06.05.2025 йилдаги КҚ-174-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун коррупцияга қарши курашишга оид услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-71-сонли Фармони билан тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар дастурининг 11-бандини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган вазифалар тўғрисида»ги КҚ-89-V-сонли Қарори 10-бандининг ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун коррупцияга қарши курашишга оид услубий тавсиялар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қарор билан тасдиқланган Услубий тавсияларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиялар томонидан ҳар ойда битта йўналишда коррупциявий омилларни аниқлаб, ушбу масалаларни маҳаллий Кенгашлар сессиялари муҳокамасига киритиб бориш амалиётини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сессия муҳокамаларидан кейин Олий Мажлис палаталарининг коррупцияга қарши курашишга масъул қўмиталарига таклиф киритиб бориш ишларини ташкил қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда ушбу Қарор ижросини таъминлашда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари котибиятларига услубий жиҳатдан кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-174-V-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 6 майдаги КҚ-174-V-сонли Қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун коррупцияга қарши курашишга оид услубий тавсиялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Услубий тавсиялар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш масалалари юзасидан фаолиятини самарали ташкил қилишга қаратилган бўлиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиб-таомиллари ва механизмларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур услубий тавсияларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар — коррупциянинг кўринишлари учун, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун имконият яратадиган нормалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлашга, аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш ва чоралар кўришга йўналтирилган тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг коррупцияга қарши кураш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш ҳамда ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан таъсирчан депутатлик назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга, уларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ҳужжатларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг зиммасига коррупцияга қарши курашиш соҳасида бошқа вазифалар юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги фаолиятида коррупцияга қарши курашишнинг мақсади — депутатлар, доимий (муваққат) комиссиялар, партия гуруҳлари ёки бошқа ташаббускорлар томонидан маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни сессияда муҳокама қилиш ва қабул қилиш жараёнида коррупция хавфининг олдини олиш, шунингдек, очиқлик ва шаффофликни таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳасида коррупция ҳолатлари вужудга келишига шароит яратадиган нормалар (бандлар), шунингдек, коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар кўзда тутилиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллий Кенгаш қарори ва унинг лойиҳасидаги коррупцияни келтириб чиқарувчи асосий омиллар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нормаларнинг барқарорлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан мувофиқлиги билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Нормаларнинг барқарорлиги ва ҳуқуқий жиҳатдан мувофиқлиги билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўзларнинг нотўғри қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноаниқ ва асоссиз ҳаволаларнинг қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қарама-қаршиликларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дискрецион ваколатларнинг кенглиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатларнинг ноаниқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир-бирини такрорловчи ваколатлар ва вазифаларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифани ёки топшириқни бажариш учун ижрочида зарур бўлган ваколатлар ва ресурсларнинг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вақтида тартибга солинмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатлар тўқнашуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
афзалликларнинг асоссиз равишда белгиланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кучга киришини асоссиз равишда кечиктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг номутаносиблиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги ёки тўлиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган қоидалардаги истисно ҳолатларнинг асоссиз равишда қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиқча ва асоссиз талаблар белгиланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақт чегараларининг ноаниқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловлар миқдорларининг ноаниқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет, унинг қўшимча манбалари маблағлари сарфланишининг аниқ ва шаффоф тартиб-таомиллари мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ҳамда ундириш тартиб-таомилларининг мураккаблиги ёки ноаниқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари билан боғлиқ масалалар бўйича аниқ ва шаффоф тартиб-таомилларнинг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ ва имтиёзлар берувчи ҳамда маъмурий тартиб-таомилларни белгилайдиган танлов (аукцион, тендер) тартиб-таомилларидан бўйин товлаш имкониятини берувчи нормаларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбирларни амалга ошириш усулларининг мураккаблиги ва уларни молиялаштириш манбаларининг ноаниқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу бобда назарда тутилган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш мақсадида маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳаси тегишинча халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгаши котибиятининг бош юрисконсульти, туман (шаҳар) адлия бўлими ҳузуридаги Юридик хизмат маркази томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қарор лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижаларига кўра хулоса тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари ҳуқуқий экспертизани ўтказиш натижалари бўйича тузиладиган хулосада ҳам акс эттирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари бўйича тузилган хулосада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга кўра қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган бўлса, ўша норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар (номи, қабул қилинган санаси, рақами, эълон қилинган расмий манбаси, топшириқ баён этилган тегишли моддаси ёки банди (кичик банди, хатбошиси), шунингдек, юқори турувчи органнинг топшириқлари ёки ташаббускор давлат органи тўғрисидаги маълумотлар (органнинг номи, топшириқнинг (топшириқ мавжуд бўлганда) рақами ва санаси, зарур бўлган тақдирда, топшириқ берган мансабдор шахс);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор лойиҳасининг моҳияти ва аҳамиятининг қисқача баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар (тегишли хулоса асослантирилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга доир (уларни бартараф этиш чоралари кўрсатилган ҳолда) таклифлар ва тавсиялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қарор лойиҳасининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари бўйича хулоса маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳасини ишлаб чиқувчи ҳамда маҳаллий Кенгаш томонидан мажбурий равишда кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиётида кўрсатилган ҳуқуқий экспертиза муддати ичида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қарор лойиҳасида коррупцияни келтириб чиқарувчи омил аниқланган тақдирда қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчи ёки маҳаллий Кенгаш томонидан уни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Маҳаллий Кенгаш қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган тақдирда лойиҳа юзасидан коррупцион омил мавжудлиги бўйича келиб тушган фикр-мулоҳазалар мажбурий равишда кўриб чиқилиши, улар рад этилган тақдирда асослантирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Маҳаллий бюджетни тасдиқлаш ва унинг ижросини назорат қилишда коррупцияга қарши курашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу бобнинг мақсади маҳаллий бюджетни ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, тасдиқлаш ва унинг ижросини назорат қилишда коррупция хавф-хатарларининг олдини олиш, шунингдек, бюджет жараёнининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бюджет жараёнидаги коррупцияга оид хавф-хатарлар қуйидаги босқичларда вужудга келиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет лойиҳасини тузиш (бюджет таклифларини шакллантиришда шаффофликнинг йўқлиги; шахсий манфаатларни илгари суриш; дастурий мақсадга йўналтирилган ёндашувга эътибор бермаслик);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетни маҳаллий Кенгашда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш (манфаатлар тўқнашуви; муҳокамаларда ва тузатишларда шаффофликнинг йўқлиги; даромад ва харажатлар прогнозларини асоссиз равишда ўзгартириш; жамоатчилик иштирокининг йўқлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет ижросини таъминлаш (бюджет маблағларини мақсадсиз сарфланиши, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этмаслик; бюджет ижроси тўғрисидаги маълумотларни яшириш; харажатларнинг самарадорлиги устидан назоратнинг сустлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет ижросини назорат қилиш (бюджет ижроси устидан текширувларнинг етарли эмаслиги; текширувни (назоратни) амалга оширувчи шахсларнинг етарли кўникмаларга эга эмаслиги; аниқланган камчиликларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилмаслиги) ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу боб 19-бандида назарда тутилган коррупцияга оид хавф-хатарларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги чоралар кўриш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаффофликни ошириш — бюджет жараёнини рақамлаштириш, унинг барча босқичларини очиқ манбаларда эълон қилиб бориш, давлат харидларининг очиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатлар тўқнашувини бошқариш — манфаатлар тўқнашуви бўлган шахсларни қарорлар қабул қилиш жараёнидан четлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик назорати — бюджет жараёнини назорат қилиш учун жамоатчилик вакиллари иштирокини таъминлаш, шу жумладан бюджет ижросини ўрганишга оид назорат-таҳлил тадбирларига ва муҳокамаларга фуқароларни жалб қилиш, фуқароларнинг бюджет жараёнини мониторинг қилиш имкониятлари ҳақида хабардорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатлик назорати — бюджет ижросини баҳолаш учун мустақил аудиторларни жалб қилиш, бюджет ижросини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш, ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда бу ҳақдаги ахборот дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Маҳаллий Кенгаш томонидан бюджет лойиҳасини кўриб чиқишда у мақсад ва кутилаётган натижаларнинг шаффофлигини таъминловчи дастурий-мақсадли тамойил асосида шакллантирилганлигига эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, маҳаллий Кенгаш бюджет харажатларининг асослилигини баҳолаш учун маҳаллий Кенгаш ҳузуридаги экспертлик гуруҳи аъзоларини, шунингдек, мустақил экспертларни жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маҳаллий Кенгаш сессиясида бюджет лойиҳасини кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда «маҳалла еттилиги», жамоатчилик вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Маҳаллий бюджетга асослантирилмаган, шунингдек, жамоатчилик муҳокамасисиз ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги маҳаллий Кенгаш қарорида ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар кимнинг таклифи асосида киритилганлиги аниқ кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Маҳаллий бюджет ижросининг бориши тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар чоракда маҳаллий Кенгашнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишда коррупцияга қарши курашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу бобнинг мақсади давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишни ташкил этиш орқали маҳаллий Кенгашларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш, бу борада эшитувларни ташкил этиш ва ўтказиш масаласида ягона ёндашувни шакллантириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида коррупция хавфини аниқлашга кўмаклашиш, давлат органларининг вакиллик органлари ва жамият олдидаги очиқлиги ва ҳисобдорлигини оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Маҳаллий Кенгаш томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишда коррупцияга қарши курашиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тегишли давлат органи мансабдор шахсининг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш (Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакили, тегишли ҳудуд прокурори, ҳудудий ички ишлар, адлия органи раҳбари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бўлинмаси вакили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш жараёнида уларнинг соҳада коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятини муҳокама қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Давлат органи ва ташкилоти мансабдор шахсининг ҳисоботи (ахбороти)ни эшитиш бўйича назорат-таҳлил тадбири режалаштиришдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот (ахборот)ни эшитиш режалаштиришда биринчи навбатда тегишли ҳудудда коррупция хавфи юқори бўлган соҳаларда функцияларни бажарадиган давлат органлари, ташкилотлари танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Давлат органи ёки ташкилоти мансабдор шахси маҳаллий Кенгашга ҳисобот (ахборот)ни ёзма шаклда қуйидаги бўлимларни инобатга олган тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи ва ташкилотининг тегишли даврдаги фаолиятининг умумий тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупциянинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар (шу жумладан, коррупцияга қарши стандартлар, ходимларни ўқитиш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишлари ва кўрилган чоралар тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат ва коррупция хавф-хатарлари мониторинги натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ва таклифлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат органи ёки ташкилоти мансабдор шахси маҳаллий Кенгашга ҳисобот (ахборот)ни ушбу масала сессияда муҳокама қилинишидан камида 10 кун олдин — тасдиқловчи ҳужжатлар (статистик маълумотлар, текшириш ҳисоботлари ва бошқалар)ни илова қилган ҳолда тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Маҳаллий Кенгаш томонидан давлат органи ёки ташкилоти мансабдор шахсининг ҳисоботи (ахбороти)ни таҳлил қилиш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобот (ахборот)даги маълумотларни мустақил ўрганиш ва мониторинг натижалари билан солиштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг хабарларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид мурожаатлари, оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда ёритилган материалларни таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдинги эшитувлардан сўнг берилган тавсияларнинг бажарилишини баҳолаш ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Маҳаллий Кенгаш томонидан давлат органи ёки ташкилоти мансабдор шахсининг ҳисоботи (ахбороти)ни баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган қоидабузарликларга ўз вақтида тезкорлик билан чора кўрилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик даражаси ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Маҳаллий Кенгаш сессиясида тегишли мансабдор шахснинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳисоботи (ахбороти)ни муҳокама қилиш жараёнида депутатлар томонидан қуйидаги масалаларга эътибор қаратилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш борасидаги ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли даврда коррупция хавфини минималлаштириш бўйича кўрилган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, бунга имкон берувчи омилларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар самарадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият очиқлигини таъминлаш, рақамлаштириш, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият давомида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларини амалга ошириш жараёнидаги коррупцион ҳолатлар ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупцияга оид мурожаатлари ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш бўйича амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар ва бошқалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ва депутатларнинг коррупцияга қарши курашишга оид фаолиятини ахборот-таҳлилий ва ташкилий жиҳатдан таъминлаш маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан амалга оширилади. Котибият уларни зарур ҳужжатлар, ахборот ва маълумот материаллари, шунингдек, ушбу фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг доимий комиссиялари ва депутатлар коррупцияга қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Маҳаллий Кенгашлар раислари Услубий тавсиялар талабларига риоя қилиш учун шахсан масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Услубий тавсияларда белгиланган талаблар бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ушбу Услубий тавсияларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уни ўз кучини йўқотган деб топиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қарори билан амалга оширилади.