03.07.2023 йилдаги ПҚ-200-сон
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 декабрдаги 596-сон қарори билан тасдиқланган Рационализаторлик фаолияти тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 440-сон «Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 декабрдаги 596-сон қарори билан тасдиқланган Рационализаторлик фаолияти тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 августдаги 440-сон «Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.

Т/р

Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ (расмий) номи

Ташкилотнинг таклиф қилинаётган тўлиқ (расмий) номи

Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари давлат муассасалари шаклида ташкил этилади.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари

2.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази

Марказ илмий муассаса сифатида иш юритади ва унда 7 та илмий лаборатория: Биотехнология, Экспериментал биофизика, Физик-кимёвий тадқиқотлар усуллари, Геофизика ва наноминерология, Фудомикс, Ҳужайралар технологияси ва «BigData» лабораториялари ташкил этилади.

Илмий маҳсулотларни тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида Марказда «C.A.T. Sciene Accelerator» ва инкубатор фаолияти йўлга қўйилади.

3.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси

Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисига иқтисодиётнинг реал секторида илмий фаолият натижалари, инновацион маҳсулотлар ва хизматлар, шу жумладан янги қурилмалар, материаллар ҳамда технологияларни яратишни қўллаб-қувватлаш, уларни тижоратлаштириш, инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, ушбу йўналишларда республика миқёсида форумлар, халқаро ярмарка ва кўргазмалар ташкил этиш вазифалари юклатилади.

4.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Жамғарма амалдаги молиялаштириш тартиби ва шартларини сақлаб қолган ҳолда Инновацион ривожланиш вазирлиги тизимидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфига ўтказилади.

5.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази

Марказ давлат муассасаси шаклида фаолият олиб боради, унинг асосий фаолияти қуйидагиларга йўналтирилади:

олий таълим тизимининг давлат таълим стандартлари асосида ўқув-меъёрий ҳужжатлар, малака талаблари ва таълим дастурларини таҳлил қилиш;

олий таълим муассасаларида ўқув жараёни узлуксизлигини методик жиҳатдан таъминлаш;

таълим дастурларига кирадиган барча фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиётларини таҳлил қилиш, тайёрлаш ва нашр этишни ташкил қилиш;

давлат намунасидаги қатъий назоратдаги ҳужжатлар ҳисобини юритиш, электрон базани шакллантириш ва улар билан олий таълим муассасаларини таъминлаш;

олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

олий таълимни ривожлантириш бўйича илғор хорижий тажрибани тадқиқ қилиш ва уларнинг натижаларини оммалаштириш.

6.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Бош илмий-методик марказ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилади ҳамда Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти деб қайта номланади.

Институт фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.

7.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази

Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилади ҳамда Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази деб қайта номланади.

Марказ олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари талаба (ўқувчи)ларининг ижтимоий лойиҳаларини рағбатлантириш билан шуғулланади.

Марказ ўз фаолиятини олий таълим ташкилотларида фаолият юритувчи ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходимлар ва тьюторлар билан ҳамкорликда ташкил этади.

Марказ фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.

8.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази

Ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилади ҳамда Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази деб қайта номланади.

Марказ фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.

Марказ олий ва профессионал таълим муассасаларининг жиҳоз, асбоб-ускуна, транспорт воситалари, мебель ва бошқа моддий қимматликлар билан таъминланиши ҳолатини мониторинг қилади.

Шунингдек, олий ва профессионал таълим муассасалари бино ва иншоотларининг қурилиши, реконструкция қилиниши ҳамда мукаммал таъмирланиши, уларнинг янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрланиши устидан мониторинг олиб боради.

9.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Профессионал таълимни ривожлантириш институти

Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилади ҳамда Профессионал таълимни ривожлантириш институти деб қайта номланади.

