06.12.2024 йилдаги 815-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони билан тасдиқланган 2024 йилда йўналишлар кесимида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 23-бандига мувофиқ давлат театрлари ва концерт-томоша муассасаларида фаолият юритаётган ходимларнинг фаолиятини тартибга солиш ҳамда қўшимча рағбатлантириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларида (кейинги ўринларда — театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари) малака тоифалари бериладиган лавозимларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларига малака тоифаларини бериш мезонлари, тартиби ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларининг малака тоифасини тушириш ёки бекор қилиш асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларига малака тоифаларини бериш билан боглиқ шикоятларни кўриб чиқиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларининг ижодий фаолиятини баҳолаш мезонларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларининг ижро этиш меъёрларини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
815-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 815-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1- боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг (кейинги ўринларда — театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари) артист ходимларига (кейинги ўринларда — ходимлар) малака тоифаларини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларидаги малака тоифаси белгиланадиган лавозимлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат театрлари ва театр-студияларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артист-вокалчи (яккахон хонанда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балет артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оркестр артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хор артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
драма артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат циркларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иллюзия артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жонглёр артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оркестр артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масхарабозлик артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
от жанри артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт акробати артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эквилибр артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаво гимнасти артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайвон ўргатувчи артист;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балет артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) давлат концерт-томоша муассасаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артист-хонанда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артист-вокалчи (яккахон хонанда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артист-созанда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
артист-мақомчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оркестр артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балет артисти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хор артисти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий кенгаш — театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, бадиий раҳбарлари, режиссёрлари, таниқли ижодкорлар ва малакали мутахассисларидан иборат коллегиал тузилма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий кенгашнинг таркиби, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш мезонлари — театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларида фаолият юритаётган ходимларнинг ижодий салоҳияти, меҳнат стажи, турли концерт-томоша ва спектакллардаги чиқишларининг сифати ва сони, жамоатчилик ишларидаги ҳамда маънавий-маърифий ва ижодий учрашувлардаги фаоллигини белгиловчи кўрсаткич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака тоифаси — Бадиий кенгаш хулосасига кўра бериладиган ходимларнинг амалий кўникмалари, касбий малакаси, меҳнат унумдорлиги ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартини тасдиқловчи даража;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, цирк ва концерт-томошалари мавсуми — театр, цирк ва концерт- томоша муассасаларининг ўз репертуарини жамоа артистлари иштирокида намойиш этадиган давр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ходимларга малака тоифаси қонунийлик, холислик ва ошкоралик принциплари асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низом талаблари нодавлат театр, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасалари учун тавсиявий хусусиятга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2- боб. Малака тоифасини белгилаш мезонлари ва бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ходимларга малака тоифаси ушбу Низомга иловага мувофиқ давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасалари артист ходимларига малака тоифаларини бериш мезонлари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мезонлар асосида қуйидаги малака тоифалари берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат театрлари, театр-студиялари ва цирклари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоифасиз артист;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи тоифали артист;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тоифали артист;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий тоифали артист;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи саҳна устаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) концерт-томоша муассасалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоифасиз артист;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи тоифали артист;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи тоифали артист;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий тоифали артист.