18.12.2024 йилдаги 851-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, темир йўл транспорти соҳасидаги давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар турларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонида темир йўл транспорти соҳасида кўрсатиладиган барча хизматларни қамраб олган ҳолда давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойилларига ўтадиган хизматлар турларини тасдиқлаш назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
851-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 851-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хизматлар номи

1.

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш:

почта ва курьерлик жўнатмаларини умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти орқали ташиш;

ички қатновларда йўловчиларни ташиш, йўловчиларни юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда ташиш бундан мустасно;

шаҳар атрофида қатновчи йўловчи поездларида йўловчиларни ташиш.

2.

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси (йўл хўжалиги, темир йўл юк станциялари, электр таъминоти қурилмалари, алоқа тармоқлари, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимлари, ахборот мажмуаларини, ҳаракатни бошқариш тизими фаолиятини таъминлаш) хизматлари:

йўловчиларни ички қатновларда ташиш учун;

ички қатновларда юкларни ташиш учун.

3.

Локомотивларни умумий фойдаланишдаги темир йўлларда тақдим этиш:

ички қатновларда юкларни ташиш учун;

Ички қатновларда йўловчиларни (юқори тезликдаги поездлардан ташқари) ташиш учун.

 

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 851-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хизматлар номи

1.

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида йўловчиларни ташиш:

юқори тезликдаги поездларда йўловчиларни ташиш;

халқаро қатновларда йўловчиларни ташиш;

тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш.

2.

Йўловчиларни ташишда кўрсатиладиган қўшимча хизматлар:

барча йўналишларда йўл ҳужжатларини расмийлаштириш;

йўл давомида овқатланиш (кетринг);

йўловчининг хоҳишига биноан бўш ўрин мавжуд бўлганда вагоннинг синфини ўзгартириш.

3.

Темир йўл вокзалларда йўловчилар ва кузатувчиларга кўрсатиладиган хизматлар:

темир йўл вокзаллари ва йўловчи поездларда реклама хизмати;

багаж ва юк багажини қадоқлаш ҳамда сақлаш;

«VIP» залдан фойдаланиш;

«IP» залдан фойдаланиш;

«бизнес» залдан фойдаланиш;

«комфорт» залдан фойдаланиш;

«яшил йўлак» хизматидан фойдаланиш

дам олиш хонасидан фойдаланиш;

планшетда электрон кутубхона тақдим этиш;

йўловчининг қўл юки, багаж ва юк багажини ташиш;

темир йўл вокзаллари ҳудудидаги биноларни ижарага бериш;

темир йўл вокзалларда газета ва журналлар сотиш;

йўловчининг қўл юки, багаж ва юк багажини сақлаш;

йўл ҳужжатларини (чипталарни) уйга етказиб бериш;

йўл давомида қадоқланган сув, қаҳва тақдим этиш;

массаж креслосини тақдим этиш;

сартарошхона ва бошқа маиший хизматларни кўрсатиш;

йўл ҳужжатларисиз (чиптасиз) жисмоний шахсларга ҳожатхона хизматини кўрсатиш;

багаж ва юк багаж ташиш.

4.

Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортида юкларни ташиш:

юк вагонларини тақдим этиш;

контейнерларни тақдим этиш;

халқаро (импорт, экспорт ва транзит) қатновларда юк ташиш.

5.

Юкларни ортиш ва тушириш ҳамда ташиш жараёнларида кўрсатиладиган қўшимча хизматлар:

мижознинг буюртмасига кўра МДҲ, Грузия, Латвия, Литва, Эстония ва учинчи давлатлар темир йўллари маъмуриятлари билан алоҳида шартларда экспорт ва импорт юкларни ташиш;

мижознинг буюртмасига кўра давлат ичида алоҳида шартларда юкларни ташиш;

мижознинг буюртмасига кўра вагоннинг эски ташиш ҳужжатлари бўйича манзилини ўзгартириш;

мижознинг буюртмасига кўра вагоннинг янги ташиш ҳужжатлари бўйича манзилини ўзгартириш;

мижознинг буюртмасига кўра вагонни йўлда ушлаб қолиш (манзилини ўзгартириш);

мижознинг буюртмасига кўра халқаро ва ички қатновларда юк ортиш учун инвентарь вагонларга қўшимча режани ажратиш;

мижознинг буюртмасига кўра халқаро ва ички қатновларда шахсий ва ижарага олинган вагонларни юклаш учун қўшимча режани ажратиш;

мижознинг буюртмасига кўра бўш шахсий ва ижарага олинган вагонни жўнатиш учун қўшимча режага рухсатномани расмийлаштириш;

