28.07.1951 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қочоқлар мақоми тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МУҚАДДИМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори Аҳдлашувчи томонлар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Устави ва 1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси барча одамлар асосий ҳуқуқ ва эркинликлардан ҳеч бир камситишсиз фойдаланишлари кераклиги принципини ўрнатганлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўп марта қочоқларнинг тақдирига чуқур қизиқиш билдирганлигини ҳамда қочоқларнинг белгиланган асосий ҳуқуқ ва эркинликлардан иложи борича кенгроқ фойдаланишини таъминлаш учун саъй-ҳаракатлар қилганлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қочоқлар мақоми тўғрисида илгари тузилган халқаро битимларни қайта кўриб чиқиш ва бирлаштириш ҳамда ушбу битимларни қўллаш соҳаларини кенгайтириш ва янги битим тузиш орқали уларга ҳимояни тақдим этиш мақсадга мувофиқлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошпана ҳуқуқини тақдим этиш айрим мамлакатларга бениҳоя оғир юк бўлиши мумкинлигини ҳамда шунинг учун халқаро кўлами ва хусусияти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тан олинган муаммоларнинг халқаро ҳамкорликсиз қониқарли ҳал этиб бўлмаслигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча давлатлар қочоқлар муаммоларининг ижтимоий ва инсонпарварлик хусусиятини тан олган ҳолда, ушбу муаммо билан боғлиқ давлатлар ўртасидаги ихтилофнинг олдини олиш учун барча чораларни кўришлари истагини ифода этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссарига қочоқларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенцияларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш топширилганини таъкидлаб ҳамда ушбу муаммоларни ҳал этиш учун кўриладиган чораларни мувофиқлаштиришнинг самарадорлиги давлатларнинг Олий комиссар билан ҳамкорлигига боғлиқлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги битимни туздилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. «Қочоқ» тушунчасини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А. Ушбу Конвенцияда «қочоқ» атамаси қуйидаги шахсни назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1926 йил 12 май ва 1928 йил 30 июнда кучга кирган битимлар ёки 1933 йил 28 октябр ва 1938 йил 10 февралда кучга кирган Конвенция, 1939 йил 14 сентябрдаги Баённома ёхуд Қочоқлар ишлари бўйича халқаро ташкилот Устави асосида қочоқ сифатида кўриб чиқилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қочоқлар ишлари бўйича халқаро ташкилот ўз фаолияти давомида чиқарилган қочоқлар деб ҳисобланиш ҳуқуқини рад этиш тўғрисидаги қарор ушбу бўлимнинг 2-бандида белгиланган шартларга жавоб берувчи шахсларга қочоқ мақомини беришга тўсқинлик қилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 1951 йилнинг 1 январига қадар содир бўлган ҳодисалар оқибатида ва ирқи, эътиқоди, фуқаролиги, муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги ёки сиёсий эътиқоди бўйича таъқиб қурбони бўлишининг асосланган хавфи сабабли ўзининг фуқаролиги мансуб мамлакати ташқарисида бўлган ва ушбу мамлакат ҳимоясидан фойдалана олмайдиган ёки бу каби хавфлар туфайли бундай ҳимоядан фойдаланишни хоҳламайдиган; ёхуд муайян фуқароликка эга бўлмаган ва шу каби ҳодисалар оқибатида ўзининг аввалги одатий турар жойи мамлакати ташқарисида бўлгани ҳолда бундай хавфлар оқибатида қайтиб кела олмайдиган ёхуд қайтиб келишни хоҳламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирон бир шахс бир неча мамлакатнинг фуқароси бўлган ҳолатларда «унинг фуқаролиги мансуб мамлакат» ифодаси у фуқаро бўлган ҳар қандай мамлакатни англатади ва агар жуда асосли хавфлардан келиб чиққан ҳолда ҳеч бир ҳақиқий сабабсиз ўзи фуқароси бўлган мамлакатлардан бирининг ҳимоясидан фойдаланмаган бўлса, фуқаролиги мансуб бўлган мамлакат ҳимоясидан маҳрум этилган деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
В. 1) Ушбу Конвенциянинг 1-моддаси, А бўлимида келтирилган «1951 йил 1 январгача содир бўлган ҳодисалар» сўзлари ёки: а) «Европада 1951 йил 1 январгача содир бўлган ҳодисалар»ни; ёхуд б) «Европада ёки бошқа жойларда 1951 йил 1 январгача содир бўлган ҳодисалар»ни англатади; ва ҳар бир Аҳдлашувчи давлат Конвенцияни имзолаш, ратификация қилиш ёки унга қўшилиш пайтида ушбу Конвенция асосида ўз зиммасига олган мажбуриятларига нисбатан юқорида кўрсатилган қайси таърифга амал қилишини аниқ кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Муқобил маънони қабул қилган ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат, а) муқобил маънони қабул қилиб, б) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибини хабардор қилиш орқали ўз зиммасига олган мажбуриятлар қамровини хоҳлаган вақтда кенгайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С. Ушбу Конвенциянинг қоидалари А бўлимидаги таърифга тааллуқли шахсларга нисбатан қўлланилмайди, булар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ўз фуқаролиги мансуб бўлган мамлакат ҳимоясидан ихтиёрий равишда яна фойдаланганларга; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) фуқароликдан