26.10.1961 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Рим Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижрочилар, фонограммалар тайёрловчилар ва эшиттириш олиб борувчи ташкилотлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар, ижрочилар, фонограммалар тайёрловчилар ва эшиттириш олиб борувчи ташкилотлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш истагида, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
[Асл муаллифлик ҳуқуқини бузмаслик кафолати
*]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция билан тақдим этилаётган муҳофаза адабий ва бадиий асарларга бўлган муаллифлик ҳуқуқларига дахлдор эмас ҳамда уларга ҳеч қандай зиён етказмайди. Тегишинча, мазкур Конвенциянинг бирон-бир қоидаси бундай муҳофазага зиён етказади деб талқин қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
[Конвенция тақдим этаётган муҳофаза. Миллий режим тушунчаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция мақсадлари учун миллий режим муҳофаза сўралаётган Аҳдлашувчи давлатнинг ички қонунчилиги тақдим этаётган тартибни англатади, бунда муҳофаза қуйидагиларга сўралади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) давлат фуқаролари бўлган ижрочиларга, унинг ҳудудида амалга оширилаётган ижролар, эфирга узатувлар ёки биринчи ёзувларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) давлат фуқаролари ёки юридик шахслари бўлган фонограмма тайёрловчиларга, унинг ҳудудида биринчи марта ёзилган ёки биринчи марта нашр қилинган фонограммаларга нисбатан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) штаб-квартиралари давлат ҳудудида жойлашган эшиттириш олиб борувчи ташкилотларга, унинг ҳудудида жойлашган узатгичлар ёрдамида амалга ошириладиган эфирга узатувларга нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Миллий режим мазкур Конвенцияда кўзда тутилган махсус кафолатланган муҳофаза ва чеклашларга нисбатан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 модда
[Тушунчалар: (a) ижрочилар; (b) фонограмма; (c) фонограммаларни ишлаб чиқарувчилар; (d) нашр этиш; (e) такрорлаш; (f) эфирга узатиш; (g) ретрансляция]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция мақсадлари учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) «ижрочилар» деганда, актёрлар, қўшиқчилар, мусиқачилар, раққослар ёки роль ижро этадиган, қўшиқ айтадиган, шеър ўқийдиган, ифодали ўқийдиган, ижро этадиган ёки бошқа бирон ҳолатда адабий ёки бадиий асар ижросида иштирок этадиган бошқа шахслар тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) «фонограмма» ижро этиладиган товушларнинг ёки бошқа товушларнинг тўғридан-тўғри товушли ёзувини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) «фонограмма тайёрловчи» ижро этилувчи товушлар ёки бошқа товушларни биринчи бўлиб ёзиб оладиган шахс ёки юридик шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «нашр этиш» фонограмма нусхаларини жамоага етарли миқдорда тақдим этилишини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) «такрорлаш» ёзувнинг битта ёки бир нечта нусхасини тайёрлашни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) «эфирга узатиш» товушларни ёки тасвирлар ва товушларни симсиз алоқа воситалари билан жамоага етказиб беришни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) «ретрансляция» бир вақтнинг ўзида бир эшиттириш олиб борувчи ташкилот томонидан эшиттиришнинг бошқа эшиттириш олиб борувчи ташкилот эфирига узатилишини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
[Муҳофаза қилинадиган ижролар. Ижрочиларга миллий режимни тақдим этиш шартлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат ижрочиларга қуйидаги шартларнинг исталганига риоя қилинган ҳолда миллий режимни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ижро бошқа Аҳдлашувчи давлатда амалга оширилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ижро мазкур Конвенциянинг 5-моддасига мувофиқ муҳофаза қилинаётган фонограммага киритилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ижро, фонограммага ёзилмаган бўлсада, мазкур Конвенциянинг 6-моддасига мувофиқ муҳофаза қилинаётган эфирга узатиш йўли билан тарқатилаётган бўлсада.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
