21.12.2023 йилдаги ПФ-209-сон
Маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-моддасига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга қонунда белгиланган ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш мақсадида:
 LexUZ шарҳи
б) маҳалла раисига 1-иловадаги вазифаларни бажариш тавсия этилади;
5-иловада келтирилган ижтимоий ёрдам турларини кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорлари асосида амалга оширилади;

Т/р

Ижтимоий ёрдам ва субсидиялар тури**

Миқдори

I. Ҳоким ёрдамчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар

1.

Томорқа ер эгаларига енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидия ажратиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 30 бараваригача

2.

Томорқа ер эгаларига суғориш воситалари харид қилиш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

3.

Уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 3 бараваригача

4.

Ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

5.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

6.

Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

7.

Жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун бир марталик субсидия ажратиш

БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорда

8.

Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш

7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача

9.

Тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 10 бараваригача

10.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик субсидия ажратиш

БҲМнинг 1 бараваригача

11.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган касб йўналишларида «устоз-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш

Ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача

12.

Касаначилик фаолиятини ташкил этган талабгорга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир марталик субсидия ажратиш

Бир ойлик ўртача даромади миқдорида

13.

Тадбиркорлик субъектларига касаначилик билан шуғулланаётган ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек, «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари» ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган фуқароларга асбоб-ускуналар ва хомашё харид қилиш бўйича харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 30 бараваригача

14.

Тадбиркорлик субъектларига касаначилик ёки ҳунармандчилик асосида уй шароитида ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойини мослаштириш ҳамда мослаштирилаётган ҳар бир иш жойи харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 40 бараваригача

15.

Тадбиркорлик субъектларига касаначиларни касб-ҳунарга ўқитишга сарфланадиган харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

Ҳар бир касаначи учун ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваригача

16.

Тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун жалб қилинган ҳар бир касаначи учун фоизсиз ссуда ажратиш

1 миллион сўмгача, бироқ 2 йилгача муддатга жами 150 миллион сўмгача

17.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратиш

Жисмоний шахсларга 33 миллион сўмгача, юридик шахсларга 300 миллион сўмгача

18.

Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман (шаҳар)ларнинг тоифасига қараб қуйидаги мақсадлар учун:

«устоз-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаш, зарур хомашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун;

БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача
Харажатларнинг

шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш учун;

50-75 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача

усталарга — интернет сайтларини яратиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатлари учун;

Харажатларнинг 50-75 фоизи, бироқ БҲМнинг
30 бараваригача

ҳунармандларнинг Ҳунарманд уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 5 бараваригача

II. Хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар

1.

Камида икки ҳафталик, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга, айрим ҳолларда эса Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўн бир ойгача муддатга банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш

Меҳнат шартномасига асосан белгиланадиган миқдорда

2.

Иш берувчиларга — аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун тўловни амалга ошириш

Ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 4 баравари

3.

Касб-ҳунарга эга бўлмаган ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларни малакаси ошириш курсларига жалб этиш

Ҳисоб-китобга кўра

4.

Тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун субсидия ажратиш

Ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача

5.

Сектор раҳбари хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам бериш

БҲМнинг 2 баравари

6.

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит ажратиш

33 миллион сўмгача

7.

«Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларни махсус ўқитиш дастури бўйича ўқитилишини таъминлаш

Ҳисоб-китобга кўра

8.

Бир марталик моддий ёрдам бериш

БҲМнинг 4 баравари

9.

Сектор раҳбари хулосаси асосида, оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш

БҲМнинг 30 бараваригача

10.

Турар жой ижараси учун компенсация тўлаш

Турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача

11.

Ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш

Бошланғич бадални тўлаш: 32 миллион сўм

12.

Ипотека кредити бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш

Уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 10 фоизи

13.

Уй-жой билан таъминлаш

Ҳисоб-китобга кўра

14.

Сектор раҳбари хулосаси асосида, бир марталик моддий ёрдам бериш

БҲМнинг 2 баравари

15.

Янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш тизими (артезиан қудуқлар, томчилатиб суғориш тизими ва бошқалар) ва электр энергияси билан таъминлаш, берилган ерларни ўзлаштириш учун (ер ҳайдаш, уруғлик кўчат харид қилиш ва бошқалар) субсидия ажратиш

БҲМнинг 40 бараваригача

16.

Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган (таълим шаклидан қатъи назар) «Аёллар дафтари»га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизлар ёхуд уларнинг олий таълим ташкилотида таҳсил олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига бир маротаба тўлов-контракти тўлаб бериш

БҲМнинг 15 бараваригача

17.

Ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорда

18.

Касб-ҳунар таълими ташкилотларига — банд бўлмаган шахслар, айниқса, меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун грант ажратиш

Ҳар бир ишсиз фуқаро учун БҲМнинг 4 бараваригача

19.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, коллежлар ва олий таълим ташкилотларида касб-ҳунарга тайёрлаш, агротехнология, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичилик соҳасида фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлари ва ишчилари ҳамда томорқа ер эгаларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни молиялаштириш учун грант ажратиш

Ҳар бир ишсиз фуқаро учун БҲМнинг 4 бараваригача

20.

Тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда, белгиланган тартибда тегишли бирламчи тиббий санитария муассасаси томонидан стационар ёки амбулатор даволаш

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

21.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек уларнинг вояга етмаган (қарамоғида 1 гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъий назар) фарзандларини ўрнатилган тартибда электрон навбатга қўйиш орқали вилоят ёки республика даражасида тиббий муассасаларда даволаш

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида

22.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва (ёки) уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори-дармон олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатларини тўлаб бериш

Дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача;
мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача

23.

«Аёллар дафтари»га киритилган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларини реабилитация воситалари билан таъминлаш

Ҳисоб-китобга кўра

24.

«Аёллар дафтари»га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёки сурункали ҳамда юқумли касалликларга чалинган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг ва (ёки) уларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларининг, лозим бўлганда I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчининг даволаниш амалиёти учун Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида жойлашган тиббий муассасаларга бориш-келиш йўл харажатларини қоплаб бериш

Йўл харажатларини тасдиқловчи (чипта ва ҳоказо) ҳужжатларда кўрсатилган сумма;

Йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, ҳар бир километрга БҲМнинг 0,08 фоизи миқдорида;

Махсус транспорт воситаси учун сарфланган сумма

25.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларидан келиб чиқиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, туғилганлик ҳақида гувоҳнома ва фуқаролик паспортини олиш, судга даъво аризаси киритгани учун ундириладиган давлат божи тўловлари ва бошқа харажатларни (адвокатларнинг хизмати учун тўловлар бундан мустасно) сектор раҳбари хулосасига асосан тўлаб бериш

Давлат божи сифатида белгиланган сумма

26.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш

Шакллантирилган харажатлар сметаси миқдорида

27.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг саёҳатларини ташкил этиш

Ҳисоб-китобга кўра

III. Ёшлар етакчиси томонидан шакллантириладиган ҳужжатлар

1.

Моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш

БҲМнинг 4 бараваригача

2.

Ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатларини қоплаш

Ўқиш харажатларнинг 75 фоизигача қисми, бироқ мос равишда ҳар бир ой учун БҲМнинг 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми

3.

Ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 4 бараваригача

4.

Деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 8 бараваригача

5.

Ёшларга тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатларини қоплаш

12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган қисми

6.

Ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш

БҲМнинг 40 бараваригача

7.

Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш

Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари

8.

Ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш

6 ойгача ҳар ойда БҲМнинг 4 баравари

9.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш

Ҳар ойда БҲМнинг бир бараваригача

10.

Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратиш

Маҳаллий босқичлар учун БҲМнинг 4 баравари, халқаро босқичлар учун БҲМнинг 40 баравари

11.

Ёшларни таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларга ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижара харажатларини қоплаш

Уч ой муддатгача БҲМнинг 50 баравари

12.

Бемор ёшларга даволаниш харажатлари учун субсидия ажратиш

БҲМнинг 50 баравари

13.

Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш

БҲМнинг 4 баравари

14.

Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш учун субсидия ажратиш

Хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми

15.

Янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратишга учун кафиллик бериш

Уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратишда «Ёшлар дафтари» жамғармасининг кафиллиги

16.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун субсидия ажратиш

12 ойгача ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда

17.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш

Маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 10 бараваригача

18.

Чекка қишлоқ ва овулларда илм-фан, спорт, санъат ва маданият, китобхонлик йўналишларидаги тўгаракларни ташкил этиш учун зарур жиҳозлар харид қилиш

БҲМнинг 50 бараваригача

19.

Ногиронлиги бўлган ёки бемор ёшларга зарур тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларни ижтимоий ходим билан биргаликда харид қилиш

БҲМнинг 40 бараваригача