маҳрум бўлиб, яна ихтиёрий равишда уни қабул қилганларга; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) янги фуқароликни қабул қилган ва янги фуқаролиги мансуб бўлган мамлакат ҳимоясидан фойдаланаётганларга; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) таъқиб қилиниш хавфи остида ўз мамлакатини тарк этган ёки ташқарисида бўлган мамлакатига яна ихтиёрий равишда жойлашиб олганларга; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ўз фуқаролиги мансуб мамлакатнинг ҳимоясидан бундан буён фойдаланишни рад эта олмайдиганларга ёхуд унинг асосида қочоқ деб тан олинган ҳолат эндиликда мавжуд бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қочоқлар ўз фуқароликлари мансуб бўлган мамлакат ҳимоясидан фойдаланишни рад этишлари учун аввалги таъқиблардан келиб чиқадиган асосларни келтиришга қодир бўлсалар, ушбу банднинг қоидалари мазкур модданинг А бўлими 1-банди таърифига мос тушадиган қочоқларга нисбатан қўлланилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қочоқ деб тан олинган ҳолатлар эндиликда мавжуд эмаслигига асосланиб, муайян фуқароликка эга бўлмаган шахс сифатида аввалги одатий турар жойи мамлакатига ёхуд шароитига қайтиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар қочоқлар аввалги одатий турар жойи мамлакатларига қайтишни рад этишлари учун аввалги таъқиблардан келиб чиқадиган асосларни келтиришга қодир бўлсалар, ушбу банднинг қоидалари мазкур модданинг А бўлими 1-банди таърифига мос тушадиган қочоқларга нисбатан қўлланилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д. Ушбу Конвенциянинг қоидалари ҳозирги вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссаридан ташқари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ёки муассасаларининг ҳимояси ёки ёрдамидан фойдаланаётган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган тегишли резолюцияларга мувофиқ, ушбу шахсларнинг аҳволи узил-кесил тартибга солинганига қадар бундай ҳимоя ёки ёрдам қайсидир сабабларга кўра тўхтатилган ҳолатларда ушбу шахслар автомат тарзда мазкур Конвенциядан келиб чиқадиган ҳуқуқларга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Е. Ушбу Конвенциянинг қоидалари улар яшаётган мамлакатнинг ваколатли органлари ушбу мамлакат фуқаролиги билан боғлиқ ҳуқуқ ва бурчларини тан олган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф. Ушбу Конвенциянинг қоидалари уларга нисбатан қуйидаги жиддий асослар бўлган барча шахсларга нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тинчликка қарши жиноятлар, ҳарбий жиноятлар ёки инсониятга қарши жиноятларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида тузилган халқаро ҳужжатларда белгиланган таърифларга мос тушадиган жиноятларни содир этганларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўзларига бошпана берган мамлакат ташқарисида ва қочоқ сифатида киритилган мамлакатга киритилгунга қадар сиёсий хусусиятга эга бўлмаган оғир жиноят қилганларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти принципларига зид бўлган қилмишларни содир этганларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Умумий мажбуриятлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир қочоқда ўзи бўлиб турган мамлакатга нисбатан мажбуриятлар бўлади, шунга мувофиқ у, жумладан, қонунлар ва фармойишларга, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш учун кўриладиган чораларга бўйсуниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Камситишга йўл қўймаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар қочоқларга нисбатан ушбу Конвенция қоидаларини ирқи, дини ёки келиб чиқиш мамлакати белгиси бўйича ҳеч бир камситишсиз қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Диний эътиқодлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар ушбу Конвенциянинг қоидаларини ўз ҳудудларида турган қочоқларга ўз динларига эътиқод қилиш эркинлиги ва ўз фарзандларига диний таълим бериш эркинлигига нисбатан ҳеч бўлмаганда ўз фуқароларидаги каби қулайлик тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ушбу Конвенциядан қатъи назар тақдим этилган ҳуқуқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциядаги ҳеч нарса ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат мазкур Конвенциядан қатъи назар, қочоқларга тақдим этилган ҳеч бир ҳуқуқ ва устунликларни бузмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. «Худди ана шундай вазиятларда» ибораси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда «худди ана шундай вазиятларда» ибораси, қочоқ ўз хусусиятига кўра бажаришга қодир бўлмаган талабларни истисно этган ҳолда, мазкур алоҳида шахс, агар у қочоқ бўлмаганида, тегишли ҳуқуқдан фойдаланиш учун бажариши керак бўлган ҳар қандай талабларга (шу жумладан, мамлакатда бўлиш муддати ва шароитлари ёки яшашга тааллуқли талаблар) жавоб бериши кераклигини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзаро муносабатлар принципидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар ушбу Конвенцияга асосланган ҳолда, қочоқларга янада қулайроқ ҳуқуқий қоида тақдим этиладиган ҳолатлардан