[Муҳофаза қилинадиган фонограммалар: 1. Фонограмма ишлаб чиқарувчиларига миллий режимни тақдим этиш шартлари; 2. Бир вақтда нашр этиш; 3. Муайян мезонларни қўлламаслик ҳуқуқи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат қуйидаги шартларнинг исталганига риоя қилинган ҳолда миллий режимни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) фонограмма тайёрловчиси бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг фуқароси ёки юридик шахси бўлиб ҳисобланса (миллий мансублик мезони);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) товушнинг биринчи ёзуви бошқа Аҳдлашувчи давлатда амалга оширилган бўлса (ёзиб олиш мезони);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) фонограмма биринчи марта бошқа Аҳдлашувчи давлатда нашр қилинган бўлса (биринчи нашр мезони).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар фонограмма мазкур Конвенция қатнашчиси бўлмаган давлатда биринчи марта нашр қилинган бўлса, бироқ бунда у биринчи нашр қилинган кунидан эътиборан ўттиз кун давомида Аҳдлашувчи давлатда ҳам нашр қилинган бўлса (бир вақтдаги нашр), у Аҳдлашувчи давлатда биринчи марта нашр қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар қайси Аҳдлашувчи давлат, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош котибига билдиришномани сақлаш учун топшириш йўли билан, у нашр қилиш мезонини ёки, муқобил тартибда, товуш ёзиш мезонини қўлламаслигини маълум қилиши мумкин. Бундай билдиришнома ратификация қилишда, қабул қилиш ёки қўшилишда ёки шундан кейинги ҳар қандай вақтда сақлашга топширилиши мумкин, охирги ҳолатда билдиришнома у сақлашга топширилган санадан олти ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
[Муҳофаза қилинадиган эфирга узатувлар: 1. Эшиттириш олиб борадиган ташкилотларга миллий режимни тақдим этиш шартлари; 2. Қўшимча шартларга ҳуқуқ]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат қуйидаги шартларнинг исталганига риоя қилинганда эшиттириш олиб борувчи ташкилотларга миллий режимни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) эшиттириш олиб борувчи ташкилотнинг штаб-квартираси бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) эфирга узатиш бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган узатувчи мослама ёрдамида амалга оширилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Бош котибига билдиришномани сақлаш учун топшириш йўли билан, эшиттириш олиб борувчи ташкилотнинг штаб-квартираси бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган ва эшиттириш худди ўша давлатда жойлашган узатувчи мослама ёрдамида амалга оширилган ҳолдагина у эфирга узатиш муҳофазасини таъминлашини маълум қилиши мумкин. Бундай билдиришнома ратификация қилишда, қабул қилиш ёки қўшилишда ёки шундан кейинги ҳар қандай вақтда сақлашга топширилиши мумкин, охирги ҳолатда билдиришнома у сақлашга топширилган санадан олти ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
[Ижрочилар ҳуқуқларининг минимал муҳофазаси: 1. Алоҳида ҳуқуқлар; 2. Ижрочилар ва эшиттириш олиб борувчи ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенцияга мувофиқ ижрочиларга тақдим этиладиган муҳофаза қуйидагиларнинг олдини олиш имкониятини ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) уларнинг ижросини ўзларининг розилигисиз эфирга узатиш ва ҳаммага маълум қилиш учун хабарлаш, бунда эфирга узатиш ва ҳаммага маълум қилиш учун хабарлашда фойдаланилган ушбу ижро ўз-ўзидан эфирга узатиб бўлинган ёки ёзув ёрдамида амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) уларнинг ёзиб олинмаган ижросини ўзларининг розилигисиз ёзиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) уларнинг ёзиб олинган ижросини ўзларининг розилигисиз такрорлаш, агар бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) бирламчи ёзув уларнинг розилигисиз амалга оширилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) такрорлаш ижрочилар ўз розиликларини берган мақсадлардан бошқа мақсадларда амалга оширилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) бирламчи ёзув 15-модда қоидаларига биноан амалга оширилган бўлиб, такрорлаш эса мазкур қоидаларда кўрсатилгандан бошқа мақсадларда амалга оширилган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1) Агар эфирга узатиш ижрочилар розилиги билан амалга оширилаётган бўлса, ретрансляция қилиш, эфирга узатиш мақсадида ёзувни амалга ошириш ва бундай ёзувни эфирга узатиш мақсадида такрорлаш борасидаги муҳофаза, муҳофаза сўралаётган Аҳдлашувчи давлатнинг ички қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Эшиттириш олиб борувчи ташкилотлар томонидан эфирга узатиш мақсадида амалга оширилган ёзувлардан фойдаланишни тартибга солувчи қоидалар ва шартлар муҳофаза сўралаётган Аҳдлашувчи давлатнинг ички қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Бироқ мазкур банднинг 1 ва 2-кичик бандларида айтиб ўтилган ички қонунчилик ижрочиларни эшиттириш олиб борувчи ташкилотлар билан ўзларининг муносабатларини шартнома бўйича назорат қилиш имкониятидан маҳрум қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
[Ижрода қатнашувчи бир нечта ижрочилар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар битта ижрода бир нечта ижрочи қатнашаётган бўлса, ҳар қайси Аҳдлашувчи давлат ўзининг ички қонунчилиги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида ижрочилар ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари билан боғлиқ ҳолда қай тарзда тақдим этилишларини қўшимча равишда белгилаб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