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолатларда ходимларнинг малака тоифаларини белгилашда уларнинг ушбу соҳадаги эришган ютуқларини инобатга олиб, истисно тариқасида, Бадиий кенгаш тавсияси асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда тегишли малака тоифаларидан бири берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Малака тоифаси тегишли театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг Бадиий кенгаши хулосасига асосан ушбу Низомга мувофиқ муассаса директорининг буйруғи билан белгиланади (оширилади ёки туширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий кенгаш раиси ва аъзолари ушбу кенгаш қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бадиий кенгаш котиби ҳужжатларни қабул қилади, йиғилишда кўриб чиқиш учун тайёрлайди, расмийлаштиради ва уларни сақлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш мезонларида қайд этилган соҳа бўйича маълумот талаби Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг фахрий унвонларига эга ходимларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фахрий унвонга эга ходимларга малака тоифалари тегишли Бадиий кенгаш томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ходимларнинг малака тоифалари ҳар йили бир маротаба кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бадиий кенгашда ходимларнинг малака тоифаларини белгилаш масаласини кўриб чиқиш жараёнида қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотнома-объективка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий тавсифнома (тегишлилиги бўйича театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг бош режиссёри, бадиий раҳбари, труппа раҳбари, мусиқа раҳбари, бош дирижёри ёки бош балетмейстери номидан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги бир йил давомида иштирок этган спектакллари, концерт ва томоша дастурларининг рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ходимларга малака тоифаси қуйидаги тартибда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, цирк ва концерт-томошалари мавсуми якунида бош режиссёр, бадиий раҳбар, труппа раҳбари, мусиқа раҳбари, бош дирижёр, бош балетмейстер ҳамда ижодий ишлаб чиқариш бўлим бошлиқларининг ходимларга малака тоифаларини бериш бўйича таклифлари Бадиий кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий кенгаш котиби беш иш куни ичида муассасалар ходимларига малака тоифаларини бериш масаласини кўриб чиқиш учун тўпланган ҳужжатларни Бадиий кенгаш муҳокамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бадиий кенгаш тақдим этилган ҳужжатларни ўн иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли хулосани тегишли театр, цирк ва концерт-томоша муассасаси раҳбарига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, цирк ва концерт-томоша муассасаси раҳбари бир иш куни ичида Бадиий кенгаш хулосасига асосан тегишли буйруқни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Малака тоифасини белгилаш учун театр, цирк ва концерт-томошалари мавсуми давомида театр, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг бош режиссёри, бадиий раҳбари, труппа раҳбари, мусиқа раҳбари, бош дирижёри ҳамда бош балетмейстери тегишлилиги бўйича ходимларнинг фаолиятини мунтазам мониторинг қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Театр, цирк ва концерт-томошалари мавсуми якуни бўйича ходимларга Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланадиган баҳолаш мезонлари асосида бош режиссёр, бадиий раҳбар, труппа раҳбари, мусиқа раҳбари, бош дирижёр, бош балетмейстер ҳамда ижодий ишлаб чиқариш бўлим бошлиқлари томонидан тайёрланадиган ҳужжатлар тегишли театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг касаба уюшмаси ҳамда ижодий ишлаб чиқариш бўлими бошлиқлари билан муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Бадиий кенгаш ходимларнинг малака тоифасини холис белгилаш мақсадида унинг иштирокидаги спектакллар, концерт ва томошалар намойиши ҳамда машғулотлар давомида индивидуал маҳоратини муҳокама қилиши ҳамда алоҳида суҳбатлар ўтказиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Театр, цирк ва концерт-томоша муассасасига янги ишга қабул қилинадиган ёки фаолият юритиб турган ижодий ходимларнинг малака тоифасига лойиқ ёки нолойиқлиги Бадиий кенгаш томонидан навбатдан ташқари кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар ходимларнинг малака тоифасини тушириш ёки бекор қилишга асос бўладиган ҳолатлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг ички тартиб интизом қоидаларига риоя этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги аҳолининг, айниқса, ёшларнинг маънавиятига салбий таъсир этувчи чиқишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан қўриқланадиган давлат ва жамият манфаатларига ҳамда театр ва цирк муассаса ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатларни содир этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ходимларга малака тоифасини белгилаш Бадиий кенгаш қарори баённомаси билан расмийлаштирилади, Кенгаш раиси ҳамда котиб томонидан имзоланади ва малака тоифа беришга оид бошқа ҳужжатлар билан тегишли театр, цирк ва концерт-томоша муассасасининг Кадрлар бўлимида сақланади, кейинчалик белгиланган тартибда архивга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бадиий кенгаш котиби ходимларга белгиланган малака тоифаси бўйича Бадиий кенгашнинг тасдиқланган қарори баённомаси билан тегишли ходимларни таништиради ва зарур ҳолларда ундан кўчирма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Театр, цирк ва концерт-томоша муассасалари ижодий ходимларга малака тоифаси белгилангандан сўнг тегишлилиги бўйича юқори турувчи органга белгиланган тартибда етти кун ичида маълумот тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бадиий кенгаш қарори юзасидан шикоятларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан малакали мутахассислардан (Бадиий кенгаш аъзоларидан ташқари) иборат беш кишидан кам бўлмаган тоқ сонли таркибда Аппеляция комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ариза берувчи тоифа бериш рад этилганлиги, шунингдек, Бадиий кенгаш аъзоларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан Бадиий кенгаш қарори чиқарилган ва қарор нусхасини олган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шикоят аризаси билан Аппеляция комиссиясига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бадиий кенгаш қарори юзасидан берилган шикоят Аппеляция комиссияси томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижаларига кўра шикоятни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Аппеляция комиссиясининг қарори юзасидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Малака тоифасини бериш ҳамда уни бекор қилиш жараёнида келиб чиққан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Давлат театрлари ва театр-студиялари бўйича