ташқари, уларга умуман чет элликлар фойдаланадиган қоидаларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи давлатлар ҳудудида уч йиллик яшаш муддати тугагандан сўнг, барча қочоқлар қонунчилик орқали ўрнатилган ўзаролик талабидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат қочоқларга мазкур Конвенция ушбу давлатга нисбатан кучга кирган кунида ҳеч бир ўзаро муносабатларсиз эга бўлган ҳуқуқ ва имтиёзларни кейинчалик ҳам уларга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи давлатлар қочоқларга, улар 2 ва 3-бандларга кўра эга бўлган ҳуқуқларидан ташқари, ҳеч бир ўзаро муносабатларсиз ҳуқуқ ва имтиёзларнинг тақдим этилиши имкониятига ҳамда 2 ва 3-бандларга кўзда тутилган шартларга жавоб бермайдиган қочоқларнинг ўзаролик талабларидан озод қилиниши эҳтимолига хайрихоҳлик билан қарайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2- ва 3-бандларнинг қоидалари ушбу Конвенциянинг 13, 18, 19, 21 ва 22-моддаларида қайд этилган ҳуқуқ ва имтиёзларга ҳамда унда кўзда тутилмаган ҳуқуқ ва имтиёзларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Истисно чораларидан озод қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар томонидан чет эл давлатларининг фуқаролари бўлган шахсларнинг мол-мулк ёки манфаатларига нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган истисно чоралари фақат фуқаролиги асосида расман ушбу давлат фуқаролари бўлган қочоқларга нисбатан қўлланилмайди. Қонунчилиги ушбу моддада ифода этилган умумий принципни қўллашга йўл қўймайдиган Аҳдлашувчи давлатлар тегишли ҳолатларда ушбу қочоқлар манфаатларини кўзлаган ҳолда истиснолар ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Вақтинчалик чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияда ҳеч нарса Аҳдлашувчи давлатнинг уруш пайтида ёки бошқа фавқулодда ва алоҳида вазиятларда давлат хавфсизлиги манфаатларида зарур деб ҳисоблайдиган вақтинчалик чораларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди, бу эса ушбу Аҳдлашувчи давлат у ёки бу муайян шахснинг ҳақиқатан қочоқ эканлигини аниқлагунча ва унга нисбатан ана шундай чораларнинг кейинчалик қўлланилиши давлат хавфсизлиги манфаатлари учун зарурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Яшашнинг узлуксизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар қочоқ Иккинчи жаҳон уруши пайтида депортация қилинган ва Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг ҳудудига жўнатилган ҳамда ўша жойда яшаётган бўлса, бундай мажбурий бўлиш ушбу ҳудуд доирасида қонуний истиқомат қилиш вақти сифатида кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар қочоқ Иккинчи жаҳон уруши пайтида Аҳдлашувчи давлатлардан бирининг ҳудудига депортация қилинган бўлса ва ушбу Конвенция кучга киргунга қадар ўша жойда доимий истиқомат қилиш мақсадида ўша ерга қайтиб келган бўлса, у ҳолда бундай депортациядан олдин ва кейин яшаш даври яшашнинг узлуксизлиги талаб қилинадиган барча ҳолатларда бир узлуксиз давр сифатида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Қочоқ денгизчилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қочоқлар Аҳдлашувчи давлатлардан бирининг байроғи остида сузаётган кемалар экипажида нормал хизмат қилувчи шахслар бўлса, бу давлат мазкур шахсларнинг ўз ҳудудида жойлашишига ва уларга йўл ҳужжатларини бериш ёки ўз ҳудудига, хусусан, бирон бир бошқа мамлакатда жойлашишини енгиллаштириш мақсадида вақтинчалик кириш ҳуқуқини тақдим этишга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. ҲУҚУҚИЙ МАҚОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Шахсий мақом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қочоқнинг шахсий мақоми, у жойлашган мамлакат қонунлари ёки агар у бўлмаса, у яшайдиган мамлакат қонунлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қочоқнинг шахсий мақоми билан боғлиқ аввалдан мавжуд бўлган ҳуқуқига ва, хусусан, никоҳдан келиб чиқадиган ҳуқуқига, зарур ҳолларда, тегишли ҳуқуқ ушбу давлат қонунлари томонидан тан олинган ҳуқуқлардан бири бўлиши шарти билан, мазкур давлатнинг қонунларида белгилаб қўйилган расмиятчиликлар, агар бу шахс қочоқ бўлмаганида, Аҳдлашувчи давлатлар томонидан бажарилиши бўйича амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Кўчар ва кўчмас мулк
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар кўчар ва кўчмас мулкни олишга ҳамда билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларга нисбатан, шунингдек кўчар ва кўчмас мулкка тааллуқли ижара ҳамда бошқа шартномаларга нисбатан қочоқларга, иложи борича қулайроқ имкониятларни, ҳар ҳолда, ана шундай вазиятларда, одатда чет элликлар фойдаланадиганидан кам бўлмаган қулай имкониятларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Муаллифлик ва саноат ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат ҳуқуқлари, хусусан: ихтиро қилиш, чизмалар ва моделлар, савдо маркалари, фирмалар номига бўлган ҳуқуқлар ҳамда адабий, бадиий ва илмий асарларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишга тааллуқли масалаларда, одатий турар жойига эга бўлган мамлакатдаги қочоқларга ушбу мамлакат фуқароларига бўлгани каби бир хил