30.01.2025 йилдаги ПФ-17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 12.05.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олиш, ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишнинг ижтимоий адолат мезонига асосланган шаффоф ва рақамлаштирилган янги тизимини жорий этиш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида ҳар бир фуқарони ўзи ва фарзандлари келажаги учун масъулият билан ёндашишга ундайдиган ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имконият яратиш ҳамда ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш орқали оилаларнинг меҳнат қилиш имкониятини чекловчи сабабларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурида назарда тутилган имкониятларни рўёбга чиқариш, ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича янгича ёндашувларни жорий этиш учун «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари (кейинги ўринларда — «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиб-таомилларини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса — ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса — идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 йил 1 апрелдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари орқали қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги инструментлари жорий этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) камида 3 нафар хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларининг бандлиги ҳамда ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун тегишинча «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваригача грантлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган ёшларга параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўл ҳақи харажатларини ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача миқдорда қоплаб бериш. Бунда ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 ой давомида мунтазам равишда спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмайдиган махсус спорт форма, инвентарь, мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун тўланадиган ссуда ва субсидиялар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади. Бунда тегишли нафақаларни тайинлаш ва тўлаш учун 6 ой муддат давомида Камбағал оилалар реестридаги оилалар аъзоларининг бандлиги таъминланганлиги ҳолати инобатга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 майдан бошлаб «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали қуйидаги шартлар асосида молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларидан тегишли маблағларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига кўчириш, ушбу жамғарма томонидан қонунчиликка мувофиқ белгиланган тиббиёт ташкилотида даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан жарроҳлик амалиёти учун ўтказиладиган маблағлар миқдори қонунчиликка мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланадиган базавий нархлар доирасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармонга мувофиқ жорий этилаётган ёрдамларни ажратиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2025 йил 1 июлдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини жорий этиш.
(6-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур субсидия артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларининг 90 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2025 йил 1 майдан бошлаб озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пулини уни тайинлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 июлга қадар «Темир дафтар»га киритилган оилалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ёрдам, хизматлар ва имтиёзларни Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоийлашувини таъминлаш ҳамда бир марталик нафақа пулини уларнинг моддий ва мулкий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тайинлаш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агентлик билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаб бўлган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар базасини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига интеграция қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 2025 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ «Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларига йўналтириладиган маблағларни тақсимлашнинг шундай тартиби жорий этилсинки, унга мувофиқ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналтирилиши белгиланган маблағларнинг 30 фоизи туман (шаҳар)лардаги аҳоли сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналтирилиши белгиланган маблағларнинг 70 фоизи туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб, туман ва шаҳарлардаги «Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларига тенг улушда ўтказилади. Бунда маблағларни туман ва шаҳарлар бўйича тақсимлаш туман (шаҳар)нинг тоифаси, унинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун яратилган шароитлардан келиб чиқиб белгиланадиган тузатиш коэффициентларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур бандга мувофиқ «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари қарорлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари ҳамда «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагиларга рухсат берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари ҳамда «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари маблағлари ҳисобидан харидларни амалга оширишда товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларни махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари маблағларини туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан келишган ҳолда қуйидаги ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириш:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар)да аҳолининг ҳаёт кечиришига салбий таъсир кўрсатаётган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-амалий ва инфратузилмавий муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар)да соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни асраш, аҳоли саломатлиги ва санитария-гигиена шароитини яхшилашга қаратилган ҳамда бошқа зарур тадбирларни молиялаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармалари ва «Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларига йўналтирилган маблағларнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ягона махсус ҳисобварақда йиғилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғилган маблағлар мазкур Фармоннинг 8-бандида белгиланган кўрсаткичларга мутаносиб «Ижтимоий дафтарлар» жамғармаларига автоматик равишда тенг тақсимланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-17-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ижтимоий ёрдам номи*

Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш даврийлиги

Ижтимоий ёрдам миқдори

Ижтимоий ёрдамни тақдим этишнинг талаб ва шартлари**

I. «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар

1.

Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш.

