1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган кенг кўламли ислоҳотларни самарали амалга ошириш, халқимизнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича тизимли ҳаракатларни изчил давом эттириш, ёшларнинг салоҳияти, истеъдоди ва ташаббусларини тўлақонли рўёбга чиқариш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-37-сонли Фармонининг 12-бандига асосан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 1 тадан тумани (шаҳри)да синов тариқасида «Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом доимий низом тасдиқлангунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида «Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг 2025 йил учун харажатлар сметасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу маблағ «Менинг мактабим» лойиҳаси доирасида 5 — 11-синф ўқувчилари танловига кўра электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаб учун зарур товарларга сарфланишини назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«eMaktab» платформасида мактаб ўқувчиларининг маълумотлари (шу жумладан, ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг телефон рақамлари) тўғри шакллантирилиши ҳамда доимий янгилаб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўн кун муддатда «Очиқ бюджет» ахборот порталида «Менинг мактабим» лойиҳаси амалга оширилишини таъминловчи махсус бўлимни ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Менинг мактабим» лойиҳаси сифатли ўтказилиши учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-10-V-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 5 декабрдаги КҚ-10-V-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — низом) «Менинг мактабим» лойиҳасини ўтказиш, шунингдек, «Очиқ бюджет» портали орқали давлат умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш, уларни молиялаштириш ҳамда амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг мактабим» лойиҳаси — «Очиқ бюджет» ахборот порталида (кейинги ўринларда — Портал) мактаб ўқувчилари фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш, уларни саралаш, овоз бериш йўли орқали ғолиб лойиҳаларни аниқлаш ҳамда уларни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ва амалга оширишни ўз ичига олган жараён;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаб ўқувчилари фикри асосида шаклланган лойиҳа таклифи (кейинги ўринларда — лойиҳа) 5 — 11-синф ўқувчилари томонидан ўзлари таълим олаётган умумтаълим мактабини жиҳозлаш (электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаб учун зарур товарлар сотиб олиш) ёки қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширишга доир тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғолиб лойиҳа — овоз бериш жараёни якунларига кўра тўпланган овозлар сони асосида Портал томонидан автоматик тарзда танлаб олинган лойиҳа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг мактабим» жамғармаси (кейинги ўринларда — жамғарма) — туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қошида ҳар бир мактаб учун алоҳида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида ташкил этиладиган ҳамда ғазначиликда очилган шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлган (юридик шахс мақомига эга бўлмаган) жамғарма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси» бўлими — Порталнинг ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштиришнинг барча босқичларини онлайн кузатиб бориш имкониятини берувчи махсус бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«калит сўз» — ҳар бир ўқувчи учун Порталдан фойдаланиш имкониятини берувчи парол вазифасини бажарувчи махсус сўз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Менинг мактабим» лойиҳасини ўтказиш ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг мактабим» лойиҳасини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда тартибга солиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ваколатли органлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳаларни саралаб олиш туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қўшма буйруғи билан ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий таркибда тузиладиган Лойиҳаларни саралаб олиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Менинг мактабим» лойиҳасида мактабнинг 5 — 11-синф ўқувчилари иштирок эта оладилар. Бунда ўқувчилар фақат ўзлари таълим олаётган мактаб учун лойиҳа киритиш ёки овоз бериш имкониятига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Менинг мактабим» лойиҳасини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили тегишли туман (шаҳар) бюджетида «Менинг мактабим» лойиҳаси учун кўзда тутилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда маҳаллий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш учун мўлжалланган маблағлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари харажатлар сметасида назарда тутилади ҳамда жараёнлар бошланишидан камида бир ой аввал ҳар бир мактаб учун очилган Жамғармаларга ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарма маблағлари фақат «Менинг мактабим» лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш учун йўналтирилади. Мазкур маблағларни бошқа мақсадларга сарфлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ғолиб лойиҳа мазмунида назарда тутилган тадбирлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг ушбу лойиҳа учун очилган ҳисобрақамдаги қолдиқ маблағлар иқтисод қилинган маблағ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан қўшимча тадбирларни амалга оширишга йўл қўйилмайди ҳамда улар келгуси йил ўтказиладиган «Менинг мактабим» лойиҳаси