Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Қарори
Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 июлда 1334-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 29 январдаги 227-сон, Солиқ қўмитасининг 2025 йил 14 январдаги 2025-02-сон ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025 йил 28 январдаги 2025-02-сонли ««Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1334-3, 06.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги 37, 2004-26 ва 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 1334, 2004 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 173-модда) билан тасдиқланган Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 июль,
62-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 июль,
2015-25-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. АБДУҲАКИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 июль,
25-қ/қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 7 июлдаги 62, 2015-25, 25-қ/қ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «кредит уюшмаларидан» деган сўзлар «бошқа кредит ташкилотларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 19-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) узоқ ва қисқа муддатли инвестицияларнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилганда:».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 377-модда)