Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2025 йил 14 январдаги «Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги 313-V-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгартирилсин;
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидан 170 гектар ер майдони, Оқдарё туманидан 243 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган:
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидан Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиладиган ер майдонлари чегаралари чизиғининг тавсифи ва чегараларининг картографик чизмаси тегишинча 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиладиган ер майдонлари чегаралари чизиғининг тавсифи ва чегараларининг картографик чизмаси тегишинча 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарорнинг ижроси юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 22 февраль,
СҚ-85-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 22 февралдаги СҚ-85-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидан Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиладиган ер майдонлари чегаралари чизиғининг
ТАВСИФИ
1-участка
Бошланғич 1-нуқта сифатида Самарқанд тумани ҳудудидаги Қорадарё дарёсининг устидан ўтадиган М-37 автомобиль йўли кўпригининг шарқ томонида жойлашган нуқта қабул қилинди (WGS-84 координаталар тизимда, шимолий кенглик 39°43ʼ24,200", шарқий узунлик 66°56ʼ52,552").
Самарқанд тумани ерлари билан 1 — 6-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
1-нуқтадан чегара чизиғи шарқий-жанубий-шарқий йўналишда Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 608 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ14,774", шарқий узунлик 66°57ʼ13,565").
2-нуқтадан чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 1636 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ47,936", шарқий узунлик 66°58ʼ11,469").
3-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда жанубий-ғарбий йўналишда 250 метр масофадан сўнг автомобиль йўлини кесиб ўтиб, ариқнинг ўнг томонида жойлашган 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ42,911", шарқий узунлик 66°58ʼ06,038").
4-нуқтадан чегара чизиғи ариқнинг ўнг томони билан ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 534 метр масофада ариқдан қишлоқ ички йўлига ўтиб, йўлнинг жануб томонида жойлашган 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ46,277", шарқий узунлик 66°57ʼ44,120").
5-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг жануб томони билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий-жанубий-ғарбий йўналишда 130 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ44,447", шарқий узунлик 66°57ʼ39,261").
Самарқанд шаҳри ерлари билан 6 — 9-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
6-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биносининг девори билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимолий-шимолий-ғарбий йўналишда 356 метр масофада ўтади, кейин шимолий-шарқий йўналишда 37 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг ғарб томонида жойлашган 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ55,202" шарқий узунлик 66°57ʼ32,952").
7-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг ғарб томони билан шимолий-ғарбий йўналишда 27 метр масофада ўтади, кейин йўлнинг жануб томони билан ғарбий йўналишда 96 метр, кейин ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 259 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг шарқ томонида жойлашган 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ58,300" шарқий узунлик 66°57ʼ18,321").
8-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг шарқ томони билан жанубий йўналишда 76 метр масофани ўтиб, йўлнинг шарқ томонида жойлашган 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ55,861" шарқий узунлик 66°57ʼ18,003").
Самарқанд тумани ерлари билан 9 — 15-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
9-нуқтадан чегара чизиғи шимолий-шимолий-ғарбий йўналишда қишлоқ ички йўлини кесиб ўтади, кейин йўлнинг ғарб томони билан 191 метр масофани ўтиб, автомобиль йўлининг жануб томонида жойлашган 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ01,642", шарқий узунлик 66°57ʼ15,619").
10-нуқтадан чегара чизиғи автомобиль йўлининг жануб томони билан ғарбий-жанубий-ғарбий йўналишда 438 метр масофани ўтиб, М-37 автомобиль йўлининг шарқ томонида жойлашган 11-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ59,072", шарқий узунлик 66°56ʼ57,733").
11-нуқтадан чегара чизиғи М-37 автомобиль йўлининг шарқ томони билан шимолий йўналишда 219 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг шимол томонида жойлашган 12-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ06,070", шарқий узунлик 66°56ʼ56,235").
12-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг шимол томони билан шарқий йўналишда 203 метр масофада қишлоқ ички йўли бурилишида, йўлнинг ғарб томонида жойлашган 13-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39 43ʼ06,912", шарқий узунлик 66 57ʼ04,694").
13-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг ғарб томони билан шимолий йўналишда 210 метр масофада қурилиш биноси деворига ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 14-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ13,505", шарқий узунлик 66°57ʼ06,112").
14-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 175 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 15-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ15,649", шарқий узунлик 66°56ʼ59,515").
Самарқанд шаҳри ерлари билан 15 — 22-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
15-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси деворидан экин ер чегарасига ўтади ва экин ер чегараси билан шимолий-шарқий йўналишда 35 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг жанубида жойлашган 16-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ16,575" шарқий узунлик 66°57ʼ00,327").
