03.06.2025 йилдаги 347-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сон ва «Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 18 апрелдаги ПФ-67-сон фармонлари ҳамда «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-66-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, туризм соҳасини ривожлантириш ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё ва Бўзатов туманларини табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхатига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш даврини узайтириш ва унинг умумий қийматига таъсир этмаган ҳолда, асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторларга меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан субсидия бериш муддатини 2025 йил 31 декабрга қадар узайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддатини I тоифадаги корхоналар учун — 2026 йил 1 январга қадар, II тоифадаги корхоналар учун — 2026 йил 1 июлга қадар узайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасидаги тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва самарали амалга ошириш, жалб этилаётган маблағларни ўзлаштириш жараёнида ошкораликни таъминлаш ҳамда коррупция ҳолатларининг олдини олиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини, шунингдек, Осиё тараққиёт банки ҳамда миллий қонунчилик талабларига мувофиқ ҳисоботлар ва ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини ҳамда тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
347-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 июндаги 347-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 5 ва 8-бандлардаги тегишли келишикдаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 1-иловага 1-иловадаги «Қорақалпоғистон Республикаси» блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

Қорақалпоғистон Республикаси

Мўйноқ (шу жумладан, Мўйноқ шаҳри) ва Қўнғирот туманлари (Қўнғирот шаҳридан ташқари)

30

3

Бўзатов, Қораўзак, Кегейли, Қонликўл, Нукус, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманой туманлари, Қўнғирот шаҳри

20

2

Тахиатош ва Хўжайли туманлари

15

1

Амударё, Беруний, Тўрткўл ва Элликқаъла туманлари (уларнинг туман марказларидан ташқари), Нукус шаҳри

10

1

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 ноябрдаги 748-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси)» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лойиҳани амалга ошириш даври 6 йил этиб белгиланганлиги (2020 — 2025 йиллар) маълумот учун қабул қилинсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ҳудудларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш мақсадида Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) орқали «Тоза ҳудуд» ДУКлари ва бошқа санитар тозалаш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун 300 та чиқинди ташувчи техника, 2 та мобил лаборатория, 6 мингта контейнер, электр энергиясида ҳаракатланувчи замонавий чиқинди ташувчи ҳамда кўчаларнинг тозалигини таъминлашга мўлжалланган махсус техника воситалари, шунингдек, мавжуд чиқинди полигонларини мақбуллаштириш мақсадида Агентлик ҳузуридаги «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси учун 13 та тиркамали шатакка олувчи махсус техника, 10 та автоюклагич, 23 та экскаватор ва 10 та бульдозерлар етказиб берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«харид қилинадиган чиқинди ташувчи ва махсус техникалар, чиқинди контейнерлари, мобил лабораториялар санитар тозалаш корхоналари талабномасига асосан белгиланган тартибда ўтказиладиган давлат харидлари жараёнлари якунлари бўйича Агентлик томонидан етказиб берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг» сўзлари «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи, олтинчи ва саккизинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Экология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«300 та чиқинди ташувчи техника, 2 та мобил лаборатория, 13 та тиркамали шатакка олувчи махсус техника, 10 та автоюклагич, 23 та экскаватор ва 10 та бульдозерларни, 6 мингта чиқинди контейнерлари, шунингдек, Экология вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ илмий-техник кенгаши (ТИТК) йиғилиши хулосасига асосан электр энергиясида ҳаракатланувчи замонавий чиқинди ташувчи техника, мобил қайта юклаш контейнерлари ва уларни ташиш учун автомашиналар, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиш учун электр скутерлар, универсал кўча ва йўл супурувчилар ҳамда ассенизаторларни харид қилиш мақсадида тендер танловларини ўтказишда шаффофликни таъминлаш ҳисобидан уларнинг қийматини мақбуллаштириш чораларини кўрсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 7-банддаги «Давлат экология қўмитаси раиси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Компонентлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами*

Молиялаштириш манбаи, шу жумладан:

ОТБ қарзи

Экология вазирлиги маблағлари

Ўзбекистон Республикаси маблағлари

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

Минг АҚШ доллари

112 000,0

60 000,0

7 989,2

44 010,9

2.

Умумий капитал қўйилмалар миқдори

Минг АҚШ доллари

67 989,2

60 000,0

7 989,2

шу жумладан:

2.1.

машина ва ускуналар

Минг АҚШ доллари

53 060,6

53 060,6

2.2.

лойиҳани бошқариш ва салоҳиятни ошириш

Минг АҚШ доллари

2 889,4

2 519,4

370

2.3.

жорий харажатлар

Минг АҚШ доллари

728,6

700,0

28,6

2.4.

кўзда тутилмаган харажатлар

Минг АҚШ доллари

7 590,6

7 590,6

2.5.

инвестиция давридаги молиявий харажатлар

Минг АҚШ доллари

3 720,0

3 720,0

3.

Солиқ ва божхона имтиёзлари

Минг АҚШ доллари

44 010,9

44 010,9

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Якуний нарх кўрсаткичлари лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган давлат харидлари натижалари асосида батафсил белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш ва фойдаланишга топширилган вақтда хоналар сони эллик ва ундан юқори бўлган меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4 ва 5 юлдузли тоифага ва 100 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга бўлган меҳмонхоналардаги ҳар бир хона учун 65 млн сўм миқдорида ажратилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Инвесторлар субсидия олиш учун 2025 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) ЯИДХП орқали Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза (кейинги ўринларда — ариза) билан мурожаат қилади. Ушбу муддат такроран ариза берувчиларга нисбатан татбиқ этилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 1-илованинг 1-босқичи «Бажариш муддатлари» устунидаги «2025 йил 1 мартга қадар» сўзлари «2025 йил 31 декабрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-илованинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2025 йил 1 июль» сўзлари «2026 йил 1 январь» сўзлари ҳамда «2025 йил давомида» сўзлари «2026 йил 1 июль» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-илованинг «Локал тозалаш иншоотларини қуриш/модернизация қилиш муддати» устунидаги «2025 йил 1 июль» сўзлари «2026 йил 1 январь» сўзлари ҳамда «2025 йил давомида» сўзлари «2026 йил 1 июль» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/347/0493-сон)