Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи қабул қилиниб:
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегаралари ўзгартирилсин;
Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидан 170 гектар ер майдони, Оқдарё туманидан 243 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан таклиф этилган:
1 — 4-иловалар берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарор юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
4. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 январь,
313-V-сон