа жуда баланд бўлмаслиги ва асосий ёки қўшимча нутқни бўғиб қўймаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Товушли электрон ўқув адабиётларидаги нутқ сифатли ёзилиши ва таълим мақсадларига мос келиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Товушли электрон ўқув адабиётларидаги овоз ва ҳис-ҳаяжон гапларга эга бўлиши ва муҳим элементларга урғу берилиши, риторик саволлар ҳамда фойдаланувчиларга мурожаатларни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Товушли электрон ўқув адабиётларидаги товуш частотаси 20 — 22000 Gs оралиғида бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Товуш ёзиб олиш частотаси (дискретлаш ёки намуналаш частотаси) 16 бит — 44,1 kGs дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Товуш WAV ёки MP3 форматида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Товушли электрон ўқув адабиётлари мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати ушбу санитария қоидаларининг 6-иловасида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0091-25-сон СанҚваН) 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ўқув адабиётларининг шрифтига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳлар:

қўшимча матн ва матнли жадваллар учун 12 пт ўлчамидаги шрифтдан фойдаланишга йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рангли фон ишлатилганда, шрифт ўлчамини 2 пт га катталаштириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0091-25-сон СанҚваН) 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ўқув адабиётларида ахроматик фонда фойдаланиладиган рангларни фойдаланувчилар томонидан қабул қилинишига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ўқув адабиётларида фойдаланиладиган ранг тури

0 — ёмон;

1 — яхши;

2 — аъло даражада.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0091-25-сон СанҚваН) 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ўқув адабиётларида рангли фонда фойдаланиладиган рангларнинг фойдаланувчилар томонидан қабул қилинишига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ўқув адабиётларида фойдаланиладиган ранг тури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0 — ёмон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — яхши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — аъло даражада.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0091-25-сон СанҚваН) 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон ўқув адабиётларининг устун ва сатрларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчилар тоифаси
Устунлар сони
Сатр узунлиги (белгилар сони)
Зичлик
Сатрлараро оралиқ
6 ёшдан 10 ёшгача
1
65
оддий
икки ҳисса
11 ёшдан 18 ёшгача
камида 2
20
оддий
икки ҳисса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0091-25-сон СанҚваН) 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товушли электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш гуруҳи
Товушли электрон ўқув адабиёт тури
Тили
Фойдаланиш давомийлиги
7-8 ёш
ўқишни, қизиқишни ва ижодкорликни рағбатлантирувчи
бошланғич синф учун мос сўз ва иборалар
5 — 10 мин
9 — 12 ёш
танқидий фикрлашни ривожлантирувчи ўқув материали
оширилган мураккаб, хилма-хил луғат
10 — 15 мин
13 — 15 ёш
мустақил ўрганиш ва тадқиқотларни рағбатлантирувчи материаллар
махсус, фанга оид луғат
15 — 20 мин
16 — 18 ёш
касбий ривожланиш
мураккаб, илмий тил
20 — 30 мин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари учун электрон ўқув адабиётларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига (0091-25-сон СанҚваН) 6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқувчилар рўйхати:
Р.Т. Камилова
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари, т.ф.д., профессор;
Г.А. Ташпулатова
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, «Физик омиллар» лабораторияси мудири, т.ф.д., к.и.х.;
Л.И. Исакова
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, «Болалар ва ўсмирлар гигиенаси» лабораторияси катта илмий ходими, PhD;
Г.Й. Мухамедова
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси;
А.Ж. Курбанбаева
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, «Физик омиллар» лабораторияси катта илмий ходими;
А.Н. Красавин
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси «Физик омиллар» лабораторияси санитария врачи.
Тақризчилар:
М.А. Хамракулова
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори в.б, т.ф.д., профессор;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Радиациявий хавфсизлик бўлими санитария врачи, т.ф.н., к.и.х.