30.04.2025 йилдаги ПҚ-160-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда муҳандислик, ахборот технологиялари, сунъий интеллект соҳаларида илғор техник ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш кўникмаларига эга, иқтисодиёт ва жамиятнинг рақамли трансформациясига кўмаклаша оладиган, инновацион маҳсулот ва хизматлар ярата оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш, бу борада мактаб, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимнинг узвийлиги ва ўзаро интеграциясини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимида муҳандислик ва IT соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган давлат олий таълим муассасаси шаклида Ал-Хоразмий университети (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) математика, аэрокосмик технологиялар, муҳандислик, IT ва сунъий интеллект соҳалари учун замонавий билим ва малакага эга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ўқув-тарбия жараёнини илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жаҳоннинг етакчи университетларида жорий этилган таълим технологиялари ва усуллари асосида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, билимини амалий тажрибалар орқали мустаҳкамлаш, ўқув материалларини самарали ва пухта ўзлаштиришга хизмат қиладиган ҳар томонлама қулай таълим муҳитини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, шунингдек, чет эллардаги нуфузли, тан олинган илмий марказлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш жараёнлари интеграцияси асосида янги авлод мутахассисларини тайёрлаш ҳамда илмий янгиликларни амалиётга жорий этишга хизмат қиладиган инновацион экотизимни шакллантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Университетда таълим жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади ҳамда талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида кредит-модуль тизими асосида олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Университетда таълим жараёни Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) В.И. Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали фаолияти Университет биносида ташкил этилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Университет фаолиятини стратегик ривожлантириш мактабгача ва мактаб таълими вазири раислигидаги Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади. Бунда Кузатув кенгаши таркиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) Агентлик Университетга малакали профессор-ўқитувчиларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилишга яқиндан кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) талабаларни қабул қилиш параметрлари Агентлик билан келишган ҳолда Университет томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Университет талабаларига давлат грантини ажратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июндаги ПҚ-5158-сон қарорининг 4-банди татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Университетга қуйидагиларни амалга ошириш ваколати берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Университетнинг тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш, шунингдек, бакалавриат ва магистратурада ўқиш тартибини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) хорижий олий таълим муассасалари билан тузилган келишувлар асосида таълим йўналишларини белгилаш, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш ҳамда педагог ходимларнинг меҳнатини меъёрлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Университетга малакали ходимларни, шу жумладан, хорижий мамлакатлардаги етук мутахассисларни жалб этиш, меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Университет ходимларининг иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) бакалавриат, магистратура ва докторантурага қабул қилиш шартларини, шунингдек, талабаликка қабул қилишда тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуасини ва тўлов-контракт миқдорини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) илмий ва инновацион фаолият олиб бориш, илм-фан ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда молиявий ресурсларни жалб этиш учун тижорат ва нотижорат ташкилотлар (стартап, жамғарма, марказлар ва бошқалар) тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) хорижий таълим ва илмий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ҳамда ўз фаолиятига оид молиявий-иқтисодий ва маъмурий бошқарув юзасидан қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Университетда Таълим — илм-фан — саноат интеграцияси дастури (кейинги ўринларда — Интеграция дастури) йўлга қўйилади ва унинг доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қуйидагилар Интеграция дастурининг устувор йўналишлари этиб белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) иқтисодиёт, молия ва соғлиқни сақлаш соҳаларида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) мудофаа ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида учувчисиз технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) бизнес жараёнларини ва хўжалик фаолиятини юритувчи субъектлар фаолиятини рақамлаштириш, иқтисодий тармоқларда симуляцион моделлаштириш методларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Интеграция дастурини амалга ошириш учун Университетга саноат ҳамкори сифатида Рақамли технологиялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда — Саноат ҳамкорлари) бириктирилади ҳамда улар иштирокида Университет ҳузурида саноат кенгаши ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Саноат ҳамкорлари Интеграция дастури доирасида қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Университетнинг иқтидорли талабалари учун Саноат ҳамкорлари стипендиясини таъсис этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) тегишли соҳадаги илмий ёндашув талаб этадиган масалалар рўйхатини шакллантириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) илмий ёндашув талаб этадиган масалалар асосида грант дастурларини молиялаштириш ҳамда зарур ҳолларда тадқиқот гуруҳлари фаолиятига ўз мутахассисларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Университетга Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий мажмуаси ҳудудидан кампус қуриш учун зарур ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бир ой муддатда Университетни лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қуриш ва жиҳозлаш учун зарур бўлган маблағларнинг етишмаган қисми бўйича молиялаштириш манбасини аниқласин ҳамда ўз вақтида маблағ ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) хорижий лойиҳа ва пудрат компанияларини жалб этган ҳолда Университет учун замонавий ўқув кампуси лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва халқаро стандартлар асосида қурилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Университет биносини қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга оширишда Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2025 йил 1 июлга қадар Университетни қуриш ва жиҳозлаш ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблар асосида 2025 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ва ўзлаштирилмаган маблағлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан зарур маблағларни ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиалини қуриш ва жиҳозлаш ишларини 2025 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига, Ал-Хоразмий университетини қуриш ва жиҳозлаш ишларини босқичма-босқич 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш ҳамда зарур маблағларни ажратиб бориш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Университет фаолияти йўлга қўйилгандан бошлаб давлат гранти асосида қабул қилинган талабаларнинг ўқиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Урганч давлат университетида ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалини Урганч давлат университетига қўшиб юбориш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Урганч давлат университетининг мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида давом эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Урганч давлат университети Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳудуднинг, жумладан, иқтисодиёт тармоқларининг олий маълумотли кадрларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқ 2025/2026 ўқув йилидан Урганч давлат университетида ахборот технологиялари, муҳандислик, ишлаб чиқариш соҳаларида кадрлар тайёрлаш бўйича қабул параметрлари ошириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Урганч давлат университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Урганч давлат университетини фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ихтисослаштирилган мактаб ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаб) Ал-Хоразмий мажмуаси ҳудудида ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ихтисослаштирилган мактабда ўқув жараёни 7 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) дастлабки 5 йилда устуворлик ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ўқувчилар танлови умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика ва информатика фанлари бўйича қобилияти бор 4-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ихтисослаштирилган мактабга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб раҳбари, ходимлари ва ўқувчилари учун белгиланган ташкилий, академик ва молиявий шарт-шароитлар татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ихтисослаштирилган мактабни сақлаш билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ихтисослаштирилган мактабни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб директорининг тавсиясига кўра Агентлик томонидан тайинланадиган директор бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ихтисослаштирилган мактабнинг муҳандислик таълим дастурлари Университет бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Агентлик тизимидаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва унинг филиалларининг муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини Университетнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишида 2-босқичдан давом эттириш имкони яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги ихтисослаштирилган мактабни янги бино қурилгунига қадар Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, А. Баҳодирхон кўчаси, 195-уй манзилидаги бўш бинога вақтинчалик жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. 2028 йил 1 июнга қадар Университет томонидан олиб келинадиган муқобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган қурилма, дастурий ва техник воситалар, бутловчи қисмлар республикага олиб киришда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ташқи ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар, уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ички ишлар вазирлиги жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассислар, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойлари бўйича рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу қарор ижроси билан боғлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан харажатларни молиялаштириш 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш.С. Хидоятов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-160-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-160-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч давлат университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериладиган объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объектнинг номи

Манзили

Эгаллаган майдони,

2)

Кадастр рақами

Балансда сақловчи

1.

Ўқув биноси

Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 110-уй

6 308,96

22:11:41:02:03:00441

Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали

2.

Талабалар турар жойи

Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 110-уй

4 160,32

22:11:41:02:03:00440

3.

Ёрдамчи бино

Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 110-уй

76,43

22:11:41:02:03:00439

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2025 й., 07/25/160/0397-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)