Ҳужжат кучини йўқотган 02.12.2025 30.11.2024 йилдаги 801-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 декабрдаги 754-сонли «Жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги Ҳукумат қарорларини тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалланинг аҳоли ва давлат органлари ўртасида ишончли «кўприк» бўлишини таъминлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида ҳар бир маҳаллада муаммоларни жойида аниқлаб, комплекс ёндашув асосида ҳал этиш механизмларини жорий этиш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактикани амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилаш назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишни рақамлаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими жорий этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони билан маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори жамоатчилик асосида фаолият юритадиган «маҳалла еттилиги»ни ташкил қилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш (кейинги ўринларда — ижтимоий профилактика тадбирлари) бўйича давлат органлари ва ташкилотлари билан электрон ахборот алмашиш тизимини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар доираси ва ижтимоий профилактика объектларини аниқлаш, уларга доир маълумотларни «маҳалла еттилиги», шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда тақдим этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини якунлаш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Солиқ қўмитаси билан биргаликда ижтимоий профилактика тадбирлари бўйича ягона ҳисобот шаклини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларининг тўлиқ, изчил ва самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида «маҳалла еттилиги»га ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимини Маҳалланинг ягона платформаси билан интеграция қилган ҳолда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини тўлиқ йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
801-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 801-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) — ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ўртасида ахборот алмашиш имконини берадиган электрон тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирлари — ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатишда амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар — маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар — меҳнат органи ходими, тиббиёт ходими, мактаб директори ва мактаб психологи, инспектор-психолог, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг мурожаатига асосан жалб этиладиган туман (шаҳар) даражасидаги тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика объектлари — ўзига нисбатан ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларнинг ижтимоий муаммолари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар — ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий мослаштириш дастури — ижтимоий профилактика объектларига нисбатан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий профилактика жараёнида амалга ошириладиган тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ижтимоий профилактика тадбирлари қуйидаги шахсларга нисбатан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар;

қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахслар;

ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар;

қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганлар;

ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари;

давлат кўмагига муҳтож «оғир» тоифадаги ёшлар;

ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар;

ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;

мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган хотин-қизлар;

жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган шахслар;

оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар;

тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли бўлган шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парваришга муҳтож ёлғиз кексалар;

ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ижтимоий профилактика объектларини аниқлаш ва уларга доир маълумотларни ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Профилактика инспектори томонидан ижтимоий профилактика объектлари қуйидагилар асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини «хонадонбай» ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фаоллари, уйбоши ва кўчабошилар берган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг тақдимномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ва ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар томонидан тақдим этилган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари томонидан берилган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижтимоий профилактика объектлари бўйича амалга ошириладиган ижтимоий профилактика тадбирлари бўйича профилактика инспектори томонидан ахборот тизимида хулоса тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар билан ўтказилган профилактик суҳбатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларнинг турмуш тарзи ва ижтимоий профилактика объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан олинган ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар ва уларнинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Профилактика инспекторининг ўзи томонидан ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар бўйича хулоса расмийлаштирилиши талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Профилактика инспектори томонидан тайёрланган хулоса асосида қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш учун ахборот тизими орқали тегишлилиги бўйича ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга юборилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳоким ёрдамчисига — банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) профилактика инспекторига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғайриижтимоий хулқ-атворли шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ёшлар етакчисига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат кўмагига муҳтож «оғир» тоифадаги ёшлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган ёшлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган ёшлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хотин-қизлар фаолига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган хотин-қизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ижтимоий ходимга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парваришга муҳтож ёлғиз кексалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахслар;