барча темир йўл маъмуриятларига инвентарь паркига тегишли катта ҳажмли вагонларни танлаш ва улар билан таъминлаб бериш (29ХХХХХХ рақамланган ёпиқ вагонлардан ташқари), (барча темир йўлларни хатловдан ўтказиш) вагонларга эгалик қилувчи мамлакатга шошилинч қайтаришда бўшлигини текшириш;

юк жўнатувчининг буюртмасига кўра барча темир йўл маъмуриятининг (29ХХХХХХХ) рақамли инвентарь паркига тегишли катта ҳажмли вагонни танлаш ва таъминлаш;

мижознинг буюртмасига кўра юклаш ва тушириш темир йўл станциясига бириктирилган темир йўл инвентарь вагонларида юкларни ташиш;

юкларни ташиш учун қабул қилинганда ва топширишда юк эгаларининг буюртмасига кўра темир йўл вагон тарозиларида ёки умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар эгаси тарозисида юкнинг вазнини ўлчаш ва текшириш;

вагонларни юк жўнатувчилар воситасида юклаш пайтида уларнинг буюртмасига кўра уларнинг ҳисобидан вагонни темир йўл тамғалаш мосламалари ёрдамида тамғалаш, тамға ўрнатиш ва станцияларда ёпиқ турдаги вагонларни бурама сим билан боғлаш;

умумий фойдаланиш жойларида, темир йўл ходимлари иштирокида ва (транспорт) воситаларида юк ортиш-тушириш операциялари ҳамда тегишли қўшимча хизматлар кўрсатиш (қадоқланган юклар, оғир вазнли юклар, сочма юклар, ёғоч, металл ва металл буюмлар);

мижознинг буюртмасига кўра вагон ёки контейнер юкланган вагонларни улар томонидан кўрсатилган куннинг маълум вақтларида юклаш ва тушириш учун қўйиб бериш;

вагон ва контейнерни мижознинг буюртмасига кўра етказиб бериш муддати тугашидан олдин қидириш;

мижознинг буюртмасига кўра вагонларни тушириш ва бошқа мақсадлар учун темир йўл локомотивидан сиқилган ҳаво етказиб бериш;

мижознинг буюртмасига кўра вагонларни тушириш ва бошқа мақсадлар учун темир йўл станция қурилмаларидан (компрессор) сиқилган ҳаво етказиб бериш;

юк жўнатувчиларнинг буюртмасига кўра юкларни юклаш бўйича ўн кунлик талабномаларни муддатидан олдин бажариш учун вагонлар билан таъминлаш;

ташиш режаси кўрсатилган вагон турини, юк турини, жўнатиш темир йўл станциясини ва темир йўл станция манзили юк ташувчининг буюртмасига кўра ўзгартириш (локомотив харажатлари билан бирга);

юк жўнатувчининг буюртмасига кўра вагонлар ва контейнерларни юк ортиш учун тайёрлаш;

юк жўнатувчининг буюртмасига кўра амалдаги қоидаларда техник ортиш меъёри кўрсатилмаган юклар учун техник меъёрларни ишлаб чиқиш ва ўрнатиш;

юк жўнатувчининг буюртмасига кўра амалдаги қоидаларда кўрсатилмаган юклар учун юкларни ортиш ва мустаҳкамлаш схемасини ишлаб чиқиш;

вагонларни тозалаш ва юк туширилгандан кейин деталлар (реквезит)ни олиб ташлаш;

мижознинг буюртмасига кўра кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (юкларни мустаҳкамлаш, панелларни (шчит) ўрнатиш ва олиб ташлаш, эшик тўсиқлари, қадоқлаш);

мижознинг буюртмасига кўра темир йўл мутахассисининг жойларга чиқиб келиши;

юк декларациясини мижознинг буюртмасига асосан тўлдириш;

мижознинг буюртмасига кўра қўшимча режага мувофиқ МДҲ, Грузия, Латвия, Литва ва Эстония ҳамда учинчи мамлакатларга экспорт ташишларни (АС Месплан электрон дастури орқали) бўйича мувофиқлаштириш;

мижознинг буюртмасига кўра қўшимча режага мувофиқ МДҲ, Грузия, Латвия, Литва ва Эстония ҳамда учинчи мамлакатлардан импорт ташишларни (АС Месплан электрон дастури орқали) мувофиқлаштириш;

умумий фойдаланишда бўлмаган жойларга юклаш ва тушириш учун юборилган вагонларга бўр белгиларини қўйиш;

умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти билан вагонларни бериш ва қайтариб олиш учун шартномаси йўқ, ўз умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлига эга бўлмаган мижознинг буюртмасига кўра умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлга вагонларни бериш ва қайтариб олиш;

контрагент мижознинг буюртмасига кўра умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлининг ортиш ва тушириш жойига қўйиб бериш учун вагон танлаш ва ажратиш;