ҳимоя тақдим этилади. Ҳар қандай бошқа Аҳдлашувчи давлат ҳудудида, уларга одатий турар жойига эга бўлган ушбу ҳудуддаги мамлакат фуқароларига бўлгани каби бир хил ҳимоя тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ассоциациялар ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий хусусиятга эга бўлмаган ҳамда фойда олиш мақсадини кўзламайдиган ассоциациялар ва касаба уюшмаларига нисбатан Аҳдлашувчи давлатлар ўз ҳудудларида қонуний яшаётган қочоқларга худди шундай вазиятда чет эл фуқаролари учун белгиланганига мутаносиб янада қулай имконият тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир қочоқ барча Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳудудларида судларга эркин мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи давлатларнинг ҳудудларида одатий турар жойга эга бўлган ҳар бир қочоқ судга мурожаат қилиш ҳуқуқига нисбатан, хусусан, юридик ёрдам ва суд харажатларини тўлашдан озод бўлиш (autio judiatum solvi) масалаларида ўз фуқаролари каби бир хил қоидалардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзининг одатий яшаш мамлакатидан ташқари, бошқа барча мамлакатлардаги ҳар бир қочоққа 2-бандда қайд этилган масалалар бўйича унинг одатий турар жойидаги мамлакат фуқаросига бўлгани каби бир хил қоидалар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. ДАРОМАД КЕЛТИРАДИГАН МАШҒУЛОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ёлланиб ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар ўзларининг ҳудудларида қонуний яшаётган қочоқларга, уларнинг ёлланиб ишлаш ҳуқуқига нисбатан, худди шундай ҳолатларда хорижий давлатлар фуқаролари фойдаланадигандан янада қулайроқ ҳуқуқий имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар қандай ҳолатда чет элликлар ёки чет элликларни ёллашга тааллуқли ва ички меҳнат бозорини муҳофаза қилиш мақсадида қўлланиладиган чеклов чоралари тегишли Аҳдлашувчи давлатларга ушбу Конвенция кучга кирган кунда тарқалмаган ёки қуйидаги шартлардан бири қониқтирилганда мазкур чоралар қочоқларга қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мамлакат ҳудудида камида уч йил яшаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) турмуш ўртоғи яшаш мамлакатининг фуқаролигига эга бўлганда. Қочоқ, агар у оилани тарк этган бўлса, ушбу қарорга ҳавола қилиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бир ёки бир нечта фарзанди яшаш мамлакатининг фуқаролигига эга бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи давлатлар барча қочоқларнинг ва, хусусан, ишчи кучини ёллаш дастурини бажариш тартиби ёки иммиграция режаларига мувофиқ ўз ҳудудларига кирган қочоқларнинг ёлланиб ишлашга нисбатан ҳуқуқларининг фуқаролар ҳуқуқлари билан тенглаштириш имкониятига хайрихоҳлик билан қарайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ўз корхонасида ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар, уларнинг ҳудудларида қонуний яшаётган қочоқларга мустақил равишда қишлоқ хўжалиги, саноат, ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланиш, шунингдек савдо ва саноат ширкатларини таъсис этиш ҳуқуқларига нисбатан қулайроқ ҳуқуқий имкониятни, ҳар ҳолда худди шундай вазиятларда одатда чет элликлар фойдаланадиганидан кам бўлмаган қулай ҳуқуқий имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Эркин касблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлат, уларнинг ҳудудида қонуний яшаётган ва ушбу давлатнинг ваколатли ҳокимликлари томонидан тан олинган дипломга эга бўлган, эркин касблар билан шуғулланишни истаган қочоқларга қулайроқ ҳуқуқий имкониятни, одатда худди шундай вазиятларда чет элликлар фойдаланадиганидан кам бўлмаган имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқаро муносабатлар учун масъул бўлган Аҳдлашувчи давлатлар ана шундай қочоқларни метрополиядан ташқаридаги ҳудудларда жойлашишини таъминлаш учун ўзларининг қонунлари ва конституциялари йўл қўядиган барча чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Паёклар тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутун аҳоли учун танқис маҳсулотларни умумий тақсимлашни тартибга соладиган паёклар тизимининг мажбурийлиги мавжуд бўлганда, бундай тизим қочоқларга фуқаролар билан тенг асосда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Уй-жой масаласи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой масаласи қонунлар ёки фармойишлар билан тартибга солиниши ёхуд давлат ҳокимияти назорати остида бўлса, Аҳдлашувчи давлатлар ўз ҳудудларида қонуний яшаётган қочоқларга иложи борича қулайроқ ҳуқуқий имкониятни, ҳар ҳолда, одатда худди шундай вазиятларда хорижликлар фойдаланадигандан кам бўлмаган имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Халқ таълими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар қочоқларга бошланғич таълимга нисбатан фуқароларига бўлгани каби бир хил ҳуқуқий имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи давлатлар қочоқларга бошланғич таълимдан ташқари, халқ таълимининг бошқа турларига ва, хусусан, ўқиш имконияти, чет эл аттестати, диплом ва даражаларини тан олиш, ўқиш ҳуқуқи учун тўлов ва йиғимлардан озод қилиш, шунингдек стипендия беришга нисбатан иложи борича қулайроқ ҳуқуқий ҳолатни ва ҳар ҳолда, одатда худди шундай вазиятларда чет элликлар фойдаланадиганидан кам бўлмаган имкониятни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ҳукумат ёрдами