Институт фаолиятини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тартибга солинади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Инновацион ривожланиш агентлиги

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази

Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази

Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази

Олий аттестация комиссияси

Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

Профессионал таълимни ривожлантириш институти

Илғор технологиялар маркази

Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази

Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармалари

Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Илмий-техник кенгашлар

Давлат олий таълим муассасалари**

«INNO» технопарк МЧЖ*

Профессионал таълим муассасалари

Ёшлар академияси

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш:

таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари сонини қисқартириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг айрим ваколатларини мазкур органларга ўтказиш;

таълим муассасасини бошқарувчи институционал тузилмалар ваколатларини аниқ белгилаш;

ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш қоидаларини белгилаш;

таълим сифатини мониторинг қилиш ва таъминлаш бўйича ҳуқуқий механизмларни белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2.

Ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини танқидий таҳлил қилган ҳолда илғор хорижий тажриба ҳамда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг кадрларга бўлган эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқиш бўйича илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш.

Танлов эълон қилиш

2023 йил июль

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ҳамда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини илмий лойиҳа таклифлари асосида қайта тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2024 йил февраль

4.

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш, ўқишдан четлаштириш ҳамда академик мобиллигини ташкил этиш тартибларини қайта кўриб чиқиш ва белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2024 йил февраль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Республика олий таълим кенгаши

5.

Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим, фан ҳамда инновациялар соҳасида ягона интеграциялашган рақамли экотизимни яратиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

олий, профессионал ва ўрта махсус таълим сифатини мониторинг қилиш ва «хавфни таҳлил этиш» ахборот тизимини жорий этиш;

давлат таълим ташкилотларига қабул жараёнларини ягона платформа орқали амалга ошириш ҳамда таълим ташкилотлари томонидан бериладиган таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ягона реестрини яратиш;

ўқувчи ва талабалар учун шартнома асосида кўрсатиладиган хизматларни тўлиқ онлайн шаклга ўтказиш;

давлат буюртмасига мувофиқ бажариладиган фундаментал, амалий, инновацион ва стартап лойиҳалар бўйича танловлар ўтказиш, техник, илмий ва молиявий-иқтисодий экспертизадан ўтказиш ҳамда танлаб олиш жараёнларини рақамлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

6.

Етакчи олий таълим муассасалари базасида миллий олий таълим дастурларини халқаро ташкилотларнинг таълим соҳалари рейтингида юқори 200 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг дастури асосида қайта ишлаб чиқиш.

Режа-жадвал асосида

Тасдиқлаш — 2023 йил сентябрь

Амалга ошириш — 2023 — 2030 йиллар

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Республикада фаолият юритувчи олий таълим ташкилотларининг рейтингини юритиш тизимини халқаро рейтинг ташкилотларининг баҳолаш тизими асосида қайта кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Республика олий таълим кенгаши

8.

Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ташкил этиладиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётларини «ҳақ тўланадиган амалиёт» (internship) механизми асосида ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2023 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Республика олий таълим кенгаши

9.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қошидаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази фаолиятини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

10.

Давлат олий таълим муассасалари профессорларининг ўқув ва илмий фаолияти самарадорлигини ҳамда ёш кадрларнинг касбий маҳорати ва масъулиятини ошириш мақсадида олий таълим муассасаси ректорига (директорига) ўқув ишлари бўйича ассистент ва тадқиқот ишлари бўйича ассистент лавозимларини жорий этиш ваколатини бериш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

11.

Олий таълим муассасалари раҳбариятининг таълим ва илм-фан бўйича маъруза ўқишини ташкил этиш, хорижий олий таълим муассасалари фахрий профессор унвонини олиши, академик сайловларда фаол иштирокини таъминлаш орқали олий таълим муассасалари раҳбарларининг академик фаоллигини ошириб боришни рағбатлантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

12.

Академик лицейлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиқиш. Бунда, жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини белгилаш;

лицей битирувчилари учун электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган ва QR-код қўйиладиган электрон шаклдаги дипломнинг давлат намунасини тасдиқлаш;

таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш, педагог ходимлар иш фаолиятининг вақт меъёрларини қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

тизимида академик лицейлари мавжуд вазирлик ва идоралар

13.