мижознинг буюртмасига кўра битта вагон(лар)ни бир умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлидан иккинчи умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлига темир йўл станцияси ичида ташишларни ташкил этиш;

мижознинг буюртмасига кўра умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортига тааллуқли бўлмаган корхоналарга тегишли тарози асбобларини режали ва режадан ташқари техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва назорат текширувларини бажариш;

умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлнинг йўл ўтиш жойларида жойлашган йўл ўтказгичларини (стрелка) (марказлаштирилган) умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти кучлари ва воситалари билан техник хизмат кўрсатиш;

умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлнинг йўл ўтиш жойларида жойлашган умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти кучлари ва воситалари билан, марказлаштирилмаган (қўлда) стрелка йўл ўтказгичлари техник хизмат кўрсатиш (бир маротаба бериш учун ва алоҳида битта олиш учун);

умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлда жойлашган темир йўл кесишмасидаги шлагбаум, дарвозаларни очиш ва ёпиш хизматини кўрсатиш (вагонларни бир маротаба бериш учун ва алоҳида бир маротаба қайтариб олиш учун);

мижознинг буюртмасига кўра жўнаш ва келиш вақтини мувофиқлаштирган ҳолда юкларни ҳалқали маршрутларда ташиш;

мижознинг буюртмасига кўра юк операциялари учун очиқ бўлмаган темир йўл станцияларида вагонларни бериш ва қайтариб олиш;

поезд локомотиви ёрдамида вагонларни умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларга бериш ва қайтариб олиш;

мижознинг буюртмасига кўра юк жўнатувчилар (юкни олувчилар)нинг шахсий ва ижарага олинган вагонларини умумий фойдаланишдаги темир йўлларига жойлаштириш;

мижознинг буюртмасига кўра темир йўл станциясидан 0,5 км дан узоқроқда жойлашган юк омборларида ёки бошқа умумий фойдаланиш жойларида юклаш ёки тушириш учун вагонларни етказиб бериш ва қайтариб олиш;

юкларни вагонларда бепул сақлаш учун белгиланган меъёрлардан ортиқ миқдорда сақлаш;

юк эгасининг буюртмасига кўра темир йўл станцияси ортиш ва тушириш йўлларида манёвр ишларини бажариш;

юкларни қўриқлаш хизмати;

ташувлардан сўнг ювилиши шарт бўлган юклардан бўшаган вагонларни ювиш хизмати учун;

ташиш ва бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқариш учун сарф-харажатларга асосан ташиш ҳужжатларини иккинчи маротаба тақдим этиш;

мижознинг буюртмасига кўра юкни темир йўл станциядан юкни олувчининг омборига ва юк жўнатувчининг омборидан темир йўл станциясигача умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортининг автомобиль транспорти орқали ёки бошқа ташкилотлар томонидан шартнома асосида юкларни етказиб бериш;

мижознинг буюртмасига кўра божхона органлари ва экспедиторлик ташкилотлари учун ташиш шартлари ва тўловлари тўғрисида маълумот бериш;

рўйхатга олиш картасининг иккинчи нусхасини тўлдириш ва юк ташиш режасини бажариш;

юк жўнатувчи учун контейнер ва вагонларга хавфли белгилар чизилган трафаретни ёпиштириш;

юк жўнатувчи ва юкни олувчиларга тегишли ҳужжатлар нусхаларини иккинчи маротаба тақдим этиш;

юк жўнатувчи ва юкни олувчилар буюртмасига кўра юкларни автомобиль ёки тиркама (ярим тиркамали) боғлаб қўйиш (ажратиш);

мижознинг буюртмасига кўра ташиш ҳужжатини тўлдириш (СМГС, ГУ-29, ГУ-29б);

юклар келгани тўғрисида иккинчи маротаба хабар бериш (телефон, телеграф, қўлда етказиб бериш орқали);

юкни олувчига уларнинг буюртмасига кўра юкларни қадоқлаш, ўраш, боғлаш ва тузатиш;

юкни олувчи ва юк жўнатувчининг буюртмасига кўра умумий фойдаланишдаги темир йўл транспортига хабар бериш. Юкни олувчини аниқлаштириш, товарларни ташиш учун талабномани ўзгартириш, манзилини ўзгартириш (шахсий эҳтиёжлар учун ишлатиладиган товарлар бундан мустасно);

Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон линияси иштирокида Тожикистонга/Тожикистондан ташишда;

конвенцион тақиқда туриб қолган хусусий ва ижарадаги бўш вагонларни вагон эгасига қайтаришда;

божхона терминаллари ва контейнер майдончалари хизматлари (юкларни ортиш ва тушириш);

