1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Т/р | Вазифалар | Амалий тадбирлар | Амалга ошириш шакли | Ижро муддатлари | Масъул ижрочилар | Ҳамкор ташкилот |
I. Бюджет интизомини таъминлаш механизмларини кучайтириш | ||||||
1-мақсад: Макроиқтисодий ва фискал прогнозлар сифатини ва таҳлилий салоҳиятни ошириш | ||||||
1 | Макроиқтисодий моделлар ва фискал прогнозлаш воситаларини кенгайтириш. | Бюджет-солиқ сиёсати бўйича режалаштирилган чора-тадбирларнинг макроиқтисодий таъсирини баҳолаш учун макроиқтисодий прогнозлаш моделлари ва воситаларини кенгайтириш ҳамда макроиқтисодий кўрсаткичларнинг асосий бюджет-солиқ кўрсаткичларига таъсирини таҳлил қилиш имкониятларини иқтисодиётдаги талаб ва таклиф, давлат қарзи ва уларни молиялаштириш динамикалари тўғрисидаги маълумотларни инобатга олиб кенгайтириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси |
2. | Кадрларнинг макроиқтисодий моделлар ва фискал прогнозлаш бўйича салоҳиятини ошириш. | Макроиқтисодий прогнозлашни ва таҳлилий имкониятларни кенгайтириш ҳамда салоҳиятни ошириш мақсадида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тренинглар ташкил қилиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июндан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси |
2-мақсад: Макрофискал хатарларни мониторинг қилиш, баҳолаш, бошқариш ва ҳисобдорликни такомиллаштириш | ||||||
3. | Макрофискал хатарлар тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш. | Фискал очиқлик кодекси (Fiscal Transparency Code, Халқаро валюта жамғармаси) талабларига мувофиқ Фискал стратегия ва Бюджетномада макрофискал хатарларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки |
4. | Макрофискал хатарлар ва уларнинг бюджетга таъсирини таҳлил қилиш. | Иқлим билан боғлиқ ва бошқа макрофискал хатарларнинг бюджет прогнозларига таъсирини баҳолаш амалиётини йўлга қуйиш мақсадида кадрлар салоҳиятини ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил июндан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси |
5. | Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг фискал хатарларини бошқариш ва назорат қилиш. | Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларига лимитларни белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва ушбу тартибни такомиллаштириб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси |
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида юзага келадиган фискал мажбуриятларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни кенгайтириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
3-мақсад: Давлат қарзини самарали бошқариш | ||||||
6. | Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини ишлаб чиқиш. | Ўрта муддатли давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш ва ҳар йили янгилаб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
7. | Ички давлат қимматли қоғозлари (ДКҚ) бозорини янада ривожлантириш. | Давлат қимматли қоғозларининг аукцион ўтказиш календарини доимий эълон қилиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июндан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Мавжуд 3 ва 5 йиллик ички давлат қимматли қоғозлар бўйича қўшимча аукцион ўтказиш орқали бенчмарк облигациялар ликвидлигини ошириш ва муомала даври қисқароқ бўлган ички давлат қимматли қоғозларни эмиссия қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
Иккиламчи бозорни ривожлантириш ва инвесторлар базасини диверсификация қилиш ҳамда инвесторлар билан алоқаларни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Марказий банк, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ | |||
8. | Давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар очиқлашни таъминлаш. | Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг давлат қарзи статистикаси (PSDS) маълумотлар базасида Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи тўғрисидаги даврий ҳисоботларни чоп этиш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси |
4-мақсад: Давлат бюджети барқарорлиги ва бошқарувини такомиллаштириш | ||||||
9. | Фискал қоидаларга амал қилинишини кучайтириш. | Фискал қоидаларнинг ишлашини кучайтириш ва унинг бюджет жараёнидаги ролини ошириш мақсадида Бюджет кодексига тегишли ўзгартиришларни киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2027 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
10. | Бюджетлараро муносабатларни мустаҳкамлаш. | Республика ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимланган ваколатларни қайта кўриб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон банки |
Бюджетлараро трансфертларнинг миқдорларини аниқлаш тартиби ҳамда трансфертларни ажратиш ва маҳаллий бюджетлар мувозанатлилигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2028 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон банки | ||
11. | Маҳаллий бюджетларни тартибга солиш механизмларини кучайтириш | Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасдиқланган бюджетларга мувофиқ харажатлар ижросини таъминлаш бўйича масъулиятини ошириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон банки |
12. | Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат молиясини бошқариш бўйича салоҳиятини ошириш. | Ўрта муддатли бюджетни тайёрлашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг бюджет соҳасидаги салоҳиятини ошириш мақсадида тренинглар ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
II. Ўрта муддатли бюджетлаштиришда стратегик устуворликни таъминлаш | ||||||
5-мақсад: Ўрта муддатли бюджетни шакллантириш жараёнини янада такомиллаштириш | ||||||
13. | Бюджет тақвимини янада такомиллаштириш. | 2026 йил 1 январдан бошлаб доимий харажатлар сметалари асосида харажатларни молиялаштиришга ўтиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Фискал стратегия лойиҳасини ва стратегик устувор йўналишларни муҳокама қилиш жараёнини кенгайтириш мақсадида бюджет тақвимини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, иқтисодий параметрлар билан боғлиқ кутилма ва прогнозларни жамлашнинг эртароқ муддатларини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси | ||
14. | Ўрта муддатли бюджетни шакллан-тириш тартиб-қоидаларини кучайтириш. | Бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан базавий (baseline) ва соҳа сиёсатига боғлиқ ўзгаришлар асосидаги харажатларни баҳолаш ва шакллантириш услубиётини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси |
Бюджет сўровларини ва молия йили давомида тақдим этиладиган барча янги лойиҳаларни (норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари) молиявий баҳолаш, шунингдек, уларнинг миллий стратегик мақсадлар ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг (соҳалар) мавжуд стратегиялари билан ўзаро мувофиқлигини ўрганиш тартибини белгиловчи услубий қўлланма ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
Ҳар йили тасдиқланадиган Фискал стратегияда белгиланадиган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида бюджет сўровларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу чекланган миқдорларга ўзгартиришлар киритиш шартларини аниқ белгилаб бериш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
15. | Бюджетни шакллантиришда бюджет жараёни иштирокчиларининг салоҳиятини ва ролини кучайтириш. | Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг бюджет сўровларини ва ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш бўйича салоҳиятини ошириш мақсадида ўқув дастурлари ва тренинглар ташкил эгиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил мартдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
6-мақсад: Йиллик бюджетни шакллантириш жараёнининг айрим масалаларини тартибга солиш | ||||||
16. | Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва бюджет даромадлари тақсимотини қайта кўриб чиқиш орқали яхлит бюджетни шакллантириш. | Давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш ҳамда давлат фуқаролик хизматчиларига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини; айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
17. | Захира жамғармаларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш. | Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағларидан фойдаланиш ва ижроси бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва ушбу ҳисоботларни чоп этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2027 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
18. | Консолидациялашган бюджетни шакллантириш. | Консолидациялашган бюджет балансини тузиш қоидаларини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси |
19. | Давлат молиясини бошқариш тизимини мониторинг қилиш. | Вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан мустақил тарзда Давлат молияси таҳлилини (Public Finance Review) амалга ошириш имкониятларини яратиш ва салоҳиятини ошириш мақсадида тренинглар ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2028 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон банки |
III. Давлат харажатлари ва инвестицияларининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш | ||||||
7-мақсад: Бюджет маблағлари самарадорлигига эришиш учун натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этиш | ||||||
20. | Бюджетни шакллантиришда натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизими қамровини босқичма-босқич кенгайтириш. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигида қўлланган бюджет дастурларининг синов натижаларига кўра 2030 йилга қадар босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини бюджет дастурлари асосида режалаштиришни таъминлаш. Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан уларнинг 2026 — 2028 йиллар учун бюджет дастурларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилиш ва услубий кўрсатмалар бериб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Натижага йўналтирилган бюджетлаштириш тизимини жорий этишда вазирлик ва идораларнинг институционал салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Бюджет дастурларини ишлаб чиқиш бўйича амалдаги йўриқномаларни синов натижаларига кўра такомиллаштириб бориш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил сентябрдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