Академик лицей ўқувчиларининг халқаро фан олимпиадаларидаги ижобий натижаларини янада яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан академик лицейнинг ўқув лаборатория хоналарини халқаро фан (кимё, биология, физика) олимпиадаларини ўтказишда фойдаланиладиган замонавий ўқув лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг бюджет маблағлари доирасида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

14.

Навоий вилоятида роботларнинг эҳтиёт қисмларини яратиш учун кичик контролёрлар, датчиклар ва сенсорлар ишлаб чиқарадиган Ёшлар миллий лабораториясини ташкил этиш ва жиҳозлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил декабрь

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

Навоий вилояти ҳокимлиги,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

15.

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларини йил давомида ўтказишга мўлжалланган намунавий типдаги катта сиғимли павильонлар қуриш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер майдонларини ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

-

Тошкент шаҳри,

Тошкент, Фарғона ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари,

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

16.

ЎзАСБО ахборот тизимида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимдаги таълим муассасаларининг молия йили учун тасдиқланган бюджет ҳамда бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини берувчи тизимни жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

17.

Фаолияти тугатилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бюджетдан ташқари Ривожлантириш жамғармасига олий, профессионал ва ўрта махсус таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш хизматларини кўрсатишдан тушган маблағларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш.

Шунингдек, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим соҳаларидаги халқаро лойиҳалар, жумладан Жаҳон банки иштирокидаги «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида Инспекцияга берилган моддий қимматликлар ва жиҳозларни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

18.

Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда самарали фаолият юритишларини ташкил қилиш бўйича уларнинг ассоциациясини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

19.

Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш, диссертацияларни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш ҳамда амалдаги тарқоқ ахборот тизимларини бирлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги

20.

Халқаро илмий ҳамкорлик доирасида:

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Япония, Германия, Хитой, Венгрия ва Беларусь давлатларининг нуфузли университет ва илмий марказлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган 130 та халқаро қўшма илмий лойиҳалар доирасида яратилган янги илмий ишланма ва технологияларни иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд муаммолари ечимига йўналтириш;

-

жаҳон илм-фанининг устувор йўналишларига мувофиқ ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича хорижий давлатлар билан ҳамкорликда қўшма илмий лойиҳалар рўйхатини шакллантириш.

Хорижий ҳамкорлар билан қўшма танлов эълон қилиш

2023 йил декабрь

Давлат илмий дастурларига ажратилган маблағлар

21.

Республикада амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сифатини ошириш, бунда илмий этикет нормаларини татбиқ қилиш мақсадида илмий ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимини жорий этиш.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан:

республикадаги барча илмий журналлар фаолиятини мувофиқлаштиришни йўлга қўйиш, уларда чоп этиладиган илмий мақолалар мазмуни ва сифатига бўлган умумий техник талабларни ишлаб чиқиб, жорий этиш;

илмий ноширлик фаолиятида, жумладан магистрлик диссертациялари, фалсафа фанлари доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари ҳамда илмий монографиялар, ўқув қўлланма ва дарсликлар тайёрлаш, илмий журналларда мақола чоп этиш жараёнида кўчирмачиликни аниқлаш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил январь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Инновацион лойиҳаларни шериклик асосида молиялаштириш тизимини жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил сентябрь

Ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

23.

Илм-фан ва таълим интеграциясини ривожлантириш, ёшларни Фанлар академияси илмий ташкилотларига фаол жалб қилиш, илмий ташкилотлар ходимларини ўқув жараёнига кенгроқ олиб кириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси

24.

Республикадаги илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларидаги барча илмий лаборатория асбоб-ускуналарининг ягона марказлашган базасини яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси

25.

Корхона ва ташкилотларнинг буюртмалари асосида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим шаклида йил давомида ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси

26.