Артист-вокалчи (яккахон хонанда), балет артисти, оркестр артисти, хор артисти, драма артисти лавозимлари учун

тоифасиз артист

 —

маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлмаган, лекин касбий маҳоратга эга артист ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, театр ёки маданият соҳасида меҳнат стажига эга бўлмаган артист ходим;

биринчи тоифали артист

 —

маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, маънавий-маърифий тадбирларда фаол, профессионал сифатли ҳамда салмоқли роллар ижро этган, доимий равишда ўз маҳоратини ошириб келган ҳамда театр соҳасида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган артист ходим;

олий тоифали артист

 —

маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, маънавий-маърифий тадбирларда фаол, профессионал сифатли ҳамда салмоқли роллар ижро этган, доимий равишда ўз маҳоратини ошириб келган, «устоз-шогирд» анъаналари асосида шогирд тайёрлаган ҳамда театр соҳасида камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган артист ходим;

етакчи саҳна устаси

 —

маданият ва санъат йўналишида ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, маънавий-маърифий тадбирларда фаол, профессионал сифатли ҳамда салмоқли роллар ижро этган, доимий равишда ўз маҳоратини ошириб келган, «устоз-шогирд» анъаналари асосида шогирд тайёрлаган, таълим муассасаларида маҳорат дарслари ўтган ҳамда театр соҳасида камида 10 йил меҳнат стажига эга бўлган артист ходим.

II. Давлат цирки бўйича

а) Иллюзия артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

ўз жанрининг техникасини талаб даражасида эгаллаган, трюкларни бадиий савияда ижро эта оладиган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

иллюзия жанридаги гуруҳли чиқишларда иштирок этиш имкониятини берувчи актёрлик кўникмаларига, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус ёки умумий ўрта маълумотга эга бўлган ходим;

биринчи тоифали артист

 —

иллюзия жанридаги гуруҳли чиқишларда мураккаб трюклар ва трюкли комбинацияларни бажариш бўйича тажрибага, шунингдек, яккахон чиқишларда иштирок эта оладиган, ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —

иллюзия жанрида юқори профессионал ва актёрлик маҳоратига, жисмларни манипуляция қилиш кўникмаларига ҳамда аттракционли йирик томошаларда етакчи ижрочилардан бири сифатида иштирок этган, мураккаб трюклар ва комбинациялар намойиш этувчи, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

етакчи саҳна устаси

 —

иллюзия жанрида юқори профессионал ва актёрлик маҳоратига, энг юқори мураккабликдаги турли трюклар ва комбинацияларни юксак бадиий савияда бажара оладиган, солист сифатида иштирок этадиган ўз жанрида йирик муаллифлик репертуарига, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, шунингдек ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

