01.02.2025 йилдаги 57-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш фаолиятини ҳамда «Ҳалол» белгиси билан тамғаланган маҳсулот ва хизматлардан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизматларни даврий баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш соҳасини тартибда солиш тўғрисида куйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш органларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштиришда ҳамда уларга нисбатан талабларни белгилашда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган ва расмий халқаро миқёсда эътироф этилган стандартларга устуворлик ҳуқуқини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 майдан мазкур қарор ҳамда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) стандартлари талаблари асосида сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олти ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги давлат муассасасида ташкил қилинадиган маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш органини халқаро тан олинган ташкилотларни жалб қилган ҳолда аккредитациядан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштиришда иштирок этувчи мутахассислар малакасини оширсин ҳамда улар учун тренинглар ва семинарлар ўтказилишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳалол» белгиси шакли ҳамда ўлчамини белгилайдиган стандарт лойиҳани ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташаббус кўрсатган тадбиркорлик субъектларига маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш органини ташкил этишда кўмаклашиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 февралдаги 57-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом маҳсулот ва хизматларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган «Ҳалол» талабларига мувофиқ ихтиёрий сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунча ва атамалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — маҳсулот ёки хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштиришга талабгор бўлган жисмоний ва юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизими — маҳсулот ва хизматларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва электрон реестрни юритиш ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция комиссияси — сертификатлаштириш органи томонидан амалга оширилган баҳолашдан ҳамда чиқарилган қарорларидан норози бўлган ариза берувчининг шикоятларини кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида ташкил қилинадиган комиссия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш — ариза берувчи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификати — ишлаб чиқарилган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизматнинг «Ҳалол» талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш органи — маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштиришга доир ишларни бажариш учун халқаро ташкилотлардан аккредитациядан ўтган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳалол» талаблари — Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (SMIIC) томонидан қабул қилинган халқаро стандартлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш (кейинги ўринларда — сертификатлаштириш) мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сертификатлаштириш учун ариза берувчи мазкур Низомга 2-иловада келтирилган Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш учун ариза шаклига мувофиқ сертификатлаштириш органига электрон тарзда ариза йўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сертификатлаштириш учун тақдим қилинадиган аризада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади ҳамда ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳсулот учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан тасдиқланган ва ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришда асос бўлган ҳужжатларнинг нусхалари (технологик йўриқномалар, тўлдирувчи ҳужжатлар, рецептлар ва (ёки) маҳсулот таркиби ҳақида маълумот ҳамда бошқа ҳужжатлар нусхалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотдан фойдаланиш (ишлатиш, қўллаш) тўғрисидаги ҳужжат (йўриқнома, қўлланма, регламент, тавсиялар) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрлиқ (ўров-идиш) нусхалари ёки макетлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларга қўшиладиган барча қўшимчалар ва ингридиентлар, шунингдек, ташқаридан олинаётган барча қўшимчаларнинг тавсифи ёки «Ҳалол» талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (сертификатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотлар хавфсизлиги ва ҳалол талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи синов баённомалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг доимий мувофиқлигини назорат қилиш учун аккредитациядан утган синов лабораториясининг аккредитация гувоҳномаси ёки аккредитациядан ўтган синов лабораторияси билан тузилган шартнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчида маҳсулотларни барқарор ишлаб чиқаришни таъминловчи жорий этилган менежмент тизимига (ISO 9001, ISO 22000) эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг фаолиятига оид жараёнлар ҳамда унга таъсир этиши мумкин бўлган хавфлар, шунингдек, барча жараёнларга боғлиқ инсон ва техник ресурслар тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчида фаолият юритадиган ходимларнинг маҳсулотни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш бўйича билими ва кўникмалари тўғрисида маълумот нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввалги мувофиқлик сертификати тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) хизматлар учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчида кўрсатилаётган хизматларнинг доимий хавфсизлигини таъминловчи жорий этилган менежмент тизимига (ISO 9001, ISO 22000) эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчида фаолият юритадиган ходимларнинг хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш бўйича билими ва кўникмалари тўғрисида маълумот нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг фаолиятига оид жараёнлар ҳамда унга боғлиқ инсон ва техник ресурслар тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳалол» талабларига мувофиқ кўрсатилаётган хизматларга таъсир этиши мумкин бўлган хавфларнинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввалги мувофиқлик сертификати тўғрисида маълумот (мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўғрилиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилмаган, маҳсулот ёки хизматнинг «Ҳалол» талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун асос бўлган қўшимча ҳужжатларни тақдим қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўзда тутилмаган ҳужжатлар ёки маълумотларни ариза берувчидан сўрашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сертификатлаштириш органи ариза берувчи томонидан тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини уч иш куни мобайнида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш органи аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича бир иш кунида аризани қабул қилиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчини қарор қабул қилинган куннинг ўзида бевосита ёки ахборот тизими орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар аризани қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишга асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза тегишли шаклга мувофиқ расмийлаштирилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган ҳужжатлар ва маълумотларни тўлиқ тақдим этмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ёки аризага илова қилинган ҳужжатлар ва маълумотларнинг сохталиги ёки нотўғрилиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза бўйича қарорни бошқа сабаблар ёки мақсадга кўра мувофиқ эмас деб қайтаришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сертификатлаштириш органи аризани рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганда ариза ариза берувчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг сертификатлаштириш учун қайта ариза бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сертификатлаштириш органи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ариза бўйича қарор қабул қилингандан сўнг бир иш кунида сертификатлаштириш учун ариза берувчи билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ариза берувчи сертификатлаштириш органига шартномага асосан ҳақ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўплами экспертизаси (кейинги ўринларда — экспертиза) шартномага асосан тўлов амалга оширилгандан сўнг сертификатлаштириш органи томонидан ўн беш иш куни мобайнида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда экспертиза натижаларидан қатъи назар, шартномага асосан амалга оширилган тўлов ариза берувчига қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза якуни билан унинг натижалари бўйича ариза берувчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламида камчиликлар аниқланган тақдирда, бир иш куни мобайнида сертификатлаштириш органи бу ҳақда ариза берувчини уларни бартараф этиш учун бевосита хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза натижалари бўйича аниқланган камчиликлар ариза берувчи томонидан бартараф этилмаган тақдирда, сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш ишларини тўхтатиб туради. Бунда аниқланган камчиликлар бўйича тузатиш чоралари уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатда ариза берувчи томонидан амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган муддатларда аниқланган камчиликлар ариза берувчи томонидан бартараф этилганлиги ҳақида маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлар сертификатлаштириш органига тақдим этилмаганда, сертификатлаштириш ишлари тугатилади. Бунда ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳужжатларни шакллантириб, қайта ариза юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертиза натижалари ижобий бўлганда ёки экспертизада аниқланган камчиликлар белгиланган муддатларда бартараф этилганлиги ҳақида маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатлар ариза берувчи томонидан сертификатлаштириш органига тақдим этилганда, маҳсулот ишлаб чиқариладиган ёки хизмат кўрсатиладиган объект жойлашган жойига чиққан ҳолда, маҳсулот ёки хизматларнинг «Ҳалол» талабларига мувофиқлиги баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда экспертиза натижаларининг якуни бўйича сертификатлаштириш органи уч иш кунида белгиланган тартибда экспертиза хулосани расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жойига чиққан ҳолда маҳсулот ёки хизматларнинг «Ҳалол» талабларига мувофиқлигини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13.Жойига чиққан ҳолда маҳсулот ёки хизматларнинг «Ҳалол» талабларига мувофиқлигини баҳолаш (кейинги ўринларда — баҳолаш) учун тузилган шартнома бўйича ариза берувчи томонидан ҳақ тўлангандан сўнг сертификатлаштириш органи томонидан баҳолаш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда баҳолаш натижаларидан қатъи назар шартномага асосан амалга оширилган тўлов ариза берувчига қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Баҳолаш ишлари сертификатлаштириш органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) ишлаб чиққан ва тасдиқлаган баҳолаш дастурига мувофиқ ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш манзилида (жойида) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар аризада келтирилган маҳсулот ёки хизмат тури бўйича ариза берувчининг бир неча филиаллари мавжуд бўлса, баҳолаш ишлари ариза берувчининг барча филиалларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Баҳолаш натижалари якуни билан бир иш кунида ихтиёрий шаклда икки нусхада сертификатлаштириш органининг сифат бўйича қўлланма ҳужжатида белгиланган тартибда ҳисобот тузилади, унинг бир нусхаси ариза берувчига