12.02.2025 йилдаги 463-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг қўшма қарори, 12.02.2025 йилдаги 463-V-сон
Кучга кириш санаси
12.02.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mening fikrim» веб-портали орқали келиб тушган электрон жамоавий мурожаатларни кўриб чиқишни янада самарали ташкил этишга доир чоралар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг жамоавий мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек фуқароларни ташвишга солаётган минтақавий ва республика аҳамиятига молик муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 2 апрелдаги Қўшма қарорига асосан «Mening fikrim» веб-портали ташкил этилиб, фуқароларнинг электрон жамоавий мурожаат қилиш имконияти яратилган ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга электрон жамоавий мурожаатларни кўриб чиқишнинг очиқлигини, ошкоралигини, беғаразлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатларидан, Сенатининг аъзоларидан ва бошқа бир қатор идоралар вакилларидан иборат таркибда ишчи комиссия тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида «Mening fikrim» веб-порталига 6 900 дан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, белгиланган талабларга жавоб берадиган 495 та мурожаат ишчи комиссиянинг қарори асосида «Mening fikrim» веб-порталига овоз тўплаш учун жойлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг «Mening fikrim» веб-порталига келиб тушадиган электрон жамоавий мурожаатлар билан ишлаш борасидаги вазифаларини белгилаш, шунингдек янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари ва Сенатининг аъзолари орасидан ишчи комиссия таркибини шакллантириш зарурияти юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Mening fikrim» веб-портали орқали келиб тушган электрон жамоавий мурожаатларни кўриб чиқишни янада самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Mening fikrim» веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш тўғрисидаги ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани дастлабки тарзда кўриб чиқиш бўйича ишчи комиссия 2-иловага мувофиқ таркибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ваколатлари муддатига тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mening fikrim» веб-портали жорий этилишини ва унинг узлуксиз фаолият кўрсатишини, техник жиҳатдан қўллаб-қувватланишини ҳамда хавфсизлигини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтига «Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг нормалари амалда ишлаши ҳамда самарадорлиги устидан доимий ва ҳар томонлама мониторинг ўтказилишида ҳамда унинг таҳлил қилинишида мунтазам ташкилий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ушбу Қўшма қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим қўшма қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш,