б) Жонглёр артисти лавозими учун

иккинчи тоифали артист

­­ —

жанрнинг гуруҳли чиқишларида қатнашиш имконини берувчи актёрлик маҳоратига, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ёки умумий ўрта маълумотга эга бўлган ходим;

биринчи тоифали артист

 —  

жанрдаги гуруҳли чиқишларда, зарур ҳолларда яккахон тартибда мураккаб трюклар ва комбинацияларни ижро этиш тажрибасига, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, шунингдек, мутахассислиги бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —  

жанрда профессионал кўникмалари ва актёрлик маҳоратига, юксак бадиий савиядаги мураккаб трюклар ва комбинацияларни намойиш этувчи, яккахон ижрочи сифатида йирик муаллифлик репертуарига, шунингдек, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган ҳамда ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

в) Оркестр артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

ўзининг мутахассислигидаги мусиқа чолғусида ижро эта олиш кўникмаси ва зарур мусиқий (нотани ўқий олиш) тайёргарликка ҳамда ўзининг йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

ўзининг йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, ижрочилик санъати соҳасида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходим;

биринчи тоифали артист

 —

мусиқий ижро ва маданиятнинг юқори даражали техникага, шунингдек, нотани саҳифадан ўқий оладиган, оркестр партияларини тезкор ўқий оладиган ҳамда бир услубдаги эркин импровизация қобилияти шаклланган, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, оркестрда 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —

мукаммал мусиқий ижро имкониятига, оркестр партияларини юқори савияда ўқиш маҳоратига, шунингдек, «устоз-шогирд» анъаналари асосида шогирд тайёрлаган, таълим муассасаларида маҳорат дарсларини ўтган, турли услуб ва темпда эркин равишда импровизация қила олиш қобилиятига эга бўлган ҳамда ўзининг йўналиши бўйича олий маълумотга эга, оркестрда 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходим;

г) Масхарабозлик артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

цирк чиқишларида оддий трюкларни бажара олиш учун зарур артистик қобилиятга, шунингдек, умумий ўрта маълумотга эга бўлган ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

ҳаваскорлик циркида орттирган тажрибасига ва цирк дастурларидаги «гилам артисти», буффонада масхарабози, мусиқий эксцентрик, сатирик образларини ижро этиш имкониятига, актёрлик кўникмаларга, шунингдек, ўзининг йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, ижрочилик санъати соҳасида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган ходим;

биринчи тоифали артист

 —

жанрда профессионал кўникмалари ва актёрлик маҳоратига, юксак бадиий савиядаги образларини ижро этиш имкониятига, шунингдек, ўз жанрида яккахон ижрочи сифатида томошалар кўрсата оладиган, ушбу йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —

ўз йўналишида профессионал кўникмалари
ва актёрлик маҳоратига, ўзига хос ижодий услубга, юқори бадиий ва оригинал номерларни, реприза, клоунада, саҳна кўринишлари, турли образлар, баъзи цирк жанрларини профессионал даражада пародия қилиш бўйича ижодий кўрсаткичларга, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

етакчи саҳна устаси

 —

ўз йўналиши санъатини эгаллаганлик лаёқатини намоён этган, цирк санъатининг бир қатор жанрларини профессионал даражада эгаллаган, ўз жанрида янги чиқишларини тайёрлаб, унда солист сифатида иштирок этадиган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, шунингдек, мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

д) От жанри артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

артистлик қобилиятига ва от ўргатиш бўйича кўникмаларга эга, ўргатилган отлар билан томошаларда иштирок эта оладиган, оддий трюклар тайёрлаш бўйича репетициялар ўтказишни биладиган, шунингдек, ўрта махсус маълумотга эга ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

махсус тайёрланган, ўргатилган ҳайвонлар иштирокидаги репетициялар ва гуруҳли саҳна кўринишларида ёки тажрибали ҳайвон ўргатувчи бошқарувидаги янги, тайёргарлик кўрмаган ҳайвонлар иштирокидаги репетицияларда қатнашган, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ёки умумий ўрта маълумотга ҳамда 1 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

