31.01.1967 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қочоқлар мақомларига тааллуқли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Баённоманинг иштирокчи-давлатлари,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1951 йил 28 июлда Женевада имзоланган Қочоқлар мақоми тўғрисидаги конвенция (кейинги ўринларда — Конвенция) фақат 1951 йил 1 январга қадар содир бўлган ҳодисалар оқибатида қочоқ бўлган шахсларга нисбатан амал қилишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция қабул қилинган вақтдан бери қочоқларга тааллуқли янги вазиятлар юзага келганлигини ва шу сабабли бунга алоқадор бўлган қочоқлар Конвенция амал қилиш доирасига кирмасликлари мумкинлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияда мавжуд таърифга тўғри келадиган барча қочоқлар 1951 йил 1 январнинг кўрсатилган санасидан қатъи назар, тенг мақомдан фойдаланишлари мақсадга мувофиқлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Баённоманинг иштирокчи-давлатлари Конвенциянинг 2 — 34-моддаларини қуйида баён этилган таърифга тўғри келадиган қочоқларга нисбатан қўллаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Баённоманинг мақсадлари учун ушбу модданинг 3-бандини қўллашга тааллуқли ҳолатларни истисно қилган ҳолда, «қочоқ» атамаси деганда, 1А(2)-моддасидаги «1951 йил 1 январгача содир бўлган ҳодисалар оқибатида...» ва «... шу каби воқеалар оқибатида» сўзлари тушириб қолдирилиб, Конвенциянинг 1-моддаси таърифига тўғри келадиган ҳар қандай шахс назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Баённома унда иштирок этувчи давлатлар томонидан ҳеч бир жўғрофий чеклашларсиз Конвенциянинг 1Б(1)(а)-моддасига мувофиқ Конвенциянинг иштирокчилари ҳисобланган давлатлар томонидан қилинган мавжуд баёнот ҳолатлари истисно этилган ҳолларда, шунингдек, агар мазкур Баённомага мувофиқ Баённома 1Б(2)-моддага кўра узайтирилмаган бўлса ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Миллий ҳокимиятларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Баённоманинг иштирокчи-давлатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ёки унинг вазифаларини бажариш ўтиши мумкин бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳар қандай бошқа муассасалари билан ҳамкорлик қилиш ва, хусусан, ушбу Баённома қоидаларини қўллаш устидан назорат мажбуриятларини бажаришга кўмаклашиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Олий комиссари бошқармаси ёки унинг вазифаларини бажариш ўтиши мумкин бўлган ҳар қандай бошқа муассасаларига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ваколатли органларига маърузалар тақдим этиш имкониятини бериш учун ушбу Баённоманинг иштирокчи-давлатлари уларга қуйидагиларга тааллуқли ахборот ва статистика маълумотларини тегишли шаклда тақдим этиш мажбуриятини оладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қочоқларнинг аҳволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Баённомани бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қочоқларга тааллуқли кучда бўлган ёки кейинчалик кучга кириши мумкин бўлган қонунлар, қарорлар ва декретлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Миллий қонунчилик тўғрисида ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Баённоманинг иштирокчи-давлатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига мазкур Баённоманинг қўлланилишини таъминлаш мақсадида қабул қилиши мумкин бўлган қонун ва қарорлар матни тўғрисида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Баҳсларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Баённоманинг иштирокчи-давлатлари ўртасида талқин қилиш ёки қўллашга тааллуқли бўлган ва бошқача усулда ҳал этиб бўлмайдиган барча баҳслар баҳслашаётган томонлардан бирининг илтимосига кўра Халқаро Судга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Баённомага қўшилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Баённома Конвенциянинг барча иштирокчи-давлатлари номидан ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳар қандай бошқа аъзо давлатлари ёки ҳар қандай ихтисослаштирилган муассаса ёхуд Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан Баённомага қўшилиш тўғрисида таклифнома юборилган давлат аъзоларининг қўшилиши учун очиқ. Қўшилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилиши орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Федератив давлатлар тўғрисидаги модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Федератив ёки унитар бўлмаган давлатга қуйидаги қоидалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Конвенциянинг ушбу Баённоманинг 1-моддаси 1-бандига мувофиқ қўлланилиши керак бўлган ва федерал қонунчилик ҳокимиятининг