16-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг жануб томони билан шарқий-жанубий-шарқий йўналишда 293 метр масофани ўтиб, йўл бурилишининг ғарб томонида жойлашган 17-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ12,229" шарқий узунлик 66°57ʼ11,236").
17-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг ғарб томони билан жанубий-жанубий-шарқий йўналишда 232 метр масофани ўтиб, йўлнинг ғарб томонида жойлашган 18-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ05,138" шарқий узунлик 66°57ʼ14,297").
18-нуқтадан чегара чизиғи шарқий-шимолий-шарқий йўналишда қишлоқ ички йўлини 34 метр масофада кесиб ўтади, кейин қурилиш биноси чегараси билан шимолий йўналишда 116 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси чегарасида жойлашган 19-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ09,265" шарқий узунлик 66°57ʼ15,938").
19-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси чегараси билан шарқий-жанубий-шарқий йўналишда 152 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси чегарасида жойлашган 20-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ07,612" шарқий узунлик 66°57ʼ21,949").
20-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси чегараси билан шимолий-шимолий-шарқий йўналишда 53 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси чегарасида жойлашган 21-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ09,211" шарқий узунлик 66°57ʼ22,746").
21-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси чегараси билан шарқий-жанубий-шарқий йўналишда 839 метр масофани ўтиб, М-37 автомобиль йўлининг шарқ томонида жойлашган 22-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ22,846" шарқий узунлик 66°56ʼ52,932").
Самарқанд тумани ерлари билан 22 — 1-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
22-нуқтадан чегара чизиғи М-37 автомобиль йўлининг шарқ томони билан шимолий йўналишда 44 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёси устидан ўтадиган М-37 автомобиль йўли кўпригининг шарқ томонида жойлашган бошланғич 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ24,200" шарқий узунлик 66°56ʼ52,552").
2-участка
Бошланғич 1-нуқта сифатида Самарқанд тумани ва Самарқанд шаҳрининг ҳудудий чегаралари кесишган жойдаги М-37 автомобиль йўлининг шимол томонида жойлашган нуқта қабул қилинди (WGS-84 координаталар тизимда, шимолий кенглик 39°42ʼ06,552", шарқий узунлик 67°00ʼ40,193").
Самарқанд тумани ерлари билан 1 — 6-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
1-нуқтадан чегара чизиғи шимолий-шимолий-шарқий йўналишда Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 75 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ08,497", шарқий узунлик 67°00ʼ41,606").
2-нуқтадан чегара чизиғи шарқий йўналишда Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 706 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ06,883", шарқий узунлик 67°01ʼ08,882").
3-нуқтадан чегара чизиғи шарқий-жанубий-шарқий йўналишда Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан 1299 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39 41ʼ52,282", шарқий узунлик 67 01ʼ55,523").
4-нуқтадан чегара чизиғи шарқий-жанубий-шарқий йўналишда Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан 1954 метр масофани ўтиб, Зарафшон дарёсининг сув тақсимлаш иншооти жанубида жойлашган 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ37,560", шарқий узунлик 67°03ʼ14,330").
5-нуқтадан чегара чизиғи жанубий-жанубий-шарқий йўналишда Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғи билан 348 метр масофани ўтиб, Тошкент-Самарқанд темир йўлининг шимол томонида жойлашган 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ27,419", шарқий узунлик 67°03ʼ18,253").
Самарқанд шаҳри ерлари билан 6 — 1-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
6-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Самарқанд темир йўлининг шимол томони билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий йўналишда 847 метр масофани ўтиб, темир йўлнинг шимолида жойлашган 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ30,489", шарқий узунлик 67°02ʼ44,680").
7-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Самарқанд темир йўлининг шимол томони билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимолий-ғарбий йўналишда 1226 метр масофани ўтиб, темир йўлнинг шимолида жойлашган 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ49,296", шарқий узунлик 67°02ʼ00,465").
8-нуқтадан чегара чизиғи Тошкент-Самарқанд темир йўлининг шимол томони билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий йўналишда 765 метр масофани ўтиб, темир йўлнинг шимол томонидаги ишлаб чиқариш бинолари деворида жойлашган 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ50,269", шарқий узунлик 67°01ʼ28,610").