«Очиқ бюджет» ахборот порталида вазирлик ва идораларнинг бюджет дастурлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларининг кенг жамоатчиликка очиқлигини таъминлаш тизимини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Маҳаллий бюджет ташкилотлари учун бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ҳисоботини тузиш, тақдим этиш ва баҳолаш мавзуларида ўқув-семинар ва тренинглар ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2028 йил июндан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Хорижий экспертлар кўмагида маҳаллий бюджет харажатларини бюджет дастурлари асосида ишлаб чиқиш бўйича 2 та туманда синов ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2028 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Маҳаллий бюджет харажатларига бюджет дастурларини жорий этиш бўйича ўтказилган синов натижаларидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет ташкилотларига бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ҳисоботини тузиш, уларни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2029 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Маҳаллий бюджет харажатларини босқичма-босқич бюджет дастурлари кесимида шакллантириш амалиётига ўтиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2030 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Бюджетномада ва бюджетнинг йиллик ижроси бўйича ҳисоботда бюджет дастурларининг самарадорлик маълумотлари ёритилишини босқичма-босқич жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Ахборот тизимларини ислоҳ қилишни кенгайтириш режаларига мувофиқ бюджет дастурлари ижроси ҳисоботини ва ишда фойдаланиш учун шакллантириладиган ҳисоботларни автоматлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
21. | Барқарор ривожланиш мақсадлари, яшил ва гендер масалаларини бюджетлаштириш тизимига киритиш. | Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги бўйича Давлат бюджети харажатларини маркировкалаш (таснифлаш) услубиётини ишлаб чиқиш. | Вазирлик буйруғи | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури ва Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуйи ташкилоти, Осиё тараққиёт банки |
«Яшил» ва гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш услубиётлари ҳамда амалиётга татбиқ қилиш механизмларини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2027 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
22. | Давлат харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиб-қоидаларини кучайтириш. | Дастурий бюджетлаштириш асосида харажатларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ўрганиш ва баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2028 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Тажриба тариқасида танланган бюджет дастурларини самарадорлиги ва натижадорлиги бўйича ўрганиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2029 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
Тажриба натижаларига кўра харажатларни баҳолаш услубиётини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2030 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
8-мақсад: Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш | ||||||
23. | Давлат инвестицияларини бошқариш тизимни баҳолаш. | Халқаро экспертлар билан ҳамкорликда Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини қайта баҳолаш (PIMA) ва Иқлим бўйича давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (C-PIMA). | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки |
Баҳолаш натижалари ва халқаро экспертлар тавсияларига кўра Давлат инвестицияларини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2025 йил декабрь | ||||
24. | Давлат инвестициялари ва бюджет жараёнини тўлиқ интеграция қилиш. | Техник хизмат кўрсатиш ва эксплуатация харажатларини аниқлашнинг ягона услубиётини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори | 2025 йил ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Бюджет маблағларини тақсимловчиларда ушбу услубиётни қўллаш кўникмасини ривожлантириш ва ушбу харажатлар ўрта муддатли бюджетни шакллантиришда инобатга олинишини таъминлаш механизмларини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | ||||
Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида Бюджет модули ва капитал қуйилмалар ахборот тизимлари ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
25. | Давлат инвестицияларининг яхлитлигини таъминлаш. | Давлат инвестицияларини бошқариш ва бюджет жараёни билан интеграция қилишни такомиллаштириш мақсадида ташқи манбалардан ва бюджетдан молиялаштириладиган лойиҳаларни шакллантириш бўйича регламентларни мувофиқлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетларида акс эттириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