2025 йил 12 февраль,

463-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 12 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-65-V-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 12 февралдаги 463-V/КҚ-65-V-сонли қўшма қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ваколатли давлат органларига «Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом кўриб чиқилиш тартиби фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонунчилик ҳужжатларида, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган электрон жамоавий мурожаатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органлари — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи комиссия — «Mening fikrim» веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш тўғрисидаги ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органлари ва модератор вакилларидан жамоатчилик асосида тузилган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mening fikrim» веб-портали — фуқароларнинг ваколатли давлат органларига электрон жамоавий мурожаат бериш бўйича конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминловчи махсус веб-портал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модератор — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон жамоавий мурожаат (мурожаат) — ваколатли давлат органларига «Mening fikrim» веб-портали орқали электрон шаклда берилган мурожаат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон жамоавий мурожаат ташаббускори (бундан буён матнда мурожаат ташаббускори деб юритилади) — ваколатли давлат органига «Mening fikrim» веб-портали орқали мурожаат қилган, электрон жамоавий мурожаат берилган кунда ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон жамоавий мурожаатларга тезкор муносабат билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коллегиаллик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ билан мулоқот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаффофлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низомга мувофиқ зарур миқдордаги овозларни тўплаган электрон жамоавий мурожаатлар уларнинг миқдоридан қатъи назар тенг аҳамиятга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мурожаатнинг мазмунида унинг моҳияти ва амалга оширилиш механизми баён этилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат ташаббускори унинг қайси ваколатли давлат органига йўлланганлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мурожаат давлат тилида ва бошқа тилларда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мурожаатда мурожаат ташаббускорининг шахсига оид маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, электрон почта манзили, боғланиш учун телефон рақами) кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мурожаат ташаббускорининг шахсига оид маълумотлар модератор томонидан фақат хизмат мақсадида фойдаланилади ва улар мурожаат ташаббускорининг розилигисиз учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шахсга оид маълумотларнинг ишончлилиги учун мурожаатнинг ташаббускори жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидаги масалалар мурожаатнинг предмети бўлиши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва солиқлар ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амнистия ва афв этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг маънавий қадриятларига путур етказадиган, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини поймол қиладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилиш, миллатлараро, ирқий, диний адоватни, экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни қўзғатиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракатларини содир этишга, қонунга мувофиқ жиноий ва ўзга жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга даъват қилиш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини, шунингдек прекурсорларни тарғиб қилиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порнографик тусдаги ахборотни тарғиб қилиш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама тусидаги маълумотларни илгари сурадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлашга доир фавқулодда ҳамда шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ўзгартириш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органининг ваколатларига кирмайдиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирув ва терговни амалга оширувчи органларнинг, судларнинг ваколатларига кирадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларни тайинлаш (сайлаш) ва озод қилиш билан боғлиқ бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий эҳтиёждан ёки шикоятдан иборат бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туҳматдан ёки бўҳтондан иборат бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазмуни ва маъносига кўра веб-порталга келиб тушган, жойлаштирилган мурожаатларга ўхшаш бўлган ёхуд қабул қилинган пайтидан эътиборан бир йиллик муддат ўтмаган, ваколатли давлат органининг қарори қабул қилиб бўлинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органига нисбатан аниқ талабларни назарда тутмайдиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларини тузиш, тугатиш ва қайта ташкил этиш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаклига, мазмунига ва маъносига кўра қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган қоидаларга ўхшаш бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштирилган мурожаатлардан жамоатчилик фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фуқароларнинг «Mening fikrim» веб-портали орқали ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мурожаат қилиш ҳуқуқи ихтиёрий равишда амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилиш ёки унга қарши чиқиш ҳаракатларида иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мурожаат қилиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги, шунингдек жамият ва давлат манфаатларига зид келмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланишда фуқароларнинг жинсига, ирқига, миллатига, тилига, динига, эътиқодига, ижтимоий келиб чиқишига, ижтимоий мавқеига қараб камситилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатли давлат органлари мурожаатлар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши, уларни тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун чоралар кўриши, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, қонуний манфаатлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мурожаат қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт, бундан ушбу Низомнинг 2, 6 ва 11-бандларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом 8-бандининг талабларига риоя этмаганлик ҳам мурожаатни «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштиришни рад этишга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мурожаат кўриб чиқилаётганда мурожаат ташаббускорининг розилигисиз унинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат ташаббускори тўғрисидаги, мурожаатга тааллуқли бўлмаган маълумотларни аниқлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мурожаат ташаббускорини, унинг оила аъзоларини мурожаат берилиши муносабати билан таъқиб этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мурожаатни бериш ва кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ваколатли давлат органига мурожаат бериш учун фуқаро id.gov.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтади ва мурожаатни «Mening fikrim» веб-порталида шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Mening fikrim» веб-портали мурожаатни камида беш нафар кишидан иборат гуруҳ қўллаб-қувватлаши учун овоз йиғиш мақсадида махсус ҳаволани мурожаат ташаббускорига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овозлар сони йиғилган тақдирда, мурожаат ушбу Низомнинг 2, 6, 8 ва 11-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида модератор томонидан экспертиза ўтказиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Модератор ўн беш кун ичида мурожаатни экспертизадан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия модераторнинг экспертизасидан кейин мурожаатни «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштириш тўғрисида ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. Ишчи комиссия ўз ишига илм-фаннинг турли соҳаларидаги мутахассислар ва экспертларни жалб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Модератор мурожаатнинг маъноси бир хил тушунилишини таъминлаш мақсадида грамматика, имло ва пунктуация қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, мурожаатни турлича талқин этиш имконини истисно этадиган тарзда унинг матнини таҳрир қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат ташаббускори мурожаат «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштирилгунга қадар унинг матнини таҳрир қилиш натижалари ҳақида модератор томонидан хабардор этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мурожаат Ишчи комиссиянинг ижобий қарори асосида модератор томонидан «Mening fikrim» веб-порталига бир иш куни ичида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мурожаатни «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштириш рад этилганда мурожаат ташаббускорига рад этиш сабаблари тушунтирилган тегишли билдириш бир иш куни ичида юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Модератор ўз фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида жойлаштирилиши рад этилган мурожаатларни «Mening fikrim» веб-порталига рад этиш сабабларини тушунтирган ҳолда жойлаштиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мурожаат «Mening fikrim» веб-порталида жойлаштирилган сана мурожаат бўйича умумий овоз бериш бошланган сана деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Умумий овоз бериш мурожаатнинг матни «Mening fikrim» веб-порталида жойлаштирилган кундан бошлаб тўқсон кун ичида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат бўйича умумий овоз бериш қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овозлар сони тўпланганидан кейин тугалланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мурожаат бўйича умумий овоз бериш «бир одам — бир овоз» принципи бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номига йўлланган мурожаат камида ўн мингта қўллаб-қувватловчи овозни, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари номига йўлланган мурожаат камида беш мингта қўллаб-қувватловчи овозни, халқ депутатлари туманлар (шаҳарлар) Кенгашлари номига йўлланган мурожаат камида мингта қўллаб-қувватловчи овозни тўплаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овозлар сонини тўплай олмаган мурожаат овоз беришни ўтказиш муддатлари ўтгач, қўллаб-қувватланмаган деб ҳисобланади ва «Mening fikrim» веб-порталининг архивига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овозлар сонини тўплаган мурожаат модератор томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмай ваколатли давлат органига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш тартиби ваколатли давлат органларининг фаолиятини тартибга солувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ваколатли давлат органининг мурожаатни кўриб чиқиш бўйича мажлисига мурожаат ташаббускори таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овоз тўплаган мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат ваколатли давлат органига келиб тушган пайтдан эътиборан олтмиш кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ваколатли давлат органи томонидан мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор модератор томонидан «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мурожаатни бериш ва кўриб чиқиш чоғида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низом нормаларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 12 февралдаги 463-V/КҚ-65-V-сонли Қўшма қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mening fikrim» веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш тўғрисидаги ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани дастлабки тарзда кўриб чиқиш бўйича ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Абдуллаев Илхом Зайирович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг раиси, ишчи комиссия раиси

Қозихонова Орзигул Муйдиновна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг раиси

Маруфова Гулнора Махмудовна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Холмахаматова Шахноза Бахтиёр қизи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг аъзоси

Иноятова Ноиба Толиповна

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси

Пардаев Азамат Кенжабоевич

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг аъзоси

Давлятов Валишер Хакимжанович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти директорининг ўринбосари

Дониёров Шоҳруҳ Бахтиёрович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти бўлими бошлиғи (келишув асосида)

Куранбаев Шодликбек Улугбекович

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг бош илмий ходими, ишчи комиссия котиби.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 12 февралдаги 463-V/КҚ-65-V-сонли Қўшма қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган қўшма қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 2 апрелдаги «Фуқароларнинг жамоавий мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1600-III/КҚ-322-III-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 257-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралдаги «Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 2310-III/КҚ-503-III-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 2, 153-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 10 мартда қабул қилинган «Mening fikrim» веб-портали орқали келиб тушган электрон жамоавий мурожаатларни кўриб чиқиш самарадорлигини таъминлаш тўғрисида»ги 1931-IV/КҚ-318-IV-сонли Қўшма қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 3, 336-модда).