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар, уларнинг ҳудудларида қонуний яшаётган қочоқларга ҳам ўз фуқаролари каби ҳукумат ёрдами ва қўллаб-қувватлашидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Меҳнат қонунчилиги ва ижтимоий таъминот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар ўз фуқароларига бўлганидек уларнинг ҳудудларида қонуний яшаётган қочоқларга ҳам қуйидаги ҳолатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) меҳнат учун ҳақ, жумладан, оилага нафақа, агар бундай нафақалар меҳнат ҳақининг бир қисми бўлса, иш вақтидан ортиқча иш, пул тўланадиган таътил, уйдаги ишни чеклаш, ёлланиб ишлаётган шахсларнинг энг кичик ёши, аёллар ва ўсмирлар учун шогирдлик ҳамда касбий тайёргарлик ва жамоавий шартномалар манфаатларидан фойдаланиш, чунки ушбу масалалар қонунлар ёки фармойишлар билан тартибга солинади ҳамда маъмурий ҳокимият томонидан назорат қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги чекловлар билан ижтимоий таъминот (ишда бахтсиз ҳодисалар, оналик, касалланиш, ногиронлик, кексалик, ўлим, ишсизлик, оилага нисбатан мажбуриятлар ва ички қонунлар ёхуд қарорларга мувофиқ ижтимоий таъминот тизимида кўзда тутилган бошқа ҳодисаларга тааллуқли қонун ҳужжатлари):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) эга бўлинган ҳуқуқ ва эга бўлиш жараёнидаги ҳуқуқларни сақлашнинг тегишли тартиби мавжуд бўлиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ии) яшаш мамлакатининг қонун ёки фармойишлари тўлиқ давлат маблағлари ҳисобидан тўлаб бериладиган тўлиқ ёки қисман нафақа ҳамда нормал пенсия олиш учун талаб қилинадиган бадалларга нисбатан барча шартларни бажармаган шахсларга бериладиган нафақаларни олишнинг махсус тартибини тасдиқлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қочоқнинг ишда бахтсиз ҳодиса оқибатида юзага келган ўлими ёки касб касаллигига чалиниши учун товон пули олишга бўлган ҳуқуқига манфаатдор шахснинг Аҳдлашувчи давлат ҳудудида яшамаслиги ҳолати таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи давлатлар қочоқларга ижтимоий таъминотга нисбатан эга бўлинган ҳуқуқ ва эга бўлиш жараёнидаги ҳуқуқларни сақлаш тўғрисидаги ўзлари ўртасида тузилган ёки келажакда тузилиши мумкин бўлган битимлардан келиб чиқадиган имтиёзларни фақат ушбу қайд қилинган битимларни имзолаган давлатлар фуқароларига нисбатан қўлланиладиган шартларга риоя қилган ҳолда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи давлатлар ҳар қандай вақтда ушбу Аҳдлашувчи давлатлар ва шартномада иштирок этмаётган давлатлар ўртасида кучга кириши мумкин бўлган шу каби битимлардан келиб чиқадиган имтиёзларни имкони борича қочоқларга тақдим этиш тўғрисидаги масалага хайрихоҳлик билан муносабатда бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. МАЪМУРИЙ ЧОРАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 модда. Маъмурий кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қочоқлар томонидан бирон бир ҳуқуқдан фойдаланишда улар, одатда мурожаат қила олмайдиган чет эл давлати органларининг кўмаклашишини талаб қилганда, ҳудудида қайд этиб ўтилган қочоқларга яшайдиган Аҳдлашувчи давлатлар уларга бундай ёрдам ўзларининг ҳокимликлари томонидан кўрсатилиши учун чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-бандда қайд этилган ҳокимият ёки ҳокимликлар қочоқларни, одатда чет элликларга ҳокимият ёки ўзлари фуқароси бўлган давлатларнинг ҳокимликлари орқали бериладиган ҳужжатлар ёхуд гувоҳномалар билан таъминлаб беради ёки уларга берилишини ўз назорати остида амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу тартибда берилган ҳужжатлар ёки гувоҳномалар чет элликларга ҳокимиятлар ёки ўзлари фуқароси бўлган давлатларнинг ҳокимликлари орқали бериладиган расмий ҳужжатлар ёки гувоҳномалар ўрнини босади ҳамда улар ҳақиқий эмаслиги исботланмагунча ҳақиқий деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада қайд этилган хизматлар учун ночор шахсларга тақдим этиладиган алоҳида имтиёзларни истисно этган ҳолда, ҳақ олиниши ҳам мумкин, аммо бундай ҳақ мўътадил бўлади ҳамда шунга ўхшаш хизматлар учун фуқаролардан олинадиган ҳаққа мутаносиб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу модданинг қоидалари 27- ва 28-моддаларнинг қоидаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Ҳаракатланиш эркинлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат уларнинг ҳудудида қонуний турган қочоқларга ўз ҳудуди доирасида, одатда, худди шундай вазиятларда қўлланиладиган барча қоидаларга риоя қилиш шарти билан чет элликларга яшаш жойини танлаш ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Шахсий гувоҳнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлат уларнинг ҳудудида бўлган ва ҳақиқий йўл ҳужжатларига эга бўлмаган қочоқларга шахсий гувоҳнома тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Йўл ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар уларнинг ҳудудларида қонуний яшаётган қочоқларга ўз ҳудудидан ташқарида ҳаракатланиш учун йўл ҳужжатлари беради, бунга давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибининг асосли сабаблари тўсқинлик қилмайди; бундай ҳужжатларга ушбу Конвенцияга илова қилинган қоидалар қўлланилади. Аҳдлашувчи давлатлар ана шундай йўл ҳужжатларини уларнинг ҳудудида бўлган ҳар қандай бошқа қочоққа бериши мумкин; улар, жумладан, ўзининг ҳудудида бўлган, ўзларининг қонуний яшайдиган мамлакатида йўл ҳужжати олиш имкониятига эга бўлмаган қочоқларга ана шундай йўл ҳужжатларини бериш тўғрисидаги масалага хайрихоҳлик билан муносабатда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қочоқларга аввалги халқаро битимлар асосида берилган йўл ҳужжатлари, худди ушбу модда асосида берилганда Аҳдлашувчи давлатлар томонидан ушбу битимлар иштирокчилари сифатида эътироф этилади ва кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Солиқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар қочоқлардан ана шундай шароитларда ўз фуқароларидан оладиган ёки олишлари мумкин бўлган солиқлардан ташқари ёхуд кўп бож, йиғимлар ёки солиқлар олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аввалги банднинг қоидалари ҳеч бир ҳолда қочоқларга чет элликларга маъмурий ҳужжатларни, шу жумладан, шахсий гувоҳномани бериш учун йиғимларга тааллуқли қонунлар ва фармойишлар қўлланилишини истисно этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Мулкни олиб чиқиб кетиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар ўз қонунлари ва фармойишларига мувофиқ, қочоқларга ўзининг ҳудудига уларнинг ўзи билан олиб келган мол-мулкни уларга жойлашиш учун кириш ҳуқуқи берилган бошқа мамлакатга олиб чиқишига рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи давлатлар қочоқнинг уларга кириш ҳуқуқи берилган бошқа мамлакатларда жойлашишлари учун зарур бўлган мулкни олиб чиқиб кетишга, бу мулк қаердалигидан қатъи назар, рухсат берилиши тўғрисидаги мурожаатига хайрихоҳлик билан муносабатда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Уларга бошпана берган мамлакатда ноқонуний яшаётган қочоқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар, ўзларининг ҳудудларига ҳаётларига ёки эркинликларига хавф туғдирган ҳудуддан тўғридан-тўғри келиб, ноқунуний кирган ёки ҳудудларида ноқонуний турган қочоқларни, 1-моддада кўзда тутилганидек, рухсатсиз бу давлатлар ҳудудларига киргани ёки тургани учун, агар бундай қочоқлар зудлик билан ҳокимиятга боришлари ва ўзларининг ноқонуний киргани ёки тургани ҳақида қониқарли тушунтиришлар тақдим этса, жазо чоралари қўлламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи давлатлар бундай қочоқларнинг зарурат туғдирмасдан эркин ҳаракат қилишларини чекламайдилар; бундай чекловлар фақат бу қочоқларнинг мазкур мамлакатдаги мақоми тартибга солингандан кейин ёки улар бошқа мамлакатга кириш ҳуқуқини олгандан кейин қўлланилади. Аҳдлашувчи давлатлар ана шундай қочоқларга бошқа мамлакатга киришлари учун етарли муддат ва барча зарур шарт-шароитларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Чиқариб юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар ўз ҳудудларида қонуний яшаётган қочоқларни давлат хавфсизлиги ва жамоат тартиби нуқтаи назаридан бошқа ҳолатларда чиқариб юбормайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай қочоқларни чиқариб юбориш фақат суд тартибида чиқарилган қарорларни бажариш билан амалга оширилади. Давлат хавфсизлигининг узрли асослари тўсқинлик қиладиган ҳолатларни истисно қилган ҳолда, қочоқларга ўзини оқлаш учун далиллар ва шикоятларни тегишли инстанцияларга ёки тегишли инстанциялар томонидан тайинланган шахс ёхуд шахсларга тақдим этиш ҳуқуқи, шунингдек бу мақсад учун ўзларининг вакилларига эга бўлиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи давлатлар ана шундай қочоқларга бошқа мамлакатга киришга қонуний ҳуқуқ олишга етарли муддат тақдим этадилар. Аҳдлашувчи давлатлар ана шу муддат давомида ўзлари зарур деб топган, ички хусусиятга эга чораларни қўллаш ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Қочоқларни чиқариб юбориш ёки мажбурий қайтариб келтиришни (улар келган мамлакатлардан) тақиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар қочоқларни ҳеч бир тарзда уларнинг ирқи, дини, фуқаролиги, муайян ижтимоий гуруҳга мансублиги ёки сиёсий эътиқоди оқибатида ҳаётлари ёки эркинликларига хавф туғдирадиган мамлакатлар чегарасига чиқариб юбормайди ёки қайтариб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ, бу қарор қочоқлар турган мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи узрли сабаб сифатида кўрилаётган ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги бўйича ҳукм кучга кирган судланганлар ва мамлакат учун жамоат таҳдидини келтириб чиқарадиган қочоқларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Натураллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар имкон даражасида қочоқларнинг ассимиляцияси ва натураллаштирилишини енгиллаштиради. Жумладан, улар натураллаштириш ишини тезлаштириш