08.02.2024 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 ноябрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш Қоидалари тўғрисидаги Битимига ўзгартиришлар киритиш ҳақида 2013 йил 20 ноябрдаги Баённома қоидаларини инобатга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 24 сентябрдаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгаши қарори билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш қоидаларига (кейинги ўринларда — Қоидалар) амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ҳудудларига товарларни олиб киришда божхона назорати тартиботларини соддалаштириш ва муддатларини қисқартиришга интилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Атамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг мақсадлари учун қуйидаги тушунчалар қўлланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сертификат» — ваколатли орган томонидан берилган ва товарларнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланадиган СТ-1 шаклидаги товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизими» (кейинги ўринларда — ТКЧСЕТ) — Томонлар давлатларининг ваколатли органлари томонидан берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи марказий ваколатли органнинг ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«марказий ваколатли орган»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беларусь Республикасида — Беларусь Савдо-саноат палатаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли органлар»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беларус Республикасида — Беларус Савдо-саноат палатасининг унитар корхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«марказий божхона органи»:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беларус Республикасида — Беларус Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«божхона органлари» — Томонлар давлатларининг ҳудудий божхона органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг предмети товарларни олиб киришда божхона назорати тартиботларини соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш мақсадида олиб кирувчи мамлакатнинг марказий божхона органлари ва олиб чиқувчи мамлакатнинг марказий божхона органлари ўртасида товарларнинг келиб чиқишини тасдиқлаш учун ТКЧСЕТни қўллаган ҳолда ўзаро ахборот ҳамкорлигини ташкил этиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олиб чиқувчи мамлакатнинг марказий ваколатли органлари мазкур Битимнинг 3-моддасида белгиланган тамойилларга мувофиқ ТКЧСЕТни ташкил этиш ва унинг фаолият юритишини ҳамда берилган сертификатлар, шу жумладан олиб кирувчи мамлакатнинг марказий божхона органларининг сўровлари бўйича маълумотларни олиб кирувчи мамлакатининг марказий божхона органларига тақдим этилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этиладиган маълумотларнинг таркиби мазкур Битимнинг иловасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этиладиган маълумотларнинг тузилиши ва шакли, хабар алмашиш тартиби мазкур Битим кучга кирган кундан бошлаб 6 ой ичида марказий божхона органлар ва марказий ваколатли органлар томонидан имзоланган техник шартлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимларини модернизация қилиш Техник шартлар имзоланган кундан бошлаб 1 йил ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзаро ахборот ҳамкорлиги доирасида олинган маълумотлар олиб кирувчи мамлакатнинг божхона органлари томонидан ҳақиқатдан ҳам берилганлигини ва сертификатларнинг асл нусхасини қоғозда тақдим этиш заруратисиз сертификатларда мавжуд бўлган ва товарларни божхона декларациясида тақдим этилган маълумотларнинг мувофиқлигини текширишда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзаро ахборот ҳамкорлиги доирасида олинган маълумотлар олиб кирувчи мамлакатнинг божхона органлари томонидан ҳар қандай учинчи томонга тақдим этилиши олиб чиқувчи мамлакат марказий божхона органининг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товарларни божхона декларациясида берилган сертификатлар тўғрисида тақдим этилган маълумотлар ТКЧСЕТда мавжуд эмаслиги ёки товарларни божхона декларациясида қайд этилган маълумотлар ТКЧСЕТдаги маълумотларга мувофиқ келмаслиги аниқланган тақдирда, товарларни олиб кирувчи мамлакатнинг божхона органлари томонидан Қоидаларда белгиланган тартибда текширув жараёни бошланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ТКЧСЕТ лозим даражада ишламаган тақдирда, Қоидаларнинг товарларни келиб чиқишини ҳужжат асосида тасдиқлаш қисми қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Битим Томонлар давлатлари божхона органларининг товарларни декларацияловчи шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини, Қоидаларда ва товарларни олиб кирувчи мамлакатнинг божхона қонунчилигида белгиланган тартибда, товарларнинг келиб чиққан мамлакатини аниқлаш ва улардаги маълумотларнинг ишончлигини аниқлаш мақсадида текшириш бўйича ваколатларини чеклай олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