биринчи тоифали артист

 —

махсус тайёрланган, ўргатилган ҳайвонлар билан ишлайдиган, уларни профессионал даражада бошқариш ва намойиш этиш бўйича профессионал ва актёрлик маҳоратига ҳамда ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ва мутахассислиги бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —

дрессура жанрида ўзига хос ижодий услубга, мураккаб ва антиқа трюкларни юқори даражада намойиш этиш ва ҳайвонларнинг турли трюкларни бажаришга мойиллигини аниқлаш лаёқатига, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

етакчи саҳна устаси

 —

томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ўта мураккаб ва хавфли трюкларда ўзи асосий ижрочи ёки солист сифатида иштирок эта оладиган, ёрқин артистлик истеъдодига, ҳайвонларни ўргатиш жанрида юқори профессионал ва актёрлик маҳоратига, ўта мураккаб аттракционларни яратиш лаёқатига, шунингдек, йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, ҳамда мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

е) Спорт акробати артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

спорт акробатикаси жанри хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ижодий паспортда қайд этилган оддий трюкларни қониқарли ижро этиш ҳамда шу йўналишдаги томошаларда иштирок эта оладиган даражада акробатика санъатида фаолият юрита олиш бўйича маҳоратга ҳамда ўрта маълумотга эга бўлган ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

спорт акробатикаси жанри бўйича жисмоний тайёргарликка (мастер ёки мастерликка номзод), ўз йўналиши бўйича ўрта махсус ёки умумий ўрта маълумотга, шунингдек, ўзи шуғулланаётган спорт тури ҳамда спорт-акробатика жанрида ҳаваскорлик циркида 1 йилдан ортиқ ишлаган ходим;

биринчи тоифали артист

 —

спорт-акробатикаси жанридаги гуруҳли чиқишларда мураккаб трюклар ва трюкли комбинацияларни бажариш қобилиятига, шунингдек, яккахон чиқишларда иштирок этган, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —

ўз соҳасида юқори бадиий савиядаги саҳна кўринишларида ёки аттракционларда спорт-акробатика жанрига оид ўта мураккаб трюкларни юксак даражада бажариш бўйича ўзига хос ижодий услубга ҳамда ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, шунингдек, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

етакчи саҳна устаси

 —

солист сифатида иштирок этадиган ўз жанрида йирик чиқишларни ва ўта мураккаб аттракционларни тайёрлайдиган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ёрқин артистлик истеъдодига, ўта юқори мураккабликдаги турли трюклар ва комбинацияларни эркин бажариш бўйича қобилиятга, шунингдек, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

ж) Эквилибр артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

актёрлик ва саҳнада ҳаракатланиш маҳоратига, оддий трюклар ва комбинацияларни бажара олиши лаёқатига, шунингдек, ўрта махсус маълумотга ва жисмоний тайёргарликка эга ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

ўз жанри бўйича жисмоний тайёргарликка (мастер ёки мастерликка номзод), ўз йўналиши бўйича ўрта махсус ёки умумий ўрта маълумотга, шунингдек, ўзи шуғулланаётган спорт тури ҳамда эквилибр жанрида ҳаваскорлик циркида 1 йилдан ортиқ ишлаган ходим;

биринчи тоифали артист

 —

эквилибр жанридаги гуруҳли чиқишларда мураккаб трюклар ва комбинацияларни бажариш қобилиятига, шунингдек, яккахон чиқишларда иштирок этган, йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —

ўз соҳасида юқори бадиий савиядаги ва оригинал саҳна кўринишларида ёки эквилибр жанрига оид аттракционларда ўта мураккаб трюкларни юксак савияда бажариш бўйича ўзига хос ижодий услубга, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