Бир йилда бир марта

Базавий ҳисоблаш миқдорининг

(кейинги ўринларда — БҲМ) 60 бараваригача

1. Грант ажратиладиган ижтимоий лойиҳалар ҳар бир маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан шакллантирилади.

2. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳаллага биттадан ижтимоий лойиҳа учун грант маблағлари ажратилади.

3. Мазкур грант танлов асосида аниқланган жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларга тақдим этилади. Бунда танловни ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи шахсларни танлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан амалга оширилади.

4. Грант маблағлари:

жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;

нодавлат ташкилотларнинг ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

2.

Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаш.

Ҳар ойда

БҲМнинг 1 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.

2. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзолари ҳақиқатда параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади.

3. Мазкур ёрдам маблағлари йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида ўтказиб берилади.

3.

6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш.

Бир марта

БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

Мазкур ёрдам доирасида тегишли буюм ёки инструмент Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 20 ёшдаги аъзоларининг талабномаларига мувофиқ маблағ ажратувчи томонидан харид қилиб берилади.

4.

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш.

Бир йилда бир марта

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача

Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** 14 — 30 ёшдаги аъзоларига тақдим этилади.

2. Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади;

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар жамғармага ўтказилади;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.

5.

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш.

Бир марта

БҲМнинг 8 бараваригача

1. Мазкур субсидия Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.

2. Мазкур субсидиянинг 50 фоизи ўқув курси бошланишида, қолган қисми миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан сўнг тўлаб берилади.

3. Субсидия тўловларининг 50 фоизи автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига шартнома асосида, қолган 50 фоизи шартнома шартларига кўра таълим ташкилотига ўтказиб берилади ёки фуқарога тўлаб берилади.

6.

Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш.****

-

Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талаба аъзоларига берилади.

7.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш.

12 ойдан кўп бўлмаган муддатга

Ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача

(Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)

1. Мазкур компенсация Камбағал оилалар реестрига киритилган ёш оилаларга ажратилади.

2. Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ажратилади.

8.

Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш.****

Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга

БҲМнинг 4 бараваригача

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.

2. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.

9.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш.****

Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга

БҲМнинг 1 бараваригача

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.

2. Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.

10.

Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия бериш.****

Бир йилда бир марта

Маҳаллий босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 4 бараваригача

Халқаро босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 40 бараваригача

Мазкур субсидия Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзолари учун ажратилади.

11.

Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш.

Бир марта

БҲМнинг 50 бараваригача

1. Мазкур ёрдам чекка ва олис ҳудудлардаги қишлоқ жойларда ташкил этилган ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилади.

2. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотида ўқитиладиган ўқувчиларининг камида 20 фоизини Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши лозим.

12.

Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия бериш.****

Бир марта

Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми

1. Мазкур субсидия Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 18 — 27 ёшдаги аъзоларига ажратилади.

2. Субсидия ёрдам кўрсатиладиган ёшлар ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ўртасида тузилган «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

13.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш.

-

Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача

Маҳалла-сектор-туман-ҳудуд даражасида ўтказиладиган тадбирлар ҳисоб-китобларга мувофиқ амалга оширилади.

II. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар

1.

Камида 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш.

Бир йилда бир марта

БҲМнинг 60 бараваригача

1. Грант ажратиладиган ижтимоий лойиҳалар ҳар бир маҳалладаги хотин-қизлар томонидан шакллантирилади.

2. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳаллага биттадан ижтимоий лойиҳа учун грант маблағлари ажратилади.

3. Мазкур грант танлов асосида аниқланган жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларга тақдим этилади. Бунда танловни ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи шахсларни аниқлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия томонидан амалга оширилади.

4. Грант маблағлари:

жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;

нодавлат ташкилотларнинг ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

2.

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба тўлов-контрактини тўлаб бериш.

Бир марта

Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзолари бўлган бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига берилади.

3.

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш.

Бир йилда бир марта

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача

Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** 30 ёшдан катта хотин-қизларига тақдим этилади.

2. Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади;

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар жамғармага ўтказилади;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.

4.

Хотин-қизларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаб бериш.

-

Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача

(Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)

1. Мазкур компенсация Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан катта хотин-қизларга ажратилади.

2. Мазкур ёрдам бўйича маблағлар ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартномага мувофиқ тўланади.

