Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг
ИЛОВА
Т/р | Иш турлари | Вақт меъёри, соат | Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш |
1. | Ўқув (назарий, амалий, семинар ва лаборатория) машғулотларини ўтказиш. | Ўқув машғулотлари ўқув режага мувофиқ танаффуссиз икки академик соатдан (80 минут) ўтказилади. Бир академик соатга 1 соат ўқув юкламаси ёзилади. | Ўқув машғулотларининг ўтказилганлиги ўқув машғулотлари журнали ёки электрон тизимда қайд этилади. |
2. | Фанлар бўйича консультациялар ўтиш. | Шахсий иш режасида белгиланган аудиториядаги ўқув соатларининг 5 фоизи ҳажмида. | Консультациялар ўтиш журналида қайд этилади. |
3. | Оралиқ ва якуний назоратларни баҳолаш, шунингдек ўқувчи қолдирган (ўзлаштирмаган) дарсларининг қайта топширилишини қабул қилиш. | Ҳар бир ўқувчи учун: оралиқ назоратни баҳолашда — 0,2 соат; якуний назоратни баҳолашда — 0,3 соат; қолдирилган (ўзлаштирилмаган) дарсларни қайта топширишни қабул қилишда — 0,3 соат. Ўқувчи қолдирган (ўзлаштирмаган) дарсларининг қайта топширилишини қабул қилишда бир ўқув семестри давомида бир педагог ходимга кўпи билан 20 соат берилади. | Қолдирилган (ўзлаштирилмаган) дарсларни қайта топшириш тегишли журнал ёки қайдномаларда акс эттирилади. |
4. | Якуний давлат аттестациясини (бундан буён матнда ЯДА деб юритилади) ўтказиш. | Битта битирувчи учун: ёзма ва амалий ишга 0,2 соат, оғзаки савол-жавобга 0,3 соат ва тест синовига 0,1 соат ажратилади. ЯДА комиссияси аъзосининг бир кунлик ўқув юкламаси 6 соатдан ошмаслиги лозим. Оғзаки ва тест шаклда ўтказилган ЯДА синовларининг жами соати унда иштирок этган комиссиянинг ҳар бир аъзосига берилади. Ёзма иш шаклида ўтказилган ЯДА синовларининг жами соати ёзма ишни текширишда иштирок этган комиссия аъзолари умумий сонига бўлинади ҳамда уларга тенг тақсимланади. | ЯДАда иштирок этиш тегишли буйруқ ва қайдномаларда акс эттирилади. |
5. | Замонавий ахборот технологиялари ёрдамида очиқ, муаммоли, интеграциялашган ўқув машғулотлари ва мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш. | Битта очиқ, муаммоли, интеграциялашган ўқув машғулоти учун 10 соат. Бир ўқув йилида кўпи билан 30 соат. Битта мастер-класс учун 10 соат. Ўрта махсус таълим муассасаси миқёсида ўтказилганда бир ўқув йилида кўпи билан 30 соат, республика миқёсида кўпи билан 40 соат, халқаро миқёсда кўпи билан 60 соат. | Ўрта махсус таълим муассасаларида ўтказилган очиқ, муаммоли, интеграциялашган ўқув машғулоти ва мастер-класслар тегишли режалар ва уларнинг ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. |
6. | Малака ошириш курсларида ўқиш. | Малака ошириш учун бир ўқув йилида 24 соат. | Малака ошириш курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида аниқланади. |
7. | Фанга ажратилган мустақил ишни қабул қилиш. | Ҳар бир мустақил ишни текшириб, қабул қилиш учун 0,2 соат. | Ўқув режадаги мустақил ишларга ажратилган соат асосида аниқланади. |
Т/р | Иш турлари | Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш |
Ўқув-методик ишлари | ||
1. | Дарслик ва ўқув қўлланмаларни ёзиш. | Жорий ўқув йилида тегишли ташкилотлар (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълим муассасалари) томонидан нашр этишга тавсия этилган дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида аниқланади. |
2. | Услубий қўлланмаларни тайёрлаш. | Олий таълим муассасаси ўқув-услубий кенгаши қарори билан нашр этишга тавсия этилган услубий қўлланмалар асосида аниқланади. |
3. | Лаборатория ишларига услубий ишланмалар тайёрлаш, шунингдек виртуал лаборатория ишини тайёрлаш ва жорий этиш. | Жорий ўқув йилида тайёрланган ҳамда ўрта махсус таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига мувофиқ маъқулланган услубий ишланмалар ва виртуал лаборатория иши ишланмаси асосида аниқланади. |
Илмий-тадқиқот ишлари | ||
4. | Илмий ва илмий-методик мақола, тезис ёзиш. | Жорий ўқув йилида тайёрланган ва нашр этилган мақола, тезислар асосида аниқланади. |
5. | Фалсафа доктори (PhD), фан доктори (DS) илмий даражасини олиш учун диссертация тайёрлаш ва ҳимоя қилиш. | Автореферат, илмий даража олиш учун диссертация ҳимоя қилганлик тўғрисидаги олий таълим муассасаси илмий кенгаши баённомаси асосида. |
6. | Ўқувчиларнинг фан, спорт ва ижодий тўгаракларига раҳбарлик қилиш. | Тўгаракларга раҳбарлик қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади. |
7. | Олий таълим муассасаси ўқув-услубий ва илмий кенгашлари, семинар, конференциялар ва вебинарларда иштирок этиш. Ташкилотларда маърузалар қилиш, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш. | Олий таълим муассасаси ўқув-услубий ва илмий кенгашлари, семинар, конференциялар ва вебинарлардаги иштироки, ташкилотларда маърузалар қилганлиги, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилганлиги, шу жумладан ҳуқуқий тарғибот ишларини тасдиқловчи маълумотлар асосида аниқланади. |
Ташкилий-педагогик ишлар | ||
8. | Ўрта махсус таълим муассасасида жамоатчилик асосида юклатилган вазифаларни бажариш. | Ўрта махсус таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида аниқланади. |
9. | Ўрта махсус таълим муассасасига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш бўйича селекция ишларида иштирок этиш. | Ўрта махсус таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори асосида аниқланади. |
10. | Ўқувчиларни фан олимпиадасига, шунингдек хорижий тил ва умумтаълим фанларидан хорижий ва миллий сертификат олиш учун тайёрлаш. | Ўқувчиларнинг фан олимпиадасида иштироки, шунингдек хорижий тил ва умумтаълим фанларидан хорижий ва миллий сертификати асосида аниқланади. |
11. | Ўзаро ўқув машғулотлари таҳлилини олиб бориш. | Ўзаро ўқув машғулотларига кириш жадвали ва тегишли расмийлаштирилган маълумотлар асосида аниқланади. |
12. | Эксперт комиссиялари фаолиятида иштирок этиш. | Эксперт комиссияларини ташкил этиш бўйича юқори турувчи ташкилотларнинг ҳамда ўрта махсус таълим муассасасининг буйруқлари асосида аниқланади. |
Т/р | Иш турлари | Вақт меъёри, соат | Иш турларининг бажарилганлигини аниқлаш |
1-§. Ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари — 820 соат (ўқув режаси асосида) | |||
1. | Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари ҳамда ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом олди (педагогик) амалиётларини ўтказиш. | 1 академик соат учун — 1 соат | Ўқув машғулоти журнали асосида. |
2-§. Ўқув-методик ва илмий-тадқиқот ишлари — 560 соат * | |||
2. | Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари бўйича консультациялар ўтиш. | Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларига белгиланган ўқув юкламанинг 5 фоизи ҳажмида. | Ўқув режада ҳар бир фан (модул) бўйича белгиланган ўқув юкламадан ҳисобланади. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарининг билдиргиси асосида. |
Бир гуруҳ учун ЯДАда белгиланган фан (модул)лардан умумлашган маърузалар ва маслаҳатлар ўтказиш — 4 соат. | Профессионал таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарорига асосан. | ||
Касбий амалий имтиҳонларга ўқувчиларни тайёрлаш — ҳар бир ўқувчи учун — 2 соат. | Профессионал таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига асосан ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими мавжуд бўлмаганда назарда тутилади. | ||
3. | Битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш, маслаҳат ва тақриз бериш. ЯДА комиссияси ишида иштирок этиш. | Ҳар бир битирувчига — 8 соат, жами 120 соатгача ажратилади. | Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи асосида. |
Ҳар бир битирувчининг битирув малакавий ишига тақриз бериш — 0,5 соат. | |||
ЯДА комиссиясида бир кунлик иштироки учун — 6 соат. | |||
4. | Оралиқ ва якуний баҳолашларни ўтказиш, шунингдек ўқувчининг қолдирган (ўзлаштирмаган) дарсларини қайта топширишини қабул қилиш. | Ҳар бир ўқувчи учун: оралиқ назоратга — 0,2 соат; Якуний назоратга — 0,3 соат ажратилади. | Ўқув машғулоти журнали асосида. |
Якка тартибдаги машғулотлар олиб бориладиган гуруҳдаги ҳар бир ўқувчи учун: оралиқ назоратга — 0,5 соат; якуний назоратга — 1 соат ажратилади. | |||
Қолдирилган (ўзлаштирилмаган) дарсларни қайта топширишни қабул қилишда ҳар бир ўқувчи учун — 0,2 соат. Бир ўқув йилида кўпи билан 20 соат. | |||
Ўқувчиларни мустақил таълим ишлари бўйича баҳолаш — ҳар бир ўқувчи учун 0,4 соат. Бир ўқув йилида кўпи билан 80 соат ажратилади. | Профессионал таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарори билан. | ||
5. | Очиқ дарслар ёки мастер-классларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш. | Бир очиқ дарс учун — 10 соат; | Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан тасдиқланган график асосида. |
Бир мастер-класс учун — 20 соат; | |||
Мастер-классларни оммавий ахборот воситаларига ёритиш — 40 соат. Бир ўқув йилида очиқ дарс учун — 40 соат ва мастер-класслар ўтказиш учун — 80 соатдан ошмаслиги керак. | |||
6. | Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари ҳамда ўқув амалиётларини ўтказишга тайёрланиш. | Назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларини ўтказишга тайёрланиш учун — ўқув режадаги фанлар (модуллар) юкламасининг 50 фоизи; | Ишчи ўқув режада педагогга ажратилган фан (модул) бўйича белгиланган соатлар бўйича ҳисобланади. |
Бир фан (модул)нинг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун — 10 соат, такомиллаштириш учун — 5 соат. | Профессионал таълим муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган ўқитиш материаллари тўпламлари асосида. Ҳаммуаллифликда тайёрланган ўқитиш материаллари тўпламлари муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади. Рақамли таълим ресурс материаллари ишлаб чиқилган ва республика миқёсида оммалаштирилган ўқитиш материаллари тўпламлари Профессионал таълимни ривожлантириш институтининг тегишли муаллифлик гувоҳномаси асосида. | ||
Ҳар бир фан (модул) ўқитиш материаллари тўпламлари ёки рақамли таълим ресурс материалларини ишлаб чиқиш учун ўқув режада ўқув йили учун белгиланган соатнинг 80 фоизи, республика миқёсида оммалаштириш учун 100 фоизи ажратилади. | |||
Ўқитиш материаллари тўпламлари ёки рақамли таълим ресурс материалларини такомиллаштириш учун ўқув режада ўқув йили учун белгиланган соатнинг 50 фоизи ажратилади. | |||
7. | Ўқувчиларни фан (модул) олимпиадаси, касбий кўрик танловга тайёрлаш. | Туман миқёсида иштироки учун — 40 соат; | Профессионал таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида. Онлайн иштирок этилган кўрик танловларда профессионал таълим муассасанинг педагогик кенгаши қарори асосида. Бунда, соатларни ҳисобга олишда педагог томонидан эришилган натижа (натижалар) учун энг юқори бўлган биттаси инобатга олинади. |
Вилоят миқёсида иштироки учун — 80 соат; | |||
Республика миқёсида иштироки учун — 120 соат. | |||
8. | Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ёки такомиллаштириш ишларида иштирок этиш. | Бир касб ёки мутахассислик учун таълим дастурини ишлаб чиқишда иштирок этиш учун — 100 соат, такомиллаштиришда иштирок этиш учун — 50 соат; | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буйруғи ёки топшириғи ҳамда иштирок этганлиги тўғрисидаги хат асосида. |
Бир фан (модул) ёки амалиётнинг намунавий ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун бир фан (модул) ёки амалиёт юкламасининг 25 фоизи, такомиллаштириш учун 15 фоизи. | |||
Бир фан (модул) ёки амалиётнинг ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш учун бир фан (модул) ёки амалиёт юкламасининг 20 фоизи, такомиллаштириш учун 10 фоизи. | |||
9. | Илмий мақола ёки тезислар ёзиш ва нашр эттириш. | Ҳар бир мақола ёки тезис учун: халқаро миқёсда — 80 соат; республика миқёсида — 60 соат; вилоят (шаҳар), туман (шаҳар) миқёсида — 40 соат. | Жорий ўқув йилида тайёрланган ва нашр этилган ишлар асосида. Ҳаммуаллифликдаги мақолаларда соатлар муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади. Даврий тўпламларда нашр этилган илмий мақолалар республика миқёсидаги мақолаларга тенглаштирилади. Бир ўқув йилида 180 соат ажратилади. |
3-§. Ташкилий-педагогик ишлар — 100 соат* | |||
10. | Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари, шунингдек катта ёшдагилар ўртасида касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. | Бир тарғибот-ташвиқот ишлари учун — 4 соат. | Профессионал таълим муассасасининг раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида ва амалда бажарилган ишлар бўйича директор ўринбосарининг билдиргиси асосида. |
11. | Ўзаро дарслар таҳлилини олиб бориш. | Битта дарс учун — 2 соат. | Дарс таҳлили қайдномаси асосида. |
12. | Профессионал таълим муассасасида ташкил этилган фан, спорт ва касб тўгаракларини олиб бориш. | Ҳар бир тўгарак учун — 40 соат. Бир ўқув йилида 80 соатгача ажратилади. | Профессионал таълим муассасаси педагогик кенгашининг қарорига биноан. |
4-§. Маънавий-маърифий ишлар — 60 соат* | |||
13. | Спорт, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар, семинар, тренинг ва конференциялар ўтказиш ва иштирок этиш. | Спорт, маданий-маърифий тадбирлар, кўрик танловлар, семинар, тренинг ва конференцияларни ташкил қилиш: республика миқёсида — 60 соат; вилоят (шаҳар) миқёсида — 40 соат; профессионал таълим муассасасида — 20 соат. бир кўрик танлов, семинар, тренинг ва конференцияларда иштирок этиш учун — 6 соат. | Профессионал таълим муассасасининг раҳбарининг тегишли буйруғи ва ўтказилган тадбирлар баённомаси асосида. |