Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2024 19.03.2020 йилдаги 172-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат мажмуи учун захиpa кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сонли «Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент давлат аграр университети ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуида замонавий техника ва технологиялар, шу жумладан, «ақлли қишлоқ хўжалиги», рақамли инновацион технологиялар ва ахборот тизимларини қўллаш орқали ўз фаолиятини самарали ташкил эта оладиган раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг эгаллаган билимларини касбий фаолиятларида самарали қўллай олишга, аграр соҳада олиб борилаётган кенг қамровли чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги мавжуд долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган таълим жараёнини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар экспертлари ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш бўйича илғор тажрибага эга бўлган тадбиркорлик субъектлари мутахассисларини жалб этган ҳолда агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун даврий равишда ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари асосида юқори ташкилий ва касбий даражада ташкил этиш учун зарур ўқув-услубий ва моддий-техник базани яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуи тизимидаги ташкилотлар, шу жумладан, агрокластерлар ва хусусий корхоналар билан ҳамкорликда бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун малакавий амалиёт ва стажировкаларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнини замонавий усулларда сифатли ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича тизимли таҳлил ва мониторинг юритиш, шунингдек, раҳбарлик лавозимларида ишлаш учун кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни талаб этиладиган даражада таъминлаш мақсадида доимий равишда касбий кўникма ва лаёқатнинг ривожланиш динамикасини баҳолаб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон — 2021 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этиш бўйича вазирлик ва идоралар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул квоталари мазкур қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган рўйхатдаги вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат илмий дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳалар маблағлари;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтларининг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва ахборот-коммуникациялар технологиялари воситалари билан таъминлаш Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент давлат аграр университети Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Марказ устави ва ташкилий тузилмасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 1 июнга қадар агросаноат мажмуи учун захира кадрларни тайёрлаш бўйича «Агробизнес ва бошқарув» йўналишининг ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари учун кўргазмали машғулотлар ўтказиш мақсадида икки ой муддатда илғор қишлоқ хўжалиги корхоналари, агрофирмалар, агрокластерлар ва қайта ишлаш корхоналари билан ҳамкорлик шартномалари тузилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон — 2021 йил 2 сентябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчилар — агросаноат мажмуи таркибидаги вазирлик ва идоралар томонидан «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига тавсия этилиб, танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш — халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ агросаноат мажмуининг раҳбар ва мутахассис кадрларида замонавий билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш курси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларнинг малакасини ошириш — халқаро тажрибалар, стандартлар ва талаблар асосида ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали касбий маҳоратининг ўсишини таъминлашдан иборат ўқув курси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияси — танлов комиссияси таркиби агросаноат мажмуи таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг тавсияси асосида университет ректори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган тингловчиларнинг ўқиш даврида асосий иш жойи ва ойлик иш ҳақи миқдори сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент давлат аграр университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ҳузуридаги «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига тингловчилар олий маълумотли ҳамда агросаноат мажмуининг соҳа ва тармоқларида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган ходимлар таркибидан тўлов-контракт асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқув дастурларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда, «Агробизнес ва бошқарув» йўналишида агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига тингловчиларни қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш Университетнинг илмий кенгаши қарори билан белгиланади ва тегишли ўқув йили учун тингловчилар Университетнинг танлов комиссияси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов комиссиясининг таркиби ва иш тартиби Университет ректори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш манфаатдор вазирлик ва бошқа ташкилотлар (буюртмачилар) билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Манфаатдор вазирлик ва бошқа ташкилотларнинг тегишли ёзма мурожаатлари асосида «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурлари доирасида ўқиш учун тавсия этилган номзодлар Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойидан тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3,5 x 4,5 ҳажмдаги фотосурат (6 дона);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчасидан нусха (электрон база орқали);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодлар Танлов комиссияси томонидан суҳбат ўтказиш орқали танлаб олинади. Бунда номзодларнинг мутахассислиги бўйича назарий ва амалий билими, бошқарув кўникмалари, мантиқий, таҳлилий ва креатив фикрлашга эга эканлигига, шунингдек, уларнинг етакчилик сифатларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш бўйича «Замонавий менежмент, бошқарув психологияси ва етакчилик», «Мутахассислик» ва «Амалий инглиз тили» фанларидан ўтказиладиган суҳбат тартиби ҳамда уларнинг натижаларини баҳолаш мезонлари Университетнинг илмий кенгаши томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодлар билан ўтказиладиган суҳбат натижалари 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Бунда белгиланган максимал баллнинг 55 фоизидан юқори натижага эга бўлган номзодлар танловдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлар Танлов комиссияси томонидан «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг тингловчилари сафига тавсия қилинади ҳамда Университет ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказ агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг касбий билим ва қобилиятларига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда, сайёр ўқув-амалий семинарларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларда иш фаолиятини режалаштириш ва иш режалари («йўл харита»)ни сифатли бажариш бўйича кўникмаларни шакллантириш учун доимий равишда интерфаол машғулотлар ва маҳорат дарсларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тингловчиларда маҳаллий бошқарув ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сифатли бажариш бўйича кўникмаларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда даврий равишда ўқув-амалий семинарларни ўтказиш жараёнида аниқланган муаммо ва таклифлар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
« Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этадиган вазирлик ва идоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

3.

Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

4.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

5.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

7.

«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси

9.

«Ўзагросервис» акциядорлик жамияти

10.

«Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти

11.

«Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти

12.

«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти

13.

«Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси

14.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси

15.

«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

16.

«Паррандасаноат» уюшмаси

17.

«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

18.

«Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси

19.

«Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси

20.

«Картошка етиштирувчилар» уюшмаси

21.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 09/20/172/0342-сон; 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон,27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)