26. | Давлат инвестицияларини бошқариш ахборот тизимларини такомиллаштириш. | «Капитал қўйилмалар» электрон платформасининг бюджетдан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва баҳолаш босқичларини қамраб олиш бўйича функционал имкониятларини кенгайтириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Ягона давлат инвестицияларини бошқариш ахборот тизимини ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2028 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
IV. Бюджетнинг самарали ижросини таъминлаш | ||||||
9-мақсад: Солиқ маъмурчилиги сифатини янада ошириш | ||||||
27. | Солиқ ва Божхона маъмурчилигини такомиллаштириш. | Солиқ ва божхона фаолиятидаги хизматлар рақамлаштирилганлигини хатловдан ўтказиш. Шунингдек, рақамлаштирилиши лозим бўлган жараёнлар рўйхатини шакллантириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил август | Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Шакллантирилган рўйхатга кўра электрон хизматлар кўрсатиш ҳамда солиқ ва божхона маъмурчилиги жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | ||||
28. | Комплаенс назоратини халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ такомиллаштириш. | Йирик ва халқаро корхоналар, юқори даромадли жисмоний ва юридик шахслар томонидан солиқларнинг тўланиши ёки тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ хатарларни бошқариш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш ҳамда солиқ ва божхона тизими яхлитлигини таъминлаш мақсадида комплаенс назоратни янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил ноябрь | Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
29. | Солиқ харажатлари ҳисоби ва ҳисоботини жорий этиш. | Халқаро экспертлар билан ҳамкорликда солиқ харажатлари ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини (услубиёт) ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси, | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Солиқ тўловчиларга ёки тармоқларга нисбатан жорий этиладиган имтиёзлар ва енгилликларнинг мазмунини, уларни белгилаш, қўллаш ва чекланган муддатларини аниқ белгилаб берувчи ягона тартиб ва қоидаларни ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил декабрдан бошлаб | Божхона қўмитаси | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Бюджетномада асосий солиқ имтиёзлари ва преференциялари, йўқотилган тушумлар қиймати, шунингдек, улар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш. Шунингдек, чоп этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхатини шакллантириш. Шакллантирилган рўйхатга қўра солиқ ва божхона маъмурчилиги жараёнлари шаффофлигини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил декабрдан бошлаб | ||||
30. | Солиқ ва божхона маъмурчилигининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини такомиллаштириш. | Солиқ ва божхона маъмурчилигидаги маълумотларнинг очиқланганлиги бўйича хатловдан ўтказиш. Шунингдек, чоп этиладиган қўшимча маълумотлар рўйхатини шакллантириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Шакллантирилган рўйхатга кўра солиқ ва божхона маъмурчилиги жараёнлари шаффофлигини таъминлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрдан бошлаб | ||||
10-мақсад: Ягона ғазна ҳисобварағи маблағларини самарали бошқариш | ||||||
31. | Маблағлар ҳаракати бўйича прогнозларнинг сифатини ошириш орқали бюджет ижросини кўллаб-қувватлаш. | Маблағларни бошқариш ва ликвидликни мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Марказий банкдан иборат идоралараро қўмита тузиш ҳамда унинг фаолияти тўғрисидаги низомни қабул қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси | Халқаро валюта жамғармаси |
Келгуси йил консолидациялашган бюджет учун пул оқимлари прогнозларининг кейинги 3 ойгача (янгиланиб борувчи) ҳафталик ҳамда келгуси йил учун ойлик тақсимотини тузиш амалиётини жорий қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил март | Ғазначилик хизмати қўмитаси | Халқаро валюта жамғармаси | ||
Бизнес интеллект (Business Intelligence solutions) воситалари орқали пул оқимларини прогнозлаш ва ликвидликни бошқариш жараёнларини янада такомиллаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2027 йил март | ||||
Молиявий буфернинг энг кам миқдорини аниқлаш ва уни бошқариш тартиб-қоидаларини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил декабрь | Ғазначилик хизмати қўмитаси, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Вазирлик ва идоралар ходимларини маблағлар ҳаракатини режалаштириш бўйича ўқитиш ва тренинглар ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йилдан бошлаб | Халқаро валюта жамғармаси | |||
32. | Ғазначилик фаолиятида хатарларни бошқариш тизимини такомиллаштириш. | Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан, шу жумладан, Марказий банк билан ҳамкорликда Бутунжаҳон банклараро молиявий телекоммуникациялар ҳамжамияти (SWIFT) тизими орқали амалга ошириладиган валюта тўловларини рақамлаштириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
