Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 02.02.2019 йилдаги 2310-III-сон
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 12 февралдаги 463-V/КҚ-65-V-сонли ««Mening fikrim» веб-портали орқали келиб тушган электрон жамоавий мурожаатларни кўриб чиқишни янада самарали ташкил этишга доир чоралар тўғрисида»ги Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январда қабул қилинган ПФ-5635-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 30-бандини ижро этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2018 йил 2 апрелда қабул қилинган 1600-III/КҚ-322-III-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган «Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин ҳамда унинг янги таҳрири 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Электрон жамоавий мурожаатларни кўриб чиқишнинг очиқлигини, ошкоралигини, беғаразлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакили ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимларидан иборат таркибда 2-иловага мувофиқ Ишчи комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасдиқланган Низом талабларини инобатга олган ҳолда «Mening fikrim» веб-портали ишининг техник ва функционал параметрларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2019 йил 2 февраль,

2310-III
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 2 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-503-III-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралда қабул қилинган 2310-III/КҚ-503-III-сонли Қўшма қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ (янги таҳрири)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ваколатли давлат органларига «Mening fikrim» веб-портали орқали электрон жамоавий мурожаатлар бериш ва уларни кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом кўриб чиқилиш тартиби фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларида, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган электрон жамоавий мурожаатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон жамоавий мурожаат (мурожаат) — ваколатли давлат органларига «Mening fikrim» веб-портали орқали электрон шаклда берилган мурожаат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Mening fikrim» веб-портали — фуқароларнинг ваколатли давлат органларига электрон жамоавий мурожаат бериш бўйича конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминловчи махсус веб-портал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органлари — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон жамоавий мурожаат ташаббускори (мурожаат ташаббускори) — ваколатли давлат органига «Mening fikrim» веб-портали орқали мурожаат қилган, электрон жамоавий мурожаат берилган кунда ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модератор — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи комиссия — «Mening fikrim» веб-порталига электрон жамоавий мурожаатни жойлаштириш тўғрисидаги ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақидаги масалани дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органлари ва модератор вакилларидан жамоатчилик асосида тузилган орган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электрон жамоавий мурожаатни кўриб чиқишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон жамоавий мурожаатларга тезкор муносабат билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коллегиаллик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ билан мулоқот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаффофлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низомга мувофиқ зарур миқдордаги овозларни тўплаган электрон жамоавий мурожаатлар уларнинг миқдоридан қатъи назар тенг аҳамиятга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мурожаатнинг мазмунида унинг моҳияти ва амалга оширилиш механизми баён этилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат ташаббускори унинг қайси ваколатли давлат органига йўлланганлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мурожаат давлат тилида ва бошқа тилларда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мурожаатда мурожаат ташаббускорининг шахсига оид маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, электрон почта манзили, боғланиш учун телефон рақами) кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мурожаат ташаббускорининг шахсига оид маълумотлар модератор томонидан фақат хизмат мақсадида фойдаланилади ва улар мурожаат ташаббускорининг розилигисиз учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шахсга оид маълумотларнинг ишончлилиги учун мурожаатнинг ташаббускори жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидаги масалалар мурожаатнинг предмети бўлиши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва солиқлар ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амнистия ва афв этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятнинг маънавий қадриятларига путур етказадиган, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини поймол қиладиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруш, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилиш, миллатлараро, ирқий, диний адоват, экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни қўзғатиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик ҳаракатларини содир этишга, қонунга мувофиқ жиноий ва ўзга жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга даъват қилиш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини, шунингдек прекурсорларни тарғиб қилиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
порнографик тусдаги ахборотни тарғиб қилиш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама тусидаги маълумотларни илгари сурадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ўз ичига олган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тартибини, аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлашга доир фавқулодда ҳамда шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ўзгартириш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органининг ваколатларига кирмайдиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирув ва терговни амалга оширувчи органларнинг, судларнинг ваколатларига кирадиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларни тайинлаш (сайлаш) ва озод қилиш билан боғлиқ бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий эҳтиёждан ёки шикоятдан иборат бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туҳматдан ёки бўҳтондан иборат бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазмуни ва маъносига кўра веб-порталга келиб тушган, жойлаштирилган мурожаатларга ўхшаш бўлган ёхуд қабул қилинган пайтидан эътиборан бир йиллик муддат ўтмаган, ваколатли давлат органининг қарори қабул қилиб бўлинган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органига нисбатан аниқ талабларни назарда тутмайдиган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларини тузиш, тугатиш ва қайта ташкил этиш ҳақидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаклига, мазмунига ва маъносига кўра қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган қоидаларга ўхшаш бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштирилган мурожаатлардан жамоатчилик фикрини ўрганиш ва акс эттириш учун фойдаланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фуқароларнинг «Mening fikrim» веб-портали орқали ваколатли давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мурожаат қилиш ҳуқуқи ихтиёрий равишда амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилиш ёки уларга қарши чиқиш ҳаракатларида иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мурожаат қилиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги, шунингдек жамият ва давлат манфаатларига зид келмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланишда фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига қараб камситилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ваколатли давлат органлари мурожаатлар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига риоя этиши, уларни тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун чоралар кўриши, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, қонуний манфаатлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мурожаат қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт, бундан ушбу Низомнинг 2, 6 ва 11-бандларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 8-банди талабларига риоя этмаганлик ҳам мурожаатни «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштиришни рад этишга сабаб бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мурожаат кўриб чиқилаётганда мурожаат ташаббускорининг розилигисиз унинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат ташаббускори тўғрисидаги, мурожаатга тааллуқли бўлмаган маълумотларни аниқлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мурожаат ташаббускорини, унинг оила аъзоларини мурожаат берилиши муносабати билан таъқиб этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мурожаатни бериш ва кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ваколатли давлат органига мурожаат бериш учун фуқаро id.gov.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтади ва мурожаатни «Mening fikrim» веб-порталида шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Mening fikrim» веб-портали мурожаатни камида беш нафар кишидан иборат гуруҳ қўллаб-қувватлаши учун овоз йиғиш мақсадида махсус ҳаволани мурожаат ташаббускорига жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овозлар сони йиғилган тақдирда, мурожаат ушбу Низомнинг 2, 6, 8 ва 11-бандларида белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш мақсадида модератор томонидан экспертиза ўтказиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Модератор ўн беш кун ичида мурожаатни экспертизадан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия модераторнинг экспертизасидан кейин мурожаатни «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштириш тўғрисида ёки жойлаштиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. Ишчи комиссия ўз ишига илм-фаннинг турли соҳаларидаги мутахассислар ва экспертларни жалб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Модератор мурожаатнинг маъноси бир хил тушунилишини таъминлаш мақсадида тўғри ёзиш қоидалари талабларидан келиб чиққан ҳолда, мурожаатни турлича талқин этиш имконини истисно этадиган тарзда унинг матнини таҳрир қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат ташаббускори мурожаат «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштирилгунга қадар унинг матнини таҳрир қилиш натижалари ҳақида модератор томонидан хабардор этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мурожаат Ишчи комиссиянинг ижобий қарори асосида модератор томонидан «Mening fikrim» веб-порталига бир иш куни ичида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мурожаатни «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштириш рад этилганда мурожаат ташаббускорига рад этиш сабаблари тушунтирилган тегишли билдириш бир иш куни ичида юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Модератор ўз фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида жойлаштирилиши рад этилган мурожаатларни «Mening fikrim» веб-порталига рад этиш сабабларини тушунтирган ҳолда жойлаштиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мурожаат «Mening fikrim» веб-порталида жойлаштирилган сана мурожаат бўйича умумий овоз бериш бошланган сана деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Умумий овоз бериш мурожаатнинг матни «Mening fikrim» веб-порталида жойлаштирилган кундан бошлаб тўқсон кун ичида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат бўйича умумий овоз бериш қўллаб-қувватловчи зарур миқдордаги овозлар сони тўпланганидан кейин тугалланган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мурожаат бўйича умумий овоз бериш «бир одам — бир овоз» принципи бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номига йўлланган мурожаат камида ўн мингта қўллаб-қувватловчи овозни, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари номига йўлланган мурожаат камида беш мингта қўллаб-қувватловчи овозни, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари номига йўлланган мурожаат камида мингта қўллаб-қувватловчи овозни тўплаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қўллаб-қувватлаб берилган зарур миқдордаги овозлар сонини тўплай олмаган мурожаат овоз беришни ўтказиш муддатлари ўтгач, қўллаб-қувватланмаган деб ҳисобланади ва «Mening fikrim» веб-порталининг архивига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қўллаб-қувватлаб берилган зарур миқдордаги овозлар сонини тўплаган мурожаат модератор томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмай ваколатли давлат органига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш тартиби ваколатли давлат органларининг фаолиятини тартибга солувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ваколатли давлат органининг мурожаатни кўриб чиқиш бўйича мажлисига мурожаат ташаббускори таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Зарур миқдорда қўллаб-қувватловчи овоз тўплаган мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат ваколатли давлат органига келиб тушган пайтдан эътиборан олтмиш кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ваколатли давлат органи томонидан мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарор модератор томонидан «Mening fikrim» веб-порталига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мурожаатни бериш ва кўриб чиқиш чоғида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низом нормаларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралда қабул қилинган 2310-III/КҚ-503-III-сонли Қўшма қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси
Комиссия аъзолари
КАДИРХАНОВА
Малика Акбаровна
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси
БОҚИЕВ
Фарход Эсанович
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари
ҲАМИДУЛЛАЕВ
Санжар Асатулаевич
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси
АТОДЖОНОВ Джумонозор Азодович
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси
РАХМОНОВА
Умида Эркиновна
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси
ДОНИЁРОВ
Шохрух Бахтиёрович
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси Бош мутахассиси (келишув асосида)
ТУРАЕВ
Дониёр Бахтиёрович
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори ўринбосари
ТЕШАБОЕВ
Акбаршох Адхамжон ўғли
—
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг бўлим бошлиғи, Ишчи комиссия котиби.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги 1931-IV/КҚ-318-IV-сонли Қўшма қарори таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 04/19/2310-III/КҚ-503-III/2795-сон)