е) солиқ инспекторига тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла раиси ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга бириктириладиган шахслар билан маҳаллага бириктирилган давлат органлари ва ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда ижтимоий профилактика тадбирлари ҳамкорликда ташкил этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Профилактика инспектори ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда улар билан ҳамкорликда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Профилактика инспектори ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг фаолиятини таҳлил қилган ҳолда уларга амалий, методик ва услубий ёрдам кўрсатиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Профилактика инспектори ахборот тизими орқали юборган ижтимоий профилактика объектлари тўғрисидаги маълумотларни ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар уч иш куни ичида ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширади ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар уч иш куни ичида ахборот тизими орқали ўзининг ижтимоий мослаштириш дастурини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рад этиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларда аниқланган камчиликлар кўрсатилиб, уларни бартараф этиш ҳамда такроран юбориш учун ахборот тизими орқали профилактика инспекторига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Профилактика инспектори томонидан ижтимоий профилактика объектлари бўйича хулоса тақдим этилмаган ёки хулосада мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлар акс эттирилмаган бўлса, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш рад этилиши мумкин. Бу ҳақида ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги хулосада кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш рад этилган ҳолат юзасидан профилактика инспектори беш иш куни ичида хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, ахборот тизими орқали ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга такроран тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тўғрисида қабул қилган қарор бўйича ижтимоий мослаштириш дастурида ижтимоий профилактика объектига нисбатан амалга ошириладиган ижтимоий профилактика тадбирлари ва уларнинг муддатлари акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижтимоий мослаштириш дастури ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларнинг ҳар бири учун алоҳида тузилади, ижтимоий мослаштириш дастурига ҳар бир ижтимоий профилактика объекти киритилади ҳамда дастур тасдиқланган вақтдан бошлаб ижрога қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий мослаштириш дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши бўйича маълумотлар мунтазам равишда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ахборот тизимига киритиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун уларни киритган шахс шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Профилактика инспекторининг ижтимоий профилактика объектларини аниқлаш ва уларга доир маълумотларни ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга ўз вақтида тақдим этиш, шунингдек, мазкур Низомнинг 17-банди «б» кичик бандига мувофиқ унинг ўзи томонидан амалга ошириладиган ижтимоий мослаштириш дастурида белгиланган тадбирларнинг бажарилиш аҳволи туман (шаҳар) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси томонидан кунлик мониторинг қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ижтимоий мослаштириш дастури асосида қуйидагиларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳоким ёрдамчиси — банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахсларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) профилактика инспектори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, улар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказади, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар билан биргаликда касбий лаёқатидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўрганишга жалб қилиш, соғлом ҳаётга қайтариш, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш, шунингдек, ушбу салбий одатга ружу қўйишнинг омилларини бартараф этиш мақсадида тиббий кўрикдан ўтказиш ва комплекс психологик-тиббий реабилитация қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказади, ушбу ўйинларнинг салбий оқибатларини ва жавобгарликни тушунтиради, унинг омилларини бартараф этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғайриижтимоий хулқ-атворли шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларининг сабабларини ўрганади, улар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказади, уларни соғлом ҳаётга қайтариш ҳамда бундай салбий хатти-ҳаракатларни бартараф этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган шахсларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, оилавий шароити ва касбий лаёқатини ўрганади, ҳоким ёрдамчиси томонидан уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилишида ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаганларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, васий ёки ҳомийси бўлмаган вояга етмаганларга васий ва ҳомий бириктириш, ёшлар етакчиси билан биргаликда уларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, фан, касб-ҳунар ва спорт тўгаракларига жалб қилади, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ёшлар етакчиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчиларининг бандлигига кўмаклашади, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини ўрганади ҳамда уларга кўрсатиладиган ёрдам турларидан самарали фойдаланишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат кўмагига муҳтож «оғир» тоифадаги ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашади ҳамда профилактика инспектори билан биргаликда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган вояга етмаганлар билан тизимли ишлайди, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган ёшларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказади, касбий лаёқатидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўрганишга жалб қилиш, соғлом ҳаётга қайтариш ҳамда ушбу салбий одатга ружу қўйиш омилларини бартараф этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган ёшларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказади, уларни соғлом ҳаётга қайтаришга ҳамда ушбу салбий одатга ружу қўйишнинг омилларини бартараф этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хотин-қизлар фаоли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказади, низоларнинг сабабларини аниқлайди, улар бартараф этиш мақсадида маҳалла раиси билан ҳамкорликда «Соғлом оила — соғлом жамият» тамойилларини