Касб-ҳунар мактабларига умумий ўрта таълим ташкилотларини олдинги йилларда тамомлаган имконияти чекланган шахсларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

27.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирган идоравий мансуб ташкилотлар (давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларидан ташқари) маъмурий-бошқарув ходимлари таркибини танқидий қайта кўриб чиқиш ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга юқори малакали, ҳалол ва ташаббускор кадрларни жалб этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

28.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ҳудудий таркибий тузилмаларини зарур шарт-шароитлари мавжуд биноларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июль

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

29.

Магистр ва бакалаврларнинг меҳнат мақомини белгилаш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

30.

«Яшнобод» инновация технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонасини «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки» масъулияти чекланган жамиятига қўшиб юбориш йўли билан қайта ташкил этиш. Бунда:

«Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки» масъулияти чекланган жамиятини «Яшнобод» инновация технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси этиб белгилаш;

«Яшнобод» инновация технопарки дирекцияси» давлат унитар корхонасига тегишли бўлган Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Мажнунтол кўчаси, 5-уйда жойлашган бино-иншоотлар ва асосий воситаларни «Inno» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки» масъулияти чекланган жамиятига муассиснинг устав фондидаги давлат улушини ошириш ҳисобига ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

31.

Профессионал таълим муассасалари педагог ходимларининг ўқув-меъёрий ҳужжатлари ҳамда педагогик юкламаларини қайта кўриб чиқиш.

Профессионал таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

32.

Инклюзив таълим олувчилар учун шарт-шароитлар яратиш, кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахсларнинг саводхонлигини ошириш ҳамда сурдотаржимонлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил сентябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

33.

Олий таълим ва фан соҳасидаги илмий изланишлар самарадорлигини ошириш, натижаларнинг халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш мақсадида университетлар рейтингини белгиловчи «Times Нigher Education», «Quacquarelli Symonds» ҳамда йирик илмий-техник маълумотлар базасига эга бўлган «Elsevier» компанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023-2026 йиллар

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

34.

Профессионал таълим муассасаларининг қуйидаги харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш:

профессионал таълим муассасаларини ўқув адабиётлари, дипломлар, сертификатлар, гувоҳномалар ҳамда белгиланган намунадаги ҳужжатлар ва гуруҳ журналлари билан таъминлаш;

коллеж ва техникумларда бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг (ишлаб чиқариш таълими усталари бундан мустасно) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш;

коллеж ва техникумларни хомашё ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар харажатларини қоплаш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил июлдан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

35.

Техникумларда ўрта махсус профессионал таълим дастурларининг қишлоқ хўжалиги, туризм, ирригация ва мелиорация, хизмат кўрсатиш ҳамда ветеринария йўналишларига оид касб ва мутахассисликларига тўлиқ давлат гранти асосида ўқувчиларни қабул қилиш.

Шунингдек, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўналишларига оид касб ва мутахассисликлар бўйича умумий қабул кўрсаткичларининг камида 50 фоизини давлат грантига ажратиш.

Қабул параметрларини тасдиқлаш

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

36.

Профессионал таълим муассасаларининг умумтаълим фанлари ўқитувчиларига камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификат учун уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлаш тизимини йўлга қўйиш.

Қўшма қарор

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

37.

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази, Профессионал таълимни ривожлантириш институти, Олий ва профессионал таълим муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш маркази, Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи, вазирликнинг Тошкент шаҳар бошқармасини Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 2-Чимбой кўчаси, 96-уй манзили бўйича жойлаштириш.

Бунда:

2-Чимбой кўчаси, 96-уй манзили бўйича бино-иншоотларни сақлаш харажатлари Профессионал таълимни ривожлантириш институтига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалар текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази (Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 75-уй) ва Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг (Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 76-уй) бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан бирга тегишли равишда Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон миллий университетига талабалар турар жойларини ташкил этиш учун оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.

Амалий чора-тадбирлар

2023 йил август

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги