Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:
1. 2024 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин.
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тўғрисида Беларусь томонига тегишли билдиришномани юборсин.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидаларининг амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 18 декабрь,
ПҚ-448-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2024 й., 07/24/448/1037-сон)