топширилади, иккинчи нусхаси сертификатлаштириш органига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш ҳисоботи сертификатлаштириш органи вакиллари ва ариза берувчи томонидан имзоланади, ариза берувчи баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда, ўз фикрини ҳисоботда билдириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Баҳолаш ишлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ва «Ҳалол» талабларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Баҳолаш давомида ариза берувчи томонидан ишлаб чиқарилаётган ёки қўлланилаётган маҳсулот таркибига шубҳа пайдо бўлганда, мазкур маҳсулотдан ариза берувчи иштирокида намуналар танлаб олинади ва аккредитациядан ўтган синов лабораториясида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ҳамда «Ҳалол» талабларида белгиланган талаблар бўйича синовлардан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўтказилган синовларнинг натижалари тузиладиган ҳисоботда баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисобот баҳолаш ҳамда синов натижалари олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида тузилади ҳамда сертификатлаштириш органи вакиллари, шунингдек, ариза берувчи томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Сертификатлаштириш органи беш иш кунида баҳолаш бўйича ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек, экспертиза хулосаси ҳамда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини (кейинги ўринларда — ҳужжатлар тўплами) шакллантиради ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилинса, сертификатлаштириш органи ва ариза берувчи ўртасида мувофиқлик сертификатини қўллаш ҳамда «Ҳалол» мувофиқлик белгисидан фойдаланиш тўғрисида келишув тузилади ҳамда уч иш куни давомида мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги «Ҳалол» мувофиқлик сертификати расмийлаштирилиб, реестрда рўйхатдан ўтказилади ва ариза берувчига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳалол» мувофиқлик сертификатини қўллаш ҳамда «Ҳалол» мувофиқлик белгисидан фойдаланиш тўғрисидаги келишувда қуйидагилар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш органи ва мувофиқлик сертификати эгаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар, шу жумладан, томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳалол» мувофиқлик сертификатидан ҳамда «Ҳалол» мувофиқлик белгисидан фойдаланиш талаблари ва шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мувофиқлик сертификати уч йил муддатга расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Ҳалол» мувофиқлик сертификатини қўллаш ҳамда «Ҳалол» мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқининг, мувофиқлик сертификатининг эгаси томонидан бошқа юридик шахсга берилиши ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Даврий баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Даврий баҳолаш ишлари мувофиқлик сертификатини қўллаш ҳамда «Ҳалол» мувофиқлик белгисидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув асосида ушбу Низомга 4-иловада келтирилган «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизматларни даврий баҳолаш схемасига мувофиқ жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи даврий баҳолаш ишлари мувофиқлик сертификати реестрда рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ойдан кечикмай амалга оширилади. Кейинги даврий баҳолаш ишлари эса ҳар йили сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланган даврий баҳолаш режа-жадвалига мувофиқ даврий, бироқ аввалги даврий баҳолаш ўтказилган вақтдан бошлаб ўн икки ойдан кечикмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мувофиқлик сертификати эгасининг фаолияти мувофиқлик сертификати реестрда рўйхатга олинган санадан кейин олти ойдан кечикмай режадан ташқари даврий баҳоланади. Кейинги режадан ташқари даврий баҳолаш ишлари ҳар йили режали ўтказилган даврий баҳолаш вақтидан бошлаб олти ойдан кечикмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Маҳсулот ёки хизматлар юзасидан истеъмолчилар томонидан асосланган ёзма шикоятлар сертификатлаштириш органига келиб тушганда, мувофиқлик сертификати эгасининг фаолияти режадан ташқари даврий баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мувофиқлик сертификати эгасининг ушбу Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда фаолияти режали ёки режадан ташқари даврий баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. «Ҳалол» мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тасдиқлаш, тўхтатиб туриш, тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Ҳалол» мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тасдиқлаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш сертификатлаштириш органи қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қуйидаги ҳолларда мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификати эгасининг расмий мурожаатига асосан ўттиз кун муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликлар бартараф этилгунга қадар. Бунда номувофиқликларни бартараф этиш муддати ўттиз кундан ошмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш йўналиши сертификатлаштириш органини огоҳлантирмаган ҳолда ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни ишлаб чиқариш технологияси, ускуналар ёки маҳсулотнинг таркибий қисми ҳисобланган маҳсулотларнинг таркиби ёки етказиб берувчи юридик шахс ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган хизматлар учун маҳсулотларнинг таркиби ёки етказиб берувчи юридик шахс ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қуйидаги ҳолларда мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификати эгасининг расмий мурожаатига асосан ёки ташкилот фаолияти тугатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий баҳолаш давомида аниқланган номувофиқликлар тўқсон кун давомида бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳалол» талаблари мувофиқлик сертификати эгаси томонидан қўпол