9-нуқтадан чегара чизиғи ишлаб чиқариш бинолари деворидан ерларга ўтади ва ишлаб чиқариш биноларининг ер майдони чегараси бўйлаб шимолий-шимолий-ғарбий йўналишда 94 метр масофани ўтиб, ишлаб чиқариш биноларининг ер майдони чегарасида жойлашган 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ53,032" шарқий узунлик 67°01ʼ26,994").
10-нуқтадан чегара чизиғи ишлаб чиқариш биноларининг ер майдони чегараси бўйлаб барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 308 метр масофада ўтади, кейин умумий шимолий-ғарбий йўналишда барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 189 метр масофани ўтиб, ишлаб чиқариш биноларининг ер майдони чегарасида жойлашган 11-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ59,433" шарқий узунлик 67°01ʼ09,928").
11-нуқтадан чегара чизиғи ишлаб чиқариш биноларининг чегараси бўйлаб барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда жанубий-ғарбий йўналишда 119 метр масофани ўтиб, М-37 автомобиль йўлининг шимол томонида жойлашган 12-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ56,805" шарқий узунлик 67°01ʼ06,644").
12-нуқтадан чегара чизиғи М-37 автомобиль йўлининг шимол томони билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 710 метр масофани ўтиб, М-37 автомобиль йўлининг шимол томонида жойлашган бошланғич 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ06,552" шарқий узунлик 67°00ʼ40,193").
3-участка
Бошланғич 1-нуқта сифатида Самарқанд тумани ва Оқдарё туманининг ҳудудий чегаралари кесишган жойдаги Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган нуқта қабул қилинди (WGS-84 координаталар тизимда, шимолий кенглик 39°42ʼ09,303", шарқий узунлик 67°01ʼ40,963").
Оқдарё тумани ерлари билан 1-2-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
1-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг қирғоғидан дала тупроқ йўлига ўтади, кейин йўлнинг жануб томони билан ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 1482 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ47,689", шарқий узунлик 67°02ʼ35,606").
Самарқанд шаҳри ерлари билан 2-1-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
2-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шарқий йўналишда 1553 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган бошланғич 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ09,303" шарқий узунлик 67°01ʼ40,963").
Самарқанд туманидан Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилаётган жами ер майдони 170,0 гектарни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 22 февралдаги СҚ-85-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидан Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиладиган ер майдонлари чегараларининг картографик чизмаси


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 22 февралдаги СҚ-85-V-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиладиган ер майдонлари чегаралари чизиғининг
ТАВСИФИ
1-участка
Бошланғич 1-нуқта сифатида Оқдарё тумани ва Самарқанд туманининг ҳудудий чегаралари туташган Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган нуқта қабул қилинди (WGS-84 координаталар тизимда, шимолий кенглик 39°43ʼ28,282", шарқий узунлик 66°56ʼ57,779").
Оқдарё тумани ерлари билан 1 — 9-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
1-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсидан аҳоли уйлари чегарасига ўтади ва аҳоли яшаш уйлари чегараси билан шарқий-шимолий-шарқий йўналишда 363 метр масофани ўтиб, аҳоли яшаш уйлари чегарасида жойлашган 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ31,944", шарқий узунлик 66°57ʼ12,073").
2-нуқтадан чегара чизиғи аҳоли яшаш уйлари чегараси билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда жанубий-шарқий йўналишда 107 метр масофада ўтади, кейин жанубий-жанубий-ғарбий йўналишда 37 метр масофани ўтиб, аҳоли яшаш уйлари чегарасида жойлашган 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ28,811", шарқий узунлик 66°57ʼ15,098").
3-нуқтадан чегара чизиғи аҳоли яшаш уйлари чегараси билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шарқий-жанубий-шарқий йўналишда 177 метр масофани ўтиб, аҳоли яшаш уйлари чегарасида жойлашган 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ27,299", шарқий узунлик 66°57ʼ21,708").
4-нуқтадан чегара чизиғи аҳоли яшаш уйлари чегараси билан жанубий-жанубий-ғарбий йўналишда 48 метр масофада ўтади, кейин шарқий-жанубий-шарқий йўналишда барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 595 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг шимол томонида жойлашган 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ17,818", шарқий узунлик 66°57ʼ40,055").
5-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг шимол томони билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шарқий-жанубий-шарқий йўналишда 725 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг шарқ томонида жойлашган 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ10,383", шарқий узунлик 66°58ʼ06,789").
6-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг шарқ томони билан жанубий-жанубий-ғарбий йўналишда 40 метр масофада ўтади, кейин жанубий-жанубий-шарқий йўналишда қишлоқ ички йўлининг шимол томони билан 427 метр масофани ўтиб, аҳоли яшаш уйлари чегарасида жойлашган 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ02,462", шарқий узунлик 66°58ʼ21,753").