[Эстрада ва цирк артистлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси Аҳдлашувчи давлат ўзининг ички қонунчилиги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари воситасида мазкур Конвенция билан тақдим этилаётган муҳофазани адабий ва бадиий асарларни ижро этмайдиган артистларга нисбатан татбиқ қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
[Фонограмма ишлаб чиқарувчиларнинг уларни такрорлашга бўлган ҳуқуқи]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонограмма тайёрловчилар ўз фонограммаларини тўғридан-тўғри ёки билвосита такрорлашга рухсат бериш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эгалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
[Фонограммалар бўйича расмиятчиликларга риоя қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи давлатнинг миллий қонунчилиги фонограмма тайёрловчилар ёки ижрочилар ёки ҳар иккисининг ҳам ҳуқуқларини муҳофаза қилиш шарти сифатида маълум расмиятчиликларга риоя қилинишини талаб қилса, бу ҳолда, агар нашр қилинган фонограмманинг сотувда бўлган ҳамма нусхалари ёки уларнинг упаковкаси биринчи нашр йили кўрсатилган ℗ белгидан ташкил топган, фонограмма муҳофаза қилинаётгани тўғрисида аниқ маълумот берилиши таъминланган ҳолда жойлаштирилган билдириш хатига эга бўлса, ушбу расмиятчиликлар бажарилган ҳисобланади; ва, агар нусхалар ёки уларнинг упаковкаси фонограмма тайёрловчиси ёки лицензия эгасини (унинг исми, товар белгиси ёки бошқа тегишли белгиларни кўрсатиш йўли билан) аниқлаб бермаса, бу ҳолда билдириш хати фонограмма тайёрловчи ҳуқуқига эга бўлган шахс исмини ҳам ўз ичига олган бўлиши керак; ва, бундан ташқари, агар нусхалар ёки уларнинг упаковкаси асосий ижрочиларни аниқлаб бермаса, бу ҳолда билдириш хати ёзув амалга оширилган мамлакатда шундай ижрочилар ҳуқуқларига эга бўлган шахс исмини ҳам ўз ичига олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
[Фонограммалардан иккиламчи фойдаланиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тижорат мақсадларида нашр қилинган фонограмма, ёки бундай фонограммани такрорлаш бевосита эфирга узатиш ёки ҳар қандай усул билан барчага хабар қилиш учун истифода қилинаётган бўлса, фойдаланувчи ижрочиларга ёки фонограмма тайёрловчиларга ёки ҳар икковига бир марталик адолатли ҳақ тўлайди. Ушбу томонлар ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, бундай ҳақнинг тақсимланиш шартлари ички қонунчилик билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
[Эшиттириш олиб борувчи ташкилотларнинг минимал ҳуқуқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эшиттириш олиб борувчи ташкилотлар қуйидагиларга рухсат бериш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ўз эшиттиришларини эфирга ретрансляция қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ўз эшиттиришларини эфирга ёзишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) i) ўзларининг розилигисиз амалга оширилган эшиттиришларининг ёзувларини эфирда такрорлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) 15-модда қоидаларига мувофиқ амалга оширилган ўз эшиттиришларининг эфирга ёзувларини такрорлашга, агар такрорлаш ушбу қоидаларда кўрсатилгандан бошқа мақсадларда амалга оширилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) ўз телевизион эшиттиришларини ҳамманинг эътиборига ҳавола қилиш учун хабар қилишга, агар бундай хабар томошабинларнинг кириши учун қулай бўлган жойларда кириш ҳақи эвазига амалга оширилаётган бўлса; бундай хабар қилиш амалга оширилиши мумкин бўлган шартлар ушбу ҳуқуқ муҳофазаси сўралаётган давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
[Минимал муҳофаза муддати]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенцияга мувофиқ тақдим қилинадиган муҳофаза муддати камида йигирма йиллик давргача давом этади, бунда ушбу давр:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) фонограммалар ва уларга киритилган ижролар учун — ёзув амалга оширилган,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) фонограммаларга киритилмаган ижролар учун — ижро бўлиб ўтган,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) эфирга узатишлар учун — эфирга узатиш бўлиб ўтган йилнинг охиридан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
[Рухсат берилган истиснолар: 1. Махсус чеклашлар; 2. Муаллифлик ҳуқуқининг муҳофаза қилинишига нисбатан чеклашларга тенглаштирилган чеклашлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қайси Аҳдлашувчи давлат ўзининг ички қонунчилиги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида мазкур Конвенция билан кафолатланадиган муҳофазадан қуйидагиларга нисбатан истисноларни кўзда тутиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) шахсий мақсадлар учун фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) қисқа парчалардан жорий воқеалар тўғрисида хабар бериш мақсадида фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) эшиттириш олиб борувчи ташкилот томонидан ўзининг ускуналарида ва ўзининг хусусий эшиттиришлари учун амалга ошириладиган қисқа муддатли ёзишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) фақат ўқув ёки илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандидан қатъий назар, ҳар қайси Аҳдлашувчи давлат ўзининг ички қонунчилиги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида фонограммаларнинг ижрочилари, тайёрловчилари ва эшиттириш олиб борувчи ташкилотлар ҳуқуқларини муҳофаза қилишда ўзининг ички қонунчилиги ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларида адабий ва бадиий асарларга муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилишга нисбатан қандай чекловлар кўзда тутилган бўлса, айнан шундай чекловларни кўзда тутишлари мумкин. Бироқ мажбурий лицензиялар фақат мазкур Конвенцияга мувофиқ ҳажмда кўзда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
[Қўшимча шартлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қандай давлат, мазкур Конвенция иштирокчиси бўлар экан, ундан келиб чиқадиган барча мажбуриятларни ўз зиммасига олади ва ундан келиб чиқадиган барча имтиёзлардан фойдаланади. Бироқ ҳар қандай вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун топшириладиган билдириш хати орқали у қуйидагиларни хабар қилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) 12-моддага тегишли ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) у мазкур модда қоидаларини қўлламаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) у мазкур модда қоидаларини фойдаланишнинг маълум турларига нисбатан қўлламаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) у тайёрловчиси бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг фуқароси ёки юридик шахси бўлмаган фонограммага нисбатан мазкур моддани қўлламаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) у, тайёрловчиси бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг фуқароси ёки юридик шахси бўлган фонограммаларга нисбатан мазкур моддага мувофиқ тақдим этиладиган муҳофазани, тегишли баёнот бераётган давлат фуқароси ёки юридик шахси томонидан биринчи марта ёзиб олинган фонограммаларга нисбатан ушбу давлат тақдим этадиган муҳофаза ҳажми ва шартлари доирасида чеклашини; бироқ, фонограмма тайёрловчиси ўзининг фуқароси ёки юридик шахси бўлган Аҳдлашувчи давлат бенефициар ёки бенефициарларга баёнот бераётган давлат томонидан тақдим этилган муҳофазани тақдим этмаслик ҳолати муҳофаза ҳажмидаги фарқлар сифатида олиб қаралмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) 13-моддага тегишли ҳолда, у ушбу модданинг «d»-бандини қўлламаслигини; агар Аҳдлашувчи давлат бундай баёнот берса, у ҳолда бошқа Аҳдлашувчи давлатлар штаб-квартираси ушбу давлатда бўлган эшиттириш олиб борувчи ташкилотларга 13-модданинг «d»-бандида кўзда тутилган ҳуқуқни тақдим этишга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган билдириш ратификация қилиш, қабул қилиш ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжат сақлашга топширилган санадан кейин юборилган бўлса, бу ҳолда ариза у сақлашга топширилгандан олти ой ўтиб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
[Фақат «биринчи ёзиш жойи» мезонини қўллайдиган айрим давлатлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1961 йил 26 октябрь ҳолатига кўра, фонограммалар тайёрловчилари ҳуқуқларининг муҳофазасини фақат ёзиш мезони асосида тақдим этувчи ҳар қандай давлат, ратификация қилиш, қабул қилиш ёки қўшилишда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котибига сақлаш учун топширилаётган билдиришномада 5-модда мақсадлари йўлида у фақат ёзиб олиш мезонини, 16-модданинг 1 «a» «iii» ва «iv» бандлари мақсадлари йўлида эса — миллий мансублик мезони ўрнига ёзиб олиш мезонини қўллашини маълум қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
[Қўшимча шартларни олиб ташлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модданинг 3-банди, 6-модданинг 2-банди, 16-модданинг 1-банди ва 17-моддага мувофиқ билдириш хатини сақлашга топширган ҳар қайси давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котибига сақлаш учун топшириладиган навбатдаги билдириш орқали унинг ҳажмини чеклаши ёки чақириб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
[Фильмлар ижрочиларининг ҳуқуқлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенциянинг ҳар қандай қоидаларига қарамай, агар ижрочи ўз ижросининг видеоёзувга ёки аудиовизуал ёзувга киритилишига розилик берган бўлса, 7-модда қўлланишдан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