«Яшил йўлак» орқали соддалаштирилган ички назорат учун хавфлилиги паст тўловларнинг бошқа тоифаларини аниқлаш ва киритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Ғазначилик хизмати қўмитаси | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
11-мақсад: Давлат молиясини бошқариш жараёнларини рақамлаштириш | ||||||
33. | Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларини такомиллаштириш. | Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларини 2028 йилга қадар тўлиқ ўзаро интеграция қилиш концепциясини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил ноябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг ягона паспорти (жойлашган жойи, бинолар ҳолати, инфратузилмаси, кадрлар салоҳияти, моддий-техник базаси ҳолати ва бошқалар)ни шакллантириш мақсадида дастурий мажмуа яратиш. Бунда вазирлик ва идоралар ҳамда коммунал хизматларни кўрсатувчи давлат корхоналарининг дастурий мажмуаларида мавжуд ахборотларни «Паспорт» дастурий мажмуасига интеграция қилиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет сўровларини тақдим этиш жараёнини автоматлаштириш учун бюджетни шакллантириш модулини якунлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимлари қамровини Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар орқали кенгайтириш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | 2028 йил март | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ғазначилик хизмати қўмитаси | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
Давлат молиясини бошқариш ҳамда қарзларни бошқариш ахборот тизимларини интеграция қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
12-мақсад: Давлат ички назорати ва ички аудитини такомиллаштириш | ||||||
34. | Давлат секторида ички назорат тизимини такомиллаштириш. | Давлат секторида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини ва уни амалга ошириш «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил давомида | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Жаҳон банки |
Ғазначиликда ички назорат ва хатарларни бошқариш тартибини ишлаб чиқиш. | Вазирлик буйруғи | 2027 йил март | ||||
35. | Давлат ички назорати ва ички аудит бўйича қонунчиликни такомиллаштириш | Давлат ички назорати ва ички аудит тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Қонун лойиҳаси | 2026 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон банки |
36. | Ички аудит хизматлари ходимлари малакасини ошириш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш. | Халқаро стандартлар асосида ички аудит хизматлари ходимларини сертификатлаш ва малакасини ошириш тизимларини такомиллаштириш. Халқаро ички аудиторлар институти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил мартдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Жаҳон банки |
Бунда ички аудит хизматлари ходимларини ўқитиш ва халқаро сертификатлар олиш ишларини ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | |||||
37. | Ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш. | Ички аудит хизматлари фаолиятида самарадорлик аудити ва ахборот технологиялари аудитини жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2030 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит хизматини аутсорсинг асосида амалга ошириш тартибини белгилаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2028 йил декабрь | ||||
38. | Ички аудит фаолиятини рақамлаштириш. | Ички аудит хизмати фаолиятини рақамлаштириш концепцияси ва уни амалга ошириш «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Жаҳон банки |
13-мақсад: Шаффоф ва самарали давлат харидлари | ||||||
39. | Электрон харидларнинг самарадорлиги ва шаффофлигини таъминлаш. | Алоҳида турдаги товар ва хизматлар хариди жараёнларининг батафсил тартиб-қоидаларини белгиловчи қўлланмани ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат | 2026 йил декабрь | Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
V. Фискал ахборот сифати ва ҳисобдорликни янада ошириш | ||||||
14-мақсад: Фискал ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш | ||||||
40. | Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IPSAS) асосида қўшимча бюджет ҳисоби миллий стандартларини ишлаб чиқиш. | Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (IPSAS) асосидаги Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартларини (NPSAS) 2030 йилга қадар тўлиқ жорий этиш бўйича йўл харитасини кўриб чиқиш ва янгилаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Осиё тараққиёт банки |
Давлат сектори бухгалтерларини Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартларини (NPSAS) жорий этиш бўйича ўқитишни давом эттириш, шу жумладан, уларни қабул қилинган янги стандартлар бўйича ўқитиш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | |||
