18.03.2025 йилдаги СҚ-103-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровига (бундан буён матнда парламент сўрови деб юритилади) берилган жавобни кўриб чиқиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида назарда тутилган ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ ҳисобот йилининг 1 декабригача амалга оширилишига оид норма қайта кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун асосида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ ҳисобот йилининг 31 декабригача амалга оширилиши белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий солиқнинг аҳамияти ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун яратилган қулайликлар бўйича «Солиқ хизмати хабарлари» ижтимоий тармоқ канали орқали 200 дан зиёд постлар эълон қилиниб, жамоатчиликка етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, парламент сўровида кўрсатилган айрим масалалар юзасидан жавоб етарли даражада акс этмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ижтимоий солиқ суммаси белгиланган миқдордан кам тўланган ҳолларда меҳнат стажини тўланган солиқ миқдорига мутаносиб равишда инобатга олиш ёки тўланган суммани солиқ тўловчига қайтаришнинг ҳуқуқий механизмлари жорий этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларга (оз муддат етмаган ҳолларда, 6 ойдан 1 йилгача) ўзини ўзи банд қилиш орқали зарур меҳнат стажига эга бўлиш имконияти яратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдори Солиқ кодексидаги 408-модда талабларига мувофиқлаштириш масаласи ҳал қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор М. Кадирханованинг ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 10 июлдаги СҚ-949-IV-сонли Қарори билан ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровида қўйилган масалалар чуқур ўрганилмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2025 йил 15 ноябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланган ижтимоий солиқни мажбурий тартибда тўлаш тизими яратилишини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ижтимоий солиқ суммаси белгиланган миқдордан кам тўланган ҳолларда меҳнат стажини тўланган солиқ миқдорига мутаносиб равишда инобатга олиш ёки тўланган суммани солиқ тўловчига қайтаришнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли меҳнат стажига (оз муддат етмаган ҳолларда, 6 ойдан 1 йилгача) эга бўлмаган фуқароларга ўзини ўзи банд қилиш орқали зарур меҳнат стажига эга бўлиш имкониятини яратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдорини Солиқ кодексидаги 408-модда талабларига мувофиқлаштиришга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси парламент сўровида акс эттирилган мавжуд камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин ва ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан Сенатга ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарор ижроси бўйича Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О. Козихонова Сенат Кенгашига 2025 йил 15 декабрга қадар ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-103-V-сон