10.07.2024 йилдаги СҚ-949-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан парламент сўрови юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2024 йилнинг 30 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ёзма жавоб тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси (М. Кадирханова) парламент сўровига келиб тушган жавобни таҳлил қилиб, шу йилнинг 10 ноябрига қадар Олий Мажлис Сенатининг Кенгашига ахборот киритсин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-949-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 10 июлдаги СҚ-949-IV-сонли қарорига

ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ

(ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан аҳолини ўзини ўзи банд қилиш, хусусан фуқаролар томонидан ижтимоий солиқ тўлаш орқали пенсия учун зарур меҳнат стажини ҳисобга олиш борасидаги ишлар ҳолати ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 100 дан зиёд фаолият (ишлар, хизматлар) турлари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасига асосан ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ ихтиёрий равишда тўланади. Шунингдек, ушбу моддага кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқ тўловини ҳисобот йилининг 1 декабргача амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 — 2023 йиллар давомида 2,5 млн дан зиёд фуқаро (шундан 1,1 млни аёллар) ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 45 фоизи маиший хизмат кўрсатиш, 19 фоизи қишлоқ хўжалиги, 14 фоизи ижтимоий йўналиш, 10 фоизи халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ўзини ўзи банд қилган аёлларнинг 42 фоизи маиший хизмат кўрсатиш, 26 фоизи ижтимоий йўналиш, 15 фоизи қишлоқ хўжалиги, 14 фоизи халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, 2 фоизи АКТ, 1 фоизи саноат йўналишида рўйхатга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш ва таҳлиллар, жумладан аҳоли мурожаатлари ўзини ўзи банд қилиш билан боғлиқ айрим муаммолар борлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, ўзини ўзи банд қилиш тизимининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида аҳоли ўртасида етарлича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмаётгани сабабли ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганлар томонидан ижтимоий солиқ тўлаш даражаси пастлигича қолмоқда. Хусусан, 2020 — 2023 йилларда рўйхатга олинганларнинг 13 фоизи (336 минги, шу жумладан 131 минги аёл) ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2023 йилда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Аёллар дафтари» ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган 65 мингга яқин фуқароларга ўзини ўзи банд қилиш учун 313 млрд сўм субсидия ажратилган бўлиб, ушбу фуқароларнинг 88 фоизи ижтимоий солиқ тўловларини амалга оширмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам миқдорда солиқ тўланган ҳолларда уларга тегишли йил учун меҳнат стажи ҳисобланмаяпти. Айни пайтда мазкур ҳолатда тўланган ижтимоий солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариб бериш амалиёти шаклланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2023 йилда Тошкент шаҳрида ўзини ўзи банд қилган 437 нафар фуқаро (70,7 %) базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам миқдорда солиқ тўлаган ва уларга тегишли йил учун меҳнат стажи ҳисобланмаган (ушбу ҳолат бошқа ҳудудларда ҳам кузатилган).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддаси талабларига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқ тўловларини ҳисобот йилининг 1 декабрга қадар амалга оширишлари белгиланган. Лекин амалда мазкур санадан кейин 31 декабрга қадар солиқ тўлаган шахслар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумот учун: 2021 — 2023 йилларда декабрь ойида жами ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг сони 381,7 минг нафарни ташкил қилган. Шундан 2023 йил декабрь ойида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтган шахслар сони 173,6 мингни ташкил этган ва бу кўрсаткич 2021 йил декабрь ойида рўйхатдан ўтганлар (52 минг нафар) сонига нисбатан қарийб 3,5 бараварга кўп. Мазкур шахсларнинг 70 минги айнан 1 — 31 декабрь оралиғида ижтимоий солиқ тўловини амалга оширган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ 2022 йил 1 ноябрдан меҳнатга лаёқатли аҳолини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш тартиби жорий қилинган. Бироқ солиқ органларининг электрон тизимида 55 ёшга тўлган аёллар ҳамда 60 ёшга тўлган эркаклар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўта олмайди. Бу эса ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур бўлган меҳнат стажи етарли бўлмаган ҳолларда айнан ўзини ўзи банд қилиш орқали меҳнат стажига эга бўлиш имкониятини чекламоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдорини белгилашда тегишли қонунларда айрим номувофиқликлар бор. Хусусан, Солиқ кодексининг 408-моддасига мувофиқ меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш учун ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўланиши лозим. «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддасида ушбу миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги белгиланган. Бу эса ҳуқуқни қўллаш амалиётида айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўзини ўзи банд қилишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар ҳолати, жумладан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганлар томонидан ижтимоий солиқ ихтиёрий тўланиши даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ижтимоий солиқ суммаси белгиланган миқдордан кам тўланган ҳолларда меҳнат стажини тўланган солиқ миқдорига мутаносиб равишда инобатга олиш ёки тўланган суммани солиқ тўловчига қайтаришнинг ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида назарда тутилган ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ ҳисобот йилининг 1 декабргача амалга оширилишига оид нормани қайта кўриб чиқиш ва 31 декабрга қадар белгилаш, жумладан, 2023 йил декабрь ойи давомида 31 мингга яқин фуқаролар тўлаган солиқ асосида тегишли йил учун тўлиқ меҳнат стажини ҳисобга олиш нормасини татбиқ этиш масаласини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарли меҳнат стажига (оз муддат етмаган ҳолларда, 6 ойдан 1 йилгача) эга бўлмаган фуқароларга ўзини ўзи банд қилиш орқали зарур меҳнат стажига эга бўлиш имкониятини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ миқдорига оид тегишли қонун ҳужжатларидаги ўзаро номувофиқлик ҳолатларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда кўзда тутилаётган режалар тўғрисида ёзма равишда асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарингизни баён қилиш талаби қўйилган парламент сўрови билан мурожаат этади ва жавобингиз Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама этилиб, унинг якунлари бўйича тегишли қарор қабул қилиниши маълум қилинади.