Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда 2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижросини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фойдали дастурлар самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фойдали дастурлар самарадорлигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича «Йўл харитаси» (бундан буён матнда «Йўл харитаси» деб юритилади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
3. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 сентябрь,
4841-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 17 сентябрь,
КҚ-815-IV