41. | Бюджет ҳисоботларини халқаро ҳисобот талабларига мослаштириш | Ягона ҳисоблар режасини ахборот тизимларига жорий этиш ишларини якунлаш, шунингдек, даромад йиғувчи органларнинг (маъмур) ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, бошқа даромад йиғувчи органлар | Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси |
Ҳисоботларни такомиллаштириш мақсадида Ягона ҳисоблар режаси ва бюджет таснифини кўриб чиқиш ҳамда Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида, Давлат молиявий статистикаси ва Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартларига (NPSAS) мувофиқ бюджет ҳисоботларини шакллантириш имкониятини яратиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси | ||
Қўшимча Давлат секторида бюджет ҳисоби миллий стандартлари (NPSAS) асосидаги бюджет ҳисоботлари, гендер ва яшил бюджетлаштириш ҳисоботлари бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳисоботларни кенгайтириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2030 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар | ||
42. | Давлат молиявий статистикаси ҳисоботининг кенг қамровлилиги ва сифатини яхшилаш. | Халқаро валюта жамғармасининг Маълумотларни тарқатишнинг махсус стандартига обуна бўлиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, хорижий экспертлар |
Давлат улуши мавжуд барча корхоналарни секторларга ажратиш орқали бозор ва нобозор давлат корхоналари рўйхатини шакллантириш ва нобозор давлат корхоналарининг ҳисоботларини Халқаро валюта жамғармасининг Давлат молиявий статистикаси талабларига мувофиқ акс эттириш. Бунда нобозор давлат корхоналарининг рўйхатини ҳар йили июль ойида кўриб чиқиш ва янгилаб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Солиқ қўмитаси | Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси | ||
Ташқи қарз манбалари ҳисобидан Давлат дастурларига ажратилаётган кредитларнинг Давлат молиявий статистикаси қўлланмаси (GFSM 2014) асосида дастурларнинг миллий таснифини ишлаб чиқиш ва Давлат молиявий статистикаси ҳисоботида акс эттириш. | Амалий чора-тадбир | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси | ||
Ҳар йили давлат секторининг барча молиявий активлари ва мажбуриятларини қамраб олувчи молиявий балансини тузиш ва Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоботларида акс эттириш. | Амалий чора-тадбир | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси | ||
Давлат молиявий статистикаси қўлланмаси (GFSM 2014) таснифларини миллий стандартларга мувофиқлаштирилган ҳолда, Халқаро валюта жамғармасининг тегишли чораклик ва йиллик давлат сектори ҳисоботларини тайёрлаш ва чоп этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси | ||
Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими (ДМБАТ) орқали тўғридан-тўғри давлат молиявий статистикаси ҳисоботларини тайёрлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси | ||
Мутахассисларнинг Давлат молиявий статистикаси (GFSM 2014) қўлланмаси асосида фискал статистика ҳисоботларини тайёрлаш салоҳиятини оширишни давом эттириш. | Амалий чора-тадбирлар | Доимий | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси | ||
15-мақсад: Бюджет ҳужжатларининг мазмуни ва сифатини ошириш | ||||||
43. | Бюджет ҳужжатлари ва маълумотларини эълон қилиб бориш. | Йиллик бюджет ҳужжатларини Халқаро валюта жамғармасининг Фискал шаффофлик кодекси стандартларига мувофиқ эълон қилиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил мартдан бошлаб | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси |
44. | Фискал стратегия ва Бюджетноманинг мазмунини янада яхшилаш. | Фискал стратегия ва Бюджетнома мазмунини халқаро илғор тажрибаларга мувофиқ яхшилаш, шу жумладан, бюджет бўйича навбатдаги ўрта муддатли фискал прогнозлар ўртасидаги асосий фарқларни батафсилроқ тушунтириш. Иқлим ўзгариши ва гендер масалаларини Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш бўйича ҳисоботларда акс эттириш амалиётини йўлга қўйиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2026 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро валюта жамғармаси |
16-мақсад: Бюджет назорати тизимини мустаҳкамлаш | ||||||
45. | Бюджет устидан парламент назоратини кучайтириш. | Олий Мажлис палаталари тегишли тузилмаларининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июнь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Жаҳон банки |
Давлат бюджети ижроси жараёнида «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга тегишли ўзгартириш киритилганидан сўнг қўшимча харажатларни амалга ошириш талабини кучайтириш мақсадида Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Қонун лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Халқаро молия институтлари, Хорижий экспертлар | ||
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Давлат бюджети бошқармаси ходимлари учун бюджет-солиқ сиёсати таҳлили ва давлат молиясини бошқариш мавзуларида ўқув дастурлари ва тренингларни ташкил қилиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрдан бошлаб | ||||