жараёнига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мактаб ўқувчилари фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш, саралаб олиш ва ғолибларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Менинг мактабим» лойиҳаси ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда ваколатли органлар кенг жамоатчиликни хабардор қилган ҳолда «Менинг мактабим» лойиҳасини ўтказиш муддатларига аниқлик киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Менинг мактабим» лойиҳаси жараёнлари Портал (openbudget.uz) орқали ўтказилади. Бунда Порталнинг веб саҳифаси ва мобил иловаси тенг кучли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўқувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида Порталнинг имкониятлари «web3» технологияси орқали Ижтимоий тармоқлар орқали тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатли органлар «Менинг мактабим» лойиҳасини ўтказиш жараёни бошланишидан камида йигирма кун аввал расмий веб-сайт ва оммавий ахборот воситалари орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг мактабим» лойиҳасини ўтказиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналтирилаётган маблағлар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактаблар учун лойиҳалардан намуналарни эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синф раҳбарларини лойиҳага тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар томонидан лойиҳаларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи комиссия томонидан лойиҳаларни саралаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғолиб лойиҳаларни аниқлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугалланган лойиҳаларни жамоатчилик назорати асосида фойдаланишга қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳар йили «Менинг мактабим» лойиҳаси ўтказилишидан аввал ваколатли органлар томонидан лойиҳалар намунаси ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар намунаси мактабларда амалга оширилиши мумкин бўлган турли йўналишлардаги лойиҳалардан ташкил топиб, ўқувчилар учун содда ва тушунарли ҳамда тайёр кўринишда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳар йили жорий нархлардан келиб чиқиб лойиҳаларнинг амалга ошириш қийматига ваколатли органлар томонидан аниқлик киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Синф раҳбарлари ўзининг синф соатларида ўқувчиларга «Менинг мактабим» лойиҳасининг мазмун-моҳиятини ҳамда иштирок этиш шартлари ва қоидаларини тушунтиради. Шунингдек, ўқувчиларга лойиҳаларни Порталга киритишда амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда лойиҳаларни шакллантириш учун ўқувчилар ўртасида турли хил қизиқарли тадбирлар ташкил этган ҳолда уларни гуруҳ бўлиб ишлаш кўникмаларини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳар йили ўтказиладиган жараёнда ҳар бир ўқувчи ўзи таълим олаётган мактаби учун фақат битта лойиҳа илгари суриш имконига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўқувчилар лойиҳаларини синф раҳбарлари кўмагида ўзининг телефон, планшет қурилмалари ёки мактабдаги мавжуд компьютер ва ноутбуклардан фойдаланган ҳолда киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мактаб раҳбарияти томонидан лойиҳаларни шакллантириш ва Порталга киритиш учун интернет алоқаси мавжуд компьютерлар билан жиҳозланган информатика хонасидан фойдаланиш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўқувчилар лойиҳаларни Порталдаги «Менинг мактабим» бўлими орқали киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Порталдан фойдаланиш учун ҳар бир ўқувчига автоматик тарзда Порталда «калит сўзлар» шакллантирилади. Калит сўзлар ўқувчилар ота-оналарининг «e-maktab» портали орқали рўйхатдан ўтган телефон рақамларига SMS хабар орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синф раҳбарлари ҳар бир ўқувчига ўзининг махсус «калит сўз»ларини махфий тутиши ҳамда учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ҳақида тушинтириш беришлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўқувчилар қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда ўз лойиҳаларини илгари суришлари мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматик тарзда — лойиҳа намуналари орасидан ўзига ёққан лойиҳани танлаш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил равишда — тақдим этилган лойиҳа намуналари орасида мавжуд бўлмаган лойиҳаларни янгидан шакллантириш орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар мустақил равишда шакллантирилган тақдирда ўқувчи томонидан лойиҳанинг мазмуни, лойиҳадан эришиладиган натижа ҳамда унинг дастлабки қиймати кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишчи комиссия мустақил шакллантирилган барча лойиҳаларни қуйидаги мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қийматининг чегаравий миқдордан ортиб кетмаганлиги ҳамда унинг тўғри баҳоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид қилинадиган товар ёки жиҳозлар фақат ушбу мактаб эҳтиёжи учун фойдаланилиши назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабни сақлаш харажатлари билан боғлиқ бўлмаслиги (коммунал харажатлар, телефон ва интернет ойлик тўловлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчилар ёки мактаб маъмуриятининг шахсий эҳтиёжлари учун хизмат қилувчи товар ва жиҳозларни харид қилиш назарда тутилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилар орасида ўзаро конфликт келтириб чиқармаслиги (фақат бир гуруҳ ўқувчилар фойдаланиши учун мўлжалланмаганлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи ёки ўқитувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига (хавфсизлигига) салбий таъсир