ҳамда у билан боғлиқ йиғимлар ва харажатларни камайтириш учун қўлларидан келган ҳамма нарсани қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI БОБ. КОНВЕНЦИЯНИ ҚЎЛЛАШ ВА ЎТИШ ДАВРИГА ТААЛЛУҚЛИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Миллий ҳокимиятлар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ёки унинг вазифаларини бажариш ўтиши мумкин бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳар қандай бошқа органи билан ҳамкорлик қилиш мажбуриятини олади ва, хусусан, уларга ушбу Конвенция қоидаларининг қўлланилишини кузатиш бўйича мажбуриятларини бажаришда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий комиссар бошқармаси ёки унинг ўрнини эгаллайдиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бошқа органи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тегишли органларига ҳисоботлар тақдим этиш имкониятини бериш учун Аҳдлашувчи Давлатлар улар томонидан талаб қилинадиган, тегишли шаклдаги қуйидаги ахборотлар ва статистика маълумотлари билан таъминлаш мажбуриятини олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қочоқларнинг аҳволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Конвенциянинг ҳаётга татбиқ этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) қочоқлар масалалари бўйича кучга кирган ёки кейинчалик кучга кириши мумкин бўлган қонунлар, фармойишлар ва декретлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Миллий ва қонунчилик ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибини ушбу Конвенцияни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида улар томонидан нашр этилган қонунлар ва қарорлар матни тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Аввал имзоланган Конвенциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенциянинг 28-моддаси 2-бандини кучда сақлаб қолган ҳолда, бу Конвенция унда иштирок этувчи томонлар учун 1922 йил 5 июл, 1924 йил 31 май, 1926 йил 12 майдаги ҳужжатларни, 1933 йил 28 октябр ва 1938 йил 10 февралдаги Конвенцияларни ҳамда 1946 йил 15 октябрдаги Битимни алмаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Баҳсларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция иштирокчилари ўртасида уни талқин этиш ёки қўллашга оид пайдо бўладиган, бошқача тарзда ҳал этиб бўлмайдиган барча баҳслар баҳслашаётган томонлардан бирининг талаби бўйича Халқаро Судга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Имзолаш, ратификация қилиш ва қўшилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция 1951 йил 28 июлда Женевада имзоланиш учун очиқ бўлади ва шундан сўнг, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига топширилади. Конвенция 1951 йил 28 июлдан 31 августгача Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа бўлимида имзолаш учун очиқ бўлади ҳамда 1951 йилнинг 17 сентябридан 1952 йилнинг 31 декабригача Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий муассасаларида имзолаш учун яна очиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча аъзолари бўлган давлатлар, шунингдек қочоқлар ва апатридлар мақоми масаласи бўйича Ваколатли вакиллар конференциясига таклиф этилган ҳар қандай бошқа давлатлар номидан ҳамда Бош Ассамблея уни имзолашни таклиф этган ҳар қандай давлатнинг имзолаши учун очиқ бўлади. Ушбу Конвенция ратификация қилинади, бунда ратификация ёрлиғи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция 1951 йил 28 июлдан мазкур модданинг 2-бандида қайд этилган давлатларнинг қўшилиши учун очиқ бўлади. Қўшилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ҳузурида қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатни топшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Конвенциянинг ҳудудий қўлланилиши тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай давлат Конвенцияни имзолаш ёки ратификация қилиш ёхуд унга қўшилиш пайтида, ушбу Конвенциянинг амал қилиши халқаро муносабатлар учун жавобгар бўлган мазкур давлатнинг барча ҳудудлари ёки айрим ҳудудларига тарқалишини баён этиши мумкин. Бундай баёнот Конвенция ушбу давлат учун кучга кирган кунда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конвенция амал қилишининг бу каби тарқалиши ҳар қандай кейинги пайтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига йўлланган билдирги орқали эълон қилиниши керак ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан ушбу билдирги олинган кундан кейин тўқсонинчи кун ёки ушбу давлат учун Конвенция кучга кирган кундан бошлаб, агар бу охирги сана кечроқ бўлса, кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенцияни имзолаш, ратификация қилиш ёки унга қўшилиш пайтида у тарқалмаган ҳудудларга нисбатан ҳар бир манфаатдор давлат айнан шу ҳудудларда конституциявий хусусиятга эга сабабларга кўра, мазкур ҳудудлар ҳукуматларининг рухсати билан ушбу Конвенциянинг қўлланилишини кенгайтириш учун зарур бўлган чораларни кўриш имконияти тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Федератив давлатлар тўғрисидаги қарор
