19.03.2025 йилдаги ПҚ-115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-52-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Мамлакатимизда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича «йўл харита» 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда — ҳудудий жамоатчилик кенгашлари) деб қайта номлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби ва ҳудудий жамоатчилик кенгашларининг янгиланган (намунавий) таркибини давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар аъзолари, фан ва маданият намояндалари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларидан иборат таркибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланиб, Қўмитага юкланган вазифа ва мажбуриятларнинг бажарилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳудудий жамоатчилик кенгашларнинг ташкилий-техник таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон халқининг бирдамлигини таъминлаш, хориждаги ватандошларни тарихий Ватани билан бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини комплекс таҳлил қилишда иштирок этиш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мамлакатимизда умуммиллий тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини оширишда халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тайёрлаш ва Қўмитага киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) аҳолида Ўзбекистон халқининг умуммиллий қадриятлари устуворлигини англаш туйғусини кучайтиришда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) жамиятда умуммиллий бирдамлик, хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантиришга оид тарғибот ишларини тизимли олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қўмита бошқарув ходимларининг лавозим маошини аниқлашда ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари 3 баравар (Қўмита раҳбариятига 4 баравар) оширилган миқдорда қўлланилади;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Қўмита ходимлари ойлик маошининг 50 фоизи миқдорида Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Қўмита бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун берилган устама ва қўшимча тўловлар сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Қўмитада ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Қўмита бошқарув ходимларининг лавозим маошига рағбатлантириш коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда давлат органларидаги кўп йиллик меҳнати учун 2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 йилдан 20 йилгача — 0,4; 20 йилдан ортиқ — 0,5 коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўмита бошқарув ходимлари таркиби юклатилган вазифаларга мос, уларни профессионал даражада амалга оширишга қодир бўлган малакали, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга (устуворлик асосида социолог, сиёсатшунос, халқаро муносабатлар соҳасидаги мутахассислар, тарихчи, юрист, филолог) бўлган масъулиятли кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) соҳада фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотларга доимий равишда ахборот, маслаҳат, ташкилий ва услубий жиҳатдан кўмаклашиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ташқи ишлар вазирлиги хорижий мамлакатларда фаолият олиб бораётган турдош ташкилотлар, ўзбек маданий марказлари ва жамиятлари ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишда, шунингдек, хорижий мамлакатларда фаолият олиб бораётган тегишли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда ва ривожлантиришда Қўмитага амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қўмита ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, Қўмитанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар 2025 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан «Ватандошлар» жамоат фондига ажратилган давлат субсидияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин ҳамда 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ватандошлар» жамоат фонди, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларига доимий равишда ахборот, маслаҳат, ташкилий ва услубий жиҳатдан кўмаклашиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар Умуммиллий бирдамликни таъминлаш соҳасида давлат сиёсати концепцияси ва Хориждаги ватандошлар билан алоқалар соҳасида давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўмита Тошкент шаҳри Бобур кўчаси 45-уйда жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи ва ўз биноларига эга бўлмаган миллий маданий марказлар, «Ватандошлар» жамоат фонди ва «Oʻzbekiston» журнали таҳририяти» давлат муассасаси ушбу манзилда жойлашган бинонинг Қўмита томонидан белгиланадиган жойларига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги белгиланган тартибда Қўмитани зарур алоқа воситалари, шу жумладан, Ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қўмита бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-115-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПҚ-115-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитанинг (кейинги ўринларда — Қўмита) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўмита умуммиллий тотувлик ҳамда хориждаги ватандошлар масалалари бўйича ваколатли республика ижро этувчи органи ҳисобланади ҳамда ушбу масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўмита ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўмита юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўзининг номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкларга, мустақил балансга, миллий ва чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўмитанинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита, қисқартирилган номи — Миллатлараро муносабатлар қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Комитет по вопросам межнациональных отношений и соотечественников за рубежом Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — КМОС;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — The Committee on Interethnic relations and Compatriots abroad of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — the CIRCA.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қўмитанинг жойлашган жойи (почта манзили): 100100, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 45-уй.