равишда бузилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификати сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги тасдиқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сертификатлаштириш органи томонидан «Ҳалол» мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тасдиқлаш, тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тасдиқланади, тўхтатиб турилади ёки тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмасдан, мувофиқлик сертификати эгасига бевосита етказилади ҳамда реестрдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мувофиқлик сертификатининг эгаси мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиб олган кундан бошлаб, мувофиқлик сертификатини қўллаш ҳамда «Ҳалол» белгисидан фойдаланишни тўхтатиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мувофиқлик сертификатининг эгаси мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тўхтатилган ёки тугатилган тақдирда, «Ҳалол» белгиси асосида сертификатлаштирилган маҳсулот ёки хизматлар мавжудлиги тўғрисидаги ҳар қандай эълонлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш учун асос бўлган ҳужжатларни шакллантириш ва сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Сертификатлаштириш органи расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати ҳақидаги маълумотларни реестрга киритгандан сўнг сертификатлаштириш органи ва мувофиқлик сертификатининг эгаси маҳсулот ёки хизматнинг «Ҳалол» талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатлар тўпламини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мувофиқлик сертификати ва уни расмийлаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар тўпламлари мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугаган кундан бошлаб камида уч йил давомида сертификатлаштириш органида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мувофиқлик сертификати ҳужжатлар тўпламлари суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда назорат органларига уларнинг қонунчиликка мувофиқ талабига биноан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Ахборот таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Сертификатлаштириш органи расмийлаштирилган, тасдиқланган, амал қилиши тўхтатилган ва тугатилган сертификатларни, шунингдек, сертификат бериш рад этилган ҳолатлар ҳисобини юритади ҳамда улар тўғрисидаги ахборотни ҳар ойда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш органи манфаатдор ташкилотларни ўз фаолияти ҳамда расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Агентлик қуйидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳалол» мувофиқлик сертификати берилган маҳсулотлар ва хизматлар реестри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амал қилиши тўхтатилган ва тугатилган «Ҳалол» мувофиқлик сертификатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ариза берувчи ёки мувофиқлик сертификатининг эгаси ариза натижалари бўйича сертификатлаштириш органининг унга нисбатан салбий қарори чиқарилганда, қарор қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида Агентликка ёзма шаклда даъво аризасини киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш органининг қарори қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кундан ортиқ муддатда киритилган даъво аризаси кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Апелляция комиссияси ҳар бир даъво аризасини кўриб чиқиш учун заруратга кўра шакллантирилади. Апелляция комиссияси таркиби Агентлик раҳбари буйруғи билан тасдиқланади. Апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш муддатлари даъво аризаси олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Апелляция комиссияси, даъво аризасини киритувчининг аризаси бўйича ҳужжатлар экспертизасида, баҳолашда бўлмаган Агентликнинг камида беш вакилидан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Агентлик даъво аризасини киритган ариза берувчини ва баҳоловчи мутахассисларни даъво аризаси кўриб чиқиладиган сана ҳақида хабардор қилади. Даъво аризасини киритган ариза берувчи ва баҳоловчи мутахассислар даъво аризасини кўриб чиқишда иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Апелляция комиссияси киритилган даъво аризасини кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида ариза берувчига ёзма равишда маълум қилади. Даъво аризасини кўриб чиқиш муддати у берилган санадан бошлаб ўттиз календарь кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Кўриб чиқилган апелляция натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш органи қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво аризасини қаноатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Сертификатлаштириш органининг ўз қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарори, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво аризаси ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даъво аризасида келтирилган сабаблар тасдиқланмаса қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинса, сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификатини бериш ёки мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Сертификатлаштириш органи икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани даъво аризаси киритган ариза берувчига ёзма шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Айнан бир масала бўйича даъво аризасини такроран беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ариза берувчи Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Сертификатлаштириш органи берилган ва бекор қилинган, амал қилиши тўхтатиб турилган ҳамда тугатилган мувофиқлик сертификатлари, мувофиқлик сертификатларини беришни рад этиш ҳолатлари ҳисобини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Сертификатлаштириш органи ўз фаолияти давомида олинган ҳужжатлар ва маълумотларни ёки ариза берувчи тўғрисида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш учун ҳужжатлар тўпламини шакллантиради.

