Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг
Қарори
«Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1334-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 январь,
227-сон
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 январь,
2025-02-сон
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 январь,
2025-02-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 227-сон, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 14 январдаги 2025-02-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 28 январдаги 2025-02-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги 37, 2004-26, 20/1-сон «Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1334, 2004 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 173-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 17 декабрдаги 117, 2009-36, 78-сон «Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1334-1, 2010 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 14-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 7 июлдаги 62, 2015-25, 25-қ/қ-сон «Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1334-2, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 377-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 10/25/1334-3/0111-сон)