7-нуқтадан чегара чизиғи аҳоли яшаш уйлар чегараси билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда жанубий-ғарбий йўналишда 257 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ56,999", шарқий узунлик 66°58ʼ16,583").
8-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий йўналишда 152 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ57,049", шарқий узунлик 66°58ʼ10,369").
Самарқанд тумани ерлари билан 9 — 1-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
9-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 1473 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ21,003", шарқий узунлик 66°57ʼ19,894").
10-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 603 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган бошланғич 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ28,282" шарқий узунлик 66°56ʼ57,779").
2-участка
Бошланғич 1-нуқта сифатида Оқдарё тумани ва Самарқанд шаҳрининг ҳудудий чегаралари туташган дала тупроқ йўлининг шарқ томонида жойлашган нуқта қабул қилинди (WGS-84 координаталар тизимда, шимолий кенглик 39°43ʼ01,049", шарқий узунлик 66°58ʼ52,033").
Оқдарё тумани ерлари билан 1 — 4-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
1-нуқтадан чегара чизиғи дала тупроқ йўлининг шарқ томони билан шимолий-шимолий-шарқий йўналишда 382 метр масофани ўтиб, дала тупроқ йўлининг бурилишида жойлашган 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ12,283", шарқий узунлик 66°58ʼ58,713").
2-нуқтадан чегара чизиғи дала тупроқ йўлининг жануб томони билан шарқий-жанубий-шарқий йўналишда барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 946 метр масофада ариққа ўтади, кейин ариқнинг сув оқимига қарши ўнг томони билан 499 метр масофани ўтиб, аҳоли яшаш уйлар деворида жойлашган 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ55,576", шарқий узунлик 66°59ʼ55,125").
3-нуқтадан чегара чизиғи аҳоли яшаш уйлари чегараси билан шарқий йўналишда барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 176 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг ғарб томонида жойлашган 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ54,934", шарқий узунлик 67°00ʼ02,444").
Самарқанд шаҳри ерлари билан 4 — 1-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
4-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг ғарб томони билан жанубий-жанубий-ғарбий йўналишда 205 метр масофани ўтиб, аҳоли яшаш уйлар деворида жойлашган 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ48,980", шарқий узунлик 66°59ʼ58,618").
5-нуқтадан чегара чизиғи аҳоли яшаш уйлари чегараси билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда жанубий-ғарбий йўналишда 124 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг шимол томонида жойлашган 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ46,892", шарқий узунлик 66°59ʼ55,218").
6-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг шимол томони билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий йўналишда 344 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг бурилишида жойлашган 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ47,346", шарқий узунлик 66°59ʼ41,418").
7-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг ғарб томони билан жанубий-жанубий-ғарбий йўналишда 51 метр масофада йўлни кесиб ўтади, кейин йўлнинг жануб томони билан ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 76 метр масофада ўтади, кейин аҳоли яшаш уйлари девори билан жанубий-жанубий-ғарбий йўналишда 33 метр масофани ўтиб, аҳоли яшаш уйлари деворида жойлашган 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ45,921", шарқий узунлик 66°59ʼ37,069").
8-нуқтадан чегара чизиғи аҳоли яшаш уйлари чегараси билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 94 метр масофада ўтади, кейин қишлоқ ички йўлининг шимол томони билан 137 метр масофада ўтади, сўнгра аҳоли яшаш уйлари чегараси билан шимолий йўналишда 28 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг жануб томонида жойлашган 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ49,556", шарқий узунлик 66°59ʼ29,054").
9-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг жануб томони билан 491 метр масофада ўтади, кейин жанубий йўналишда 30 метр масофани ўтиб, аҳоли яшаш уйлари деворида жойлашган 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ53,602", шарқий узунлик 66°59ʼ09,384").
10-нуқтадан чегара чизиғи аҳоли яшаш уйлари чегараси билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 485 метр масофани ўтиб, дала тупроқ йўлининг шарқ томонида жойлашган бошланғич 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°43ʼ01,049", шарқий узунлик 66°58ʼ52,033").
3-участка
Бошланғич 1-нуқта сифатида Оқдарё тумани ва Самарқанд шаҳрининг ҳудудий чегаралари туташган қурилиш биноси деворида жойлашган нуқта қабул қилинди (WGS-84 координаталар тизимда, шимолий кенглик 39°42ʼ49,663", шарқий узунлик 67°00ʼ15,581").
Оқдарё тумани ерлари билан 1 — 6-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
1-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шарқий-жанубий-шарқий йўналишда 1208 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 2-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ34,276", шарқий узунлик 67°01ʼ00,442").
2-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан шарқий-жанубий-шарқий йўналишда 718 метр масофани ўтиб, ариқнинг ўнг томонида жойлашган 3-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ24,370", шарқий узунлик 67°01ʼ27,117").
3-нуқтадан чегара чизиғи шарқий-жанубий-шарқий йўналишда ариқнинг сув оқимига қарши ўнг томони билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда 759 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 4-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ18,170", шарқий узунлик 67°01ʼ57,033").
4-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан шарқий-шимолий-шарқий йўналишда 285 метр масофани ўтиб, ариқнинг ўнг томонида жойлашган 5-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ22,417", шарқий узунлик 67°02ʼ07,628").
5-нуқтадан чегара чизиғи жанубий-шарқий йўналишда ариқнинг ўнг томони билан 1969 метр масофани ўтиб, Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган 6-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ42,068", шарқий узунлик 67°03ʼ11,629").
Самарқанд тумани ерлари билан 6 — 9-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
6-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий йўналишда 916 метр масофани ўтиб, дарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган 7-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°41ʼ47,689", шарқий узунлик 67°02ʼ35,606").
7-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 1482 метр масофани ўтиб, дарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган 8-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ09,303", шарқий узунлик 67°01ʼ40,963").
8-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 391 метр масофани ўтиб, дарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган 9-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ14,009", шарқий узунлик 67°01ʼ25,758").
Самарқанд шаҳри ерлари билан 9 — 1-нуқталар оралиғида чегаралар тавсифи қуйидагича:
9-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимолий-шимолий-шарқий йўналишда 101 метр масофани ўтиб, дарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган 10-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ17,000", шарқий узунлик 67°01ʼ27,257").
10-нуқтадан чегара чизиғи Қорадарё дарёсининг ўнг қирғоғи билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимолий-ғарбий йўналишда 149 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 11-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ20,664", шарқий узунлик 67°01ʼ23,512").
11-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан ғарбий йўналишда 61 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 12-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ20,783", шарқий узунлик 67°01ʼ20,949").
12-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан шимолий йўналишда 87 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 13-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ23,585", шарқий узунлик 67°01ʼ21,200").
13-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 593 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 14-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ30,580", шарқий узунлик 67°00ʼ58,556").
14-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан шимолий-шимолий-шарқий йўналишда 79 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 15-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ32,937", шарқий узунлик 67°00ʼ59,843").
15-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 335 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 16-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ36,611", шарқий узунлик 67°00ʼ46,864").
16-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда жанубий йўналишда 83 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 17-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ34,502", шарқий узунлик 67°00ʼ46,624").
17-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 407 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг шарқ томонида жойлашган 18-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ39,628", шарқий узунлик 67°00ʼ30,896").
18-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг шарқ томони билан жанубий-жанубий-ғарбий йўналишда 76 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 19-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ37,399", шарқий узунлик 67°00ʼ29,532").
19-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан ғарбий-шимолий-ғарбий йўналишда 485 метр масофани ўтиб, қишлоқ ички йўлининг шарқ томонида жойлашган 20-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ43,657", шарқий узунлик 67°00ʼ10,888").
20-нуқтадан чегара чизиғи қишлоқ ички йўлининг шарқ томони билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимолий-шарқий йўналишда 142 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 21-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ46,552", шарқий узунлик 67°00ʼ14,070").
21-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан барча бурилишларни ҳисобга олган ҳолда шимолий-шимолий-ғарбий йўналишда 101 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган 22-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ49,137", шарқий узунлик 67°00ʼ13,226").
22-нуқтадан чегара чизиғи қурилиш биноси девори билан шарқий-жанубий-шарқий йўналишда 43 метр масофада ўтади, кейин шимолий-шимолий-шарқий йўналишда 41 метр масофани ўтиб, қурилиш биноси деворида жойлашган бошланғич 1-нуқтага туташади (шимолий кенглик 39°42ʼ49,663" шарқий узунлик 67°00ʼ15,581").
Оқдарё туманидан Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиладиган жами ер майдони 243,0 гектарни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 22 февралдаги СҚ-85-V-сонли қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидан Самарқанд шаҳри таркибига ўтказиладиган ер майдонлари чегараларининг картографик чизмаси