кўрсатмаслиги (турли атракционлар ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитар нормаларга зид бўлмаслиги ёки табиатга ва экологияга зиён келтирмаслиги (ичимлик сувини исроф этмаслиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчилардан жуда кўп вақтини самарасиз ўтказишига олиб келмаслиги, уларнинг таълим олиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмаслиги (масалан Playstation ёки бошқа ўйин автоматларини харид қилиш ва бошқалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лойиҳаларни саралаш босқичида Ишчи комиссия лойиҳани қабул қилиш ёки рад этиш юзасидан қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссиянинг қарори асосида туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари тегишли лойиҳаларни рад этади ёки кейинги босқичга ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Рад этилган лойиҳаларнинг рад этиш сабаблари асослантирилиши мажбурий бўлиб, Порталда батафсил қайд этилади. Ишчи комиссия томонидан лойиҳаларни асоссиз равишда рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа қуйидаги сабабларга кўра рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш учун ер майдонлари талаб этилганда бироқ мактаб ҳудудида бўш ер майдони мавжуд бўлмаганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ушбу Низомнинг 22-бандида келтирилган мезонларга мос бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг бошқа мактабда амалга оширилиши назарда тутилганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш қиймати Жамғармадаги мавжуд маблағдан ортиқни ташкил этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ушбу бандда келтирилган сабаблардан ташқари бошқа сабабларга кўра рад этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лойиҳаларни саралаш босқичи якунлангандан сўнг лойиҳаларга овоз бериш босқичи ўтказилади. Овоз бериш босқичи Портал орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш босқичида ўқувчилар фақат ўзи таълим олаётган мактабдаги битта лойиҳа учун овоз бериш имконига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқувчилар ўзларининг телефон, компьютер, планшет қурилмалари ёки информатика хонасидаги компьютер техникаси орқали ўзларига тегишли «калит сўз» дан фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган лойиҳага овоз беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Лойиҳа ғолиб деб топилиши учун камида 10 та овоз тўплаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Овоз бериш босқичи якунларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир мактаб бўйича лойиҳалар тўпланган овоз сонига қараб юқоридан пастга сараланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кўп овоз тўплаган бир ёки бир нечта лойиҳа Жамғармадаги мавжуд маблағ доирасида Портал томонидан автоматик тарзда ғолиб деб топилади. Бунда, тўплаган овоз сони тенг лойиҳалардан овоз сони бўйича биринчи бўлиб юқори кўрсаткични қайд этган лойиҳа автоматик тарзда танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Барча мактаблар бўйича ғолиб лойиҳалар бир вақтнинг ўзида Портал орқали эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ғолиблар аниқлангандан сўнг Жамғармада шаклланган қолдиқ маблағлар ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг якуний қийматига аниқлик киритилиши муносабати билан қўшимча талаб этиладиган фарқни қоплашга ёки кейинги йил ўтказиладиган «Менинг мактабим» лойиҳаси жараёнларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғолиб лойиҳаларнинг қийматига аниқлик киритилиб, қўшимча маблағга талаб юзага келганда Жамғарма маблағлари доирасида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг тегишли буйруғи асосида маблағлар қайта тақсимланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ғолиб лойиҳалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш кунида мазкур лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг буйруғи қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш бўйича мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг буйруғи қабул қилинганидан сўнг марказлаштирилган молия бухгалтерия хизматлари ўн беш иш кунида «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ товар-моддий бойликлар (ишлар ва хизматлар) харид қилиш учун таъминотчи корхоналарни аниқлаш, қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича лойиҳачи корхоналарни аниқлаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Харид қилинган (ўрнатилган) товар-моддий қийматликлар белгиланган тартибда товар ва хизматлар етказиб берилган кундан бошлаб уч иш кунида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг марказлашган бухгалтерияси томонидан балансга кирим қилинади ҳамда бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Харид қилинган (ўрнатилган) жиҳозлар ёки таъмирланган объектлар самарали фойдаланиш ва сақланиши бўйича жавобгарлик тегишли мактабнинг хўжалик бўйича масъул ходими зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ҳисобдорлик ва очиқликни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ғолиб деб топилган лойиҳалар рўйхатини расмий веб-сайт ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ҳокимликлари ўн иш кунида расмий веб-сайтлари ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичлари ўқувчилар учун очиқлигини ва улар томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида Порталда «лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси» бўлими ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа учун ажратилган маблағ миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар-моддий бойликлар (ишлар ва хизматлар) харид қилиш учун