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Федерал ёки унитар бўлмаган давлатларга қуйидаги қоидалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Конвенциянинг федерал қонунчилик органи юрисдикциясига тааллуқли бўлган моддаларига нисбатан федерал ҳукуматнинг мажбуриятлари ушбу Конвенциянинг федерал давлат бўлмаган томони мажбуриятларига кўрсатилган даражада мувофиқ бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ушбу Конвенциянинг федерациянинг конституциявий тузумига мувофиқ қонунчилик чораларини кўришга мажбур бўлмаган федерацияга кирадиган штатлар, провинция ва кантонларининг қонунчилик юридикциясига тегишли моддаларига нисбатан федерал ҳукумат биринчи имкониятнинг ўзида мазкур моддалар тўғрисида тегишли штат, провинция ёки кантонлар ҳокимиятларини ўзининг хайрихоҳ муносабати билан хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ушбу Конвенциянинг томони бўлган федератив давлатлар ҳар қандай бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг талабига биноан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби орқали Конвенциянинг ҳар қандай аниқ қоидасига нисбатан федерация ва унинг таркибий қисмларида мавжуд қонунлар ва амалиётда ушбу қоиданинг қонунчилик ёки бошқа йўл билан ҳаётга татбиқ этилгани кўрсатилганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Қўшимча шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Имзолаш, ратификация қилиш ёки қўшилиш пайтида ҳар қандай давлат 1, 3, ва 4-моддалар, 16-модданинг 1-банди, 33 ва 36 — 46-моддалар истисно этилгани ҳолда Конвенциянинг моддаларига қўшимча шартлар қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ қўшимча шартлар қўйган ҳар қандай давлат исталган вақтда бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибини хабардор қилиш орқали ушбу қўшимча шартларидан воз кечиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция олтинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун топширилган санадан бошлаб тўқсонинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конвенцияни ратификация қилган ёки унга қўшилган барча давлатлар учун олтинчи ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат топширилгандан сўнг, Конвенция тегишли давлат томонидан ўз ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат топширилган кундан бошлаб тўқсонинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Денонсация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай Аҳдлашувчи давлат исталган вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибини хабардор қилиш орқали ушбу Конвенцияни денонсация қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай денонсация қилиш тегишли Аҳдлашувчи давлат учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига билдирги юборилган кундан бир йил ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 40-моддага асосан баёнот берган ёки хабарнома юборган ҳар қандай давлат шундан кейин исталган вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби номига билдирги юбориш орқали, Бош котиб ушбу билдиргини олганидан бир йил ўтгандан кейин Конвенция тегишли ҳудудда амал қилмаслиги тўғрисида билдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Қайта кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай Аҳдлашувчи Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби номига юборилган билдирги орқали исталган вақтда мазкур Конвенцияни қайта кўришни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай талаб билан боғлиқ қандайдир чоралар кўриш керак бўлса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси тегишли чоралар кўришни тавсия қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби томонидан юбориладиган билдиргилар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча аъзолари ва 39-моддада қайд этилган унинг аъзоси бўлмаган давлатларга қуйидагиларни хабар қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-модданинг Б бўлими асосида келиб тушган аризалар ва билдиргилар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 39-моддада кўзда тутилган имзолаш, ратификация қилиш ва қўшилишлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) 40-моддада кўзда тутилган аризалар ва билдиргилар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 42-моддада кўзда тутилган қўшимча шартлар ва қўшимча шартлардан воз кечиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) 43-моддага мувофиқ ушбу Конвенциянинг кучга кириш куни тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) 44-моддада кўзда тутилган денонсация қилиш ва билдиргилар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 45-моддага мувофиқ келиб тушган қайта кўриб чиқиш талаблари тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буни тасдиқлаш учун имзолашга зарур ваколатга эга бўлган ҳолда ўз ҳукуматлари номидан ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Женевада бир минг тўққиз юз йил эллик биринчи йил йигирма саккизинчи июлда бир нусхада тузилган, матни инглиз ва француз тилларида айнан бир хил, ушбу нусха Бирлашган Миллатлар Ташкилоти архивига топширилган ҳамда унинг тасдиқланган нусхалари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча аъзоларига ва 39-моддада қайд этилган аъзо бўлмаган давлатларга юборилади.