17.03.2025 йилдаги СҚ-89-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган вазифалар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилишида сўнгги йилларда соҳанинг норматив-ҳуқуқий асосларини шакллантириш, институционал ўзгаришлар амалга ошириш, коррупцияни қисқартириш ва унинг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилганлиги таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳага оид 10 га яқин қонун қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 та фармон ва қарори, Ҳукуматнинг 2 та қарори ва 20 дан ортиқ идоравий ҳужжат ҳамда 2 та Давлат дастури тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, соҳада давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгиловчи «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги, давлат хизматида коррупциянинг олдини олишга қаратилган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги Қонун қабул қилиниб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизими яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий кенгаш таркибидан давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг ўрин олиши орқали барча давлат ва нодавлат ташкилотларининг соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш имконияти яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги Миллий маъруза тайёрлаш ва уни Олий Мажлис палаталарига киритиш амалиёти йўлга қўйилиб, ушбу жараён Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам ўз аксини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 117 та давлат органи ва ташкилоти, шу жумладан банкларда коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс — назорат) тузилмалари фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, амалга оширилган ишлар билан бирга соҳада қатор камчиликлар ҳам мавжудлиги давлат Раҳбари томонидан қайд этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар асосан коррупцияни аниқлаш ва жазолаш билан шуғулланиб, коррупциявий омилларнинг олдини олишга, превентив чораларни кўришга эътибор қаратмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда давлат органлари ва ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс назорат) бўлинмаларининг ўрни ва масъулияти етарли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан соҳага оид хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилмаган, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиши ҳолатлари кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори. Соғлиқни сақлаш соҳасида 527 та, бандлик бўйича 447 та, банкларда 434 та коррупциявий ҳолат қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетдан энг кўп маблағ оладиган вазирликлардаги коррупциявий омиллар аниқланмаган, ўрганилмаган ҳамда таҳлил қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманларда, маҳаллаларда инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби маиший коррупциявий ҳолатлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича фақатгина идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритиш билан чекланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятида сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан тегишли жазо чораларини қўллаш бўйича таклиф киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолияти талабга жавоб бермайди, уларнинг маҳаллалар билан ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформа ишга туширилмаганлиги оқибатида айрим туман ва шаҳар ички ишлар бўлинмалари томонидан жиноятлар ўз вақтида рўйхатга олинмасдан статистик маълумотлар яширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура органлари томонидан тергов жараёнлари устидан етарли назорат ўрнатмаганлиги оқибатида 2024-йилда тергов идораларининг икки мингдан ортиқ қарори бекор қилинган, судлар томонидан 637 та жиноят иши камчилик борлиги туфайли терговга қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, прокуратура органлари томонидан тергов қилинган 5 635 та жиноят иши юзасидан 5,1 трлн сўмлик зарарнинг 2 трлн сўми ундирилмай қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича солиқ органлари томонидан ишлар етарли даражада олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, 128,5 мингта корхона (25 фоиз) ҳисоботларда бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, 152 мингтаси (30 фоиз) 1 нафардан, 79 мингтаси (15 фоиз) эса 2 нафардан ишчи мавжудлигини кўрсатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир маҳаллага солиқ органлари ходимлари бириктирилган бўлса-да, солиқ тушумлари бўйича режалар бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғини 7 кун ичида қайтариб бериш бўйича тадбиркорларнинг 487 млрд сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Содир этилган жиноятларнинг сабабларини, келиб чиқиш омилларини аниқлаш, келгусида уларнинг олдини олиш мақсадида ҳокимлар, прокурорлар ва ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан жиноят содир этган шахслар билан учрашувлар ўтказиш йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат харидларининг 46 фоизи (115 трлн сўм) танлов ва тендерларсиз, тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширилганлиги натижасида манфаатлар тўқнашуви, қиммат нархда товар сотиб олиш ёки хизмат кўрсатиш ҳолатлари содир этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, айрим идораларда суд жараёнларига аралашиш, судьяларнинг мустақиллиги принципини бузиш ҳолатлари қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев иштирокида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишидаги устувор вазифалар юзасидан Сенат қўмиталари раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа соҳага масъул вазирлик ва идораларга жиноятчиликни жиловлаш ва коррупциянинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Бош прокуратура, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қуйидагилар юзасидан таклифлар тайёрласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупция ҳолатлари кўп содир бўлаётган соғлиқни сақлаш, бандлик, банк, қурилиш, таълим, энергетика, коммунал хизматлар соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларга сифатли юридик ёрдам кўрсатишда адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупциянинг олдини олиш, аҳолини унга тоқатсизлик руҳида тарбиялаш, профилактика механизмларини яратиш, коррупциявий жиноятлар рўйхатини белгилаш, жиноятни фош этишга ёрдам берганларни рағбатлантиришнинг қонуний асосларини такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда ҳудудларда жиноятчиликни жиловлаш ва коррупциянинг олдини олиш борасидаги фаолиятни танқидий ўрганиб борсин ва натижасини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилиб, прокурор ҳамда ички ишлар органларининг аниқ вазифаларини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлиги ва натижадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир профилактика инспекторини «боди камера» билан таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни рўйхатга олиш бўйича янги платформани ишга тушириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла ҳамда корхонабай ишлаш тизимида яширин иқтисодиётнинг олдини олиш борасида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирлари натижалари бўйича ҳар ярим йилда Сенатга ахборот киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри амалга ошириладиган давлат харидларини қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий даромадларни легаллаштириш жинояти учун жавобгарликни халқаро стандартларга мослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкини декларация қилиш тизимини амалиётга жорий этиш ва бу бўйича электрон платформани ишга тушириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатларни тартибга солиш механизмини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июндан бошлаб тажриба-синов тариқасида 2026 йил 1 январга қадар товарларни айнан бир етказиб бериш занжири бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактураларни реал вақт режимида инсон омилисиз автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларида сотиб олинадиган товар ва хизматлар нархи ўртача бозор нархидан 20 фоиздан ошган ҳолларда мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентлари билан биргаликда икки ой муддатда коррупциянинг олдини олишга қаратилган «Аксилкоррупция волонтёрлик фаолияти» концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёш авлод онгига ҳалоллик қадриятларини сингдириш юзасидан доимий равишда тарғибот тадбирларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда жамиятда ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни тартибга солиш юзасидан таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси билан биргаликда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда киберкоррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент назорати доирасида Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан бюджет маблағлари ишлатилишида коррупциявий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш масалаларини ўргансин ва натижаси юзасидан аниқ таклифларни тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи ёшларда коррупцияга нисбатан муросасизлик ҳис туйғуларини ва ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга қаратилган ўқув дастурларини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларга ҳалоллик ҳақидаги асосий тушунчаларни ўргатиш учун мўлжалланган «Ҳалоллик» тўгараклари дастурини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш бўйича таълим муассасаларида республика кўрик танловларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, Адлия, Иқтисодиёт ва молия, Сув хўжалиги вазирликлари, ҳокимликлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги вазирлигида бюджет маблағлари ишлатилиши ҳолатларини танқидий ўрганиб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганиш натижалари бўйича коррупциявий ҳолатларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вазирлик раҳбариятининг ахборотини Қўмитада эшитсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер ажратиш билан боғлиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказсин, соҳага оид хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилсин ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ер ажратишда очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар бўйича уч ой муддатда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сенат қўмиталари доимий равишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатга келиб тушган қонунларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш жараёнида уларда коррупцияга шароит яратувчи нормалар мавжуд эмаслигига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда аҳоли билан учрашувларда жиноятчиликни жиловлаш ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни тўғри тушунтириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдалансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг коррупцияга қарши олиб борган фаолиятини мониторинг қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун коррупцияга қарши курашишга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар шаклланиши ва сарфланиши устидан маҳаллий Кенгашлар томонидан олиб борилаётган депутатлик назорати натижадорлигини ва ташаббусли бюджет жараёнларидаги ҳолатларни таҳлил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг маиший ва тизимли коррупциявий омилларга қарши курашиш борасидаги ишларига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашларнинг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиялари томонидан коррупциявий омилларни бартараф этиш борасидаги фаолиятини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетларнинг шаклланиши ва сарфланиши борасида олиб борилаётган депутатлик назорати натижадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда прокурорлар ва ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳудудларда жиноятчиликни қисқартириш ва коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширган ишлари юзасидан ахборотларини эшитиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 17 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-89-V-сон