Сертификатлаштириш органига ҳужжатлар тўпламини илова қилган ҳолда, маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш учун ариза беради.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Сертификатлаштириш органи

Ариза берувчи томонидан тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқади.

Уч иш кунида

Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича аризани қабул қилиш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бир иш кунида

3-босқич

Сертификатлаштириш органи

Сертификатлаштириш органи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни ариза бўйича қарор қабул қилингандан сўнг сертификатлаштириш учун ариза берувчи билан шартнома тузади.

Бир иш кунида

Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини экспертизадан ўтказади.

Ўн беш иш кунида

Экспертиза якуни билан унинг натижалари бўйича ариза берувчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламида камчиликлар аниқланган тақдирда, бу ҳақда ариза берувчини уларни бартараф этиш учун бевосита хабардор қилади.

Бир иш кунида

Экспертиза натижаларининг якуни билан сифат бўйича қўлланма ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертиза хулосасини расмийлаштиради.

Бир иш кунида

4-босқич

Сертификатлаштириш органи

Баҳолаш ишларини сертификатлаштириш органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) ишлаб чиққан ва тасдиқлаган баҳолаш дастурига мувофиқ ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш манзилида (жойида) амалга оширади.

Баҳолаш дастурига мувофиқ

Баҳолаш натижалари якуни билан ихтиёрий шаклда икки нусхада сертификатлаштириш органининг сифат бўйича қўлланма ҳужжатида белгиланган тартибда ҳисобот тузади ва расмийлаштиради.

Бир иш кунида

5-босқич

Сертификатлаштириш органи

Сертификатлаштириш органи баҳолаш бўйича ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек, экспертиза хулосаси ҳамда ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўпламини шакллантиради ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Беш иш кунида

6-босқич

Сертификатлаштириш органи

Сертификатлаштириш органи ижобий қарор қабул қилинганда, мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради.

Мувофиқлик сертификатини реестрда рўйхатдан ўтказиб, ариза берувчига тақдим қилади.

