28.01.2025 йилдаги КҚ-52-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳузурида эксперт гуруҳи ташкил қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 17 сентябрдаги 4841-IV/КҚ-815-IV-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фойдали дастурлар самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича «йўл харитаси» 8-бандини инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) Кенгашига бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирадиган вазифаларни самарали амалга оширишга кўмаклашуви фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳи фаолиятини жамоатчилик асосида ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи тўғрисидаги намунавий низомни ўз сессияларида кўриб чиқиш ва унинг асосида тегишли низомни тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (Қ. Муқумов) эксперт гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ташкилий, услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (А. Туйчиев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-52-V-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги КҚ-52-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи тўғрисидаги намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ҳузуридаги эксперт гуруҳи (бундан буён матнда Эксперт гуруҳи деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Эксперт гуруҳи халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) ва унинг доимий комиссиялари фаолиятини эксперт ва ахборот-маслаҳат жиҳатидан таъминлаш, уларнинг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишга кўмаклашиш учун тузилган, ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган маслаҳат органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эксперт гуруҳи маҳаллий Кенгаш қарори билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Эксперт гуруҳининг хулосалари тавсиявий хусусиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эксперт гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, тегишли маҳаллий Кенгаш қарорларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш сессияси кун тартибига киритилган масалаларни доимий комиссияда дастлабки тарзда кўриб чиқишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мослиги нуқтаи назаридан ўрганиб чиқиш ва тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларни уларда коррупцияга, гендер тенглик бузилишига, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлаш нуқтаи назаридан таҳлил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашлар, унинг доимий комиссиялари фаолиятини ташкил қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва зарур ҳолларда уларни вакиллик органлари фаолиятида қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда доимий комиссияларга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссияларига назорат-таҳлил тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари ва депутатларининг фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таҳлил қилиш, улар ўртасида ҳамкорликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан маҳаллий Кенгашнинг фаолияти ҳақидаги жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан аҳоли билан ўтказиладиган учрашув ва сайёр қабуллар, тушунтириш ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш, уларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва ҳудудий дастурлар лойиҳаларини, тадбирлар режаларини ва давлат органи фаолиятига тааллуқли, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, қабул қилинган дастурларни амалга оширишда ваколатлари доирасида иштирок этиш, бажарилган ишларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш, шунингдек, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органи раҳбарлари ва ходимларининг фуқаролар билан учрашувларини, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларни ташкил этишда қатнашиш, уларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари ва депутатлари томонидан ўтказиладиган конференция, семинар, «давра суҳбатлари»ни ташкил этишда кўмаклашиш ва уларда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Эксперт гуруҳи зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссияларидан ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари томонидан ташкил этиладиган мажлислар ва бошқа тадбирлар тўғрисидаги ахборотни олдиндан олиш ҳамда мазкур тадбирларда белгиланган тартибга қатъий риоя этган ҳолда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари ишчи гуруҳлари таркибида давлат органлари ва бошқа ташкилотларга бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашга Эксперт гуруҳи зиммасига юкланган вазифалар юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссияси мажлисида иштирок этиш ва унда кўриб чиқилаётган масала юзасидан фикр билдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ҳамда унинг доимий комиссияси фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун зарур бўлган давлат органининг ахборотлари, статистика ва бошқа материалларини белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш раисининг рухсати билан оммавий ахборот воситаларида Эксперт гуруҳи номидан чиқишлар қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Эксперт гуруҳи ўз фаолиятини амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш фаолияти билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга амал қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш ёки бошқа давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари ва котибияти фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ор-номуси ва қадр-қимматини таҳқирлашга, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўймаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонун билан чекланган бўлса, махфийлигига риоя қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Эксперт гуруҳининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Эксперт гуруҳининг таркибига раис, раис ўринбосари, котиб ва аъзолари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Эксперт гуруҳи аъзолигига, қоида тариқасида, маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳаллий Кенгаш котибияти ходимлари, фахрий депутатлар, илмий ва таълим муассасаларининг малакали мутахассислари, жамоатчилик фаолияти соҳаларида катта амалий тажрибага эга обрў-эътиборли фуқаролар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи таркиби, қоида тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузурида ташкил қилинганда — 20 кишидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши ҳузурида ташкил қилинганда — 10 кишидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Эксперт гуруҳининг таркиби маҳаллий Кенгаш қарори билан ҳар йили тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг фаолиятига раҳбарлик маҳаллий Кенгаш раиси, Эксперт гуруҳига масъул котиблик маҳаллий Кенгаш котибияти масъул ходимларидан бири томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидаги ҳолатларда Эксперт гуруҳининг аъзолари унинг таркибидан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан Эксперт гуруҳи таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда белгиланган мажбуриятларни, шунингдек Низом талабларини бир-неча бор бузганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларга нисбатан чиқарилган суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этганда, шунингдек, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида улар муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Эксперт гуруҳининг тасдиқланган аъзолари ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, уларнинг алоқа маълумотлари маҳаллий Кенгашнинг расмий веб-сайтида (E-kengash электрон платформасида) эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Эксперт гуруҳининг раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг фаолиятини ташкил қилади ва унга умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг мажлисларини чақиради ва кун тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг мажлисларида раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг иш режасини, мажлиси баённомасини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи аъзоларининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажарилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг самарали ишини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Эксперт гуруҳининг раиси бўлмаган тақдирда, унинг ваколатлари ва мажбуриятларини раис ўринбосари бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эксперт гуруҳи раисининг ўринбосари раис йўқлигида Эксперт гуруҳининг мажлисларида раислик қилади, Эксперт гуруҳининг фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эксперт гуруҳининг котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибига мувофиқ Эксперт гуруҳи мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи мажлиси ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини Эксперт гуруҳининг раиси билан келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Эксперт гуруҳи мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи томонидан тайёрланадиган якуний ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи аъзоларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи хулосаларининг кўриб чиқилиши натижаларини мониторинг қилади ва унинг натижаларини Эксперт гуруҳи мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи мажлисининг баённомасини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённоманинг Эксперт гуруҳи аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Эксперт гуруҳининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқаларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг мажлисида иштирок этиш имкони бўлмаган ҳолатларда, унинг аъзоси мажлис кун тартибидаги масалалар бўйича ўз фикрини ёзма шаклда юбориши мумкин. Бунда унинг фикри мажлисда кўриб чиқилади ва овоз беришда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун маҳаллий Кенгаш сессияларида, унинг доимий комиссиялари томонидан ташкил этиладиган мажлисларда ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи иш режаларининг лойиҳаси юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни Эксперт гуруҳи мажлисида кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режалар бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий ва бошқа материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Эксперт гуруҳи фаолиятининг асосий масалалари унинг мажлисида кўриб чиқилади. Эксперт гуруҳининг мажлиси унинг иш режалари асосида, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир марта чақирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг раиси Эксперт гуруҳи аъзоларининг учдан бир қисмининг ёзма мурожаати асосида унинг навбатдан ташқари мажлисини чақириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар маҳаллий Кенгашнинг расмий веб-сайтида (E-kengash электрон платформасида) эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Эксперт гуруҳининг мажлисларига давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Эксперт гуруҳи мажлиси кун тартибининг лойиҳаси Эксперт гуруҳи котиби томонидан Эксперт гуруҳи раиси ва аъзоларининг таклифлари асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Эксперт гуруҳининг мажлисини унинг раиси олиб боради. Раис иштирок эта олмаган ҳолатларда, мажлисни унинг ўринбосари олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳининг мажлисларида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва котибият ходимлари иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Эксперт гуруҳининг мажлиси, агар унда Эксперт гуруҳи аъзоларининг камида ярми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Эксперт гуруҳининг хулосаси мажлисда иштирок этаётган Эксперт гуруҳи аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Эксперт гуруҳининг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган хулосалар бўйича ўзининг фикрини ёзма шаклда ифодалашга ҳақли. Бу ҳолатда унинг фикри Эксперт гуруҳи мажлисининг баённомасига мажбурий тартибда қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Эксперт гуруҳининг мажлисида қабул қилинган хулосаси баённома билан расмийлаштирилади. Эксперт гуруҳи мажлисининг баённомаси котиб томонидан имзоланади, мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва уч кун муддатда маҳаллий Кенгашга, Эксперт гуруҳи аъзоларига ва манфаатдор шахсларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Эксперт гуруҳининг котиби Эксперт гуруҳи аъзолари кўмагида Эксперт гуруҳи хулосалари кўриб чиқилишини ўрганади, зарур бўлган ҳолларда, Эксперт гуруҳининг раисига тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Эксперт гуруҳи аъзоларини рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари ва Эксперт гуруҳининг мажлисларида доимий равишда иштирок этиб, маҳаллий Кенгаш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилишда ўз таклифлари билан фаол қатнашган, маҳаллий Кенгаш учун тавсиялар, таҳлилий материаллар ишлаб чиқиш, назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишга кўмаклашиш ва иштирок этиш, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришда жонбозлик кўрсатган Эксперт гуруҳи аъзолари рағбатлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Рағбатлантириш маҳаллий Кенгаш раиси, маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси ташаббуси билан ташаккурнома эълон қилиш, турли мукофотларга тавсия қилиш, йилда бир марталик пул мукофоти ёки қимматбаҳо совға бериш тарзида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Эксперт гуруҳининг фаолиятини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш маҳаллий Кенгаш томонидан, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Эксперт гуруҳининг фаолияти унинг низомига ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эканлигини назорат қилиш маҳаллий Кенгаш раиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари Эксперт гуруҳи аъзосининг маҳаллий Кенгаш ва унинг органлари фаолиятидаги иштироки давомида унинг иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда, ишдан озод қилишлари шарт ҳамда бу вақтда депутатнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Эксперт гуруҳининг ва маҳаллий Кенгаш раисининг Эксперт гуруҳи фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлари устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Эксперт гуруҳи тўғрисидаги низом ва унга киритиладиган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар маҳаллий Кенгашнинг қарори билан тасдиқланади.