ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2022-5]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 24 августдаги 167-сон буйруғи (рўйхат рақами 2022, 2009 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 463-модда) билан тасдиқланган Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. РАФИҚОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 апрель,
3-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 2 апрель
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
2025 йил 2 апрель
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
2025 йил 2 апрель
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
2025 йил 31 март
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 22 апрелдаги 3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Аккредитация натижаларидан қатъи назар, аккредитация қилиш учун тўлов Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2105, 2010 йил 25 май) мувофиқ белгиланган тартибда буюртмачи томонидан амалга оширилади.».
2. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Инспекция назорати натижаларидан қатъи назар, режали инспекция назоратини ўтказиш учун тўлов Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ва улар фаолияти устидан инспекция назоратини ўтказиш учун тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2105, 2010 йил 25 май) мувофиқ белгиланган тартибда эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади.».
3. Қуйидаги мазмундаги IX1-бўлим билан тўлдирилсин:
«IX1. Апелляцияларни кўриб чиқиш
821. Буюртмачи ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотлари аккредитация ёки инспекция назоратини ўтказиш натижалари бўйича Аккредитация комиссиясининг қабул қилган қароридан норози бўлган тақдирда Аккредитация комиссиясининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календар кун ичида Қўмитага ёзма шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Аккредитация комиссиясининг қарори буюртмачи ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотларга етказилган кундан бошлаб ўттиз календар кундан ортиқ муддатда берилган апелляциялар кўриб чиқилмайди.
822. Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Қўмита раисининг буйруғи билан камида беш кишидан иборат таркибда Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Бунда, Апелляция комиссиясининг таркиби апелляция берган буюртмачи ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотини аккредитация қилишда иштирок этмаган ва Аккредитация комиссияси таркибида бўлмаган Қўмитанинг камида уч вакили, жалб қилинадиган манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари, шу жумладан эксперт ташкилотларининг эксперт ходимларидан шакллантирилади.
823. Апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш муддатлари апелляция берилган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
824. Апелляция комиссияси берилган апелляцияни кўриб чиқади ва уни кўриб чиқиш натижаси бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида буюртмачига ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотига ёзма равишда маълум қилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у берилган санадан бошлаб ўн календар кундан ошмаслиги керак.
825. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
апелляцияни қаноатлантириш;
Аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш.
826. Аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор:
апелляция бериш талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда келтирилган сабаблар тасдиқланмаса қабул қилинади.
827. Апелляцияни қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинса, Қўмита томонидан аккредитация аттестатини бериш ёки аккредитация аттестатини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинади.
828. Қўмита икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани апелляция берган буюртмачига ёки аккредитация қилинган эксперт ташкилотига ёзма шаклда юборади.
829. Айнан бир масала бўйича апелляцияни такроран беришга йўл қўйилмайди.
8210. Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2025 й., 10/25/2022-5/0500-сон)