Уч иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Сертификатлаштириш органи раҳбарига

Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш учун

АРИЗА

_______________________________________________________________________________________да

(«Ҳалол» сертификатлаштиришни ўтказиш учун асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар)

белгиланган талабларга мувофиқликка

_______________________________________________________________________________________ни

(ташкилий тузилма жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда сўралган соҳанинг номи)

«Ҳалол» талаблари бўйича маҳсулотларни (хизматлар) сертификатлаштиришни сўрайман.

Сертификатлаштириш учун ариза берувчи тўғрисида маълумотлар

Ариза берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи

(жисмоний шахс учун тўлиқ Ф.И.О.):

Қисқартирилган номи:

Юқори турувчи, жумладан, таркибига юридик шахс кирадиган ташкилотнинг номи:

Почта манзили:

Телефон:

Электрон почта манзили:

СТИР (жисмоний шахс учун шахсий идентификация рақами):

ИФУТ:

Банк реквизитлари:

Банк номи:

Банк ҳисоб рақами:

Хизмат кўрсатувчи банкнинг МФО:

Штат бирликларининг умумий сони:

Шу жумладан

Бошқарув ходимлари:

Хизмат кўрсатувчи ходимлар:

техник ходимлар:

Сертификатлаштириш учун масъул шахснинг Ф.И.О. лавозими, боғланиш учун маълумотлари:

«Ҳалол» талаблари бўйича маҳсулотлар (хизматлар) тўғрисида умумий маълумотлар

«Ҳалол» талабларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш санаси:

Сертификатлаштириш татбиқ этиладиган маҳсулотлар (хизматлар):

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ёки кўрсатиладиган хизматларга тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг номи:

Аввал ўтказилган «Ҳалол» сертификатлаштириш тўғрисида маълумотлар

«Ҳалол» сертификатлаштириш бўйича орган номи:

«Ҳалол» сертификатлаштиришни ўтказиш учун асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар:

Мувофиқлик сертификатининг бланк рақами ва рўйхатга олиш рақами:

Мувофиқлик сертификатини бериш санаси:

Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш санаси:

Ариза берувчи

_______________________________

__________

(имзо) __________ (Ф.И.О.) ___

(сана)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТИЗИМИ

(сертификатлаштириш органининг номи ва манзили, давлат реестридаги рақами)

«ҲАЛОЛ» МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ

(мувофиқлик белгиси)

Сертификатлаштириш тизими реестрида қуйидаги

рақам билан рўйхатдан ўтказилди

берилган сана:

амал қилиш муддати:

«Ҳалол» мувофиқлик сертификати

(мувофиқлик сертификати эгаси)

манзили:

қўшимча маълумот:

(норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар) белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди

ва қуйидаги соҳаларда татбиқ этилади:

Сертификатлаштириш органи

___________________________

раҳбари

QR-код

(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳалол» талабларига мувофиқ сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизматларни даврий баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Сертификатлаштириш органи

Даврий баҳолаш режасини тасдиқлайди.

Режа-жадвалга мувофиқ

2-босқич

Сертификатлаштириш органи

Мувофиқлик сертификати эгасининг фаолиятини биринчи даврий баҳолайди.

Реестрда рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ойдан кечикмай

Мувофиқлик сертификати эгасининг фаолиятини режадан ташқари даврий баҳолайди.

Реестрда рўйхатга олинган санадан кейин олти ойдан кечикмай

Даврий баҳолаш натижалари якуни билан сертификатлаштириш органининг сифат бўйича қўлланма ҳужжатида белгиланган тартибда ҳисобот тузади.

Уч иш кунида

Ҳисобот ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни сертификатлаштириш органига тақдим қилади.

Бир иш кунида

3-босқич

Сертификатлаштириш органи

Ҳужжатлар тўпламини шакллантиради ва кенгашга тақдим қилади.

Беш иш кунида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2025 й., 09/25/57/0100-сон)