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қўмитанинг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қўмита тизимига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита таркибий бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzbekiston» журнали таҳририяти» давлат муассасаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича Қўмитага ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʻzbekiston» журнали таҳририяти» давлат муассасаси Қўмитага ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қўмитанинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш орқали уларнинг умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқалари ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги ватандошлар жамоалари ва ўзбек диаспораларининг миллий ўзлигини сақлашга кўмаклашиш ҳамда уларнинг ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этишни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда ва ахборот маконида миллатлараро тотувликка салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омилларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг жамиятнинг муштарак мақсадлари йўлида бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини тизимли ёндашув асосида таҳлил қилиш, стратегик истиқболларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қўмита ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамиятда дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бирдамликни мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуммиллий тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатини изчил амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда дўстлик, ўзаро ишонч ва тушуниш муҳитини асраб-авайлаш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда «Биргаликда кучмиз» ғояси остида ёшларни умуммиллий қадриятлар атрофида бирлаштирувчи тарғибот тадбирларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуммиллий ҳамжиҳатликни акс эттирувчи спорт ва маданий-маърифий тадбирлар, танловларни республика — туман — маҳалла (овул) миқёсида ўтказишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни қарор топтиришга йўналтирилган ижтимоий ташаббусларни рағбатлантиради ва қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни умуммиллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, миллий анъана ва урф-одатларни асраш ва ривожлантиришга қаратилган ғоя ва лойиҳаларни кенг тарғиб қилишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли орасида умуммиллий тотувлик, дўстлик ва бирдамликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади, уни давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларни Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг Ватан олдидаги бурч ва масъулиятини теран англашига хизмат қиладиган замонавий медиаконтентлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурлари, концептуал ва стратегик ҳужжатларда бағрикенглик, бирдамликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда ёшларни кенг жалб қилади ва уларнинг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистонда яшовчи барча миллат ва элатларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш орқали уларнинг умуммиллий тараққиётга дахлдорлигини кучайтириш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатдаги барча миллат ва элатларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар ўртасида ўзаро тушуниш ҳамда ёрдам ҳиссини кучайтиришга зарур шарт-шароит яратишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча фуқароларни «Янги Ўзбекистон — менинг тақдирим» шиори атрофида бирлаштириш, бу орқали уларнинг ўз тақдири Ўзбекистон билан боғланганини англаб етишига қаратилган тадбирлар ташкил этишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юртимизда яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон тараққиётига дахлдорликни оширишга қаратилган «Ўзбекистон — ягона Ватан» ғояси атрофида маданий-маърифий тадбирларни ўтказишда фаол иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизга ишлаш, таълим олиш мақсадида узоқ муддатга келган хорижий фуқароларнинг маҳаллий шарт-шароитларга ва ижтимоий-маданий мослашувини таъминлаш ва умумий манфаатларни рўёбга чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқади ҳамда уни идоралараро ҳамкорлик асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маданий марказлар ва соҳага ихтисослашган бошқа жамоат бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади, улар фаолиятининг қонунийлигини таъминлашда адлия органлари билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маданий марказларга умуммиллий манфаатларга хизмат қилувчи маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда яшовчи турли миллат ва элат вакилларини умуммиллий қадриятлар атрофида бирлаштирувчи ижтимоий буюртмалар амалга оширилишини қўллаб-қувватлайди ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) халқ дипломатияси механизмлари орқали хорижий мамлакатлар билан ижтимоий-маданий ва дўстлик алоқалари ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширишда бевосита иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган хорижий ташкилотлар ва дипломатик ваколатхоналар, хорижий давлатлардаги турдош ташкилотлар билан халқ дипломатияси асосида дўстона муносабатлар ўрнатади ва уни ривожлантиришга қаратилган тизимли ишлар олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизнинг бой тарихи ҳамда Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт босқичидаги ютуқларига бағишланган кўргазмалар, илмий-амалий семинарлар, анжуманлар, маданий тадбирларни ташкил қилади ва нуфузли ОАВда ёритилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек халқининг бой тарихий анъаналари тўғрисида туркум материаллар тайёрлайди ва кенг жамоатчиликка етказилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек заминида туғилган буюк олим ва мутафаккирларнинг барҳаёт меросини, уларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссасини кенг намоён этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек халқининг хорижий давлатлар ҳудудларида жойлашган ва сақланаётган моддий-маданий мероси объектларини асраб-авайлашда давлат ва нодавлат ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юртимиз ва хорижий мамлакатлар ҳудудлари ўртасида дўстлик, ўзаро ишонч ва биродарлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ривожлантиришда манфаатдор ташкилотлар билан чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиради ва кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар ва бошқа халқаро ҳужжатлар тузади, Ўзбекистоннинг давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан хорижий мамлакатларнинг турдош ташкилотлари ва фуқаролик жамиятлари институтлари ўртасидаги кўп томонлама алоқалар ва алмашинувлар ривожланишини қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстлик жамиятлари ва биродарлашган ҳудудлар фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда инвестиция лойиҳалари, ижтимоий буюртмаларни шакллантиради ва уларни амалга оширишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хориждаги ватандошлар жамоалари ва ўзбек диаспораларининг миллий ўзлигини сақлашга кўмаклашиш ҳамда уларнинг ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини Ватанимиз ривожига сафарбар этишни қўллаб-қувватлаш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги ватандошларни «Ўзбекистон — ягона Ватан», «Янги Ўзбекистон — менинг тақдирим» ғоялари атрофида бирлаштириш, уларнинг тарихий Ватанига дахлдорлиги, ўз тақдири у билан узвий боғланганини ифодаловчи маданий-маърифий тадбирлар ғоясини яратади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардаги ватандошларимиз ва улар томонидан тузилган ташкилотлар, шунингдек, чет элдаги турдош ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги ватандошлар жамоалари билан ҳамкорликнинг янги «ўсиш нуқта»ларини белгилашга қаратилган мақсадли лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлардаги ватандошларни мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, инвестициявий ва туристик стартап лойиҳаларда фаол иштирок этишга жалб қилиш орқали уларда тарихий Ватани ривожига дахлдорлик туйғусини кучайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш борасида давлат органлари ва жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги ватандошларимиз билан доимий ахборот алмашинувини таъминлайди ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг замонавий механизмларини жорий қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги ватандошлар, биринчи, иккинчи ва учинчи авлод ўзбек диаспора вакилларини Ўзбекистоннинг умуммиллий тараққиётига дахлдорлигини кучайтиришга қаратилган мақсадли, манзилли дастур ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда ватандошлар иштирокидаги тадбирларда мамлакатимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, фан арбоблари, маданият ва санъат вакиллари, спортчилари иштирокини таъминлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жамиятда ва ахборот маконида миллатлараро тотувликка салбий таъсир кўрсатувчи хавфли омилларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга кўмаклашиш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот маконида миллатлараро тотувликка, умуммиллий ҳамжиҳатликка рахна солувчи ҳолатларни (миллатчилик, айирмачилик ва бошқалар) мониторинг ва таҳлил қилади, бунда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли миллат ва элат вакилларининг турмуш тарзи, урф-одатлари ва анъаналари билан боғлиқ масалаларни тизимли ўрганади ва бу борада давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда миллий, этник омиллар сабабли юзага келиши мумкин бўлган баҳсли ҳолатларни баҳолайди, уларни профилактика қилишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатлар йўналишидаги жараёнлар мониторингини олиб боради, ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрлайди, эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот маконида умуммиллий тотувликка салбий таъсир кўрсатувчи турли даъватлар, чақириқларни тезкор ўрганади ҳамда Ўзбекистоннинг бу борадаги қатъий позицияси бўйича асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда ва ахборот маконидаги турли таҳдидларга қарши асослантирилган фикрларни шакллантиришда олимлар, экспертлар ва фикр етакчилари билан фаол ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Ўзбекистон халқи ҳамда хориждаги ватандошларнинг жамиятнинг муштарак мақсадлари йўлида бирдамлиги, умуммиллий ҳамжиҳатлик масалаларини тизимли ёндашув таҳлил қилиш ва стратегик истиқболларни белгилаш борасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар, Президент ҳужжатлари, Президент Администрацияси топшириқлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари, баёнлари, идоралараро ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда Қўмитага юклатилган вазифалар ижроси ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуммиллий бирдамлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга оид асосий кўрсаткичларни ишлаб чиқади ва соҳага оид маълумотлар базасини яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид вазиятни тезкор ва автоматик равишда сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилувчи ва баҳоловчи замонавий технологияларни жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганади ва комплекс таҳлил асосида стратегик истиқболларни белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин, ўрта ва узоқ истиқболда умуммиллий бирдамликни таъминлашга хизмат қиладиган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда уни давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалаларига доир қонун ва қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва улардаги долзарб масалалар юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг профессионал кўникмаларини оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
услубий қўлланмалар, ўқув дарсликлари, илмий адабиётларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминловчи таклиф ва тавсияларни илгари суради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари томонидан амалга ошириладиган соҳага оид масалалар бўйича илмий-амалий лойиҳалар ва ижтимоий буюртмаларни қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид тадқиқот ишларини олиб бораётган илмий изланувчиларга кўмаклашади, уларни рағбатлантириш бўйича таклифлар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи маҳаллий ва хорижий олимлар, экспертлар ва мутахассислар иштирокида миллатлараро муносабатлар соҳасида илмий-назарий ва илмий-амалий конференциялар, анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Қўмитанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қўмита ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг ваколатига кирувчи масалаларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитага тегишли вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистика, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига мамлакатимиздаги умуммиллий тотувлик ва ҳамжиҳатлик, ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига оид қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг ваколатига кирувчи масалаларда судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуммиллий бирдамлик ҳамда ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида миллий маданий марказларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга ушбу фаолиятни амалга оширишда ташкилий, ҳуқуқий, услубий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ва бошқа тегишли ташкилотларнинг рўйхатдан ўтишда тақдим этадиган ҳужжатлари бўйича адлия органлари сўровларига мувофиқ хулосалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш, унга юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий илмий-тадқиқот марказларининг мутахассис ва экспертларини шартнома асосида жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага доир илмий ва амалий тадқиқотлар ҳамда ишланмаларни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни саралаб олиш учун танловлар эълон қилиш ва танлов комиссияларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимлари томонидан фаолият самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари (KPI) бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартибини, миқдорини ва шартларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларига кўриб чиқиш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколати доирасида халқаро шартномалар ва идоралараро битимлар тузиш, халқаро, ҳукуматлараро битим лойиҳаларини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифалар доирасида хорижий давлатлардаги турдош ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмитанинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларнинг функционал вазифалари ҳамда бошқа ҳужжатлари, смета ва штат жадвалларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита тизимида кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнларини самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқларда саҳифалар очиш, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳоз ва ускуналар, автотранспорт, алоқа ҳамда ҳисоблаш воситалари, компьютер ва ташкилий техника воситаларини сақлаш ва ишлатиш бўйича ишларни бажариш, дастурий таъминотни сотиб олиш тўғрисида белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳамда идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Қўмитанинг ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш ҳамда Қўмита, унинг таркибий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, умуммиллий тотувликни ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарларининг Қўмита фаолиятига оид масалалар бўйича ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита зиммасига юкланган вазифаларни ўз ҳудудларида самарали ташкил этиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларидан статистика, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида миллий маданий марказларга ташкилий, ҳуқуқий, услубий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий маданий марказларнинг жамиятда умуммиллий тотувликни таъминлашга қаратилган фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантиришга оид таклифларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини, шу жумладан, ҳудудларда турли миллат вакилларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳа фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг миллатлараро муносабатларни қўллаб-қувватлашга оид масалаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, илмий ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуммиллий ҳамжиҳатликнинг мавжуд ҳолати, уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари тўғрисида тегишли ахборот, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар, ҳисоботлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари ўз ваколатлари доирасида ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитага юкланган вазифаларни ҳудудларда сифатли бажарилишини ташкил этиш, таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларнинг мавжуд ҳолати, уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари тўғрисида тегишли ахборот, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар, ҳисоботларни Қўмитага киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳани ривожлантириш ва ҳудудларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиш бўйича дастур, чора-тадбирлар режаси, «йўл хариталари» ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда миллий маданий марказлар умуммиллий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятини амалга оширишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик алоқаларини ривожлантириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Қўмита раҳбариятининг асосий функционал вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қўмита раисининг асосий функционал вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва чора-тадбирлар режаларини амалга ошириш бўйича танқидий ва чуқур таҳлиллар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг ҳудудий вакиллари фаолияти билан боғлиқ истиқболдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Қўмита фаолиятига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўрсатмаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, мажбуриятларни тақсимлаш, Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ваколатларини белгилаш, Қўмита фаолиятининг маълум бир соҳаларини бошқаришда ўз ўринбосарлари ва бўлинма раҳбарларининг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита тизимида рақамлаштиришни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар соҳаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастур ва чора-тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ кўрсаткичлар, мақсадли индикаторлар ва ривожлантириш дастурларининг самарали амалга оширилишига эришишни сўзсиз таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан Қўмита фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарлари топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, ҳудудий бўлимлар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Қўмитага ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг касб маҳорати, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига ва ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Президент Администрацияси Регламентлари талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамасида ҳимоя қилиниши ва Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитага киритилган таклифлар ва тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрацияси Регламентларида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, зарур ҳолларда, давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, уларга ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Қўмита ҳайъат мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини, шу жумладан, келгусида уларнинг эгаллаб турган лавозимларига лойиқлиги масалаларини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимларининг Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилиши бўйича назоратни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги ва очиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президентнинг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг улар фаолиятида фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита тизимида кадрлар захирасини шакллантириш, шунингдек, тизим ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (хорижий мамлакатларда) ишларини тизимли асосда ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ва белгиланган тартибда ўзига юкланган вазифалар доирасида хорижий давлатларнинг органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Қўмита номидан иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш бўйича мажлисларида иштирок этиш ва уларга доир фикр билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмитанинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар ва фармойишлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш, шунингдек, соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий ёрлиқлар ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита мол-мулкини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини қонунчиликда белгиланган тартибда тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳайъат мажлисларида раислик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раиси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функционал вазифаларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қўмита раиси ўринбосарларининг умумий функционал вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан дастур ва чора-тадбирлар ижроси ҳолатини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини, жумладан, унинг йиғилишларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда яшовчи миллат ва элатларнинг тили ва маданиятини сақлашга шароит яратиш орқали миллий маданий хилмахилликни таъминлаб бориш йўналишидаги ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