етакчи саҳна устаси

 —

ўз жанрида йирик чиқишлар ва ўта мураккаб аттракционлар тайёрлаган ҳамда ўзи асосий иштирокчи, солист сифатида иштирок этадиган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ёрқин артистлик истеъдодига, ўта юқори мураккабликдаги турли трюклар ва комбинацияларни эркин бажариш бўйича қобилиятга, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, шунингдек, мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

з) Ҳаво гимнасти артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

пластика ва бошқа таъсирчан ифода воситаларига, гимнастика ва акробатика бўйича тегишли тайёргарликка (бошловчи артист), шунингдек, ўрта махсус маълумотга ёки гимнастика бўйича жисмоний тайёргарликка ҳамда умумий ўрта маълумотга эга ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича жисмоний тайёргарликка (спорт мастери ёки мастерликка номзод), ўрта махсус маълумотга ёки умумий ўрта маълумотга эга бўлган ҳамда мазкур спорт тури бўйича ҳаво гимнастикаси жанрида ҳаваскорлик циркида 1 йилдан ортиқ ишлаган ходим;

биринчи тоифали артист

 —

гуруҳли чиқишлардаги мураккаб трюклар ва комбинацияларни ижро этиш бўйича ижодий кўрсаткичларга, ҳаво гимнастикаси жанрига оид яккахон чиқишларда иштирок этиш лаёқатига, шунингдек, ўз йўналишида ўрта махсус маълумотга ҳамда ўз соҳасида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —

ўз амплуасида юқори ва оригинал саҳна кўринишларида ёки ҳаво гимнастикаси жанрига оид аттракционларда ўта мураккаб трюкларни юксак савияда бажариш бўйича ўзига хос ижодий услубга, шунингдек, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

етакчи саҳна устаси

 —

ўз соҳасида йирик чиқишларда асосий иштирокчи, солист сифатида қатнашадиган, ўта мураккаб аттракционларни тайёрлайдиган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ёрқин артистлик истеъдодга, ўта юқори мураккабликдаги турли трюкларни эркин бажариш бўйича қобилиятга,  шунингдек, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ҳамда мутахассислиги бўйича камида 7 йил меҳнат стажига эга бўлган ходим;

и) Ҳайвон ўргатувчи артист лавозими учун

тоифасиз артист

 —

артистлик қобилиятига ва ҳайвон ўргатиш бўйича кўникмаларга, оддий трюклар тайёрлаш бўйича репетициялар ўтказиш лаёқатига, шунингдек, умумий ўрта маълумотга эга ходим (бу тоифа йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи артистларга берилмайди);

иккинчи тоифали артист

 —

3 йил давомида махсус тайёрланган, ўргатилган ҳайвонлар иштирокидаги репетициялар ҳамда гуруҳли саҳна кўринишлари ва тажрибали ҳайвон ўргатувчи бошқарувидаги янги ҳайвонлар иштирокидаги репетицияларда қатнашган, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга ёки умумий ўрта маълумотга эга (йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи бўлса ҳайвонларни парваришловчи ишчилар бажарадиган ҳайвон ўргатувчи ассистенти сифатида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган) ходим;

биринчи тоифали артист

 —

махсус тайёрланган, ўргатилган ҳайвонлар билан ишлаш, уларни профессионал даражада бошқариш ва намойиш этиш бўйича профессионал ва актёрлик маҳоратига, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, шунингдек, ўз соҳасида камида 3 йил (йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи бўлса иккинчи тоифали артист лавозимида камида 2 йил) меҳнат стажига эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —

ҳайвон ўргатиш жанрида мураккаб ва антиқа трюкларни намойиш этадиган, ҳайвонларда турли трюкларни ўрганишга лаёқатини аниқлаш бўйича юқори даражадаги ўзига хос ижодий услуби шаклланган, ўз йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга, шунингдек, ўз соҳасида камида 5 йил (йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи бўлса биринчи тоифали артист лавозимида камида 3 йил) меҳнат стажига эга бўлган ходим;