ТКЧСЕТни яратиш ва қўллашнинг асосий тамойиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. ТКЧСЕТни яратиш ва фаолият юритишининг асосий тамойиллари қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органлар томонидан берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни тўплашни марказлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТКЧСЕТда берилган сертификатлар бўйича маълумотларнинг долзарблиги ва ишончлилигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТКЧСЕТдаги маълумотларни рухсатсиз бузиш ёки йўқ қилиш имкониятини истисно қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТКЧСЕТда сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар берилган санадан бошлаб уч йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатларни ҳақиқатдан ҳам берилганлиги ва сертификатлардаги маълумотларнинг товарларни божхона декларациясида тақдим этилган маълумотларга мувофиқлигини текшириш имкониятини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ТКЧСЕТга киритилган маълумотларнинг таркиби дастлабки қоғоз шаклида асл нусхада берилган сертификатлардаги маълумотларнинг таркиби билан бир хил бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар, сертификатларнинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси тасдиқланган санадан бошлаб бир кундан кечиктирмай ТКЧСЕТга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ТКЧСЕТ марказий ваколатли орган томонидан ўз маблағлари ёки Томонлар давлатларининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан яратилади ва юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ТКЧСЕТдаги берилган сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар олиб кирувчи мамлакатнинг марказий божхона органлари томонидан бепул асосда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатли органлар ва божхона органлари ахборот ҳамкорлиги доирасида тақдим этиладиган ва олинган маълумотларнинг сақланиши, яхлитлиги ва ҳимоя қилинишини Томонлар давлатларининг қонунчилиги талабларига мувофиқ таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Низолар ва келишмовчиликларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини қўллаш ёки талқин қилиш билан боғлиқ Томонлар ўртасидаги низолар ва келишмовчиликлар марказий божхона органлари ва (ёки) марказий ваколатли органлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимга Томонлар келишувига асосан, унинг ажралмас қисми бўлган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонларнинг ҳар бири унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисидаги охирги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим номаълум муддатга тузилади ва Томонлардан бири дипломатик каналлар орқали бошқа Томоннинг мазкур Битимни тугатиш нияти тўғрисида тегишли ёзма хабарномани олган санадан бошлаб уч ой ўтгандан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2024 йил 8 февралда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва рус тилларида тузилди, бунда ҳар икки матн ҳам бир хил юридик кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисида Битимга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштиришнинг электрон тизими доирасида электрон ахборот алмашинувини амалга ошириш жараёнида тақдим этиладиган сертификатдаги маълумотларнинг таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Изоҳ» устунидаги 1 — 4-жадвалларда узатиладиган маълумотларнинг турлилиги, мажбурий тўлдирилиши ва мумкин бўлган такрорланишлар сонини кўрсатиш учун қуйидаги белгилар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 — маълумотларни тўлдириш мажбурий, такрорлашга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1..* — маълумотларни тўлдириш мажбурий, чекловларсиз такрорланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0..1 — маълумотлар ихтиёрий, такрорланишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0..* — маълумотлар ихтиёрий, чекловларсиз такрорланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-жадвал
Сертификатдаги маълумотлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумотлар номи