таъминотчи корхоналарни аниқлаш учун ўтказилган танловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмийлаштирилган шартномалар ҳамда амалга оширилган тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳар йили январь ойида ўтган йилда ўтказилган «Менинг мактабим» лойиҳаси молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳар йили 10 февралга қадар ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими томонидан тақдим этилган ҳисоботларни «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Очиқ бюджет» ахборот порталида мактаб ўқувчиларининг бюджет жараёнига жалб этилиши ҳамда «Менинг мактабим» лойиҳаси самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан мактаблар рейтингини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Порталда ғолиб деб топилган лойиҳалар ижросининг барча босқичларини ўқувчилар ва ота-оналар томонидан кузатиш ҳамда бажарилган ишларни реал-вақт кўринишида баҳолаб бориш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Жамоатчилик назорати доирасида лойиҳалар ижроси жараёнида камчиликлар кузатилганда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан шикоят тарзида Портал орқали «Фавқулодда хабар» қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Лойиҳалар амалга оширилгандан сўнг лойиҳа муаллифлари ва уларнинг ота-оналари томонидан амалга оширилган ишлар Порталда «Жамоатчилик назорати» бўлими орқали қуйидагича баҳоланиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар лойиҳа ўз вақтида ва сифатли бажарилса — «яшил»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа муддатидан кечиктирилаётган ёки сифати қониқарли ҳолатда бўлса — «сариқ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ҳали бошланмаган ёки сифати қониқарсиз бўлса — «қизил».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қизил» тоифага киритилган лойиҳалар бўйича тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Жамғарма маблағларининг ажратилиши учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ҳамда маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари ҳамда бош ҳисобчиси шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ички аудит хизматлари томонидан доимий назорат амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Лойиҳаларни шакллантириш ва тадбирларни молиялаштириш билан боғлиқ юзага келган низолар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«МЕНИНГ МАКТАБИМ» ЛОЙИҲАСИНИ ЎТКАЗИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари
1. Ҳар бир мактаб учун очилган «Менинг мактабим жамғармаси»га харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағларни йўналтиради.
Жараён бошланишидан камида бир ой аввал
2-босқич
Ваколатли органлар
мактабларда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар рўйхатидан ташкил топган лойиҳалар намуналарини шакллантиради ва «Очиқ бюджет» порталига киритади
Жараённи ўтказиш муддатлари, маблағлар миқдори ҳамда мактаблар учун лойиҳалар намуналарини кенг жамоатчиликка эълон қилади.
Жараён бошланишидан камида бир ой аввал
3-босқич
Синф раҳбарлар
Мактабларда синф соатларида ўқувчиларга лойиҳа киритиш бўйича «мастер класс» дарслар ўтиб беради.
Октябр-ноябр ойларида
Ўқувчилар
Ўқувчилар синф раҳбари кўмагида ўз лойиҳаларини порталга киритади.
4-босқич
Ишчи комиссия
Мустақил равишда шакллантирилган лойиҳаларнинг мезонларга мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқади ҳамда лойиҳаларни рад этади ёки қабул қилади.
Лойиҳа киритиш босқичи якунланган санадан эътиборан уч кун давомида
5-босқич
Ўқувчилар
Ўқувчилар ўртасида овоз бериш жараёни ўтказилади. Бунда, ўқувчилар ўзларига тегишли бўлган калит сўзларидан фойдаланади.
Саралаш босқичи якунланган санадан бошлаб уч кун давомида
6-босқич
Портал томонидан
1. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар автоматик тарзда ғолиб деб топилади
Овоз бериш жараёни якунларига кўра
туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими
2. Ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш бўйича туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг буйруғи расмийлаштирилади.
Овоз бериш жараёни якунланган санадан эътиборан уч кун муддатда
7-босқич
Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари
товар-моддий бойликлар (ишлар ва хизматлар) харид қилиш учун таъминотчи корхоналарни аниқлаш, қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича лойиҳачи ва пудратчи корхоналарни аниқлаш чораларини кўради.
Молиялаштириш бўйича буйруқ тасдиқлангандан сўнг ўн беш иш кунида
8-босқич
Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари
Харид қилинган товар-моддий қийматликларни белгиланган тартибда балансга кирим қилади ҳамда бухгалтерия ҳисоботида акс эттиради.
товар ва хизматлар етказиб берилган кундан бошлаб уч кун муддатда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Менинг мактабим» лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳаларни саралаб олиш бўйича ишчи комиссиянинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ф.И.О
Иш жойи ва лавозими
1.
Лавозимига кўра
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ишчи комиссия раҳбари
2.
Лавозимига кўра
Туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари, ишчи комиссия раҳбари ўринбосари
Аъзолар:
3.
Лавозимига кўра
Мактаб директори (тегишлилиги бўйича)
4.
Лавозимига кўра
Мактабнинг информатика ўқитувчиси
5.
Лавозимига кўра
Бошланғич синф ўқитувчилари (камида уч нафар)
6.
Лавозимига кўра
Мактабнинг хўжалик ишлари бўйича масъул ходими
7.
Ота-оналар (камида уч нафар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 5 декабрдаги КҚ-10-V-сонли қарорига 2-ИЛОВА