етакчи саҳна устаси

 —

ёрқин артистлик истеъдодини, ҳайвон ўргатиш жанрида юқори профессионал ва актёрлик маҳоратини намойиш этган, йирик чиқишлари ва ўзи асосий иштирокчи, солист сифатида иштирок этган, ўз жанрида ўта мураккаб аттракционларни тайёрлаган, томошабинлар ва цирк жамоатчилигининг эътиборига тушган, ўз йўналиши бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга, шунингдек, ўз соҳасида камида 7 йил (йиртқич ҳайвонларни ўргатувчи бўлса олий тоифали артист лавозимида камида 5 йил) меҳнат стажига эга бўлган ходим;

к) Балет артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

зарур рақс техникаси ва кўникмаларга эга, шунингдек, гуруҳли саҳна кўринишларда иштирок этган ҳамда умумий ўрта маълумотга эга бўлган ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

ҳаваскор хореография жамоаларида ишлаш тажрибаси бўлган ёки ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича разрядга эга бўлган ҳамда ўрта махсус маълумотга эга бўлган ходим;

биринчи тоифали артист

 —

профессионал маҳоратга, пантомима, гуруҳли чиқиш ва хореография саҳналарида иштирок этаётганда унинг рақс ва спортга лаёқати, кўриниши ва бу томошаларда асосий вазифаларни бажара олиш қобилиятига, шунингдек, ҳаваскор хореография жамоаларида ишлаш тажрибасига  ёки ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича разрядга ҳамда ўз фаолияти бўйича камида 3 йил меҳнат стажига ҳамда ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ходим;

олий тоифали артист

 —

юқори профессионал маҳоратга, пантомима, балет интермедиялари, парадлардаги ўта муҳим саҳналарни ижро этишда рақс ва спортга лаёқатига, ўта мураккаб гуруҳли чиқишларда ва хореография саҳналарида етакчи ижрочи сифатида иштирок этиш қобилиятига, ўз соҳаси бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга, хореография жамоаларида ишлаш тажрибасига ёки ўзи шуғулланаётган спорт тури бўйича разрядга, шунингдек, ўз фаолияти бўйича камида 5 йил меҳнат стажи эга бўлган ходим.

III. Давлат концерт-томоша муассасалари бўйича

а) Артист-хонанда, артист-вокалчи (яккахон хонанда), артист-созанда ва артист-мақомчи лавозимлари учун

тоифасиз артист

 —

махсус маълумотга эга бўлмаган, истеъдодли ва иқтидорли ижодий ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

жамоанинг жорий репертуарини тегишлилиги бўйича бадиий савияда ижро эта олиши, маданият ва санъат йўналишидаги ўрта махсус ёки олий маълумотга, соҳада камида 1 йил меҳнат стажига эга бўлган ижодий ходим;

биринчи тоифали артист

 —

жамоанинг жорий репертуарини тегишлилиги бўйича юқори бадиий савияда ижро эта олиши, яккахон ижродаги профессионал маҳоратга, маданият ва санъат йўналишидаги ўрта махсус ёки олий маълумотга, шунингдек, иккинчи тоифали артист малака тоифасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган ижодий ходим;

олий тоифали артист

 —

жамоанинг жорий репертуарини тегишлилиги бўйича юқори бадиий савияда ижро эта олиши, юксак профессионал маҳорати, устоз-шогирд анъаналари асосида шогирд тайёрлаганлиги, яккахон ижрочи сифатида республика танловларида совриндор бўлганлиги, маданият ва санъат йўналишидаги олий маълумотга, шунингдек, биринчи тоифали артист малака тоифасида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ижодий ходим;

б) Оркестр артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

мутахассислигидаги мусиқа чолғусида нота орқали ижро эта олиш билим кўникмаси, шунингдек, ўзининг йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга ижодий ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

мутахассислигидаги мусиқа чолғусида нота орқали ижро эта олиш билим кўникмаси, оркестр репертуаридаги асарларни юқори савияда ижро этиши, йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга, шунингдек, ижрочилик санъати соҳасида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга ижодий ходим;