[Орқага қайтиш кучнинг мавжуд эмаслиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция ҳар қандай Аҳдлашувчи давлатда мазкур Конвенция ушбу давлатга нисбатан кучга кирган санага қадар эга бўлинган ҳуқуқларга зиён етказмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Биронта Аҳдлашувчи давлат мазкур Конвенция қоидаларини мазкур Конвенция ушбу давлатга нисбатан кучга киргунига қадар амалга оширилган ижроларга ёки эфирга узатишларга, ёки ёзиб олинган фонограммаларга нисбатан қўллашга мажбур эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
[Бошқа муҳофаза турларининг сақланиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция томонидан тақдим этиладиган муҳофаза ижрочилар, фонограмма тайёрловчилари ва эшиттириш олиб борувчи ташкилотларга тақдим этилган ҳеч қандай бошқа муҳофазага зиён етказмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
[Махсус битимлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи давлатлар ўзаро махсус битимлар тузиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, агар бундай битимлар ижрочилар, фонограммалар тайёрловчилари ва эшиттириш олиб борадиган ташкилотларга мазкур Конвенция томонидан тақдим этиладиган ҳуқуқлардан кўра кенгроқ ҳуқуқлар тақдим этилишини кўзда тутган бўлса, ёки мазкур Конвенцияга зид бўлмаган бошқа қоидаларни ўз ичига олган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
[Имзолаш ва сақлаш учун топшириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котибига сақлаш учун топширилади. У Бутунжаҳон муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциянинг қатнашчиси ёки Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро иттифоқ аъзоси бўлган, Халқаро ижрочилар, фонограмма тайёрловчилари ва эшиттириш олиб борувчи ташкилотлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш бўйича Дипломатик конференцияда қатнашиш учун таклиф қилинган ҳар қандай давлат томонидан имзолаш учун 1962 йилнинг 30 июнигача очиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
[Конвенцияда қатнашиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация қилиниши ёки қабул қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенция 23-моддада айтиб ўтилган Конференцияда қатнашиш учун таклиф қилинган ҳар қандай давлатнинг ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси бўлган ҳар қандай давлатнинг қўшилиши учун, иккала ҳолатда ҳам давлат Бутунжаҳон муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциянинг қатнашчиси ёки Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро конвенция аъзоси бўлиши шарти билан очиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ратификация қилиш, қабул қилиш ёки қўшилиш тегишли ҳужжатни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котибига сақлаш учун топшириш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
[Кучга кириши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция ратификация, қабул қилиш ёки қўшилиш ҳақидаги олтинчи ҳужжат сақлашга топширилган санадан эътиборан уч ой ўтиб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кейинчалик мазкур Конвенция ҳар бир давлатга нисбатан унинг ратификация, қабул қилиш ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжати сақлашга топширилган санадан эътиборан уч ой ўтиб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
[Конвенциянинг ички қонунчилик қоидалари орқали қўлланиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат ўз Конституциясига мувофиқ мазкур Конвенциянинг қўлланишини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш мажбуриятини зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир давлат ўзининг ратификация қилиш, қабул қилиш ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжатини сақлашга топширишда мазкур Конвенция қоидаларининг амалга оширилишини ўз ички қонунчилигига мувофиқ таъминлаш имкониятига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
[Конвенциянинг баъзи ҳудудларга нисбатан қўлланиши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қайси давлат ратификация қилиш, қабул қилиш ёки қўшилиш пайтида ёки бундан кейинги ҳар қандай вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига юборилган билдириш хатида, мазкур Конвенция халқаро ишлари учун давлатнинг ўзи масъул бўлган барча ҳудудлар ёки исталган ҳудудлардан бирида қўлланишини билдириши мумкин, бунда ушбу ҳудуд ёки ҳудудларда Бутунжаҳон муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциянинг ёки Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро конвенциянинг амал қилиши кўзда тутилиши шарт. Ушбу билдириш хати у қабул қилиб олинган санадан эътиборан уч ой ўтиб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 5-модданинг 3-банди, 6-модданинг 2-банди, 16-модданинг 1-банди ҳамда 17- ва 18-моддаларда айтиб ўтилган билдиришлар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган барча ҳудудларда ё уларнинг исталганида жорий қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