шартнома бўйича Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хусусий (ижарага олинган) вагонларига хизмат кўрсатиш;

Қирғизистондан Афғонистонга юкларни цистерна вагонда ташиш;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар вагонларда контейнерларни Афғонистонга ташиш;

Тожикистон, Туркманистон, Афғонистонга транзит юкларни ташишда божхона кўригидан (уй-рўзғор буюмларини ташишдан ташқари) ўтказиш;

Афғонистондан экспорт қилинадиган товарларни божхона кўригидан ўтказиш пайтида юклаш-тушириш хизматлари;

Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хусусий, ижарага олинган вагонларини қайтариш;

«транзит декларация»ни расмийлаштириш учун божхона органларига электрон шаклда маълумотларни жўнатиш;

Термиз-порт темир йўл станциясида халқаро ташувларни ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг норезидент мижозларига темир йўл станция хизматларини кўрсатиш;

Афғонистондан Ғалаба ва Термиз чегара ўтиш темир йўл станциялари орқали юкланган вагон ёки контейнерда ташишда юк хатини расмийлаштириш;

Термиз логистика марказида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитда олиб ўтиладиган (Ғалаба чегара темир йўл станцияси орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган) тижорат юкларини божхона кўригидан ўтказишда юклаш-тушириш операциялари ва у билан боғлиқ бошқа операцияларни амалга ошириш.

6.

Вагонларни умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларга бериш ва қайтариб олиш хизматлари:

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги локомотивда ушбу жамиятга тегишли бўлмаган умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларга;

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги локомотивда ушбу жамиятга тегишли умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларга;

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфида бўлмаган локомотивда ушбу жамиятга тегишли умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларга.

7.

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар (логистика марказларида ортиш-тушириш ишлари):

универсал контейнерларни;

қадоқланган юкларни;

оғир юкларни;

сочилувчан юкларни;

ёғоч-тахта юкларни;

металл ва металл буюм юкларни;

дон маҳсулотлари ва сабзавотларни.

Тижорат операциялари учун хизматлар:

ўрта тоннажли контейнерларни бир маротаба жўнатиш учун юклаш режасини ажратиш;

Тошкент, Сергели, Чуқурсой логистика марказларида катта тоннажли контейнерларни бир маротаба жўнатиш учун юклаш режасини ажратиш;

вагонни ёки контейнерни «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ айланма (тўқима) темир муҳрлар билан муҳрлаш;

юкларни катта ва ўрта тоннали контейнерларга юклаш қоидалари бўйича юк жўнатувчиларга маслаҳат бериш;

юкни олувчиларни Тошкент, Сергели, Чуқурсой логистика марказларида ташқари юк келгани ҳақида телефон орқали хабардор қилиш;

Тошкент, Сергели, Чуқурсой логистика марказларида юк келгани ҳақида юкни олувчиларни телеграф ва оғзаки орқали хабардор қилиш;

логистика марказларида 20 ва 40 футли контейнерни сақлаш;

омборхоналарда (божхона омборларидан ташқари) қадоқланган юкни сақлаш;

«Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ ходимлари томонидан битта вагони тозалаш;

контейнер майдонларида уй-рўзғор буюмларига мўлжалланган контейнерлар эшик қисмларини ўраш (қадоқлаш).

8.

«Темирйўлкарго» АЖ томонидан кўрсатиладиган хизматлар:

вагонлардан фойдаланиш;

вагонни юк ортиш ва тушириш жойи (фронти)га қўйиш;

юкларни тушириш учун вагонни баланд йўлга қўйиш;

автотранспорт воситасини юк билан кириб чиқиш;

бўш автотранспортни юк ортиш учун кириб чиқиш;

кранда юк ортиш ва тушириш;

юкни очиқ омборда сақлаш хизмати;

юкни ёпиқ омборда сақлаш хизмати;

юкни хусусий вагонда сақлаш;

юкни автотранспортда сақлаш;

тарози хизматидан фойдаланиш;

транспорт-экспедиторлик хизматлари.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ушбу қарорга 1 ва 3-иловаларга киритилмаган хизмат турлари бозор тамойиллари асосида кўрсатилади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 851-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Хизматлар номи

1.

Аравача тақдим этиш хизмати

2.

Чиптаси бўлган йўловчиларга ҳожатхоналарда бўлиш

3.

Она ва бола хонасидан фойдаланиш

4.

Кутиш залида интернет жаҳон ахборот тармоғи хизмати

5.

Тиббий ёрдам пункти хизматлари

6.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ўриндиқли аравача

7.

Йўл давомида телефон ва ноутбукларни қувватлаш хизмати

8.

Кутубхона

9.

Йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар (оқ қанд) тақдим этиш

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2024 й., 09/24/851/1039-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)