1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 10 июлдаги ПҚ-249-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 10 июлдаги ПҚ-249-сон қарорининг 2-бандида 2025 йил 31 декабрга қадар «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳузуридаги кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50 фоизигача қисмини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ошмаган миқдорда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 23 сентябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида юридик шахс мақомига эга бўлган Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталаш ва сертификатлаш харажатларини қоплаб бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ҳамда уларни кўриб чиқиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталаш ва сертификатлаш харажатларини қоплаб бериш учун тўловларни тўлаш шартлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 107-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) кичик бизнес лойиҳаларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш, хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш гуруҳи — Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 37-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низомга мувофиқ истиқболли лойиҳаларни танлаб олиш, тоифаларга ажратиш ва бизнес лойиҳани баҳолаш учун масъул марказлар ҳузуридаги Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес портал — «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурида иштирок этиш билан боғлиқ бизнес жараёнларни автоматлаштирилган ҳолда ташкил этиш ва мувофиқлаштириб борувчи электрон платформа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур — «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт контракти — маҳсулотлар импорти учун импорт қилувчи билан Ўзбекистон Республикасининг норезиденти ўртасида тузилган контракт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказ — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик бизнес субъектларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи Дастур доирасида ташаббускорларни ўқитиш, лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш ва уларнинг мониторингини юритишга масъул бўлган «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази» МЧЖлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар — кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида ва уларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган, импорт ҳисобидан олиб келинадиган асбоб-ускуналар ҳамда (ёки) хом ашё ва материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар импорти — маҳсулотларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи — тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта тўлови)ни амалга ошириш мажбуриятини олувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта шартномаси — хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилиш билан боғлиқ фаолиятни сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича ёзма келишув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — Дастур доирасида танлаб олинган лойиҳа бўйича асбоб-ускуналар ёки хом ашё ва материалларни хорижий мамлакатлардан импорт контрактларига (инвойсга) мувофиқ сотиб олувчи, шунингдек, импорт контрактларига биноан юк қабул қилувчининг суғурталаш ҳамда хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларини қоплаб бериш бўйича ариза билан мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомга мувофиқ марказлар ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг (кейинги ўринларда — суғурталаш ва сертификатлаш харажатлари) 50 фоизигача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ошмаган миқдори 2025 йил 31 декабрга қадар қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисми мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Талабгор суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Бизнес портал орқали электрон (онлайн) ариза ва буюртманома тўлдириб, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда марказга мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) импорт қилинадиган асбоб-ускуналарнинг суғурталаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш йўналишида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта мукофоти тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар — суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ва хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) импорт қилинган хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш йўналишида талабгорнинг етказиб берувчилар билан тузилган импорт контрактига асосан харид қилинган хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар — сертификатлаш бўйича шартнома, ҳисобварақ-фактура, тўлов топшириқнома нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор ҳар бир лойиҳа доирасида ҳам суғурталаш, ҳам сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун Бизнес портал орқали ариза бепул топширилади ва кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабгордан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 37-сон қарори билан тасдиқланган «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури ташаббускорларини танлаш, уларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш тўғрисидаги низомга мувофиқ сертификатлаш харажатлари қоплаб берилиши сўралаётган хом ашё ва материаллар ҳамда (ёки) суғурта харажатлари қоплаб берилиши сўралаётган асбоб-ускуналар баҳолаш гуруҳи томонидан танлаб олинган талабгорнинг лойиҳасини амалга ошириш учун фойдаланиладиган маҳсулот эканлигини Бизнес портал орқали мустақил равишда текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аризага илова қилинган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Марказ аризани беш иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш тўғрисида Бизнес портал орқали электрон хулоса тайёрлайди ва бу ҳақида талабгорни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, хабарномада рад этишнинг барча сабаблари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидаги ҳолатларнинг камида биттаси мавжудлиги суғурталаш ва сертификатлаш харажатларини қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаш харажатлари қоплаб бериладиган хом ашё ва материаллар ва (ёки) суғурталаш харажатлари қоплаб бериладиган асбоб-ускуналар баҳолаш гуруҳи томонидан танлаб олинган ташаббускорнинг лойиҳасида назарда тутилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилмаган сабабларга кўра суғурталаш ва сертификатлаш харажатларини қоплаб беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабгор суғурталаш ва сертификатлаш харажатларини қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан, рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Марказга электрон (онлайн) топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгор суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган тақдирда, ҳужжатлар Марказ томонидан такрорий ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аризани қайта кўриб чиқишда марказ томонидан илгари берилган рад этиш тўғрисидаги хулосада қайд этилмаган сабабларни кўрсатишга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Талабгор суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги хулоса, шунингдек, марказнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси II бўлимининг 23-боби («Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун тўловларни тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича аризани рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда, мазкур харажатларни қоплаб бериш тўғрисида хулоса (талабгорнинг банк ҳисобварағини кўрсатган ҳолда) тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Марказ суғурталаш ва сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисидаги хулосаларни илова қилган ҳолда, ҳафта якуни бўйича кейинги ҳафтанинг биринчи иш кунида Жамғармага буюртманома юборади ва бу ҳақида талабгорларни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жамғарма тақдим этилган буюртманомага мувофиқ уч иш куни давомида хулосада кўрсатилган талабгорнинг банк ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низомнинг қоидаларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом 2025 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Амалга ошириладиган ишлар
Муддатлар
1-босқич
Талабгор (тадбиркорлик субъекти)
Бизнес портал орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда, Кичик бизнесга кўмаклашиш марказларига ариза юборади:
суғурталаш бўйича ҳужжатлар: божхона юк декларацияси, суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси, тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура нусхаси;
сертификатлаш бўйича ҳужжатлар: божхона юк декларацияси, талабгорнинг етказиб берувчилар билан тузилган импорт контрактига асосан харид қилинган хом ашё ва материалларни сертификатлаш харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар — сертификатлаш бўйича шартнома, ҳисобварақ-фактура, тўлов топшириқнома нусхалари.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази
Аризани кўриб чиқиб, суғурталаш ва сертификатлаш харажатларини қоплаш ёки қоплашни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.
5 иш куни ичида
3-босқич
Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази
Суғурталаш ва сертификатлаш харажатларини қоплаб бериш тўғрисидаги хулосаларни илова қилган ҳолда, Жамғармага буюртманома юборади.
Ҳафтанинг биринчи иш кунида
4-босқич
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси
Талабгорнинг банк ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
3 иш куни ичида
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2025 й., 09/25/107/0176-сон)