этник келиб чиқиши ва маданий мансублигидан қатъий назар барчага бир хил имкониятлар яратиш, бағрикенглик ва бирдамлик қадриятларини мустаҳкамлаш орқали ягона фуқаровий ўзликни шакллантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда миллатлараро муносабатларнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда жамиятда умуммиллий тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган илмий асосланган таклифлар тайёрлашда Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва республика даражасидаги илмий конференция, семинарлар ташкил этиш, соҳага ихтисослашган хорижий институтлар ва марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятининг қонунийлигини таъминлашда адлия органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятларига ташкилий, ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар билан алоқалар масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертиза қилишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллардаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш юзасидан ташаббуслар ишлаб чиқиш, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хориждаги ватандошлар билан алоқалар масалаларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертиза қилишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстлик жамиятларига ташкилий, ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлар, уларнинг шаҳарлари ва фуқаролик ҳамжамиятлари билан дўстлик ҳамда биродарлашган алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда уларнинг ижро этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Қўмитада ижро интизоми бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун ходимлар шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раиси буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раисига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифлар тақдим этиш, уларнинг касб маҳорати, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмитада тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама этиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентлари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Қўмита раиси топшириғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитага тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон, 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўла мувофиқ равишда ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, Қўмитанинг ҳайъат йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, муҳокама якунлари бўйича зарур чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалий чора-тадбирлар қабул қилиш, миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раисига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиш-қолмаслиги мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Қўмита раисига таклифлар киритиш, уларнинг функционал мажбуриятини ва юкланган вазифалар бажарилишида шахсий масъулиятини ошириш юзасидан тизимли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимлари томонидан Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилиши таъминланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раисига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, улар фаолиятида фаол иштирок этиш, Президентнинг Виртуал қабулхонасидан тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимларини тизимли равишда қайта тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қўмита таркибий тузилмаси бўлинмалари раҳбарларининг функционал вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар ижросини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятни мунтазам таҳлил қилиб бориш ва қайд этилган кўрсаткичларга таркибий бўлинмалар томонидан сўзсиз эришишни таъминлашга йўналтирилган қўшимча чоралар кўриш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Қўмита раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Қўмита таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат қарорлари, Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларнинг иш режаларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун киритиш, уларда қайд этилган вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг ижросини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раҳбариятига таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмаларга тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафарларини белгиланган талабларга мувофиқ равишда амалга ошириш, уларнинг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратиладиган маблағлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини доимий танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларни кўриб чиқиш якунлари бўйича зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларининг Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раҳбариятига давлат хизматларини кўрсатиш самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб сайёр қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Қўмита раҳбарларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қўмита раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги «Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги «ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5132-сон қарори ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан Қўмитага юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, Қўмита ишидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилаётган дастурлар, стратегия ва концепцияларда кўзланган натижаларга эришилиши, уларнинг мамлакатда умуммиллий тотувликни таъминлаш ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли соҳалар ва тармоқларни ривожлантириш бўйича белгиланган параметрлар ва кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита тизимида ижро интизомига қатъий риоя этилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қўмита раисининг ўринбосарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан юкланган йўналишлар ва соҳалар бўйича вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда натижадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасаддилик қилинаётган йўналишлар бўйича соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қўмита таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда натижадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият йўналишларига оид қонунчилик ҳужжатлари, Қўмита раҳбарларининг топшириқлари бажарилишининг ҳолати тўғрисида ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни сифатли тайёрлаш ва ўз вақтида тақдим этиш юзасидан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Қўмита раҳбарияти ҳамда ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қўмита