қонунчилик юрисдикциясига кирадиган моддаларига нисбатан федерал ҳукуматнинг мажбуриятлари федератив давлат бўлмаган иштирокчи-давлатлар мажбуриятларига белгиланган даражада мос келади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Конвенциянинг ушбу Баённоманинг 1-моддаси 1-бандига мувофиқ қўлланилиши керак бўлган ҳамда федерацияга кирадиган штат, провинция ва кантонлари федерациянинг конституциявий тузумига кўра қонунчилик чораларини кўриш шарт бўлмаган қонунчилик юрисдикциясига кирадиган моддаларига нисбатан федерал ҳукумат биринчи имкониятнинг ўзида мазкур моддаларни ижобий тавсиялар билан бирга тегишли штат, провинция ёки кантонларнинг эътиборига ҳавола қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ушбу Баённоманинг федератив иштирокчи-давлати ҳар қандай бошқа иштирокчи-давлатнинг талабига биноан унга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби орқали Конвенцияни Баённоманинг 1-моддаси 1-бандига мувофиқ қўлланилиши керак бўлган бирон бир аниқ қоидасига нисбатан федерацияда ва унинг таркибий қисмларида мавжуд қонунлар ва амалиётлар тўғрисида ҳамда мазкур қоиданинг қонунчилик ёки бошқа йўл билан ҳаётга қандай даражада татбиқ этилгани кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Қўшимча шартлар ва ариза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай давлат қўшилиш пайтида ушбу Баённоманинг 4-моддасига ва мазкур Баённоманинг 1-моддасига мувофиқ Конвенцияни бирон бир қоидасини қўллашга нисбатан 1, 3, 4, 16(1) ва 33-моддаларида келтирилган қоидаларни истисно этган ҳолда, ушбу моддага мувофиқ Конвенция иштирокчи-давлатларининг қўшимча шартлари Конвенция қўлланиладиган қочоқларга нисбатан тарқалмаслиги шарти билан қўшимча шартлар қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 42-моддага мувофиқ Конвенциянинг иштирокчи-давлатлари томонидан қилинган қўшимча шартлар, агар бекор қилинмаган бўлса, ушбу Баённома бўйича уларнинг мажбуриятларига тааллуқли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ қўшимча шартлар берган ҳар қандай давлат исталган вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибини бу ҳақда хабардор қилиш орқали ушбу қўшимча шартларидан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Баённомага қўшилаётган, Конвенциянинг 40-моддаси 1 ва 2-бандларига мувофиқ унда иштирок этаётган давлат томонидан қилинган баёнот, агар иштирокчи-давлат қўшилиш пайтида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига бунинг акси тўғрисидаги билдиргини юбормаса, ушбу Баённомага нисбатан ҳам қўлланилади, деб ҳисобланади. Конвенциянинг 40-моддаси 2 ва 3-бандлари ҳамда 44-модданинг 3-банди қоидалари ушбу Конвенцияга қўлланилади, мутатис мутандис деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Кучга кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Баённома қўшилиш тўғрисидаги олтинчи ҳужжат топширилган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшилиш тўғрисидаги олтинчи ҳужжат топширилгандан кейин Баённомага қўшилган барча давлатлар учун Баённома бундай давлатлар ўзларининг қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларини топширган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Денонсация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Баённоманинг ҳар қандай иштирокчи-давлати исталган вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби номига билдирги юбориш орқали ушбу Баённомани денонсация қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай денонсация қилиш тегишли иштирокчи-давлат учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан бу каби билдирги олинган кундан бошлаб бир йилдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан юбориладиган билдиргилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби юқорида 5-моддада қайд этилган барча давлатларга мазкур Баённоманинг кучга кириш санаси, унга қўшилиш, қўшимча шартлар қилиш ва қўшимча шартларни олиб ташлаш ҳамда уни денонсация қилиш, шунингдек унга тааллуқли бўлган баёнотлар ва билдиришномалар тўғрисида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Котибияти архивларига сақлаш учун топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Баённоманинг, инглиз, испан, хитой, рус ва француз тилидаги матнлари айнан бир хил бўлган, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг раиси ва Бош котиби томонидан имзоланган нусхаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибияти архивида сақланади. Бош котиб ушбу Баённоманинг тасдиқланган нусхаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча аъзо-давлатлари ва юқорида 5-моддада қайд этилган бошқа давлатларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Имзолар)