Тавсифи

Изоҳ

1.

Сертификат шаклининг код белгиси

«СТ-1» коди кўрсатилади

1

2.

Қўшимча код белгиси

қуйидагиларни билдирувчи код кўрсатилади:

берилган сертификатнинг асл нусхаси;

берилган сертификат сертификатнинг дубликати ҳисобланади; берилган сертификат асл сертификатнинг ўрнини босади; сертификат кейинчалик берилган бўлса (агар у товарни олиб чиқишдан аввал ёки олиб чиқиш вақтида берилмаган бўлса);

берилган сертификат бекор қилинган

1

3.

Сертификат ҳақидаги маълумотлар

мазкур илованинг 2-жадвалида келтирилган рўйхатга мувофиқ маълумотлар кўрсатилади

1

4.

Сертификатни берган мамлакат ҳақидаги маълумотлар

сертификатни берган мамлакатнинг коди ва номи кўрсатилади

1

5.

Сертификатни қабул қилувчи мамлакат ҳақидаги маълумотлар

берилган сертификат мўлжалланган мамлакатнинг коди ва номи кўрсатилади

1

6.

Сертификатни бекор қилиш санаси

зарур ҳолларда сертификатнинг бекор қилиш санаси кўрсатилади

0..1

7.

Сертификатга ўзгартиришлар киритиш санаси

зарур ҳолларда сертификатга ўзгартиришлар киритилган сана кўрсатилади

0..1

8.

Илгари берилган сертификат ҳақидаги маълумотлар

сертификат дубликат бўлган ёки сертификатнинг асл нусхаси алмаштирилган ҳолларда мазкур илованинг 2-жадвалида келтирилган рўйхатга мувофиқ, илгари берилган сертификат тўғрисидаги маълумотлар (шу жумладан рўйхатга олиш рақами ва бундай сертификат берилган сана) кўрсатилади

0..1

9.

Келиб чиқиш мамлакати ҳақидаги маълумотлар

келиб чиқиш мамлакатининг номи кўрсатилади

1

10.

Ваколатли орган ҳақидаги маълумотлар

Келиб чиқиш сертификатини берган марказий ваколатли орган ёки ваколатли орган ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан унинг номи ва манзилини ўз ичига олади

1

11.

Сертификатни тасдиқлаш ҳақидаги маълумотлар

Марказий ваколатли орган ёки ваколатли органнинг мансабдор шахси (фамилияси ва бош ҳарфлари) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади

1

12.

Товар туркуми ҳақидаги маълумотлар

Мазкур илованинг 3-жадвалида келтирилган рўйхатга мувофиқ маълумотларни ўз ичига олади

1

13.

Ариза берувчи ҳақидаги маълумотлар

товарларни декларациялаш санаси тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси ва бош ҳарфлари) кўрсатилади

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-жадвал
Ҳужжат ҳақидаги маълумотлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумотлар номи

Тавсифи

Изоҳ

1.

Сертификатни рўйхатга олиш рақами

сертификатни рўйхатга олиш рақами кўрсатилади

1

2.

Сертификат берилган санаси

сертификат берилган сана кўрсатилади

1

3.

Сертификат бланки рақами

сертификат бланки рақами кўрсатилади

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-жадвал
Товар туркуми ҳақидаги маълумотлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумотлар номи

Тавсифи

Изоҳ

1.

Экспорт қилувчи/Юк жўнатувчи (номи ва манзили)

юк жўнатувчи/экспорт қилувчи ҳақидаги маълумотлар унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ кўрсатилади.

Юк жўнатувчи ва экспорт қилувчи турли юридик шахслар бўлган ҳолларда, юк жўнатувчи (номи ва манзили) экспорт қилувчи (номи ва манзили) «кўрсатмаси билан» ҳаракат қилаётганлиги кўрсатилади.

1

2.

Импорт қилувчи/Юк қабул қилувчи (номи ва манзили)

юк қабул қилувчи/импорт қилувчи ҳақидаги маълумотлар унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага асосан кўрсатилади.

Юк қабул қилувчи ва импорт қилувчи турли юридик шахслар бўлган ҳолларда, юк қабул қилувчи (номи ва манзили) импорт қилувчи (номи ва манзили) «кўрсатмаси билан» ҳаракат қилаётганлиги кўрсатилади.

1

3.

Транспорт воситалари ва ҳаракатланиш йўналиши (маълум бўлганидек)

транспорт воситалари ва ҳаракатланиш йўналиши (маълум бўлганидек) кўрсатилади

0..*

4.

Товар ҳақидаги маълумотлар

мазкур илованинг 4-жадвалида келтирилган рўйхатга мувофиқ маълумотлар кўрсатилади.

1..*

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-жадвал
Товар ҳақидаги маълумотлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Маълумотлар номи

Тавсифи

Изоҳ

1.

Тартиб рақами

товарнинг тартиб рақами кўрсатилади

1

2.

Жойлар сони ва қадоқлаш тури ҳақидаги маълумотлар

жойлар сони ва қадоқлаш тури ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади

1

3.

Товар тавсифи

товарларни бир хилда идентификация қилиш имконини берувчи савдо номи ва бошқа маълумотлар кўрсатилади

1

4.

Товар сони

товарларнинг брутто ва нетто (кг) оғирлиги, шунингдек (мавжуд бўлган ҳолларда) ТИФ ТН ва ўлчов бирлигига асосан ўлчов бирликларида товарларнинг бошқа миқдорий тавсифлари кўрсатилади

1

5.

Ҳисобварақ-фактура ҳақидаги маълумотлар

ҳужжатнинг рақами ва санаси кўрсатилади

1