раиси мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш борасидаги шарт-шароитларига кўра ― вазирга, унинг ўринбосарлари ― вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қўмита раисининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қўмита раиси бўлмаган вақтда, унинг ваколатлари раис ўринбосари томонидан раиснинг тегишли буйруғига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қўмита ходимлари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қўмитанинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибиятлари миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларида ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Қўмита ҳайъати ва жамоатчилик кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита тизимидаги ходимлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини тизимли равишда ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларни юклатилган вазифаларга мос, уларни профессионал даражада бажаришга қодир, малакали, зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган (устуворлик асосида социолог, сиёсатшунос, халқаро муносабатлар, филолог, тарихчи, юрист) масъулиятли кадрлар билан жамлаш масалаларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ҳамда ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш, шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Қўмита ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳайъат мажлисига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳайъат қарорлари Қўмита раисининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Қўмита раиси юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини маълум қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ҳайъат фаолиятининг тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Қўмита фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида унинг ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлар аъзолари, фан ва маданият намояндалари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларидан иборат таркибда жамоатчилик кенгаши ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Жамоатчилик кенгаши маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланиб, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек, соҳага оид давлат ва тармоқ дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва фикри ҳисобга олиниши, Қўмита зиммасига юкланган ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳалар ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича Қўмита ва унинг мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қўмита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгашлари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон халқининг бирдамлигини таъминлаш, хориждаги ватандошларни тарихий Ватани билан бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини комплекс таҳлил қилишда иштирок этиш, уларнинг амалга оширилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда умуммиллий тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини оширишда халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тайёрлаш ва Қўмитага киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолида ягона Ўзбекистон халқининг умуммиллий қадриятлар устуворлигини англаш туйғусини кучайтиришда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамиятда умуммиллий бирдамлик, хорижий давлатлар ҳудудлари билан дўстлик ва биродарлик алоқалари ривожлантиришга оид тарғибот ишларини тизимли олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тегишли мезонлар ва ишчи индикаторларга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жазо чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Қўмита фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Қуйидагилар Қўмита фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Қўмита ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қўмита бошқарув ходимларининг лавозим маошини аниқлашда ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари 3 баравар (Қўмита раҳбариятига 4 баравар) оширилган миқдорда қўлланилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПҚ-388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қўмита, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимларининг лавозим маоши ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядлари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ходимлари ойлик маошининг 50 фоизи миқдорида Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Қўмита бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун берилган устамалар ва қўшимча тўловлар сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитада ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассис ходимларга — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармонида белгиланган тартиб ва миқдорларда тўлаб бериладиган қўшимча устамалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даражага (PhD, DSc) эга ходимларга — лавозим маошининг 10 фоизигача (PhD — 5 фоиз, DSc — 10 фоиз) миқдорида қўшимча устама.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Қўмита бошқарув ходимларининг умумий иш стажидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 йилдан 5 йилгача — 0,1;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 йилдан 10 йилгача — 0,2;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 йилдан 15 йилгача — 0,3;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 йилдан 20 йилгача — 0,4;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 йилдан ортиқ — 0,5.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Қўмита ходимлари ойлик маошининг 50 фоизи миқдорида Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган ишланмайдиган байрам кунларида ва бошқа муҳим саналарда мукофотлаш, шунингдек, устама, рағбатлантириш ва қўшимча ҳақ, мукофотлар ва иш ҳақига бошқа тўловлар миқдори Қўмита раиси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Қўмита ходимларига ойлик устамалар, моддий ва кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантиришлар тарзидаги лавозим маошларига қўшимча тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қўмита раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига, Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ўз фаолияти соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда вазифаларни амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларнинг мунтазам равишда кўриб чиқилиши ва бартараф этилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Вазирлар Маҳкамаси Қўмита раҳбарларининг фаолиятини юкланган вазифаларнинг улар томонидан самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг қилиб боради, Қўмита фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Қўмитанинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан эса тегишли жавобгарлик чоралари қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Қўмита қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 07/25/115/0263-сон; 29.12.2025 й., 07/25/388/1235-сон)