биринчи тоифали артист

 —

ижронинг юқори даражали техникаси, оркестр партияларини тезкор ўқий олиш билим кўникмаси, яккахон ижродаги профессионал маҳорати, йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга, оркестрда иккинчи тоифали артист малака тоифасида 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга ижодий ходим;

олий тоифали артист

 —

жамоанинг жорий репертуарини тегишлилиги бўйича юқори бадиий савияда ижро эта олиши, оркестр партияларини юқори савияда ўқиш маҳорати, устоз-шогирд анъаналари асосида шогирд тайёрлаганлиги, яккахон ижрочи сифатида республика танловларида совриндор бўлганлиги, маданият ва санъат йўналишидаги олий маълумотга, шунингдек, биринчи тоифали артист малака тоифасида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ижодий ходим;

в) Балет артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

рақс санъатига монанд ташқи кўринишига эга бўлган, саҳнавий, мусиқий ва рақс ижро этиш кўникмаси ҳамда жамоавий ва якка тартибдаги дастлабки рақс услубларини биладиган, ўрта махсус ёки олий маълумот талаб этилмайдиган ижодий ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

рақс санъатига монанд ташқи кўринишига эга, миллий мумтоз ва классик рақсларни, жамоавий ва якка тартибдаги рақс услубларини биладиган, ижрочилик санъати соҳасида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига ҳамда хореография йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ижодий ходим;

биринчи тоифали артист

 —

рақс санъатига монанд ташқи кўринишига эга, миллий мумтоз ва классик рақсларни, жамоавий ва якка тартибдаги рақс услубларини биладиган ҳамда юқори савияда ижро этадиган, хореографик маданиятнинг бадиий пластик техникасини профессионал ўзлаштирганлиги, ижрочилик санъати соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига ҳамда хореография йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ижодий ходим;

олий тоифали артист

 —

рақс санъатига монанд ташқи кўринишига эга, миллий мумтоз ва классик рақсларни, жамоавий ва якка тартибдаги рақс услубларини биладиган ҳамда юқори савияда ижро этадиган, юқори профессионал ижрочилиги, эркин импровизация, юксак рақс техникасига эга, репертуардаги барча етакчи партияларни ижро эта олиши, ижрочилик санъати соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига ҳамда хореография йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган ижодий ходим;

г) Хор артисти лавозими учун

тоифасиз артист

 —

нота партияларни ўқий олиш қобилиятини ўзлаштирганлиги, вокал-хор услубларидан фойдалана олиши, маданият, санъат йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий мусиқий маълумотга эга бўлган ижодий ходим;

иккинчи тоифали артист

 —

ҳар томонлама юксак профессионал кўникмаларга эгалиги, нота партияларни ўқий олиш қобилиятини ўзлаштирганлиги, вокал-хор услубларидан фойдалана олиши, маданият, санъат йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга шунингдек, соҳада хор артисти сифатида 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга ижодий ходим;

биринчи тоифали артист

 —

ҳар томонлама юксак профессионал кўникмаларга эга, вокал-хор услубларидан фойдалана оладиган, нота партияларни ўқий олиш қобилиятини ўзлаштирганлиги, маданият, санъат йўналиши бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга шунингдек, иккинчи тоифали хор артисти сифатида 2 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга ижодий ходим;

олий тоифали артист

 —

ҳар томонлама юксак профессионал кўникмаларга эга, нота партияларни ўқий олиш қобилиятини ўзлаштирганлиги, янги асарлар устида мунтазам изланишлар олиб бориши, муҳим биринчи ва етакчи партияларни ижро этиши, ижродаги юқори касбий салоҳият, юқори саҳна маҳорати, тўлиқ диапазонли, ёрқин, чиройли тембрли овоз, юқори профессионал маҳорат, маданият, санъат йўналиши бўйича олий маълумотга шунингдек, биринчи тоифали хор артисти сифатида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга ижодий ходим.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2024 й., 09/24/815/1011-сон)