28.03.2025 йилдаги 191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби таркиби ва ҳудудий штабларнинг намунавий таркиби 2 — 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) аҳоли томорқаларининг ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва уларда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисобини юритиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Online mahalla» электрон платформасида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқасидаги мавжуд ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот тизимларидаги маълумотлар асосида онлайн режимда шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Бош прокуратура билан биргаликда 2025 йил 1 июнга қадар аҳоли томорқаларининг ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилишини якунлаб, уларнинг алоҳида ҳисоби юритилишини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисобини юритиш учун «Online mahalla» платформасида маълумотлар базаси яратилишини ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари томонидан тизимли равишда маълумотларнинг янгилаб борилишини ва мониторинги юритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маҳаллаларнинг муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ихтисослашувини чуқурлаштириш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш), тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда маҳаллаларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турига ихтисослаштириш ҳисобидан дастлабки босқичда 100 та намунали маҳалла, келгусида уларнинг сонини 500 тага етказиш бўйича режа-графикни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намунали маҳаллалар жойлашадиган туман (шаҳар)лардаги аҳоли томорқалари ва ижарага берилган ер майдонларининг 75 фоизини босқичма-босқич бир хил турдаги юқори даромадли маҳсулотлар етиштириш учун қамраб олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маҳаллаларда ҳар бир аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 10 апрелга қадар ҳудудий ва туман штаблари билан биргаликда маҳаллаларга тажрибали агроном ва етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, экиладиган экин турлари ва маҳсулотларни етиштириш режа графигини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари ва етакчи тадбиркорлар ёрдамида маҳсулотларни етиштириш, сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва етказиб бериш билан боғлиқ мақсадларга молиявий кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 апрелга қадар аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етакчи тадбиркорлар ёрдамида юқори даромадли, сифатли уруғ ва кўчатларни тизимли етказиб бериш, экиш ва ҳар бир томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 майга қадар халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлар ва кредитлари ҳисобидан маҳаллаларда амалга ошириладиган «яшил» ва ресурс тежамкор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи тадбиркорлар, агрономлар, хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, бир ҳафта муддатда томорқа эгаларини йил давомида ўқитиш режа графигини тасдиқласин ва жойларда ўқитишни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда суғориш тармоқларини яхшилаш орқали томорқаларда бир хил турдаги маҳсулот етиштиришни таъминлаш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
874 та маҳаллада суғориш тармоқларини яхшилаш орқали ушбу маҳаллалар ихтисослашуви даражасини чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширсин ҳамда аҳоли томорқаларида ихтисослашув асосида маҳсулот етиштиришни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, маҳаллаларга бириктирилган республика даражасидаги раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари ҳар ойда камида бир марта бириктирилган маҳаллага чиққан ҳолда, белгиланган вазифаларни ижро этишда келиб чиқадиган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етиштирилган маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташқи бозорларни доимий ўрганиб бориш асосида талаб юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тавсияларни ишлаб чиқсин ҳамда ҳар ойнинг 10-санасига қадар маълумотларни «Online mahalla» платформасига жойлаштириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш учун карантин рухсатномалари ва фитосанитар сертификатларини расмийлаштиришга доимий кўмаклашиб бориш тизимини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Марказий банк ҳамда тижорат банклари билан биргаликда «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил конструкцияли иссиқхона, интенсив боғ, токзор, анорзор, гулчилик ва кўчатчилик плантацияларини яратиш ҳамда резавор мева етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар доирасида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, ҳар бир гектар ер майдонидан камида 100 млн сўм даромад олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига босқичма-босқич ижарага берилган жами 150 минг гектар ер майдонларида бир хил турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига «Оилавий тадбиркорлик дастурлари» доирасида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорига асосан ажратиладиган кредитларни устувор равишда ижара асосида ажратилган ер майдонларида «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида ташкил этиладиган енгил конструкцияли иссиқхона, интенсив боғ, токзор, анорзор, гулчилик ва кўчатчилик плантациялари ҳамда резавор мева етиштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 191-сон қарорига
1-ИЛОВА

Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» — маҳалла фуқаролари йигини раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим, солиқ инспекторидан иборат жамоа.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика штаби — Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бошчилигидаги аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш бўйича штаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар — туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари ҳамда ёшлар бўйича ўринбосарлари бошчилигида аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) штаблари — туманлар (шаҳарлар) ҳокими бошчилигидаги аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича штаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий штаблар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари бошчилигидаги аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш бўйича штаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил қилишга кўмаклашиш мақсадида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг бошчилик қиладиган, ҳар бир туман (шаҳарда) ушбу Низомга 1 — 4-иловаларга мувофиқ намунавий таркибда ишчи гуруҳлар ташкил этилади ҳамда уларга маҳаллалар тақсимлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллаларда аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида экиш ишлари «маҳалла еттилиги» ва «маҳалла банкир»лари томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Маҳалла еттилиги» ва «маҳалла банкирлари»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экин ишларини ташкил этиш учун зарур бўлган маблағларга талабни аниқлайди ва молиялаштириш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг иқлим шароити ва аҳолининг деҳқончилик кўникмаларидан келиб чиқиб, йилига 2-3 марта ҳосил олиш имконини берадиган юқори даромадли экин турларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган экин турларидан келиб чиқиб, юқори даромадли экин турларини ер майдонларида экиш бўйича камида 2-3 хил тавсия ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа эгалари ва ижара асосида ер майдонлари олган аҳоли билан учрашади ва аҳолига юқори даромадли экинлар экиш бўйича ишлаб чиқилган тавсияларни, кооперативларга аъзо бўлиб ишлаш имкониятлари, уруғлик ва кўчатлар ҳамда минерал ўғитлар билан таъминлаш (етакчи тадбиркор орқали, банк кредити ёки ўз маблағи ҳисобидан сотиб олиш) ва етиштирилган маҳсулотларни сотиш шартларини тушунтиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мини трактор ва мотокультиватор олган аҳолини аниқлаб, улардан кичик гуруҳлар шакллантиради ва хонадонлар талабига кўра, томорқаларни экинга тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа эгалари ва деҳқон хўжаликлари билан учрашув якунларига кўра, экиладиган экин турлари бўйича таклифларни тасдиқлаш учун маҳалла фуқаролар йиғини кенгашига киритади. Бунда қуйидаги мажбуриятларни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томорқаларига ва ижарага олинган ер участкаларига экиладиган экин турлари (баҳорги, такрорий, тўқсонбости);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа эгалари ва ижарачилар томонидан экин экиш ишлари ва бошқа агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томорқаларига ва ижарага олинган ер майдонларида экиш ишларини ташкил этиш борасида «маҳалла еттилиги»ва «маҳалла банкирлари» фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ таркибига камида 2 нафар етакчи тадбиркорни жалб қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларга борган ҳолда «маҳалла еттилиги», «маҳалла банкирлари», уста деҳқонлар, нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда аҳоли томорқаси ва ижарага олинган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ҳамда юқори даромадли экинлар экиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турига ихтисослаштириш ҳисобидан юқори даромадли ва экспортбоп маҳсулотларни етиштириш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир маҳаллага етакчи тадбиркорлар, уста-деҳқонлар ва агрономлар бириктирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллага бириктирилган етакчи тадбиркорлар томонидан томорқа эгалари ва ижара асосида ер участкаларини олган аҳолига уруғ ва кўчат, минерал ўғит, кимёвий воситалар етказиб бериш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини томорқа ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ўқитади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман (шаҳар) штаблари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида бажариладиган ишларни мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томонидан ижарага олинган ер майдонларида «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида ташкил этиладиган енгил конструкцияли иссиқхона, интенсив боғ, токзор, анорзор, гулчилик ва кўчатчилик плантациялари ҳамда резавор мевалар етиштириш лойиҳаларини кўриб чиқиб тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши қарори асосида аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларида экиладиган экинлар жойлашувини ишлаб чиқиб, ҳалқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудий штаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида экинлар экиш ва юқори даромадли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича туман (шаҳар) штаблари ва туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида етакчи тадбиркорлар ёрдамида юқори даромадли, сифатли уруғ ва кўчатларни тизимли етказиб бериш, экин экиш ва ҳар бир томорқадан самарали фойдаланиш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда суғориш тармоқларини яхшилаш орқали маҳаллалар ихтисослашуви даражасини чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар) ташкилотларидан оғир маҳаллаларга бириктирилган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари тегишли маҳаллага чиққан ҳолда, белгиланган вазифаларни бажаришда келиб чиқадиган муаммоларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Республика штаби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимли равишда жойларга чиққан ҳолда ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш режа-графигини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика даражасида юзага келадиган муаммоларни муҳокама қилади ва уларни ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларидан самарали фойдаланишни етарлича ташкил этмаган масъулларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Самарасиз фойдаланилаётган аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларида экиш ишларини ташкил қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аввалги йилларда кам даромадли экин экилган аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларида экиш ишлари қуйидаги тартибда ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперация асосида экиш ишлари учун уруғлик, кўчатлар, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар шартнома асосида етиштирилган маҳсулотни сотиб олишда ҳисоб-китоб қилиш шарти билан етакчи тадбиркор томонидан етказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контурга тажрибали уста-деҳқонлар бириктирилади ҳамда уларга юқори даромадли экин етиштириш тажрибасини ўргатганлиги учун грантлар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижара ер майдонларида деҳқон хўжалиги томонидан экиш ишлари амалга оширилмаганда (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) туман (шаҳар) штаблари томонидан ер майдонини иккиламчи ижарага бериш чоралари кўрилади. Бунда тижорат банклари, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида 40 гектар ер участкасида «бир контур — бир маҳсулот» тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган контурлардаги ижарага олинган ер участкаларида маҳсулот етиштиришни ташкил этиш учун ишчи гуруҳларга етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда лойиҳалар амалга оширишда кўмаклашилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Маҳалла еттилиги» хулосасига асосан аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларига экин экмаган ёки самарасиз фойдаланаётган шахсларга нисбатан қуйидаги таъсирчан чоралар кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар берилмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Online mahalla» электрон платформаси маълумотлари асосида экин экилмаганлиги аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аҳоли томорқалари ва ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонларида экин экилиши устидан назорат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла даражасида — «маҳалла еттилиги» ва «маҳалла банкири»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман даражасида — туман (шаҳар) штаблари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг тегишлилиги бўйича ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуд даражасида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга

Туман (шаҳар) ҳокимининг молия — иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи бошчилик қиладиган аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

тижорат банки туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси

4.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси масъул ходими

5.

Лавозимига кўра

Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали масъул ходими

6.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими

7.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ишчи гуруҳ таркибига туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи бошчилик қиладиган аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

тижорат банки туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси

4.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари

5.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси масъул ходими

6.

Лавозимига кўра

Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали масъул ходими

7.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ишчи гуруҳ таркибига туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Туман (шаҳар) ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бошчилик қиладиган аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозимига кўра

тижорат банки туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходими

4.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси масъул ходими

5.

Лавозимига кўра

Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали масъул ходими

6.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими

7.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ишчи гуруҳ таркибига туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бошчилик қиладиган аҳоли томорқалари ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозимига кўра

Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

тижорат банки туман (шаҳар) филиали бошқарувчиси

4.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси масъул ходими

5.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими масъул ходими

6.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими

7.

Лавозимига кўра

туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходими

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ишчи гуруҳ таркибига туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 191-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Б. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, Республика штаби раҳбари

2.

И. Адхамов

Бош прокурор ўринбосари, Республика штаби раҳбари ўринбосари

3.

С. Нишанбаев

ички ишлар вазири ўринбосари, Республика штаби раҳбари ўринбосари

4.

М. Мирзаев

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Республика штаби раҳбари ўринбосари

5.

К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

6.

И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

7.

М. Жураев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Қ. Юлдашев

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

9.

Р. Қаршиев

сув хўжалиги вазири ўринбосари

10.

Н. Сайдуллаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

11.

Н. Абдуллаев

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори

12.

Б. Хамраев

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

13.

Лавозимига кўра

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари

14.

М. Мирмақсудов

Кадастр агентлиги директори ўринбосари

15.

Н. Сулаймонов

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқарма бошлиғи, штаб котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 191-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий штабнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари, штаб раҳбари

2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари

4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари

5.

Лавозимига кўра

Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари бошлиқлари

6.

Лавозимига кўра

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари

7.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ҳамда вилоятлар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари бошлиқлари

8.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари

9.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар агросаноатни ривожлантириш бошқармалари бошлиқлари

10.

Лавозимига кўра

Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари

11.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари бошлиғи, штаб котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Штаб таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 мартдаги 191-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) штабнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.    Лавозимига кўра    —    туман (шаҳар) ҳокими, штаб раҳбари
2.    Лавозимига кўра    —    туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи
3.    Лавозимига кўра    —    туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи
4.    Лавозимига кўра    —    туман (шаҳар) ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари 
5.    Лавозимига кўра    —    туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 
6.    Лавозимига кўра    —    Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошлиғи
7.    Лавозимига кўра    —    Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлим бошлиғи
8.    Лавозимига кўра    —    тижорат банки туман (шаҳар) филиаллари бошқарувчилари 
9.    Лавозимига кўра    —    Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) бўлинмаси бошлиғи
10.  Лавозимига кўра    —    Давлат кадастрлар палатаси туман (шаҳар) филиали бошлиғи
11.  Лавозимига кўра    —    туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи, штаб котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Штаб таркибига туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.03.2025 й., 09/25/191/0283-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)