[Конвенцияни денонсация қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи давлат мазкур Конвенцияни ўз номидан ёки 27-моддада айтиб ўтилган барча ҳудудлар ё уларнинг исталгани номидан денонсация қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Денонсация Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига юборилган билдиришнома орқали амалга оширилади, ва олинган санадан эътиборан ўн икки ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Денонсация ҳуқуқи мазкур Конвенция Аҳдлашувчи давлатга нисбатан кучга кирган санадан эътиборан беш йиллик давр муддати тугагунга қадар ушбу давлат томонидан амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи давлат Бутунжаҳон муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциянинг қатнашишни ҳам, Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро конвенцияга аъзоликни ҳам тўхтатиши билан мазкур Конвенция қатнашчиси бўлмай қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Конвенциянинг 27-моддада айтиб ўтилган ҳудудларнинг исталганига нисбатан қўлланиши Бутунжаҳон муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги конвенциянинг ҳам, Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенциянинг ҳам ушбу ҳудудларга нисбатан ҳам қўлланиши тўхтатилган вақтдан эътиборан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
[Конвенцияни қайта кўриб чиқиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция кучга киргандан кейин беш йил ўтгач, ҳар қайси Аҳдлашувчи давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига билдиришнома юбориш йўли билан Конвенцияни қайта кўриб чиқиш мақсадида конференция чақиришни сўраши мумкин. Бош котиб бундай илтимос ҳақида барча Аҳдлашувчи давлатларга хабар беради. Агар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби маълумот берган санадан эътиборан олти ой мобайнида Аҳдлашувчи давлатларнинг камида ярими ушбу илтимосни қўллаб-қувватлашлари тўғрисида хабар қилсалар, Бош котиб бу ҳақда Халқаро меҳнат бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича Бош директори ва Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ Бюроси Директорига ахборот беради, улар 32-моддада кўзда тутилган Ҳукуматлараро комитет билан ҳамкорликда мазкур Конвенцияни қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияни чақирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияга ҳар қандай ўзгартиш киритиш учун қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияда иштирок этаётган давлатларнинг учдан икки қисмидан кўпроқ овозлари талаб қилинади, бунда ушбу кўпчилик қайта кўриб чиқиш бўйича конференцияни ўтказиш пайтида Конвенция иштирокчилари бўлган давлатларнинг учдан икки қисмини ўз ичига олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар мазкур Конвенцияни тўлиқ ёки қисман ўзгартирадиган Конвенция қабул қилинса, ва агар қайта кўриб чиқилган Конвенцияда бошқа нарса кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) мазкур Конвенция қайта кўриб чиқилган Конвенция кучга кирган санадан эътиборан ратификация қилиш, қабул қилиш ва қўшилиш учун очиқ бўлмай қолади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур Конвенция қайта кўриб чиқилган Конвенция иштирокчилари бўлмаган давлатлар, ёки ушбу давлатлар орасидаги муносабатларга нисбатан ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
[Низоларни тартибга солиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккита ёки бир нечта Аҳдлашувчи давлатлар ўртасида ушбу Конвенцияни талқин қилиш ёки қўлланилишига нисбатан вужудга келиши мумкин бўлган ва музокаралар йўли билан ҳал қилинмаган ҳар қандай баҳс, баҳслашувчи томонлардан бирининг талабига биноан, агар улар баҳсни ҳал қилишнинг бошқа тартиби ҳақида келиша олмасалар, баҳс бўйича қарор чиқариш учун Халқаро Судга узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
[Қўшимча шартларга нисбатан чекловлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модданинг 3-банди, 6-модданинг 2-банди, 16-модданинг 1-банди ҳамда 17-модда қоидаларига шикаст етказмасдан, ушбу Конвенцияга нисбатан ҳеч қандай қўшимча шартларга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
