Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг 2024 йил 18-20 ноябрда бўлиб ўтган мажлисларидаги нутқларида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ҳаракатлар дастурига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда қўмиталарнинг таклифларидан келиб чиқиб, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижодкорлиги, парламент назорати, сайловчилар ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2024 йил 17 декабрда қабул қилинган 185-V-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг 2024 йил 18 — 20 ноябрда бўлиб ўтган мажлисларидаги нутқларида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ҳаракатлар дастурига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, № 12, 1423-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
* Қарор иловаси берилмайди.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 январь,
257-V-сон