5.

Хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун маблағ ажратиш.

Бир марта

БҲМнинг 50 бараваригача

1. Мазкур компенсация Камбағал оилалар реестрига киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** 30 ёшдан катта хотин-қизларига ажратилади.

2. Мазкур ёрдам бўйича маблағлар уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ тўланади.

6.

Хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш харажатларини молиялаштириш.

-

Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача

Маҳалла-сектор-туман-ҳудуд даражасида ўтказиладиган тадбирлар ҳисоб-китобларга мувофиқ амалга оширилади.

7.

Бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш.*****

БҲМнинг 4 бараваригача

«Аёллар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар учун берилади:

боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

III. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар

1.

Камида 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг (ёшлар ва хотин-қизлар бундан мустасно) бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш.

Бир йилда бир марта

БҲМнинг 60 бараваригача

1. Грант ажратиладиган ижтимоий лойиҳалар ҳар бир маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан шакллантирилади.

2. Ҳар йили туман (шаҳар)даги ҳар бир маҳаллага биттадан ижтимоий лойиҳа учун грант маблағлари ажратилади.

3. Мазкур грант танлов асосида аниқланган жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотларига тақдим этилади. Бунда танловни ўтказиш ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи шахсларни танлаш туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан амалга оширилади.

4. Грант маблағлари:

жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади;

нодавлат ташкилотларнинг ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

2.

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш.

Бир йилда бир марта

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача

Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакилларига тақдим этилади.

2. Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда:

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади;

ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар жамғармага ўтказилади;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади;

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади.

3.

Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш.

Озиқ-овқат — бир чоракда бир марта;

кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар — бир йилда икки марта

Озиқ-овқат учун — БҲМнинг 1 баравари

Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.

2. Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади:

озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун тегишли қийматдаги (1 ёки 5 БҲМ) ваучер ажратилади;

озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар харид қилинган етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

4.

Тураржой ижараси учун компенсация тўлаб бериш.

6 ой давомида ҳар ойда

Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача

(Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)

1. Мазкур компенсация Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ажратилади.

2. Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ажратилади.

5.

Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш.

Бир марта

БҲМнинг 50 бараваригача

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакиллари ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тақдим этилади.

2. Мазкур ёрдам қурилиш материаллари етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади.

6.

Коммунал харажатларни қоплаш.

Бир йилда кўпи билан икки марта куз-қиш мавсумида

(1 октябрдан 15 мартга қадар)

БҲМнинг 1 бараваригача

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.

2. Мазкур ёрдам юзасидан маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига тўғридан-тўғри шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.

7.

Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш.

Бир йилда кўпи билан икки марта куз-қиш мавсумида

(1 октябрдан 15 мартга қадар)

БҲМнинг 5 бараваригача

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.

2. Тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.

3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.

8.

Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш.

Куз-қиш мавсумида

БҲМнинг 2 бараваригача

(табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг 3 бараваригача)

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.

2. Тегишли маблағлар етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.

3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.

9.

Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш.

Заруратга кўра, чекланмаган марта

БҲМнинг 150 бараваригача

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакилларига тақдим этилади.

2. Мазкур ёрдам уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш учун зарур материал ва ускуналарни, шу жумладан қурилиш материалларини етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади.

10.

Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш.

Бир марта

Тўланиши лозим бўлган экспертиза харажатлари доирасида

1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.

2. Тегишли маблағлар ваколатли органнинг қарорига мувофиқ шахснинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирларни амалга оширувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш, тўлов-контрактнинг бир қисмини тўлаш, тураржой ижараси учун компенсация ҳамда уй-жойни таъмирлаш харажатларини қоплаш тарзидаги ёрдамлар бир жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатилган бўлса, қолган икки жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мазкур рўйхатда назарда тутилмаган ижтимоий ёрдамларни тақдим этиш ёки бошқа мақсадларга харажатлар амалга оширилиши ҳамда ижтимоий ёрдамларни тақдим этишнинг қўшимча талаб ва шартлари ҳам белгиланиши мумкин.
(изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига кам таъминланган оила сифатида киритиш учун белгиланган тартиб-таомиллар асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Ушбу ижтимоий ёрдамлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
***** Мазкур ижтимоий ёрдам 2025 йил 1 сентябрга қадар кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони билан тасдиқланган Юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббиёт ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номланишидаги «рўйхати» сўзи «рўйхати*» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банддаги «Чин етимлар» сўзлари «Етим болалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 9-банддаги «деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари» сўзлари «оилаларнинг болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи аъзолари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қуйидаги мазмундаги 91 ва 92-бандлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«91. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзолари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«* 91-бандда назарда тутилган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ҳам Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-бандда назарда тутилган ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«12. Белгилансинки, жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар алоҳида ғазначилик ҳисобрақамида жамланади ва 3-иловада белгиланган маблағларнинг 70 фоизи пропорционал миқдорларда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармаларига ҳамда қолган 30 фоизи туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағларнинг олувчилар ва бюджет тизими бюджетлари даражалари ўртасидаги тақсимоти маблағларнинг белгиланган қисми «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармаларига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига ўтказилганидан кейин амалга оширилиши белгилансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПФ-6195-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номидаги «Саховат» сўзи «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банднинг «б» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «Саховат» сўзи «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбошидаги «протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари» сўзлари «протез-ортопедия мосламалари, реабилитация қилишнинг техник воситалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва «Мурувват» интернат уйларининг»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик банддаги «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги» сўзлари «Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-позицияда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳал этилиши лозим бўлган масалалар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Каттақўрғон туманида Ургут ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар «Мурувват» интернат уйи учун 300 ўринли бино ва иншоотларни қуриш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Амалга ошириш муддати» устунидаги «2024 йил» сўзлари «2024-2025 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7, 15 — 17, 19 — 21-позициялар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-позицияда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳал этилиши лозим бўлган масалалар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муассасада мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Амалга ошириш муддати» устунидаги «2022 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-позициянинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2024 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-позицияда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳал этилиши лозим бўлган масалалар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Муассаса учун янги бино-иншоотлар қуриш ва жиҳозлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Амалга ошириш муддати» устунидаги «2023 йил» сўзлари «2024-2025 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-позициянинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2023 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-32-позицияларнинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2024 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-позициянинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2023 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-позициянинг «Амалга ошириш муддати» устунидаги «2024 йил» сўзлари «2025 — 2027 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6277-сон Фармонининг 2-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг миқдорларига ўзгартириш киритилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-82-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-илованинг 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

7.

Аҳолига ижтимоий соҳада хизмат кўрсатишни янада кенгайтириш.

1. Бошпаналар, паллиатив ёрдам муассасаларини ташкил қилиш.

2026 йил январь — март

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларни, ногиронлар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабларини Агентлик таркибига ўтказиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш.

3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларга талабларни белгилаш ва улар орасида танловни ташкил этиш.

2025 йил январь — март

4. Ижтимоий хизмат кўрсатиладиган аҳоли қатламини қайта кўриб чиқиш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектларни лицензиялаш тартибини ишлаб чиқиш.

5. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятини мониторинг қилишни йўлга қўйиш.

2025 йил март — июль

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д) 2026 йил 1 январдан бошлаб паллиатив ёрдам кўрсатиш марказлари ва шелтерлар фаолиятини ташкил этиш бўйича лойиҳалар ва дастурларни молиялаштириш, шунингдек, доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш, ижтимоий ошхоналар ташкил этиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-209-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидан «2024 йил 1 мартдан бошлаб» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жисмоний шахсларни дафтарларга киритиш, шунингдек, дафтарлар, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «дафтарларга киритилган фуқаролар» сўзлари «маҳалладаги аҳоли сони, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сони, ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«I. Ҳоким ёрдамчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар» бўлимининг 8 ва 13-позициялари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«II. Хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар» бўлимида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-позиция чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-позициянинг «Миқдори» устунидаги «30» рақами «50» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-позициянинг «Миқдори» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тураржой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14 ва 15-позициялар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

16.

Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси бўлган бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир марта тўлов-контракти тўлаб бериш

Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

22.

Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача;

жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24 ва 25-позициялар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-позициянинг «Миқдори» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-позиция чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 28-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

28.

Камида 3 нафар хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант

БҲМнинг 60 бараваригача

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«III. Ёшлар етакчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар» бўлимида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2, 4 — 6, 13, 15, 18 ва 19-позициялар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-позициянинг «Миқдори» устунидаги «4» рақами «8» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

7.

Профессионал ва олий таълим ташкилотлари касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талабаларнинг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш

Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-позициянинг «Ижтимоий ёрдам ва субсидиялар тури» устуни «Ёшларга» сўзидан кейин «тадбиркорлик, анъанавий ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-позициянинг «Миқдори» устуни «Ҳар ойда» сўзларидан кейин «, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-позициянинг «Миқдори» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий босқичлар учун БҲМнинг 4 бараваригача, халқаро босқичлар учун БҲМнинг 40 бараваригача»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

11.

Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш

Уч ой муддатгача БҲМнинг 50 бараваригача

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

12.

Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатларини бир йилда бир марта қоплаб бериш

Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача;

жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

16.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация ажратиш

12 ойгача ҳар ойда ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача

(Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача)

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-позициянинг «Миқдори» устунидаги «10» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 20 — 22-позициялар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

20.

Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун бир йилда бир марта грант

БҲМнинг 60 бараваригача

21.

Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашида йўлкира харажатларини қоплаш учун ҳар ойда компенсация

БҲМнинг 1 баравари

22.

6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини бир марта харид қилиш

БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-81-сон Фармонининг 6-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«алоҳида қабул параметрлари доирасида танловда иштирок этиш учун асос бўлувчи имтиёзга эга абитуриентлар (ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда йигирма беш ёшга тўлмаган Меҳрибонлик уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги сабабли ота-она ёки ёлғиз она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, топиб олинган (ташлаб кетилган) ота-онаси номаълум бўлган болалар ҳамда никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз онанинг) вафот этганлиги натижасида боқувчисиз қолган болалар) улар учун ажратилган алоҳида қабул параметрлари доирасида, танлаган биринчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4296-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Меҳрибонлик уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги сабабли ота-она ёки ёлғиз она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, топиб олинган (ташлаб кетилган) ота-онаси номаълум бўлган болалар ҳамда никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз онанинг) вафот этганлиги натижасида боқувчисиз қолган болалар (йигирма беш ёшга тўлганлар бундан мустасно) учун олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5216-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Белгилансинки, олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига Меҳрибонлик уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган, шунингдек васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги сабабли ота-она ёки ёлғиз она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, топиб олинган (ташлаб кетилган) ота-онаси номаълум бўлган болалар ҳамда никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз онанинг) вафот этганлиги натижасида боқувчисиз қолган болалар (йигирма беш ёшга тўлганлар бундан мустасно) учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади. Бунда ушбу қўшимча квоталарнинг олий таълим муассасалари бўйича тақсимоти Агентлик томонидан белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарори билан тасдиқланган Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилишга доир чора-тадбирлар дастурининг 17-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

17.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Тошкент вилояти ҳудудий маркази инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, янги бино билан таъминлаш орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Кадастр агентлиги

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-257-сон қарори 5-бандининг «б» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «апрелдан» сўзи «октябрдан» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «катталар учун врач-эксперт, педиатр врач-эксперт ҳамда реабилитологдан» сўзлари «уч нафар врач-экспертдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тўғрисидаги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ-268-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг учинчи хатбошисидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илованинг 15-банди иккинчи хатбошисидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-311-сон қарори 2-бандининг «и» кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда имтиёзли тоифадаги Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари ҳамда оила аъзоларининг жон бошига ойлик даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг аъзоларини жарроҳлик амалиётисиз даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Жамғарма орқали молиялаштирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-330-сон қарорининг 13-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сон қарори билан тасдиқланган 2025 йилда Самарқанд вилоятида объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатнинг 114-позицияси «Объект номи ва манзили» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Каттақўрғон туманида Ургут ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар «Мурувват» интернат уйи учун бино ва иншоотлар қуриш (300 ўринли бино ва иншоотлар қуриш ва жиҳозлаш)».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон; 21.11.2025 й., 06/25/222/1067-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)