[Ҳукуматлараро қўмита]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳукуматлараро қўмита таъсис этилади ва унинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) мазкур Конвенциянинг қўлланиши ва амал қилишига тааллуқли масалаларни ўрганиш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) таклифлар йиғиш ва мазкур Конвенциянинг эҳтимолий қайта кўриб чиқилиши учун ҳужжатларни тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўмита таркибига Аҳдлашувчи давлатларнинг адолатли жуғрофий тақсимот етарли даражада ҳисобга олинган ҳолда танланган вакиллари киради. Қўмита Аҳдлашувчи давлатлар сони ўн иккидан ошмаган тақдирда, олтита аъзодан, Аҳдлашувчи давлатлар сони ўн учтадан ўн саккизтагача бўлган тақдирда, тўққизта аъзодан, Аҳдлашувчи давлатлар сони ўн саккиздан ошган тақдирда, ўн иккита аъзодан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўмита Конвенция кучга кирган кундан эътиборан ўн икки ой ўтгач, ҳар бири бир овозга эга бўлган Аҳдлашувчи давлатлар ўртасида Халқаро меҳнат бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича Бош директори ва Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ Бюроси Директори томонидан ташкил этилган сайловлар йўли билан, Аҳдлашувчи давлатларнинг кўпчилиги томонидан олдинроқ маъқулланган қоидаларга мувофиқ таъсис этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўмита ўз раисини ва мансабдор шахсларини сайлайди. У ўзига тегишли процедура қоидаларини ўрнатади. Бу қоидалар, хусусан, Қўмитанинг келажакдаги ишини ва турли Аҳдлашувчи давлатлар ротациясини таъминлаш учун унинг кейинги аъзоларини сайлаш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қўмита Котибияти Халқаро меҳнат бюроси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича комиссияси ва Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро иттифоқ Бюросининг, мос равишда иккита Бош директор ва Директори томонидан тайинланадиган ходимларидан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўмитанинг кўпчилик аъзолари зарур деб топган ҳар бир пайтда чақириладиган мажлислари навбатма-навбат Халқаро меҳнат бюроси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича комиссияси ва Адабий ва бадиий асарларни муҳофазалаш бўйича Халқаро иттифоқ Бюроси штаб-квартираларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қўмита аъзоларининг харажатлари тегишли ҳукуматлар томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
[Тиллар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция инглиз, испан ва француз тилларида тузилган, бунда учта матн тенг ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундан ташқари, мазкур Конвенциянинг расмий матнлари итальян, немис ва португал тилларида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
[Билдиришномалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби 23-моддада айтиб ўтилган Конференцияда қатнашиш учун таклиф қилинган давлатларни ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган ҳар бир давлатни, шунингдек Халқаро меҳнат бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича Бош директори, Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро иттифоқ Бюроси Директорини қуйидагиларни ҳақида хабардор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ратификация қилиш, қабул қилиш ва қўшилиш ҳақидаги ҳар бир ҳужжатнинг сақлашга топширилганлиги тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур Конвенциянинг кучга кирган санаси тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) мазкур Конвенцияда кўзда тутилган ҳамма билдиришномалар, аризалар ёки хабарлар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) 28-модданинг 4- ва 5-бандларида айтиб ўтилган вазиятларнинг юзага келганлиги тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ҳам Халқаро меҳнат бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича Бош директори, Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро иттифоқ Бюроси Директорини 29-моддага мувофиқ ўзига юборилган илтимослар, шунингдек Конвенцияни қайта кўриб чиқиш хусусида Аҳдлашувчи давлатлардан олинган ҳар қандай бошқа маълумотлар ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбуни тасдиқлаш учун зарур ваколатларга эга бўлганлар мазкур Конвенцияни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Римда 1961 йилнинг 26 октябрида инглиз, испан ва француз тилларда бир нусхада тузилди. Тасдиқланган асл нусхалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби томонидан 23-моддада айтиб ўтилган Конференцияда қатнашиш учун таклиф қилинган ҳамма давлатларга ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо ҳар бир давлатга, шунингдек Халқаро меҳнат бюроси Бош директорига, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таълим, фан ва маданият бўйича Бош директорига, Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш бўйича Халқаро иттифоқ Бюроси Директорига топширилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Моддалар уларнинг идентификациясини осонлаштириш учун сарлавҳалар билан таъминланди. Конвенциянинг имзоланган матнида сарлавҳалар йўқ.