04.12.2024 йилдаги ПҚ-420-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларидаги раҳбар, мутахассислар, олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими самарадорлигини таъминлаш, уларнинг касбий билим, кўникма ва маҳоратини мунтазам ошириб бориш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ходимларнинг касбий, педагогик малака ва маҳоратини узлуксиз ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ташкил этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (кейинги ўринларда — Миллий марказ) тизимида қуйидагилар негизида давлат муассасаси шаклида Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (кейинги ўринларда — Институт):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ҳузуридаги Агробизнес субъектлари салоҳиятини ошириш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузурида қуйидагилар негизида давлат муассасаси шаклида Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти тегишлича мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган таълим ташкилотларининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, тизим ташкилотлари, ҳудудий таркибий бўлинмалар ходимлари ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбар ва мутахассис кадрлари ҳар уч йилда камида бир марта малака ошириш курсларида ўқитилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга қатъий ҳисобда турадиган давлат намунасидаги ҳужжат ҳисобланадиган сертификат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Институтнинг умумий штат бирликлари сони 23 та (профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) этиб белгиланади, шундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 та штат бирлигини сақлаш Давлат бюджети ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13 та штат бирлигини сақлаш Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг умумий штат бирликлари сони 15 та (профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) этиб белгиланади, шундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 та штат бирлигини сақлаш Давлат бюджети ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 та штат бирлигини сақлаш Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг ходимларига қонунчилик ҳужжатларида давлат олий таълим муассасалари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг директори — олий таълим муассасаси ректорига, директор ўринбосари — олий таълим муассасаси проректорига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (Б. Норқобилов) 2025 йил 1 январга қадар Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтига нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларини битирган ватандошлар ва чет эллик мутахассисларни, шунингдек, ушбу муассасаларнинг методик хизмат кўрсатиш бўлимларига юқори малакали ва тажрибали кадрларни жалб қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси икки ой муддатда тегишлича Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг тузилмаси ва штат жадвалини ҳамда уставини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтга Миллий марказнинг тавсиясига кўра қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтига Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Эл-юрт умиди» жамғармаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг маҳаллий профессор-ўқитувчиларини «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш, стажировка ва ўқишга юбориш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисига зарур ҳолларда тегишлича Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг тасдиқланган тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тегишлича Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларининг малакали ҳамда тажрибали профессор-ўқитувчилари, етук мутахассис ва маслаҳатчиларини жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг етакчи хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида зарур техника ва технологиялар, асбоб-ускуналар, компьютер дастурлари ва алоқа воситаларини харид қилишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтининг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгиловчи низомлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳасида ходимларни узлуксиз касбий ривожлантиришни ташкил этишга оид Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 2025-2026 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси»ни ҳамда ушбу муддатда эришиш лозим бўлган мақсадли индикаторларни, қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаси кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт ва Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институтини бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатларини молиялаштириш 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб бюджет қонунчилиги талабларига мувофиқ тақдим этилган бюджет сўровномаларига асосан Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, А. Яссавий маҳалласи, Ш. Рашидов кўчаси, 1-уй манзилидаги бинога оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария соҳасида кадрлар малакасини ошириш институти Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-уй манзилидаги бинога оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-420-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, тизимдаги ташкилот ва корхоналар раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр соҳадаги олий, профессионал таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг педагог ва илмий кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат бошқаруви органлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектлар раҳбарлари, бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги масалаларига масъул мутахассис кадрларининг соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда инновациялар бўйича малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартлари, касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касбий маълумотга эга аграр ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги ташкилотлар ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пуллик асосда малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, аграр соҳа таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр ва озиқ-овқат саноати мутахассисларини касбий, маънавий-маърифий билимларини ошириш, аграр соҳада таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр соҳа ва йўналишларда илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш, маҳаллий ва халқаро илмий-амалий лойиҳаларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр ва озиқ-овқат саноатига оид ўқув қўлланмалари, ўқув адабиётлари ва бошқа илмий тавсияларни давлат хариди асосида тайёрлаш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси марказий аппарати, тизимдаги ташкилот ва корхоналар раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги олий, профессионал таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг педагог ва илмий кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария ва чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари, бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотларнинг ветеринария ва чорвачилик масалаларига масъул мутахассисларни соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартлари, касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касбий маълумотга эга ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ташкилотлар ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пуллик асосда малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария ва чорвачиликка оид ўқув қўлланмалари, ўқув адабиётлари ва бошқа илмий тавсияларни давлат хариди асосида тайёрлаш ва тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали ветеринария ва чорвачилик соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбар ва мутахассис кадрлар бошқарув кўникмаларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимдаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари кадрларининг педагогик маҳоратларини ривожлантириш, илмий-педагогик кадрлар ҳамда илмий ходимлар тадқиқотларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги масалаларига масъул мутахассисларини соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда инновациялар бўйича ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар раҳбар ва ходимларини замонавий агробизнес (фермерликка) ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишга ўқитиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбар ҳамда мутахассис кадрларининг бошқарув кўникмаларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг педагог кадрлар ҳамда илмий ходимлар тадқиқотларини ташкил этиш ва педагогик маҳоратларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария ва наслчилик-селекция соҳаларида фаолият олиб борадиган хўжалик юритувчи субъектларни ўқитиш орқали уларнинг салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 майдаги «Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-237-сон қарорининг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-22-сон қарорининг 4 ва 5-бандлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги «Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-216-сон қарорининг 6-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига 1-илова «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлимининг 17-позицияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 797-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбошиси, 2-бандининг тўртинчи хатбошиси ҳамда 3-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги «Агросаноат мажмуи учун захира кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 172-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2024 й., 07/24/420/1009-сон)