тушунтиради, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ижтимоий ходим билан биргаликда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиб, турмуш тарзи, хулқ-атвори, оилавий шароити ҳамда касбий лаёқатини ўрганади, уларни тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб қилиш, зарур ҳолларда уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган хотин-қизларнинг хонадонига бориб, турмуш тарзи, хулқ-атвори ва оилавий шароитини ўрганади, аниқланган муаммоларини бартараф этиш чораларини кўради, зарур ҳолларда мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган шахсларга ҳимоя ордерини бериш бўйича профилактика инспекторига таклиф киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори, оилавий шароити ва касбий лаёқатини ўрганади, улар билан манзилли чора-тадбирларни амалга оширади, ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда бандлигини таъминлаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ижтимоий ходим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахсларнинг турмуш тарзи ва оилавий шароитини ўрганади, уларнинг эҳтиёжларига қараб, комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатишни ва ёрдам берилишини ташкил этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахслар, шунингдек, парваришга муҳтож ёлғиз кексаларни қонунчиликда белгиланган тартибда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этади ҳамда уларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) солиқ инспектори тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган шахсларга солиқ хизматларини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маҳалла раиси ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиб, ҳар ҳафта маҳаллада уларнинг ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш борасидаги фаолиятини муҳокама қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан зарур ҳолларда ижтимоий профилактика тадбирларига ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахсларни жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга ёрдам кўрсатади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) меҳнат органи ходими — банд бўлмаган ёки доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тиббиёт ходими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парваришга муҳтож ёлғиз кексалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган ва оғир касалликка чалинган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мактаб директори, мактаб психологи ва инспектор-психолог:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам тазйиқ ва зўравонликка учраб келаётган ўқувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаровсиз ва назоратсиз қолган, шунингдек, ғайриижтимоий хулқ-атворли ўқувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган ўқувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларга ружу қўйган ўқувчилар билан ижтимоий мослаштириш дастурларини амалга оширишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ижтимоий мослаштириш дастурларини амалга оширишга ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг мурожаатига асосан маҳалла фаоллари, имом-хатиб, отинойилар ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини якунлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг фаолияти туман (шаҳар) даражасида — туман (шаҳар) ички ишлар органлари, вилоят даражасида — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари, республика даражасида — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан таҳлил қилинган ҳолда уларга ташкилий, техник ва методик ёрдам кўрсатган ҳолда мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш жараёнида вужудга келаётган муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларга амалий ва бошқа ёрдам кўрсатиш мақсадида ижтимоий профилактика тадбирлари қуйидаги тартибда назорат қилиб борилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) туман (шаҳар) даражасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла раисининг фаолияти — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳоким ёрдамчисининг фаолияти — туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика инспекторининг фаолияти — туман (шаҳар) ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар фаолининг фаолияти — Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар етакчисининг фаолияти — Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ходимнинг фаолияти — туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ инспекторининг фаолияти — туман (шаҳар) солиқ инспекциялари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) вилоят даражасида Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг, Ёшлар ишлари агентлигининг, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) республика даражасида Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан ижтимоий мослаштириш дастури профилактика инспектори билан, профилактика инспекторининг ўзи томонидан амалга оширилган ижтимоий мослаштириш дастури эса маҳалла раиси билан биргаликда тузиладиган қўшма хулоса асосида якунланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар вафот этганда, озодликдан маҳрум этилганда ёки доимий яшаш учун хорижий давлатга кўчиб кетганда, уларга нисбатан ижтимоий мослаштириш дастурини тугатиш ҳақида маҳалла профилактика инспектори билан биргаликда қўшма хулоса тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар узоқ муддатга хорижий давлатга кетганда ижтимоий мослаштириш дастури вақтинча тўхтатилиб турилади ва қайтганидан сўнг қайта тикланиб, ҳолатдан келиб чиқиб якунланиши ёки давом эттирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий профилактика тадбирлари такроран амалга оширилганда, ижтимоий мослаштириш дастури қайта тикланиб, ишлар давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ижтимоий мослаштириш дастурини якунлаш бўйича тузилган қўшма хулоса асосида туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг, Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари, туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда туман (шаҳар) солиқ инспекциялари назоратни якунлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахслар республиканинг бошқа ҳудудига доимий ёки вақтинча яшаш учун кўчиб кетса, улар билан олиб борилаётган ижтимоий профилактика тадбирлари борган жойидаги ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар томонидан давом эттирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳар йил якуни бўйича мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ижтимоий профилактика объектларига нисбатан электрон шаклда юритилган ҳужжатлар (хулоса, ижтимоий мослаштириш дастури, унинг ижроси бўйича маълумотномалар, қўшма хулоса) ахборот тизимида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 09/24/801/0989-сон)